EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.2K videos
36 files
71.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонда вафот этган ўзбекистонлик келин 17 ёшида уйидан олиб кетилгани айтилмокда

Қозоғистонда эри билан ширинлик сабаб келиб чиққан можародан сўнг вафот этган 18 ёшли Мадина Авезованинг онаси қизининг оилавий ҳаёти ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда Qumash.kz хабар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда 17 ёшли ҳайдовчи 3 яшар болани уриб юборди

Қамаши туманида 17 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Cherry автомобили 3 яшар болани уриб юборди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чорбоғда 20 МВт қувватга эга шамол электр станцияси ишга туширилди

Бўстонлиқ туманида 20 МВт қувватга эга Чорбоғ шамол электр станцияси фойдаланишга топширилди.

Бугун, 20 август куни мазкур станциянинг очилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Лойиҳа Ўзбекистонда энергетика соҳасини диверсификация қилиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш ва «яшил иқтисодиёт» тамойилларини кенг жорий этиш йўлида амалга оширилаётган лойиҳалардан бири ҳисобланади.

Чорбоғ шамол электр станцияси шамол энергиясини электр энергиясига айлантириш орқали ҳудуднинг энергия таъминотига ҳисса қўшади.

20 МВтлик янги станция — Тошкент вилоятида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш йўлидаги яна бир қадам.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори қабулида 45 та мурожаат кўриб чиқилди

Аҳоли муаммоларини бевосита ўрганиш ва уларни қонуний ҳал этиш мақсадида Тошкент шаҳар прокурори Анвар Ўрмонов томонидан оммавий ва сайёр қабуллар мунтазам ўтказилмоқда.

20 август куни навбатдаги оммавий қабулда 45 нафар жисмоний ва юридик шахслар вакиллари қабул қилинган. Мурожаатларнинг 5 таси жойида ижобий ҳал этилган.

Қолган 40 та мурожаат эса қўшимча текшириш талаб қилгани сабабли алоҳида назоратга олинди.
Таъкидланишича, мазкур қабуллар аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган ва ечимини кутаётган муаммоларни ўрганиш ҳамда уларга қонуний ечим топишга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«City Towers» можароси: 600 га яқин хонадон харидори уйини кутиб қолмоқда

Тошкентда «City Towers» ёки «Buyuk Ipak Yo‘li» номи билан танилган турар-жой мажмуаси қурилиши қарийб икки йилдан бери тўхтаб қолган. 600 га яқин фуқаро хонадон учун маблағ тўлаган бўлса-да, ҳануз уй-жойсиз қолмоқда.

Мазкур лойиҳани амалга ошираётган «Iqbol Zamin Servis» МЧЖ 2014 йил 18 июнда ташкил этилган. Корхона ҳозирда ҳам актив ҳолатда бўлиб, устав фонди 1 миллиард 337 миллион 363 минг сўмни ташкил этади.

Корхона раҳбари — Азим Касимов, таъсисчиси — Шерзод Қурбанов.

Хонадонлар 2024 йил декабрь ойида топширилиши керак эди. Бироқ белгиланган муддат ўтганига қарамай, қурилиш ишлари тахминан 60 фоиз даражасида тўхтаб қолган.

Мазкур ҳолат юзасидан компания таъсисчиси Шерзод Қурбанов ва директори Азим Касимовга нисбатан 2026 йил март ойида жиноят иши қўзғатилган.

Бироқ қизиқ ҳолат шундаки, жиноят иши қўзғатилганидан икки ой ўтиб, май ойида ҳар икки тадбиркор хорижий давлатга чиқиб кетган.

Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов ишларини 2026 йил октябрь ойига қадар давом эттириш белгиланган.

Энг асосий савол эса очиқ: 600 га яқин хонадон учун маблағ тўлаган фуқаролар ўз уйларига қачон эга бўлади?

Воқеалар ривожини EFFECT.UZнинг расмий саҳифаларида кузатиб боринг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Фарғонада табиатга 37,5 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди, аммо ишда жиноят аломати топилмаган
 
Экология Бош бошқармасининг 2026 йил 26 июндаги хатида «Офият Карьер» МЧЖнинг ноқонуний ҳаракатлари натижасида табиатга 37 миллиард 581 миллион 551 минг 100 сўм зарар етказилган. Бошқарма бошлиғи имзолаган хатда зарар миқдори аниқ кўрсатилиб, тўпланган далиллар ва ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун Фарғона вилояти прокуратурасига юборилган.
 
Шундан сўнг дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимига юклатилган. Бироқ.
 
Экология бошқармаси расмий ҳужжатида 37,5 млрд сўмдан ортиқ деб кўрсатилган зарар миқдори тергов ҳужжатларида гўё 3 млрд сўмгача тушиб қолган. Энг қизиғи эса бу эмас.
 
Табиатга миллиардлаб сўм зарар етказилгани мутахассислар томонидан аниқланган бўлса, қандай қилиб жиноят аломатлари мавжуд эмас деган хулосага келинди?
 
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилмаган. 37,5 млрд сўмлик зарар қай тартибда аниқланган? Нега тергов ҳужжатларида сумма кескин ўзгарган? Ва энг муҳими, табиатга етказилган бундай катта зарарда жиноят аломатлари қандай асосда мавжуд эмас деб топилган?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Узр сўраш мода эмас – Чирчиқда спортчи ва блогер ўртасидаги жанжал ортидан нималар содир бўлди?

Спортчи ва блогер ўртасидаги кўча муштлашуви охир-оқибат узр сўраш билан якунланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
Тимур Исмоилов Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлди

Президентининг тегишли қарори билан полковник Тимур Исмоилов Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Лавозимга янги тайинланган раҳбарга жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган истиқболли вазифалар юклатилган.

Шунингдек, тизимни рақамлаштириш бўйича вазифалар ижросини қатъий назоратга олиш, ички ишлар органларининг бошқа давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигини кучайтириш, жамоат тартибини сақлашнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ишончини янада оширишга қаратилган чораларни самарали ташкил этиш талаби қўйилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Битта талаб, Президент ва халқимизга садоқат, фидокорлик билан ишлаш” – Бухорода янги тайинловлар
 
Пешку туманида ҳоким бўлиб ишлаган Ҳаёт Давлатов Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зариповга ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосар бўлди.

Давлатов ўрнига 2020 йилдан бери вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Анвар Ҳамроев ҳоким этиб тайинланди.

Вилоят раҳбари Пешку кўпчилик назарида чекка ҳудуддек кўринсада, бу туманда иқтисодиёт ва саноатни янада ривожлантириш учун ер, сув, фойдали қазилмалар кони, энг муҳими янгидан ишга тушадиган улкан энергия станцияси, хуллас, барча шароитлар мавжудлигини алоҳида таъкидлади.

Бу ҳудудда муваффақиятли ишлаш учун биргина талаб бор, холос. У ҳам бўлса Президентимизга ва халқимизга садоқат ва фидокорлик билан ишлашдир, — деди Ботир Зарипов.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Вилоят ҳокимлигида Президент Администрацияси ва Ички ишлар вазирлиги вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда полковник Сардор Мирзараимов Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинлангани маълум қилиниб, у жамоатчиликка таништирилди.

Сардор Мирзараимов ички ишлар органларида тергов, тезкор-қидирув ва раҳбарлик лавозимларида кўп йиллик тажрибага эга.
У тайинловга қадар Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи ўринбосари — Жиноят қидирув хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Йиғилишда янги раҳбар олдида жиноятчилик профилактикаси, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш ва ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Саида Мирзиёева Бухорода: вилоятни йилига 10 миллион сайёҳ келадиган масканга айлантириш мақсади айтилди
 
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Бухоро вилоятига ташрифи давомида май ойида белгиланган режалар ижроси ва амалга оширилган ишлар билан танишди.
 
«Жўйзар» каналининг 9 километрлик қисми бетонлаштирилди, яна 10 километрда ишлар давом этмоқда. Бу орқали йилига 12 миллион куб метр сувни тежаш имконияти яратилади. Шу ҳудудда балиқчилик хўжалиги ҳам ишга туширилган. «Шайхонча» маҳалласида эса 240 ўринли замонавий боғча барпо этилган.
 
Ташриф давомида туризм соҳасидаги янги лойиҳалар ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, «Афшона» мажмуаси, этно-уйлар, «Жўйи Мулиён» каналини тиклаш, янги аэропорт яқинида меҳмонхоналар ва кластер ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Асосий мақсад — Бухорога йилига 10 миллион сайёҳ жалб қилиш.
Бунинг учун вилоятни фақат транзит ҳудуд эмас, балки сайёҳлар бир неча кун қолиб, тўлиқ дам оладиган туристик масканга айлантириш режалаштирилмоқда. Ташриф якунида Саида Мирзиёева Бухорои шарифнинг «Етти пир» қадамжоларини зиёрат қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29🔥13👎3😢1