Саида Мирзиёева Бухорода: вилоятни йилига 10 миллион сайёҳ келадиган масканга айлантириш мақсади айтилди
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Бухоро вилоятига ташрифи давомида май ойида белгиланган режалар ижроси ва амалга оширилган ишлар билан танишди.
«Жўйзар» каналининг 9 километрлик қисми бетонлаштирилди, яна 10 километрда ишлар давом этмоқда. Бу орқали йилига 12 миллион куб метр сувни тежаш имконияти яратилади. Шу ҳудудда балиқчилик хўжалиги ҳам ишга туширилган. «Шайхонча» маҳалласида эса 240 ўринли замонавий боғча барпо этилган.
Ташриф давомида туризм соҳасидаги янги лойиҳалар ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, «Афшона» мажмуаси, этно-уйлар, «Жўйи Мулиён» каналини тиклаш, янги аэропорт яқинида меҳмонхоналар ва кластер ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Асосий мақсад — Бухорога йилига 10 миллион сайёҳ жалб қилиш. Бунинг учун вилоятни фақат транзит ҳудуд эмас, балки сайёҳлар бир неча кун қолиб, тўлиқ дам оладиган туристик масканга айлантириш режалаштирилмоқда. Ташриф якунида Саида Мирзиёева Бухорои шарифнинг «Етти пир» қадамжоларини зиёрат қилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍29🔥13👎3😢1
Расман: ўқишга кира олмаган абитуриентларга қўшимча имконият берилди
Олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган абитуриентлар учун қўшимча имконият яратилди.
Тегишли вазирлик маълум қилишича, университетлар ва таълим дастурларида мавжуд бўлган бўш ўринларни янги ишга туширилган Edu-talim.uz веб-сайти орқали кўриш мумкин.
Абитуриентнинг тўплаган бали белгиланган талабларга мос келса, мавжуд бўш ўринлардан бирига ҳужжат топшириши мумкин.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФВВнинг ёш ҳарбий хизматчилари билан учрашув ўтказилди
Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ташаббуси билан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёш ҳарбий хизматчилари билан учрашув ташкил этилди.
Унда ёш ҳарбий хизматчиларнинг хизмат фаолияти, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ташаббуси билан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёш ҳарбий хизматчилари билан учрашув ташкил этилди.
Унда ёш ҳарбий хизматчиларнинг хизмат фаолияти, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ходимларини ҳақоратлаган Нурафшон шаҳар Ёшлар ишлари бўлими раҳбари ишдан ҳайдалди
Нурафшон шаҳар Ёшлар ишлари бўлими раҳбари Миркарим Мирмаҳмудовичнинг маҳалла ёшлар етакчиларига қўпол ва ҳақоратомуз муносабати акс этган аудиоёзув ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят бошқармаси ва Нурафшон шаҳар ҳокимлиги томонидан хизмат текшируви ўтказилган.
Ўрганиш натижасида аудиоёзувдаги ҳолатлар ўз тасдиғини топган. Аниқланишича, 2026 йил 18 август куни Миркарим Мирмаҳмудович маҳалла ёшлар етакчилари иштирокидаги йиғилишда хизмат одоби ва касбий этика талабларини қўпол равишда бузиб, ходимларга нисбатан кескин ва ҳақоратомуз муносабатда бўлган. Шунингдек, текширув давомида унинг иш фаолиятида бошқа қатор камчиликлар ҳам аниқланган.
У билан ўтказилган суҳбат давомида Миркарим Мирмаҳмудович ўз хатти-ҳаракатларини тан олган ва меҳнат шартномасини бекор қилишини билдирган. Натижада у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Айни пайтда унинг иш фаолиятида аниқланган бошқа камчиликлар юзасидан текширувлар давом эттирилмоқда. Натижасига кўра тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинди.
Ёшлар ишлари агентлиги тизимидаги раҳбар ва ходимлардан меҳнат жамоасида соғлом муҳитни таъминлаш, ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматига ҳурмат билан муносабатда бўлиш ҳамда хизмат одоби ва касбий этика талабларига қатъий риоя қилиш талаб этилган.

👍5😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент марказида пулли парковкалар жорий этилиши таклиф қилинди
Бир гуруҳ фаоллар Тошкент марказида тартибли пулли парковкаларни жорий қилишни таклиф қилмоқда.
Таклифга кўра, нотўғри тўхтаган автомобиллар эвакуация қилиниши, парковка ҳақини тўламаганлик учун эса жарима белгиланиши мумкин.
Шунингдек, парковкадан тушадиган маблағларни тўғридан-тўғри шаҳар бюджетига йўналтириш таклиф этилмоқда.

👎7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«16-шифохона»нинг тунги ҳаёти: беморлар ҳаёти учун кечаю кундуз кураш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг тунги фаолияти акс этган видеороликни эълон қилди.
Халқ орасида «16-шифохона» номи билан танилган тиббиёт муассасасида тунги навбатчилик жараёни видеода яқиндан кўрсатилган.
Тунда автоҳалокатлар, турли бахтсиз ҳодисалар ва касалликлар хуружи кўпайиши сабаб тиббиёт ходимларига тушадиган юклама ҳам ортади.
Видеолавҳада шифокор ва тиббиёт ходимларининг шундай оғир вазиятларда беморлар ҳаётини сақлаб қолиш учун олиб бораётган кечаю кундузги меҳнати, шошилинч ёрдам кўрсатиш ва навбатчилик жараёнлари акс эттирилган.

👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент ва Фарғонада фуқароларни «Умра» зиёратига юбориш баҳонасида пул олган шахсларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Судда «бузилсин» дейилган, объект реклама қилиняпти: Урганч МИБ нега суд қарори ижросини бажармаяпти? Урганч шаҳридаги «ANVA GOLD COMPANY» МЧЖга тегишли кўп қаватли турар жой объекти бўйича қабул қилинган суд қарорлари қонуний кучга кирган бўлса-да, объект…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️EFFECT.UZ эффекти: Урганчда суд қароридан сўнг ноқонуний қурилиш бузилади
Урганч шаҳридаги «ANVA GOLD COMPANY» МЧЖга тегишли кўп қаватли турар жой объекти бўйича суд қарорлари қонуний кучга кирган бўлса-да, бино шу кунга қадар бузилмай турган эди.
Effect.uz мазкур масалани 2025 йилдан буён мунтазам ёритиб келаётган эди.
Масала юзасидан Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимовга мурожаат йўлланди. Мурожаатдан сўнг, ҳокимлик томонидан объектдаги қурилиш ишлари 7 сентябрга қадар тўхтатилиши, айнан шу куни эса ижро ҳаракатлари амалга оширилиши маълум қилинди.
Яъни, суд қарорларига асосан биноларни бузиш ва ер майдонини дастлабки ҳолатига келтириш масаласи 7 сентябрь куни кўриб чиқилади.
Effect.uzнинг бир неча ойлик ёритувлари ортидан масала ижро босқичига етиб келди. Воқеалар ривожини кузатиб борамиз.

👍5🔥1
«Ўзбекфильм» 22,9 миллион евро қарзга ботган
«Ўзбекфильм»да 22,9 миллион евро кредит мажбурияти ва 1 миллиард сўмдан ортиқ солиқ қарзи тўплангани маълум қилинди.
Кинематография агентлиги директори Жаҳонгир Аҳмедовнинг маълум қилишича, студиянинг мол-мулки, жумладан, ер майдонлари ҳам кредит учун гаровга қўйилган.
Солиқ қарзи сабабли киностудия балансидаги 12 та автомашина аукционга чиқарилиши хавфи бор. Ходимларнинг иш ҳақлари бўйича ҳам қарздорлик шаклланган.
Аҳмедовга кўра, «Ўзбекфильм» бир йилда камида 60 миллиард сўмлик буюртма бажармаса, ўзини молиявий жиҳатдан таъминлай олмайди. Унинг таъкидлашича, студияни сақлаб қолиш учун уни тубдан ислоҳ қилиш зарур.
«Ўзбекфильм»га 1925 йилда асос солинган бўлиб, студия 400 дан ортиқ тўлиқ метражли фильм ишлаб чиқарган.

👍2😢1
Чилонзорда меҳмонхона 1,3 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида меҳмонхона электр энергиясидан қарийб 1,4 млрд сўмлик ноқонуний фойдалангани аниқланди.
Бош прокуратура штаби томонидан ўтказилган назорат тадбирида фуқаро С.С.га қарашли меҳмонхона электр ҳисоблагичидан ташқари тармоққа улангани маълум бўлган.
Ҳолат оқибатида электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 377 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Украина дронлари Россиядаги йирик нефт заводига ҳужум қилди
Россиянинг Пермь шаҳридаги «Лукойл-Пермнефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учрагани хабар қилинди.
Ҳужум вақтида Пермь шаҳрида портлаш овозлари эшитилган ва ҳаво ҳужуми хавфи эълон қилинган. Маҳаллий аҳоли завод ҳудуди томонидан тутун кўтарилганини билдирган.
Россия расмийлари ҳодиса юзасидан ҳозирча батафсил изоҳ бермаган. Шу билан бирга, Пермь аэропортида самолётларни қабул қилиш ва жўнатишга вақтинча чекловлар жорий этилган.
«Лукойл-Пермнефтеоргсинтез» Россиядаги йирик нефтни қайта ишлаш корхоналаридан бири бўлиб, йилига 13 миллион тоннадан ортиқ хом нефтни қайта ишлайди.
Россия Мудофаа вазирлиги эса ўтган тунда мамлакат ҳудуди ва босиб олинган Қрим устида 325 та дрон уриб туширилгани ёки тутиб қолинганини маълум қилди.
Ҳужум оқибатида завод фаолиятига қанчалик зарар етказилгани ҳозирча маълум эмас.

👍3
Давлат идораси тадбиркор аризасига жавоб бермаса, қарор унинг фойдасига бўлади
Янги тартибга кўра, тадбиркорликка оид давлат хизматларининг 50 фоизи «сукут — розилик» тамойилига ўтказилади.
Яъни давлат идораси тадбиркорнинг аризасини белгиланган муддатда кўриб чиқмаса, мурожаат автоматик равишда тадбиркор фойдасига ҳал қилинган ҳисобланади.
Бу тартиб тадбиркорларнинг давлат идораларида ортиқча оворагарчиликка дуч келишининг олдини олишга қаратилган.

👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёл автобус ҳайдовчисига ҳужум қилди ва эшикни тош билан синдирди
Қирғизистонда 18 август куни кечқурун 13-сонли автобусда йўловчи аёл ҳайдовчига ҳужум қилиб, автобус эшигини тош билан синдирган.
Маълум қилинишича, аёл дастлаб ҳайдовчини ҳақорат қилган, сўнг унга ҳужум қилган. Автобусдан тушаётганида эса эшикка тош билан уриб, уни шикастлаган.
Ҳолат милицияда рўйхатга олинган. Ҳозирда текширув олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қирғизистонда 18 август куни кечқурун 13-сонли автобусда йўловчи аёл ҳайдовчига ҳужум қилиб, автобус эшигини тош билан синдирган.
Маълум қилинишича, аёл дастлаб ҳайдовчини ҳақорат қилган, сўнг унга ҳужум қилган. Автобусдан тушаётганида эса эшикка тош билан уриб, уни шикастлаган.
Ҳолат милицияда рўйхатга олинган. Ҳозирда текширув олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди
Полковник Сардор Тахирович Мирзараимов Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Полковник Сардор Тахирович Мирзараимов Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қамчиқ довонида қўшимча назорат постлари ўрнатилди
Қамчиқ довонининг мураккаб ҳудудларида қўшимча назорат-кузатув постлари ўрнатилди.
Шунингдек, довоннинг хавфли нуқталарида қутқарувчиларнинг мунтазам навбатчилиги йўлга қўйилди.
Бу чоралар фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, улар содир бўлган тақдирда эса оқибатларни тезкор бартараф этишга қаратилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қамчиқ довонининг мураккаб ҳудудларида қўшимча назорат-кузатув постлари ўрнатилди.
Шунингдек, довоннинг хавфли нуқталарида қутқарувчиларнинг мунтазам навбатчилиги йўлга қўйилди.
Бу чоралар фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, улар содир бўлган тақдирда эса оқибатларни тезкор бартараф этишга қаратилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент прокурори «Izmir art stroy»дан жабрланган фуқароларга тергов натижаси бўйича маълумот берди
Тошкентда «Izmir art stroy» МЧЖдан хонадон сотиб олган, бироқ қурилиш ишлари якунланмай қолгани сабаб жабр кўрган фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Учрашувда Тошкент шаҳар прокурори в.в.б. Анвар Ўрмонов, шаҳар прокуратураси, туман прокуратураси, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси раҳбарлари ва бошқа масъуллар иштирок этди.
Мулоқот давомида фуқароларнинг уй-жой, қурилишнинг кечикиши, етказилган моддий зарар ва бошқа муаммолари тингланди.
Мазкур ҳолат бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида олиб борилган тергов ҳаракатлари ҳақида ҳам маълумот берилди. Тергов натижасида айбдор шахслар аниқланиб, жиноий жавобгарликка тортилгани маълум қилинди.
Жабрланувчиларга етказилган зарарни қоплаш мақсадида айбдорларга тегишли мол-мулклар қонун доирасида хатловга олинган.
Учрашувда фуқароларнинг ҳар бир мурожаати қайд этилиб, уларни ҳал этиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди ва ишлар назоратга олинди.
Шунингдек, қурилишни тўлиқ якунлаш ва харидорларга мўлжалланган уй-жойларни барпо этиш ишларини давом эттириш бўйича амалий чоралар кўрилаётгани таъкидланди.