🚜 Бухоролик фермернинг орзуси ушалди — 2 та John Deere 6M 220!
John Deere ишқибозлари учун ажойиб янгилик!
Германияда ишлаб чиқарилган 2 та John Deere 6M 220 русумли замонавий трактор Бухоро вилояти Пешку туманида фаолият юритувчи фермерга топширилди.
Фермер анчадан буён John Deere техникасига эга бўлишни орзу қилар эди.
Бугун эса бу орзу ҳақиқатга айланди.
Фермер:
🌾 Қудратли техника — юқори самарадорлик — фермер учун янги имкониятлар!
Агар сиз ҳам хўжалигингиз учун John Deere замонавий тракторларига эга бўлишни истасангиз, биз билан боғланинг.
📞 Мурожаат учун:
+998 99 833 10 00
+998 97 727 23 33

«Нима учун John Deere? Зўр, кучли техника. Бу техникага қизиқишимиз бор эди. Анчадан бери эришишга ҳаракат қилгандик. Худодан сўрадик, сизлар туфайли орзуимизга эришдик. Юртбошимиз, Президентимизга, лизинг ташкилоти ва John Deere раҳбариятига раҳмат. Бу — биз учун катта ютуқ!»
🌾 Қудратли техника — юқори самарадорлик — фермер учун янги имкониятлар!
Агар сиз ҳам хўжалигингиз учун John Deere замонавий тракторларига эга бўлишни истасангиз, биз билан боғланинг.
📞 Мурожаат учун:
+998 99 833 10 00
+998 97 727 23 33
Энди 10-синф ўқувчилари ҳам техникумга ўқишини кўчира олади
Вазирлар Маҳкамасининг 450-сон қарори билан 10-синф ўқувчиларининг умумий ўрта таълимдан техникумга ўқишини кўчириш тартиби белгиланди.
Унга кўра:
➖ 10-синф ўқувчилари техникумга ўқишини кўчириши мумкин;
➖ касбий таълим ташкилотларида ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш учун ягона тартиб жорий этилади;
➖ аризалар Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда топширилади;
➖ жараён босқичма-босқич рақамлаштирилиб, ортиқча ҳужжатбозлик камайтирилади.
Янги тартиб ўқувчиларга 10-синфданоқ касбий таълим олиш имкониятини кенгайтиради.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍2
Польша Россия ва Беларусь билан чегараларини ёпиши мумкин
Польша зарурат туғилса, Россия ва Беларусь билан барча чегара ўтиш пунктларини ёпиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камиш маълум қилди.
Унинг айтишича, Польша шарқий чегарасини 7–14 кун ичида тўлиқ ёпиш имкониятига эга. Бунинг учун зарур техника, фортификация иншоотлари ва мудофаа воситалари тайёрланган.
Мазкур чоралар Россия ва Беларусь билан чегараларни мустаҳкамлашга қаратилган «Шарқий қалқон» дастури доирасида амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида қарийб 700–800 километрлик шарқий чегарада мудофаа иншоотлари, танкларга қарши тўсиқлар, кузатув ва дронларга қарши тизимлар барпо этилмоқда.
Польша ушбу дастур орқали эҳтимолий ҳужум хавфига қарши мудофаани кучайтиришни мақсад қилган.

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Урганчда котлован қазилиши ортидан уйнинг бир қисми қулаб кетди
Хоразм вилояти Урганч шаҳри Истиқлол маҳалласи, Шероз кўчасида яшовчи фуқаро Effect.uzга мурожаат қилди. Унинг айтишича, хонадонига яқин ҳудудда тадбиркор томонидан чуқур котлован қазилиши ортидан уйининг бир қисми қулаган ва жиддий зарар етган.
Мурожаатчининг сўзларига кўра, маҳалла аҳолиси кўп қаватли уй қурилишига аввалдан эътироз билдирган ва ҳатто бу масала юзасидан судга ҳам мурожаат қилган. Шунга қарамай, қурилиш ишлари давом этган.
Айни пайтда фуқаро қурилишни тўхтатиш, котлованни тўлдириш ва етказилган зарарни қоплашни талаб қилмоқда.
Effect.uz ҳолат юзасидан мутасаддилар ва қурилиш компаниясининг расмий муносабатини эълон қилишга тайёр.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Izmir art stroy»дан жабрланган фуқароларга тергов бўйича маълумот берилди
Тошкентда «Izmir art stroy» МЧЖдан хонадон сотиб олган, бироқ қурилиш ишлари якунланмай қолгани сабаб жабр кўрган фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентда «Izmir art stroy» МЧЖдан хонадон сотиб олган, бироқ қурилиш ишлари якунланмай қолгани сабаб жабр кўрган фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Исроилда фаластинлик маҳбусларни қатл этиш мажмуаси қурилмоқда
Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир фаластинлик маҳбусларни қатл этиш учун қурилаётган махсус мажмуа акс этган видеони эълон қилди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир фаластинлик маҳбусларни қатл этиш учун қурилаётган махсус мажмуа акс этган видеони эълон қилди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзбекфильм» 22,9 млн евро қарзга ботган
«Ўзбекфильм» киностудиясининг 22,9 млн евро миқдорида кредит мажбурияти ва 1 млрд сўмдан ортиқ солиқ қарзи борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Маданият вазирининг биринчи ўринбосари — Кинематография агентлиги директори Жаҳонгир Аҳмедов маълум қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
«Ўзбекфильм» киностудиясининг 22,9 млн евро миқдорида кредит мажбурияти ва 1 млрд сўмдан ортиқ солиқ қарзи борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Маданият вазирининг биринчи ўринбосари — Кинематография агентлиги директори Жаҳонгир Аҳмедов маълум қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёеванинг Бухоро вилоятидаги ўрганишларидан махсус видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍54🔥11👎4
Навоий ва Гомель: Стратегик ҳамкорликнинг янги босқичи!
Навоий вилояти делегациясининг Беларусга ташрифи доирасида вилоят ҳокими Нормат Турсунов ва Гомель вилояти ижроия қўмитаси раиси Иван Крупко 2026–2027 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси»ни имзолашди.
Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси Нуриддин Мамажонов ва икки томон бизнес вакиллари иштирок этган учрашувда қуйидаги муҳим келишувларга эришилди:
🔹 Навоийда «Гомсельмаш» техникалари учун 20 дан ортиқ турдаги эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилади.
🔹 Гомель шаҳрида Навоийнинг 860 турдаги маҳсулотлари жойлаштириладиган «Навоий савдо уйи» очилади.
🔹 Беларус технологиялари асосида чорвачиликни ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб беришни кенгайтириш йўлга қўйилади.
🔹 Кардиология, онкология ва трансплантология соҳаларида тажриба алмашилиб, 20 нафар навоийлик шифокор Беларусда малака оширади.
🔹 Гомель тиббиёт университети ва Навоий давлат университети ҳамда икки вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармалари ўртасида шартномалар имзоланди.
🔹 Навоий коллежларида Гомель корхоналари стандартлари бўйича мутахассислар тайёрланади ва улар манзилли иш билан таъминланади.
Имзоланган стратегик ҳужжатлар икки ҳудуд иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини оширишда муҳим амалий туртки бўлади.

👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги 35 та бозор сотилади, аммо ёпилмайди — ҳоким
Тошкентдаги 35 та давлат бозори ва савдо мажмуаси инвесторларга таклиф этилмоқда. Шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқовнинг айтишича, бозорларнинг бирортаси ёпилмайди ва улар ўз функциясини сақлаб қолади.
Ҳокимнинг таъкидлашича, амалдаги бозорлар кўриниши ва бизнес модели жиҳатидан замонавий талабларга тўлиқ жавоб бермайди. Шу сабабли уларни ривожлантириш учун хусусий инвесторларни жалб қилиш режалаштирилган.
Инвесторлар олдига учта асосий шарт қўйилади:
белгиланган миқдордаги савдо расталарини замонавий шаклда қуриб, давлатга топшириш;
мавжуд тадбиркорларнинг иш ўринларини сақлаб қолиш;
етарли сиғимда автотураргоҳ барпо этиш.
Шавкат Умрзоқовга кўра, инвесторлар самарасиз фойдаланилаётган майдонларда савдо, хизмат кўрсатиш ва кўнгилочар объектлар барпо этиш имкониятига эга бўлади.

🤔2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Хоразмдаги жумбоқ: 3 сотих қаерга йўқолди? Ҳоким қарорида — 13 сотих, кадастр ҳужжатида ҳам — 13. Аммо меросхўр йиллар давомида солиқ тўлаб келган ернинг бир қисми бугун нега унинг тасарруфида эмас? EFFECT.UZ Ҳазораспда бир оиланинг йиллар давомида ечим…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм ҳокими кадастр раҳбарига суд қарорлари ва фуқаролар мурожаатларини ҳал этиш бўйича топшириқ берди
Хоразм вилоятида кадастр соҳасидаги айрим муаммолар, жумладан суднинг мажбурий қарорларини бажармаслик ва фуқароларнинг ер участкасига оид ҳуқуқлари билан боғлиқ масалалар вилоят ҳокими қабулида кўтарилди.
Мазкур муаммолар юзасидан Effect.uz журналисти Муҳаммадали Қозоқов вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов қабулида бўлди.
Қабул давомида Давлат кадастрлари палатаси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи Ҳ.Рўзметовга мавжуд муаммоларни қисқа муддатда ўрганиб, уларни босқичма-босқич ҳал қилиш бўйича топшириқ берилди.
Хусусан, Хива шаҳрида кадастр паспортини шакллантириш бўйича суднинг мажбурий қарорини бажармаслик, шунингдек, Ҳазорасп туманида фуқаронинг ҳуқуқий ҳужжатида 13 сотих деб кўрсатилган ер майдонида амалда 10 сотихда яшаётгани билан боғлиқ масалалар юзасидан аниқ чоралар кўриш вазифаси қўйилди.
Мазкур масалалар бўйича масъул идоралар томонидан амалий натижа бўлиши кутилмоқда. Effect.uz воқеалар ривожини кузатиб боради.

Ўзбекистонда 2026 йилги «Ташаббусли бюджет»нинг иккинчи мавсуми бошланди
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилишича, фуқаролар 15 июлдан 3 августга қадар ўз маҳаллалари инфратузилмасини яхшилаш бўйича таклифларини тақдим этишлари мумкин.
Шунингдек, ҳаммолиялаштириш асосида амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар учун ҳам аризалар қабул қилиш муддати 3 августга қадар белгиланган.
Аризалар қабул қилиш якунланганидан сўнг лойиҳалар сараланади ва овоз бериш жараёни бошланади. Маълум бўлишича, 2-мавсум доирасида фуқаролардан жами 23 551 та лойиҳа келиб тушган. Шундан 20 254 таси ишчи комиссиялар томонидан овоз бериш босқичига ўтказилган.
Айни вақтда Фарғона шаҳрида айрим лойиҳалар ишчи комиссия томонидан асоссиз равишда рад этилгани аниқланган. Ҳолат юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги лойиҳаларни амалдаги қонунчиликда белгиланган мезонлар асосида қайта кўриб чиқишни сўраган. Бироқ шаҳар ишчи комиссияси томонидан бу талаб бажарилмаган. Шу сабабли Фарғона шаҳрида лойиҳалар қайта кўриб чиқилгунга қадар овоз бериш босқичи вақтинча чекланади.
🏆 Ғолиб лойиҳаларнинг якуний рўйхати 1 сентябрь куни эълон қилинади.
Openbudget'га овоз бериш учун ишончли бот

Урганчда котлован қазилиши ортидан уйнинг бир қисми қулаб кетди Хоразм вилояти Урганч шаҳри Истиқлол маҳалласи, Шероз кўчасида яшовчи фуқаро Effect.uzга мурожаат қилди. Унинг айтишича, хонадонига яқин ҳудудда тадбиркор томонидан чуқур котлован қазилиши ортидан…
Урганчда фуқаро уйига зарар етказилган ноқонуний қурилиш бузилади
Урганч шаҳри Истиқлол МФЙ, Шерозий кўчаси, 49-уй ҳудудидаги ноқонуний қурилиш бўйича суд қарор чиқарди. Объектдаги қурилиш ишлари қўшни хонадоннинг юк кўтарувчи деворларига зарар етказгани аниқланган.
Маълум бўлишича, 2025 йил 12 май куни мазкур ҳудудда «AUFO» хусусий корхонаси томонидан «Овқатланиш шаҳобчаси» қурилиши учун ариза берилган. Бироқ Хоразм вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекцияси ўтказган текширувда қурилиш ишлари қурилиш меъёрлари ва қоидаларига риоя қилинмаган ҳолда олиб борилаётгани аниқланган.
Шунингдек, қурилиш жараёнида унга туташ ҳудудда жойлашган Қ.Камоловнинг якка тартибдаги турар жойи юк кўтарувчи деворларига шикаст етказилган. Шундан сўнг 2025 йил 22 май куни инспекция томонидан қурилишни тўхтатиш ҳақида 34-сонли ёзма кўрсатма берилган.
Кейинчалик Урганч туманлараро маъмурий судининг 2025 йил 18 июндаги қарори билан «AUFO» ХКга тегишли 22 январдаги архитектура ва шаҳарсозлик ишчи органининг хулосаси бекор қилинган. Шу сабабли объект 2025 йил 25 сентябрда «Шаффоф қурилиш» тизимида «бекор қилиш» тоифасига ўтказилган. Бироқ шундан кейин ҳам масала тўлиқ
бартараф этилмаган.
2026 йил 17 июнь куни ҳудудий инспекция ноқонуний қурилмани бартараф этиш ва ер майдонини дастлабки ҳолатига келтиришни сўраб Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритган. Суд 2026 йил 14 август куни ишни кўриб чиқиб, даъвони тўлиқ қаноатлантирган.
Қарорга кўра, ноқонуний қурилиш бартараф этилиб, ер майдони 15 кун муддатда ўз ҳолатига келтирилиши лозим. Шу тариқа, қўшни хонадонга зарар етказгани қайд этилган қурилиш объекти бўйича суднинг бузиш ҳақидаги қарори чиққан.
Effect.uz воқеалар ривожини ёритиб боради.

⚡️«Реал Санжик» туҳматга қолганими? 5 ойлик судда АҚШдан янги далиллар келтирилди
Тадбиркор ва блогер, «Санжик» номи билан танилган Санжар Каримовга оид жиноят ишининг апелляция инстанциясидаги якуний суд мажлисида кутилмаган янги далиллар тақдим этилди.
Ҳимоя томони маълумотларига кўра, мазкур ишга Санжар Каримовдан бошқа яна бир Санжар исмли шахс алоқадор бўлиши мумкинлиги юзасидан ҳолатлар аниқланган. Бу ҳақда Effect.uz'га Санжар Каримовнинг адвокати Ойбек Ашуров маълум қилди.
👉 https://effect.uz/n/219

Сел шундай оқдики, фермерлар кўз олдида далалар вайрон бўлди
Наманган вилояти Поп туманида уч нафар фермернинг даласини баҳорги сел оқизиб кетди. Оқибатда экилган ғалла ва пахта экинлари буткул нобуд бўлган.
Шундай вазиятда давлатдан кредит олиб, меҳнат қилган фермер нима қилади?
Фермерлар «Ҳосил» суғуртасига мурожаат қилгач, нобуд бўлган ҳосил учун суғурта товонлари тўлаб берилди.
Бу селдан катта зарар кўрган фермерлар учун оғир вазиятдан чиқишда муҳим ёрдам бўлди.
👉 https://youtu.be/XqMIOe303kU

YouTube
ЎТА ДАҲШАТЛИ СЕЛ: ФЕРМЕРЛАР КАТТА ЗАРАР КЎРДИ – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бекор қилинган жарима қайта қўлланди
Қашқадарё вилояти Касби туманида Деҳқон бозорига хизмат кўрсатувчи автотураргоҳ фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркор унга қўлланган 82,4 миллион сўмлик жаримага эътироз билдирди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қашқадарё вилояти Касби туманида Деҳқон бозорига хизмат кўрсатувчи автотураргоҳ фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркор унга қўлланган 82,4 миллион сўмлик жаримага эътироз билдирди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эр-хотин йўл талашиб, цемент ташувчи машина ҳайдовчиси билан жанжаллашди
Тошкентда йўл талашиш ортидан эр-хотин ва цемент ташувчи махсус техника ҳайдовчилари ўртасида жанжал келиб чиқди. Ҳодиса акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентда йўл талашиш ортидан эр-хотин ва цемент ташувчи махсус техника ҳайдовчилари ўртасида жанжал келиб чиқди. Ҳодиса акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чинозда кўп қаватли уй томида ёнғин чиқди
22 август куни соат 08:17 да Тошкент вилояти Чиноз туманидаги кўп қаватли уй томида ёнғин содир бўлди.

😢3