Тимур Исмоилов Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлди
Президентининг тегишли қарори билан полковник Тимур Исмоилов Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Лавозимга янги тайинланган раҳбарга жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган истиқболли вазифалар юклатилган.
Шунингдек, тизимни рақамлаштириш бўйича вазифалар ижросини қатъий назоратга олиш, ички ишлар органларининг бошқа давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигини кучайтириш, жамоат тартибини сақлашнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ишончини янада оширишга қаратилган чораларни самарали ташкил этиш талаби қўйилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

“Битта талаб, Президент ва халқимизга садоқат, фидокорлик билан ишлаш” – Бухорода янги тайинловлар
Пешку туманида ҳоким бўлиб ишлаган Ҳаёт Давлатов Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зариповга ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосар бўлди.
Давлатов ўрнига 2020 йилдан бери вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Анвар Ҳамроев ҳоким этиб тайинланди.
Вилоят раҳбари Пешку кўпчилик назарида чекка ҳудуддек кўринсада, бу туманда иқтисодиёт ва саноатни янада ривожлантириш учун ер, сув, фойдали қазилмалар кони, энг муҳими янгидан ишга тушадиган улкан энергия станцияси, хуллас, барча шароитлар мавжудлигини алоҳида таъкидлади.

— Бу ҳудудда муваффақиятли ишлаш учун биргина талаб бор, холос. У ҳам бўлса Президентимизга ва халқимизга садоқат ва фидокорлик билан ишлашдир, — деди Ботир Зарипов.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Вилоят ҳокимлигида Президент Администрацияси ва Ички ишлар вазирлиги вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда полковник Сардор Мирзараимов Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинлангани маълум қилиниб, у жамоатчиликка таништирилди.
Сардор Мирзараимов ички ишлар органларида тергов, тезкор-қидирув ва раҳбарлик лавозимларида кўп йиллик тажрибага эга.
У тайинловга қадар Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи ўринбосари — Жиноят қидирув хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Йиғилишда янги раҳбар олдида жиноятчилик профилактикаси, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш ва ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

Саида Мирзиёева Бухорода: вилоятни йилига 10 миллион сайёҳ келадиган масканга айлантириш мақсади айтилди
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Бухоро вилоятига ташрифи давомида май ойида белгиланган режалар ижроси ва амалга оширилган ишлар билан танишди.
«Жўйзар» каналининг 9 километрлик қисми бетонлаштирилди, яна 10 километрда ишлар давом этмоқда. Бу орқали йилига 12 миллион куб метр сувни тежаш имконияти яратилади. Шу ҳудудда балиқчилик хўжалиги ҳам ишга туширилган. «Шайхонча» маҳалласида эса 240 ўринли замонавий боғча барпо этилган.
Ташриф давомида туризм соҳасидаги янги лойиҳалар ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, «Афшона» мажмуаси, этно-уйлар, «Жўйи Мулиён» каналини тиклаш, янги аэропорт яқинида меҳмонхоналар ва кластер ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Асосий мақсад — Бухорога йилига 10 миллион сайёҳ жалб қилиш. Бунинг учун вилоятни фақат транзит ҳудуд эмас, балки сайёҳлар бир неча кун қолиб, тўлиқ дам оладиган туристик масканга айлантириш режалаштирилмоқда. Ташриф якунида Саида Мирзиёева Бухорои шарифнинг «Етти пир» қадамжоларини зиёрат қилган.

👍29🔥13👎3😢1
Расман: ўқишга кира олмаган абитуриентларга қўшимча имконият берилди
Олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган абитуриентлар учун қўшимча имконият яратилди.
Тегишли вазирлик маълум қилишича, университетлар ва таълим дастурларида мавжуд бўлган бўш ўринларни янги ишга туширилган Edu-talim.uz веб-сайти орқали кўриш мумкин.
Абитуриентнинг тўплаган бали белгиланган талабларга мос келса, мавжуд бўш ўринлардан бирига ҳужжат топшириши мумкин.