EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.2K videos
36 files
71.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар вазирлигида янги биринчи ўринбосар тайинланди

Президент Шавкат Мирзиёев қарори билан полковник Темур Исмоилов Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи этиб тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди

Полковник Сардор Тахирович Мирзараимов Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қамчиқ довонида қўшимча назорат постлари ўрнатилди

Қамчиқ довонининг мураккаб ҳудудларида қўшимча назорат-кузатув постлари ўрнатилди.

Шунингдек, довоннинг хавфли нуқталарида қутқарувчиларнинг мунтазам навбатчилиги йўлга қўйилди.

Бу чоралар фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, улар содир бўлган тақдирда эса оқибатларни тезкор бартараф этишга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент прокурори «Izmir art stroy»дан жабрланган фуқароларга тергов натижаси бўйича маълумот берди
 
Тошкентда «Izmir art stroy» МЧЖдан хонадон сотиб олган, бироқ қурилиш ишлари якунланмай қолгани сабаб жабр кўрган фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Учрашувда Тошкент шаҳар прокурори в.в.б. Анвар Ўрмонов, шаҳар прокуратураси, туман прокуратураси, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси раҳбарлари ва бошқа масъуллар иштирок этди.

Мулоқот давомида фуқароларнинг уй-жой, қурилишнинг кечикиши, етказилган моддий зарар ва бошқа муаммолари тингланди.

Мазкур ҳолат бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида олиб борилган тергов ҳаракатлари ҳақида ҳам маълумот берилди. Тергов натижасида айбдор шахслар аниқланиб, жиноий жавобгарликка тортилгани маълум қилинди.

Жабрланувчиларга етказилган зарарни қоплаш мақсадида айбдорларга тегишли мол-мулклар қонун доирасида хатловга олинган.

Учрашувда фуқароларнинг ҳар бир мурожаати қайд этилиб, уларни ҳал этиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди ва ишлар назоратга олинди.

Шунингдек, қурилишни тўлиқ якунлаш ва харидорларга мўлжалланган уй-жойларни барпо этиш ишларини давом эттириш бўйича амалий чоралар кўрилаётгани таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева Бухорода белгиланган режалар ижросини ўрганди

Администрация раҳбари Саида Мирзиёева Бухоро вилоятига ташриф буюриб, май ойида белгиланган режалар ижросини кўздан кечирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥14😢1
Туркия Нетаньяхуга Интерпол орқали қизил хабарнома беришни сўради

Туркия расмийлари Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуга нисбатан «Sumud» флотилияси фаолларига қарши содир этилган жиноятлар, жумладан, геноцид ва инсониятга қарши жиноятлар юзасидан Интерпол орқали қизил хабарнома берилишини сўради.

Қизил хабарнома — Интерпол томонидан аъзо давлатлар сўровига асосан чиқариладиган халқаро қидирув билдиришномаси бўлиб, у шахснинг жойлашган ерини аниқлаш ва миллий қонунчиликка мувофиқ ҳибсга олиш мақсадида қўлланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
🚜 Бухоролик фермернинг орзуси ушалди — 2 та John Deere 6M 220!

John Deere ишқибозлари учун ажойиб янгилик!

Германияда ишлаб чиқарилган 2 та John Deere 6M 220 русумли замонавий трактор Бухоро вилояти Пешку туманида фаолият юритувчи фермерга топширилди.

Фермер анчадан буён John Deere техникасига эга бўлишни орзу қилар эди.

Бугун эса бу орзу ҳақиқатга айланди.

Фермер:
«Нима учун John Deere? Зўр, кучли техника. Бу техникага қизиқишимиз бор эди. Анчадан бери эришишга ҳаракат қилгандик. Худодан сўрадик, сизлар туфайли орзуимизга эришдик. Юртбошимиз, Президентимизга, лизинг ташкилоти ва John Deere раҳбариятига раҳмат. Бу — биз учун катта ютуқ!»

🌾 Қудратли техника — юқори самарадорлик — фермер учун янги имкониятлар!

Агар сиз ҳам хўжалигингиз учун John Deere замонавий тракторларига эга бўлишни истасангиз, биз билан боғланинг.

📞 Мурожаат учун:
+998 99 833 10 00
+998 97 727 23 33
Энди 10-синф ўқувчилари ҳам техникумга ўқишини кўчира олади

Вазирлар Маҳкамасининг 450-сон қарори билан 10-синф ўқувчиларининг умумий ўрта таълимдан техникумга ўқишини кўчириш тартиби белгиланди.

Унга кўра:
10-синф ўқувчилари техникумга ўқишини кўчириши мумкин;
касбий таълим ташкилотларида ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш учун ягона тартиб жорий этилади;
аризалар Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда топширилади;
жараён босқичма-босқич рақамлаштирилиб, ортиқча ҳужжатбозлик камайтирилади.

Янги тартиб ўқувчиларга 10-синфданоқ касбий таълим олиш имкониятини кенгайтиради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Польша Россия ва Беларусь билан чегараларини ёпиши мумкин

Польша зарурат туғилса, Россия ва Беларусь билан барча чегара ўтиш пунктларини ёпиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камиш маълум қилди.

Унинг айтишича, Польша шарқий чегарасини 7–14 кун ичида тўлиқ ёпиш имкониятига эга. Бунинг учун зарур техника, фортификация иншоотлари ва мудофаа воситалари тайёрланган.

Мазкур чоралар Россия ва Беларусь билан чегараларни мустаҳкамлашга қаратилган «Шарқий қалқон» дастури доирасида амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида қарийб 700–800 километрлик шарқий чегарада мудофаа иншоотлари, танкларга қарши тўсиқлар, кузатув ва дронларга қарши тизимлар барпо этилмоқда.

Польша ушбу дастур орқали эҳтимолий ҳужум хавфига қарши мудофаани кучайтиришни мақсад қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Урганчда котлован қазилиши ортидан уйнинг бир қисми қулаб кетди

Хоразм вилояти Урганч шаҳри Истиқлол маҳалласи, Шероз кўчасида яшовчи фуқаро Effect.uzга мурожаат қилди. Унинг айтишича, хонадонига яқин ҳудудда тадбиркор томонидан чуқур котлован қазилиши ортидан уйининг бир қисми қулаган ва жиддий зарар етган.

Мурожаатчининг сўзларига кўра, маҳалла аҳолиси кўп қаватли уй қурилишига аввалдан эътироз билдирган ва ҳатто бу масала юзасидан судга ҳам мурожаат қилган. Шунга қарамай, қурилиш ишлари давом этган.
Айни пайтда фуқаро қурилишни тўхтатиш, котлованни тўлдириш ва етказилган зарарни қоплашни талаб қилмоқда.

Effect.uz ҳолат юзасидан мутасаддилар ва қурилиш компаниясининг расмий муносабатини эълон қилишга тайёр.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Izmir art stroy»дан жабрланган фуқароларга тергов бўйича маълумот берилди

Тошкентда «Izmir art stroy» МЧЖдан хонадон сотиб олган, бироқ қурилиш ишлари якунланмай қолгани сабаб жабр кўрган фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Исроилда фаластинлик маҳбусларни қатл этиш мажмуаси қурилмоқда

Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир фаластинлик маҳбусларни қатл этиш учун қурилаётган махсус мажмуа акс этган видеони эълон қилди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзбекфильм» 22,9 млн евро қарзга ботган

«Ўзбекфильм» киностудиясининг 22,9 млн евро миқдорида кредит мажбурияти ва 1 млрд сўмдан ортиқ солиқ қарзи борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Маданият вазирининг биринчи ўринбосари — Кинематография агентлиги директори Жаҳонгир Аҳмедов маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёеванинг Бухоро вилоятидаги ўрганишларидан махсус видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍54🔥11👎4
Навоий ва Гомель: Стратегик ҳамкорликнинг янги босқичи!

Навоий вилояти делегациясининг Беларусга ташрифи доирасида вилоят ҳокими Нормат Турсунов ва Гомель вилояти ижроия қўмитаси раиси Иван Крупко 2026–2027 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси»ни имзолашди.
Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси Нуриддин Мамажонов ва икки томон бизнес вакиллари иштирок этган учрашувда қуйидаги муҳим келишувларга эришилди:

🔹 Навоийда «Гомсельмаш» техникалари учун 20 дан ортиқ турдаги эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилади.

🔹 Гомель шаҳрида Навоийнинг 860 турдаги маҳсулотлари жойлаштириладиган «Навоий савдо уйи» очилади.

🔹 Беларус технологиялари асосида чорвачиликни ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб беришни кенгайтириш йўлга қўйилади.

🔹 Кардиология, онкология ва трансплантология соҳаларида тажриба алмашилиб, 20 нафар навоийлик шифокор Беларусда малака оширади.

🔹 Гомель тиббиёт университети ва Навоий давлат университети ҳамда икки вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармалари ўртасида шартномалар имзоланди.

🔹 Навоий коллежларида Гомель корхоналари стандартлари бўйича мутахассислар тайёрланади ва улар манзилли иш билан таъминланади.

Имзоланган стратегик ҳужжатлар икки ҳудуд иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини оширишда муҳим амалий туртки бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1