Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Вилоят ҳокимлигида Президент Администрацияси ва Ички ишлар вазирлиги вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда полковник Сардор Мирзараимов Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинлангани маълум қилиниб, у жамоатчиликка таништирилди.
Сардор Мирзараимов ички ишлар органларида тергов, тезкор-қидирув ва раҳбарлик лавозимларида кўп йиллик тажрибага эга.
У тайинловга қадар Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи ўринбосари — Жиноят қидирув хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Йиғилишда янги раҳбар олдида жиноятчилик профилактикаси, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш ва ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Саида Мирзиёева Бухорода: вилоятни йилига 10 миллион сайёҳ келадиган масканга айлантириш мақсади айтилди
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Бухоро вилоятига ташрифи давомида май ойида белгиланган режалар ижроси ва амалга оширилган ишлар билан танишди.
«Жўйзар» каналининг 9 километрлик қисми бетонлаштирилди, яна 10 километрда ишлар давом этмоқда. Бу орқали йилига 12 миллион куб метр сувни тежаш имконияти яратилади. Шу ҳудудда балиқчилик хўжалиги ҳам ишга туширилган. «Шайхонча» маҳалласида эса 240 ўринли замонавий боғча барпо этилган.
Ташриф давомида туризм соҳасидаги янги лойиҳалар ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, «Афшона» мажмуаси, этно-уйлар, «Жўйи Мулиён» каналини тиклаш, янги аэропорт яқинида меҳмонхоналар ва кластер ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Асосий мақсад — Бухорога йилига 10 миллион сайёҳ жалб қилиш. Бунинг учун вилоятни фақат транзит ҳудуд эмас, балки сайёҳлар бир неча кун қолиб, тўлиқ дам оладиган туристик масканга айлантириш режалаштирилмоқда. Ташриф якунида Саида Мирзиёева Бухорои шарифнинг «Етти пир» қадамжоларини зиёрат қилган.

👍29🔥13👎3😢1
Расман: ўқишга кира олмаган абитуриентларга қўшимча имконият берилди
Олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган абитуриентлар учун қўшимча имконият яратилди.
Тегишли вазирлик маълум қилишича, университетлар ва таълим дастурларида мавжуд бўлган бўш ўринларни янги ишга туширилган Edu-talim.uz веб-сайти орқали кўриш мумкин.
Абитуриентнинг тўплаган бали белгиланган талабларга мос келса, мавжуд бўш ўринлардан бирига ҳужжат топшириши мумкин.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФВВнинг ёш ҳарбий хизматчилари билан учрашув ўтказилди
Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ташаббуси билан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёш ҳарбий хизматчилари билан учрашув ташкил этилди.
Унда ёш ҳарбий хизматчиларнинг хизмат фаолияти, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ташаббуси билан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёш ҳарбий хизматчилари билан учрашув ташкил этилди.
Унда ёш ҳарбий хизматчиларнинг хизмат фаолияти, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ходимларини ҳақоратлаган Нурафшон шаҳар Ёшлар ишлари бўлими раҳбари ишдан ҳайдалди
Нурафшон шаҳар Ёшлар ишлари бўлими раҳбари Миркарим Мирмаҳмудовичнинг маҳалла ёшлар етакчиларига қўпол ва ҳақоратомуз муносабати акс этган аудиоёзув ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят бошқармаси ва Нурафшон шаҳар ҳокимлиги томонидан хизмат текшируви ўтказилган.
Ўрганиш натижасида аудиоёзувдаги ҳолатлар ўз тасдиғини топган. Аниқланишича, 2026 йил 18 август куни Миркарим Мирмаҳмудович маҳалла ёшлар етакчилари иштирокидаги йиғилишда хизмат одоби ва касбий этика талабларини қўпол равишда бузиб, ходимларга нисбатан кескин ва ҳақоратомуз муносабатда бўлган. Шунингдек, текширув давомида унинг иш фаолиятида бошқа қатор камчиликлар ҳам аниқланган.
У билан ўтказилган суҳбат давомида Миркарим Мирмаҳмудович ўз хатти-ҳаракатларини тан олган ва меҳнат шартномасини бекор қилишини билдирган. Натижада у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Айни пайтда унинг иш фаолиятида аниқланган бошқа камчиликлар юзасидан текширувлар давом эттирилмоқда. Натижасига кўра тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинди.
Ёшлар ишлари агентлиги тизимидаги раҳбар ва ходимлардан меҳнат жамоасида соғлом муҳитни таъминлаш, ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматига ҳурмат билан муносабатда бўлиш ҳамда хизмат одоби ва касбий этика талабларига қатъий риоя қилиш талаб этилган.

👍5😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент марказида пулли парковкалар жорий этилиши таклиф қилинди
Бир гуруҳ фаоллар Тошкент марказида тартибли пулли парковкаларни жорий қилишни таклиф қилмоқда.
Таклифга кўра, нотўғри тўхтаган автомобиллар эвакуация қилиниши, парковка ҳақини тўламаганлик учун эса жарима белгиланиши мумкин.
Шунингдек, парковкадан тушадиган маблағларни тўғридан-тўғри шаҳар бюджетига йўналтириш таклиф этилмоқда.

👎7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«16-шифохона»нинг тунги ҳаёти: беморлар ҳаёти учун кечаю кундуз кураш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг тунги фаолияти акс этган видеороликни эълон қилди.
Халқ орасида «16-шифохона» номи билан танилган тиббиёт муассасасида тунги навбатчилик жараёни видеода яқиндан кўрсатилган.
Тунда автоҳалокатлар, турли бахтсиз ҳодисалар ва касалликлар хуружи кўпайиши сабаб тиббиёт ходимларига тушадиган юклама ҳам ортади.
Видеолавҳада шифокор ва тиббиёт ходимларининг шундай оғир вазиятларда беморлар ҳаётини сақлаб қолиш учун олиб бораётган кечаю кундузги меҳнати, шошилинч ёрдам кўрсатиш ва навбатчилик жараёнлари акс эттирилган.

👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент ва Фарғонада фуқароларни «Умра» зиёратига юбориш баҳонасида пул олган шахсларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Судда «бузилсин» дейилган, объект реклама қилиняпти: Урганч МИБ нега суд қарори ижросини бажармаяпти? Урганч шаҳридаги «ANVA GOLD COMPANY» МЧЖга тегишли кўп қаватли турар жой объекти бўйича қабул қилинган суд қарорлари қонуний кучга кирган бўлса-да, объект…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️EFFECT.UZ эффекти: Урганчда суд қароридан сўнг ноқонуний қурилиш бузилади
Урганч шаҳридаги «ANVA GOLD COMPANY» МЧЖга тегишли кўп қаватли турар жой объекти бўйича суд қарорлари қонуний кучга кирган бўлса-да, бино шу кунга қадар бузилмай турган эди.
Effect.uz мазкур масалани 2025 йилдан буён мунтазам ёритиб келаётган эди.
Масала юзасидан Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимовга мурожаат йўлланди. Мурожаатдан сўнг, ҳокимлик томонидан объектдаги қурилиш ишлари 7 сентябрга қадар тўхтатилиши, айнан шу куни эса ижро ҳаракатлари амалга оширилиши маълум қилинди.
Яъни, суд қарорларига асосан биноларни бузиш ва ер майдонини дастлабки ҳолатига келтириш масаласи 7 сентябрь куни кўриб чиқилади.
Effect.uzнинг бир неча ойлик ёритувлари ортидан масала ижро босқичига етиб келди. Воқеалар ривожини кузатиб борамиз.

👍5🔥1
«Ўзбекфильм» 22,9 миллион евро қарзга ботган
«Ўзбекфильм»да 22,9 миллион евро кредит мажбурияти ва 1 миллиард сўмдан ортиқ солиқ қарзи тўплангани маълум қилинди.
Кинематография агентлиги директори Жаҳонгир Аҳмедовнинг маълум қилишича, студиянинг мол-мулки, жумладан, ер майдонлари ҳам кредит учун гаровга қўйилган.
Солиқ қарзи сабабли киностудия балансидаги 12 та автомашина аукционга чиқарилиши хавфи бор. Ходимларнинг иш ҳақлари бўйича ҳам қарздорлик шаклланган.
Аҳмедовга кўра, «Ўзбекфильм» бир йилда камида 60 миллиард сўмлик буюртма бажармаса, ўзини молиявий жиҳатдан таъминлай олмайди. Унинг таъкидлашича, студияни сақлаб қолиш учун уни тубдан ислоҳ қилиш зарур.
«Ўзбекфильм»га 1925 йилда асос солинган бўлиб, студия 400 дан ортиқ тўлиқ метражли фильм ишлаб чиқарган.

👍2😢1