EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.2K videos
36 files
71.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
“Битта талаб, Президент ва халқимизга садоқат, фидокорлик билан ишлаш” – Бухорода янги тайинловлар
 
Пешку туманида ҳоким бўлиб ишлаган Ҳаёт Давлатов Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зариповга ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосар бўлди.

Давлатов ўрнига 2020 йилдан бери вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Анвар Ҳамроев ҳоким этиб тайинланди.

Вилоят раҳбари Пешку кўпчилик назарида чекка ҳудуддек кўринсада, бу туманда иқтисодиёт ва саноатни янада ривожлантириш учун ер, сув, фойдали қазилмалар кони, энг муҳими янгидан ишга тушадиган улкан энергия станцияси, хуллас, барча шароитлар мавжудлигини алоҳида таъкидлади.

Бу ҳудудда муваффақиятли ишлаш учун биргина талаб бор, холос. У ҳам бўлса Президентимизга ва халқимизга садоқат ва фидокорлик билан ишлашдир, — деди Ботир Зарипов.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Вилоят ҳокимлигида Президент Администрацияси ва Ички ишлар вазирлиги вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда полковник Сардор Мирзараимов Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинлангани маълум қилиниб, у жамоатчиликка таништирилди.

Сардор Мирзараимов ички ишлар органларида тергов, тезкор-қидирув ва раҳбарлик лавозимларида кўп йиллик тажрибага эга.
У тайинловга қадар Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи ўринбосари — Жиноят қидирув хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Йиғилишда янги раҳбар олдида жиноятчилик профилактикаси, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш ва ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Саида Мирзиёева Бухорода: вилоятни йилига 10 миллион сайёҳ келадиган масканга айлантириш мақсади айтилди
 
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Бухоро вилоятига ташрифи давомида май ойида белгиланган режалар ижроси ва амалга оширилган ишлар билан танишди.
 
«Жўйзар» каналининг 9 километрлик қисми бетонлаштирилди, яна 10 километрда ишлар давом этмоқда. Бу орқали йилига 12 миллион куб метр сувни тежаш имконияти яратилади. Шу ҳудудда балиқчилик хўжалиги ҳам ишга туширилган. «Шайхонча» маҳалласида эса 240 ўринли замонавий боғча барпо этилган.
 
Ташриф давомида туризм соҳасидаги янги лойиҳалар ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, «Афшона» мажмуаси, этно-уйлар, «Жўйи Мулиён» каналини тиклаш, янги аэропорт яқинида меҳмонхоналар ва кластер ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Асосий мақсад — Бухорога йилига 10 миллион сайёҳ жалб қилиш.
Бунинг учун вилоятни фақат транзит ҳудуд эмас, балки сайёҳлар бир неча кун қолиб, тўлиқ дам оладиган туристик масканга айлантириш режалаштирилмоқда. Ташриф якунида Саида Мирзиёева Бухорои шарифнинг «Етти пир» қадамжоларини зиёрат қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29🔥13👎3😢1
Расман: ўқишга кира олмаган абитуриентларга қўшимча имконият берилди

Олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган абитуриентлар учун қўшимча имконият яратилди.

Тегишли вазирлик маълум қилишича, университетлар ва таълим дастурларида мавжуд бўлган бўш ўринларни янги ишга туширилган Edu-talim.uz веб-сайти орқали кўриш мумкин.

Абитуриентнинг тўплаган бали белгиланган талабларга мос келса, мавжуд бўш ўринлардан бирига ҳужжат топшириши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФВВнинг ёш ҳарбий хизматчилари билан учрашув ўтказилди

Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ташаббуси билан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёш ҳарбий хизматчилари билан учрашув ташкил этилди.

Унда ёш ҳарбий хизматчиларнинг хизмат фаолияти, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ходимларини ҳақоратлаган Нурафшон шаҳар Ёшлар ишлари бўлими раҳбари ишдан ҳайдалди
 
Нурафшон шаҳар Ёшлар ишлари бўлими раҳбари Миркарим Мирмаҳмудовичнинг маҳалла ёшлар етакчиларига қўпол ва ҳақоратомуз муносабати акс этган аудиоёзув ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят бошқармаси ва Нурафшон шаҳар ҳокимлиги томонидан хизмат текшируви ўтказилган.

Ўрганиш натижасида аудиоёзувдаги ҳолатлар ўз тасдиғини топган. Аниқланишича, 2026 йил 18 август куни Миркарим Мирмаҳмудович маҳалла ёшлар етакчилари иштирокидаги йиғилишда хизмат одоби ва касбий этика талабларини қўпол равишда бузиб, ходимларга нисбатан кескин ва ҳақоратомуз муносабатда бўлган. Шунингдек, текширув давомида унинг иш фаолиятида бошқа қатор камчиликлар ҳам аниқланган.
 
У билан ўтказилган суҳбат давомида Миркарим Мирмаҳмудович ўз хатти-ҳаракатларини тан олган ва меҳнат шартномасини бекор қилишини билдирган. Натижада у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
 
Айни пайтда унинг иш фаолиятида аниқланган бошқа камчиликлар юзасидан текширувлар давом эттирилмоқда. Натижасига кўра тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинди.

Ёшлар ишлари агентлиги тизимидаги раҳбар ва ходимлардан меҳнат жамоасида соғлом муҳитни таъминлаш, ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматига ҳурмат билан муносабатда бўлиш ҳамда хизмат одоби ва касбий этика талабларига қатъий риоя қилиш талаб этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5😢2