EFFECT.UZ | Расмий канал
17.1K subscribers
70.8K photos
18.2K videos
36 files
71.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📚 Китобсевар ҳокимдан китобхон авлод учун — ярим миллиард сўм!

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсуновнинг китобга меҳрини кўпчилик яхши билади.

Бугунги «Устозлар миллий форуми»да бу меҳр яна бир эзгу ташаббусга айланди.

Вилоят мактаблари кутубхоналарини янги бадиий ва илмий-оммабоп адабиётлар билан бойитиш учун 500 миллион сўмлик сертификат топширилди.

Зеро, мактабга китоб кирса — боланинг қалбига нур киради.
Китоб кўпайса — фикрлайдиган, изланадиган, билимли авлод кўпаяди.

Бугун болага китоб берсак, эртага унга катта имконият берган бўламиз.

Китобга берилган маблағ — харажат эмас. Бу — келажакка қилинган энг яхши сармоя!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда вилоят прокурори судьянинг жиноятини фош этган адвокатга қарши “уруш” эълон қилди

Тизимли таъқиблар, сохталаштириш ва шахсий хусумат воситасига айланган прокуратура босими остида қолган адвокат Алишер Маматов бевосита Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Администрацияси раҳбарига мурожаат билан чиқди.

👉 Мақола

👉 Видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6
Исроиллик дастурчи Тошкентдаги олимпиададан четлатилди

17 ёшли исроиллик иштирокчи Йотам Будник мусобақа натижаларига кўра олтин медални қўлга киритганди, бироқ...

👉 https://effect.uz/n/218

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍20🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Қизириқда тадбиркорлар нега норозилик билдирмоқда? Бузилган дўконлар, олиб ташланган зинапоялар, йўқотилган даромад ва йиллардан бери ечимини кутаётган "иссиқхона" масаласи — Қизириқдаги тадбиркорлар мурожаатларининг асосий сабaби нимадан иборат ? Effect.uz…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қизириқда аҳвол оғир: тадбиркорлар бош кўтарди

Қизириқда тадбиркорлар билан боғлиқ бир нечта масала йиллардан бери ечимини кутмоқда.

Бузилган дўконлар, олиб ташланган зинапоялар, тўхтаб қолган даромад ва 5–6 йилдан бери ҳал бўлмаётган «иссиқхона» масаласи тадбиркорларнинг жиддий норозилигига сабаб бўлмоқда.

Effect.uz ишчи гуруҳи туманда бўлганидан сўнг таҳририятимизга бирин-кетин тадбиркорларнинг мурожаатлари келиб тушди.

Айрим тадбиркорлар дўконларининг иккинчи қаватига олиб чиқувчи ташқи зинапоялар тегишли ҳужжат ва қарорларсиз бузиб ташланганини айтмоқда. Натижада улар иккинчи қаватдан фойдалана олмаяпти, айримлари эса ижара ҳақини тўлашда давом этмоқда.

Яна бир гуруҳ тадбиркорлар савдо объектлари ҳам ҳеч қандай қарор ёки ҳужжат кўрсатилмасдан бузилганини билдирмоқда.

Тумандаги яна бир оғриқли масала — «иссиқхона» можароси. 20 нафардан ортиқ фуқаро 5–6 йил аввал иссиқхона қуриш ва ерларни кейинчалик уларнинг мулкига айлантириш ваъдасига ишонган. Улардан 25–30 миллион сўмдан маблағ олингани айтилмоқда.

Холислик учун бу ҳолатлар бўйича туман ҳокимлиги позицияси ҳам ўрганилди. Ҳокимлик юристи тадбиркорлар учун янги жойлар қурилиши ва етказилган зарарни қоплаш режалаштирилаётганини маълум қилди.

Аммо тадбиркорларда савол кўп:

Дўконлар нега бузилди? Зинапоялар қайси асосда олиб ташланди? Етказилган зарар ким томонидан ва қачон қопланади? «Иссиқхона» масаласи қачон ҳал бўлади?

Effect.uz ушбу мурожаатларни ўрганишда давом этади.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Сурхондарёда ордер сўраб келган аёлга шилқимлик қилган тиббиёт ходими 3 суткага қамалди

Даволаниш учун ордер сўраб келган аёлга жинсий яқинлик эвазига ёрдам таклиф қилган тиббиёт ходими 3 суткага қамалди.

Сурхондарё вилоятидаги Термиз тумани тиббиёт бирлашмасида 56 ёшли ходим аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган. Бу ҳақда «Дарё» суд ҳужжатларига таяниб хабар берди.

Маълум бўлишича, аёл ногиронлиги сабабли даволаниш учун ордер сўраб мурожаат қилган. Ходим эса жинсий яқинлик қилса, масалани тезлаштириб ҳал қилиш мумкинлигини айтган.

Шундан сўнг аёл 112 рақамига мурожаат қилган. Судда Х.Э. айбига иқрор бўлиб, қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.

Суд уни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисми бўйича айбдор деб топиб, 3 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимидан олингани айтилмоқда

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Фаррух Ҳайдаров лавозимидан олингани ҳақида хабар тарқалди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда вертолёт самолёт билан тўқнашди

Пенсильвания штатидаги аэропортда машғулот парвози вақтида полиция вертолёти Cessna 150 самолёти билан тўқнашди.

Ҳодиса оқибатида самолёт учувчиси ҳалок бўлди, икки нафар полиция ходими жароҳатланди.

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт учиш йўлагидан кўтарилганидан сўнг кескин ўнгга бурилиб, вертолётга бориб урилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
«Ўзтрансгаз» тизимида 35 млн куб метргача газ сизиб чиқиши аниқланган

Ўзбекистонда газ сизиб чиқишини аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган янги лойиҳа амалга оширилади. Бунинг учун Жаҳон банки иштирокида 10,6 млн долларлик грант ажратилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 18 августдаги қарорига кўра, лойиҳа 2026–2028 йилларда амалга оширилади.

Жаҳон банки кўмагида ўтказилган текширувларда «Ўзтрансгаз» объектларининг 1 мингдан ортиқ нуқтасида 35 млн куб метргача газ сизиб чиқиши аниқланган.

Грантнинг 9,6 млн доллари газ йўқотишларини камайтириш чораларига йўналтирилади. Қолган маблағлар мониторинг, ҳисобот ва лойиҳани амалга ошириш ишларига сарфланади.

Лойиҳа доирасида тежалган газ ҳажми мустақил текширувдан ўтказилади. Шу асосда шаклланган маблағлар газ инфратузилмасини модернизация қилиш ва соҳадаги самарали лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Банк раҳбари Бўка туманига ҳоким бўлди
 
“Агробанк” АТБ Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Мурод Абдазимов Бўка туманига ҳоким этиб тайинланди.
 
Вилоят ахборот хизмати хабарига кўра, Халқ депутатлари Бўка тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган.
 
Сессияда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган мақсад ва вазифалар ижроси юзасидан таҳлилий маъруза қилган.
 
Йиғилишнинг ташкилий қисмида бунга қадар Бўка тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Сардор Исоқулов ўрнига ҳозирга қадар “Агробан” АТБ Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Мурод Илҳомович Абдазимов номзодини тавсия қилинди.
 
Халқ депутатлари Бўка тумани Кенгаши М. Абдазимов номзодини қўллаб-қувватлаб, уни туман ҳокими этиб тасдиқлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Навоийда ниқоб тақиб, хонадонга пичоқ билан бостириб кирган эркак 15 йилга қамалди

Навоийда ниқоб тақиб, пичоқ билан хонадонга бостириб кирган эркак уйда яшовчи қизининг қўл-оёқларини чарм тасма билан боғлаб, пул қаердалигини сўраган.

Судда эркак қилмишидан пушаймонлигини билдириб, кечирим сўраган. Суд ҳукми билан у 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🔥1
Ўзбекистон иккинчи АЭС қуришга тайёргарлик кўрмоқда

Ўзбекистонда иккинчи атом электр станциясини қуриш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 17 август куни Хоразм вилоятида янги инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш маросимида маълум қилди.

Президент Жиззах вилоятида атом электр станцияси қурилаётганини таъкидлаб, яқин орада иккинчи станция лойиҳаси бўйича ҳам катта тайёргарлик ишлари олиб борилаётганини айтди.

«Яқинда иккинчи станция бўйича ҳам катта тайёргарлик қиляпмиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎3
ОТМ, лицей ва техникумларда ўқиш қачондан бошланиши маълум қилинди

2026/2027-ўқув йилида академик лицей, техникум ва олий таълим ташкилотларида ўқув жараёнларининг бошланиш санаси белгиланди.
 
Академик лицей ва техникумларда янги ўқув йили 2 сентябрдан бошланади.
 
Олий таълим ташкилотларида эса:
 
1-босқич талабалари учун — 7 сентябрдан;

2-босқич ва ундан юқори курс талабалари учун — 14 сентябрдан ўқув жараёнлари бошланади.
 
Шу тариқа, янги ўқув йилида олий таълим муассасаларида биринчи босқич талабалари бошқа курсларга нисбатан бир ҳафта олдин ўқишга киришади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
АҚШ давлат қарзи 40 триллион доллардан ошди

АҚШ давлат қарзи 40 триллион доллардан ошиб, тарихдаги энг юқори кўрсаткичга етди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Миллий қарз миқдори бундан атиги беш ой аввал — март ойида 39 триллион долларга етган эди.

Қарзнинг ошишига ҳукумат харажатларининг солиқ тушумларидан юқори бўлиши сабаб бўлмоқда. Федерал харажатларнинг катта қисми мудофаа, Ижтимоий таъминот, Medicare дастурлари ва давлат қарзи бўйича фоиз тўловларига тўғри келади.

COVID-19 пандемияси даврида иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун катта миқдорда қарз олинган. Кейинги йилларда ҳам бюджет харажатлари ва солиқ сиёсати давлат қарзининг ўсишига таъсир қилган.

Экспертлар юқори қарз миқдори ипотека ва автомобиль кредитлари қимматлашиши, компанияларнинг инвестиция имкониятлари қисқариши ҳамда аҳоли харажатларининг ошишига олиб келаётганини таъкидламоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
Камерунда олтин кони қулаб тушди. Қурбонлар сони 100 нафардан ошди
 
Камеруннинг шарқий қисмидаги Замбуа аҳоли пунктида олтин қазиб олиш объектининг қулаши оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда RFI радиостанцияси маҳаллий ҳокимият вакилларига таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, фожиа жойидан 107 кишининг жасади олиб чиқилган.

Айни вақтда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Шу боис қурбонлар сони яна ортиши мумкин.

Замбуа қишлоғи Камеруннинг Марказий Африка Республикаси билан чегараси яқинида жойлашган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍1
Самарқанддаги машина устахонасида Lacetti ва Foton ёниб кетди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонасида Lacetti ва Foton русумли машиналар ёнди.

Ҳодиса 19 август куни соат 17:49 да “Оқ Олтин” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд – Каттақўрғон” автомобиль йўли ёқасида содир бўлган.

Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушгач, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни қисқа вақт ичида бартараф этган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Францияда машҳур TikTok-блогер аёлнинг куйган жасади топилди

Францияда узумзордан куйган ҳолдаги аёл жасади топилди. Тергов натижасида у 29 ёшли машҳур TikTok-блогер Соня Беллинага тегишли экани аниқланган. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Мурдани 12 август куни Ним шаҳри яқинидаги узумзордан фермер топган. Бир неча кун давомида унинг шахси аниқланмаган.

19 август куни прокурор ДНК таҳлили натижаларини маълум қилиб, жасад Соня Беллинага тегишли эканини тасдиқлаган.

Блогернинг TikTok’да қарийб 260 минг нафар кузатувчиси бўлган. У оиласиникига меҳмонга келгани айтилмоқда.

Ҳодиса юзасидан икки нафар гумонланувчи қўлга олинган. Полиция уларнинг жиноятга «тўғридан тўғри ёки билвосита алоқаси бўлган»ини маълум қилган. Тергов давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонда 650 гектар майдон ёнғиндан зарарланди

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида 650 гектар майдонда содир бўлган табиий ёнғин маҳаллийлаштирилди.

Шундан 613 гектар ҳудудда қуруқ ўт, қолган қисмида эса ўрмон ёнган.

Ўт ўчирувчилар аланганинг ўрмон ичкарисига тарқалишининг олдини олган. Ёнғинни бартараф этиш ишларига 310 нафар ходим жалб қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Тошкент осмонида бир неча кун лаборатория самолёти учади

20 августдан Тошкент осмонида махсус лаборатория самолёти ёрдамида режали парвоз текширувлари ўтказилади.

«Ўзаэронавигация» маркази маълум қилишича, текширувлар Diamond лаборатория ҳаво кемаси орқали амалга оширилади. Уларнинг мақсади радиотехник воситаларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш ва парвозлар хавфсизлигини таъминлашдан иборат.

Парвозлар бир неча кун давом этади. Самолёт пойтахт устида тахминан 1000 метр баландликда, турли йўналиш ва манёврларда 6 соатгача учиши мумкин. Шунингдек, айрим ҳудудлар устидан бир неча марта парвоз қилиши эҳтимол.

Марказ бу режали текширувлар экани ва аҳолида хавотирланиш учун асос йўқлигини маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда такси ҳайдовчисини урган блогерлар ва унинг опасига жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда такси ҳайдовчиси ва йўловчи аёл ўртасидаги можаро ортидан икки блогер ҳамда улардан бирининг опасига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Талабалар учун янги ўқув йили 7 сентябрдан бошланади

2026/2027-ўқув йилида Ўзбекистон олий таълим ташкилотлари, академик лицей ва техникумларда ўқув жараёнларини бошлаш саналар белгиланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram