Самарқанддаги машина устахонасида Lacetti ва Foton ёниб кетди
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонасида Lacetti ва Foton русумли машиналар ёнди.
Ҳодиса 19 август куни соат 17:49 да “Оқ Олтин” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд – Каттақўрғон” автомобиль йўли ёқасида содир бўлган.
Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушгач, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни қисқа вақт ичида бартараф этган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Францияда машҳур TikTok-блогер аёлнинг куйган жасади топилди
Францияда узумзордан куйган ҳолдаги аёл жасади топилди. Тергов натижасида у 29 ёшли машҳур TikTok-блогер Соня Беллинага тегишли экани аниқланган. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Мурдани 12 август куни Ним шаҳри яқинидаги узумзордан фермер топган. Бир неча кун давомида унинг шахси аниқланмаган.
19 август куни прокурор ДНК таҳлили натижаларини маълум қилиб, жасад Соня Беллинага тегишли эканини тасдиқлаган.
Блогернинг TikTok’да қарийб 260 минг нафар кузатувчиси бўлган. У оиласиникига меҳмонга келгани айтилмоқда.
Ҳодиса юзасидан икки нафар гумонланувчи қўлга олинган. Полиция уларнинг жиноятга «тўғридан тўғри ёки билвосита алоқаси бўлган»ини маълум қилган. Тергов давом этмоқда.

😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонда 650 гектар майдон ёнғиндан зарарланди
Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида 650 гектар майдонда содир бўлган табиий ёнғин маҳаллийлаштирилди.
Шундан 613 гектар ҳудудда қуруқ ўт, қолган қисмида эса ўрмон ёнган.
Ўт ўчирувчилар аланганинг ўрмон ичкарисига тарқалишининг олдини олган. Ёнғинни бартараф этиш ишларига 310 нафар ходим жалб қилинган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида 650 гектар майдонда содир бўлган табиий ёнғин маҳаллийлаштирилди.
Шундан 613 гектар ҳудудда қуруқ ўт, қолган қисмида эса ўрмон ёнган.
Ўт ўчирувчилар аланганинг ўрмон ичкарисига тарқалишининг олдини олган. Ёнғинни бартараф этиш ишларига 310 нафар ходим жалб қилинган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Тошкент осмонида бир неча кун лаборатория самолёти учади
20 августдан Тошкент осмонида махсус лаборатория самолёти ёрдамида режали парвоз текширувлари ўтказилади.
«Ўзаэронавигация» маркази маълум қилишича, текширувлар Diamond лаборатория ҳаво кемаси орқали амалга оширилади. Уларнинг мақсади радиотехник воситаларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш ва парвозлар хавфсизлигини таъминлашдан иборат.
Парвозлар бир неча кун давом этади. Самолёт пойтахт устида тахминан 1000 метр баландликда, турли йўналиш ва манёврларда 6 соатгача учиши мумкин. Шунингдек, айрим ҳудудлар устидан бир неча марта парвоз қилиши эҳтимол.
Марказ бу режали текширувлар экани ва аҳолида хавотирланиш учун асос йўқлигини маълум қилди.

👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда такси ҳайдовчисини урган блогерлар ва унинг опасига жиноят иши қўзғатилди
Тошкентда такси ҳайдовчиси ва йўловчи аёл ўртасидаги можаро ортидан икки блогер ҳамда улардан бирининг опасига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентда такси ҳайдовчиси ва йўловчи аёл ўртасидаги можаро ортидан икки блогер ҳамда улардан бирининг опасига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Урганч — Хива пуллик йўлида юриш 25 минг сўм бўлади
Трасса учун йўл ҳақи тўлаш тизими ҳозирда синов режимида ишламоқда ва 25 августдан тўлиқ ишга тушади. Мобил илова Google Play ва Аpp Storeʼда мавжуд бўлади.
Пуллик йўл учун нархлар:
➖ енгил автомобиль (М1) учун Хивадан Урганчгача ва орқага тўлиқ йўналиш бўйича йўл ҳақи — 25 минг сўм;
➖ «Туркманли» маҳалласидан Хивагача бўлган 28 км қисқа йўналиш — 20 минг сўм;
➖ оғирлиги 3,5 тоннагача бўлган енгил юк автомобиллари (Н1), 8 нафардан ортиқ йўловчига мўлжалланган автобуслар (М2/М3) ва оғирлиги 3,5−12 тонна бўлган ўрта юк автомобиллари (Н2) учун тўлиқ йўналиш нархи 40 минг сўм, қисқа йўналиш эса 25 минг сўм этиб белгиланган.
Сайт орқали йўл ҳолати, тирбандликлар, тахминий ҳаракатланиш вақти ва об-ҳаво ҳақидаги маълумотларни ҳам кўриш мумкин.

Тошкентда ўтказилган олимпиадасида исроиллик иштирокчининг ютуғи бекор қилинди
9–16 август кунлари Тошкентда ўтказилган Халқаро информатика олимпиадаси (IOI) атрофида можаро юзага келди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
9–16 август кунлари Тошкентда ўтказилган Халқаро информатика олимпиадаси (IOI) атрофида можаро юзага келди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда 17 ёшли ҳайдовчи 3 ёшли болани уриб юборди
Қашқадарё вилояти Қамаши туманида 17 ёшли ўсмир бошқарувидаги Chery автомобили 3 ёшли болани уриб юборган.
Ҳодиса 30 июнь куни содир бўлган. Автомобиль йўл четида турган болани уриб юборган. Унга шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат қонуний тартибда расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар судга юборилади.

😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХДП: БСКлар фақат пул йиғадиган ташкилотга айланиб қолмаслиги керак
Халқ демократик партияси Мунозара клубида бошқарув сервис компаниялари (БСК) фаолияти ва уларнинг аҳоли олдидаги масъулияти муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, айрим ҳудудларда БСК раҳбарлари ва ходимлари хизмат кўрсатадиган манзилдан 15–20 километр узоқда яшайди. Бу эса авария ва мурожаатларга тезкор жавоб беришда муаммолар келтириб чиқариши, малакасиз ишчилар жалб қилиниши оқибатида фуқаролар мулкига зарар етишига сабаб бўлиши мумкин.
ХДП вакиллари БСК раҳбарлари ва масъул ходимлари хизмат кўрсатиладиган ҳудудда яшаши, аҳоли мурожаатларига тезкор муносабат билдириши зарурлигини таъкидлади.
Партия фикрича, аҳолидан тўлов ундирувчи БСКлар, аввало, сифатли хизмат ва тизимли масъулиятни таъминлаши керак.

👍3
Россияда ўзбекистонлик таксичи 5 йилга қамалди
Россиянинг Владивосток шаҳрида йўловчини бейсбол таёқчаси билан уриб, унга оғир жароҳат етказган 18 ёшли Ўзбекистон фуқароси 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Ҳодиса 2025 йил ноябрь ойида содир бўлган. Такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган йигит йўловчи билан жанжаллашиб, унинг бош қисмига камида
уч марта бейсбол таёқчаси билан зарба берган.
Суд унга 5 йиллик қамоқ жазоси тайинлаган. Шунингдек, судланувчи жабрланувчига 1 миллион рубль товон пули тўлаши белгиланган.

👍3🤔1
Японияда тезкор поезд тўрт нафар ишчини уриб кетди
Япониянинг Точиги префектурасида тезкор поезд темир йўл изларида таъмирлаш ишларини олиб бораётган тўрт нафар ишчини уриб кетди.
Ҳодиса оқибатида жабрланганларнинг барчаси ҳушсиз ҳолда шифохонага олиб кетилган.
Ҳодиса сабабли мазкур ҳудудда поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Япониянинг Точиги префектурасида тезкор поезд темир йўл изларида таъмирлаш ишларини олиб бораётган тўрт нафар ишчини уриб кетди.
Ҳодиса оқибатида жабрланганларнинг барчаси ҳушсиз ҳолда шифохонага олиб кетилган.
Ҳодиса сабабли мазкур ҳудудда поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ордер эвазига жинсий яқинлик таклиф қилган тиббиёт ходими 3 суткага қамалди
Сурхондарё вилоятида даволаниш учун ордер сўраб келган аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган тиббиёт ходими 3 суткага маъмурий қамоққа олинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сурхондарё вилоятида даволаниш учун ордер сўраб келган аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган тиббиёт ходими 3 суткага маъмурий қамоққа олинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бўкага янги ҳоким тайинланди
Мурод Илҳомович Абдазимов Тошкент вилояти Бўка тумани ҳокими этиб тайинланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мурод Илҳомович Абдазимов Тошкент вилояти Бўка тумани ҳокими этиб тайинланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Урганч — Хива пуллик йўлида юриш 25 минг сўм бўлади
Урганч ва Хива ўртасидаги янги пуллик автомобиль йўлида ҳаракатланиш учун енгил автомобиллардан 25 минг сўм тўлов ундирилади
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Урганч ва Хива ўртасидаги янги пуллик автомобиль йўлида ҳаракатланиш учун енгил автомобиллардан 25 минг сўм тўлов ундирилади
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонда вафот этган ўзбекистонлик келин 17 ёшида уйидан олиб кетилгани айтилмокда
Қозоғистонда эри билан ширинлик сабаб келиб чиққан можародан сўнг вафот этган 18 ёшли Мадина Авезованинг онаси қизининг оилавий ҳаёти ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда Qumash.kz хабар берди.