EFFECT.UZ | Расмий канал
17.1K subscribers
70.8K photos
18.2K videos
36 files
71.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Актриса Centrum Air авиакомпаниясидан норози бўлди

Актриса Баҳора Арслонова
ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Centrum Air авиакомпанияси билан боғлиқ вазият ҳақида видео жойлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИИО ходимларининг фуқарога муомаласи жанжалга сабаб бўлди

Тошкент вилоятида ички ишлар органлари ходимлари ва Damas ҳайдовчиси ўртасида юзага келган низоли ҳолат ижтимоий тармоқларда тарқалди. Видеода ходимларнинг фуқаро билан муомаласи муҳокамаларга сабаб бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланган блогер қамоққа олинди

Тошкентда такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланаётган блогер қамоққа олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм ҳокими ўринбосари лавозимидан кетди

Санъатбек Салаев Хоразм вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимини тарк этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда 10 га яқин Ўзбекистонлик шубҳали пул ўтказмалари бўйича терговда

Туркиянинг Айдин вилоятида банк карталари орқали амалга оширилган шубҳали пул ўтказмалари юзасидан 10 га яқин Ўзбекистон фуқаросига нисбатан тергов олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳонгир Ортиқхўжаев президентга таклиф билдирди

Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими, тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тaтaристондаги дрон ҳужумида 8 нафар Ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ортынан хорижда меҳнат қилаётган фуқаролар масаласи бўйича таклиф билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aйбимиз ногирон эканлигимизми?

Effect.uz’га Яшнобод туманида яшовчи оилавий кўзи ожиз тадбиркорлар мурожаат қилди.

Уларнинг айтишича, улар Дўстобод МФЙ ҳудудида давлат томонидан ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат дўкони очган.

Бироқ ҳозир ушбу дўкон кимларгадир «ортиқча» кўринаётгани айтилмоқда. Тадбиркорлар дўконни кадастрдан ўтказишга ҳаракат қилган бўлса-да, бу масала ҳал этилмаган.

Айни пайтда суд томонидан дўконни бузиш ҳақида қарор чиқарилган. Тадбиркорларнинг адвокати маълум қилишича, қарор устидан апелляция шикояти берилган.

Ногиронлиги бўлган тадбиркорларнинг қонуний меҳнати ва давлат кредити асосида қурилган объекти тақдири нима бўлади?

Effect.uz вазиятни кузатишда давом этади.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
Эболадан Конгода 2,3 мингдан ортиқ киши вафот этди

Конго Демократик Республикасида Эбола эпидемияси кучаймоқда. Мамлакатда вирус билан касалланганлар сони 5 021 нафарга, вафот этганлар эса 2 378 нафарга етган.

Маълум қилинишича, жорий эпидемия Конго тарихидаги энг йирик Эбола тарқалишларидан бирига айланган. Вазиятни вируснинг Бундибугио штамми билан боғлиқлиги янада мураккаблаштирмоқда.

Айни пайтда ушбу штаммга қарши тасдиқланган вакцина ёки махсус даволаш усули мавжуд эмас.

Мутахассислар эпидемияга қарши курашда тиббиёт тизимидаги муаммолар, аҳолининг қаршилиги ва мамлакатдаги беқарорлик жиддий тўсиқ бўлаётганини таъкидламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📚 Китобсевар ҳокимдан китобхон авлод учун — ярим миллиард сўм!

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсуновнинг китобга меҳрини кўпчилик яхши билади.

Бугунги «Устозлар миллий форуми»да бу меҳр яна бир эзгу ташаббусга айланди.

Вилоят мактаблари кутубхоналарини янги бадиий ва илмий-оммабоп адабиётлар билан бойитиш учун 500 миллион сўмлик сертификат топширилди.

Зеро, мактабга китоб кирса — боланинг қалбига нур киради.
Китоб кўпайса — фикрлайдиган, изланадиган, билимли авлод кўпаяди.

Бугун болага китоб берсак, эртага унга катта имконият берган бўламиз.

Китобга берилган маблағ — харажат эмас. Бу — келажакка қилинган энг яхши сармоя!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда вилоят прокурори судьянинг жиноятини фош этган адвокатга қарши “уруш” эълон қилди

Тизимли таъқиблар, сохталаштириш ва шахсий хусумат воситасига айланган прокуратура босими остида қолган адвокат Алишер Маматов бевосита Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Администрацияси раҳбарига мурожаат билан чиқди.

👉 Мақола

👉 Видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6
Исроиллик дастурчи Тошкентдаги олимпиададан четлатилди

17 ёшли исроиллик иштирокчи Йотам Будник мусобақа натижаларига кўра олтин медални қўлга киритганди, бироқ...

👉 https://effect.uz/n/218

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍20🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Қизириқда тадбиркорлар нега норозилик билдирмоқда? Бузилган дўконлар, олиб ташланган зинапоялар, йўқотилган даромад ва йиллардан бери ечимини кутаётган "иссиқхона" масаласи — Қизириқдаги тадбиркорлар мурожаатларининг асосий сабaби нимадан иборат ? Effect.uz…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қизириқда аҳвол оғир: тадбиркорлар бош кўтарди

Қизириқда тадбиркорлар билан боғлиқ бир нечта масала йиллардан бери ечимини кутмоқда.

Бузилган дўконлар, олиб ташланган зинапоялар, тўхтаб қолган даромад ва 5–6 йилдан бери ҳал бўлмаётган «иссиқхона» масаласи тадбиркорларнинг жиддий норозилигига сабаб бўлмоқда.

Effect.uz ишчи гуруҳи туманда бўлганидан сўнг таҳририятимизга бирин-кетин тадбиркорларнинг мурожаатлари келиб тушди.

Айрим тадбиркорлар дўконларининг иккинчи қаватига олиб чиқувчи ташқи зинапоялар тегишли ҳужжат ва қарорларсиз бузиб ташланганини айтмоқда. Натижада улар иккинчи қаватдан фойдалана олмаяпти, айримлари эса ижара ҳақини тўлашда давом этмоқда.

Яна бир гуруҳ тадбиркорлар савдо объектлари ҳам ҳеч қандай қарор ёки ҳужжат кўрсатилмасдан бузилганини билдирмоқда.

Тумандаги яна бир оғриқли масала — «иссиқхона» можароси. 20 нафардан ортиқ фуқаро 5–6 йил аввал иссиқхона қуриш ва ерларни кейинчалик уларнинг мулкига айлантириш ваъдасига ишонган. Улардан 25–30 миллион сўмдан маблағ олингани айтилмоқда.

Холислик учун бу ҳолатлар бўйича туман ҳокимлиги позицияси ҳам ўрганилди. Ҳокимлик юристи тадбиркорлар учун янги жойлар қурилиши ва етказилган зарарни қоплаш режалаштирилаётганини маълум қилди.

Аммо тадбиркорларда савол кўп:

Дўконлар нега бузилди? Зинапоялар қайси асосда олиб ташланди? Етказилган зарар ким томонидан ва қачон қопланади? «Иссиқхона» масаласи қачон ҳал бўлади?

Effect.uz ушбу мурожаатларни ўрганишда давом этади.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Сурхондарёда ордер сўраб келган аёлга шилқимлик қилган тиббиёт ходими 3 суткага қамалди

Даволаниш учун ордер сўраб келган аёлга жинсий яқинлик эвазига ёрдам таклиф қилган тиббиёт ходими 3 суткага қамалди.

Сурхондарё вилоятидаги Термиз тумани тиббиёт бирлашмасида 56 ёшли ходим аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган. Бу ҳақда «Дарё» суд ҳужжатларига таяниб хабар берди.

Маълум бўлишича, аёл ногиронлиги сабабли даволаниш учун ордер сўраб мурожаат қилган. Ходим эса жинсий яқинлик қилса, масалани тезлаштириб ҳал қилиш мумкинлигини айтган.

Шундан сўнг аёл 112 рақамига мурожаат қилган. Судда Х.Э. айбига иқрор бўлиб, қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.

Суд уни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисми бўйича айбдор деб топиб, 3 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимидан олингани айтилмоқда

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Фаррух Ҳайдаров лавозимидан олингани ҳақида хабар тарқалди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда вертолёт самолёт билан тўқнашди

Пенсильвания штатидаги аэропортда машғулот парвози вақтида полиция вертолёти Cessna 150 самолёти билан тўқнашди.

Ҳодиса оқибатида самолёт учувчиси ҳалок бўлди, икки нафар полиция ходими жароҳатланди.

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт учиш йўлагидан кўтарилганидан сўнг кескин ўнгга бурилиб, вертолётга бориб урилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
«Ўзтрансгаз» тизимида 35 млн куб метргача газ сизиб чиқиши аниқланган

Ўзбекистонда газ сизиб чиқишини аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган янги лойиҳа амалга оширилади. Бунинг учун Жаҳон банки иштирокида 10,6 млн долларлик грант ажратилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 18 августдаги қарорига кўра, лойиҳа 2026–2028 йилларда амалга оширилади.

Жаҳон банки кўмагида ўтказилган текширувларда «Ўзтрансгаз» объектларининг 1 мингдан ортиқ нуқтасида 35 млн куб метргача газ сизиб чиқиши аниқланган.

Грантнинг 9,6 млн доллари газ йўқотишларини камайтириш чораларига йўналтирилади. Қолган маблағлар мониторинг, ҳисобот ва лойиҳани амалга ошириш ишларига сарфланади.

Лойиҳа доирасида тежалган газ ҳажми мустақил текширувдан ўтказилади. Шу асосда шаклланган маблағлар газ инфратузилмасини модернизация қилиш ва соҳадаги самарали лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Банк раҳбари Бўка туманига ҳоким бўлди
 
“Агробанк” АТБ Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Мурод Абдазимов Бўка туманига ҳоким этиб тайинланди.
 
Вилоят ахборот хизмати хабарига кўра, Халқ депутатлари Бўка тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган.
 
Сессияда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган мақсад ва вазифалар ижроси юзасидан таҳлилий маъруза қилган.
 
Йиғилишнинг ташкилий қисмида бунга қадар Бўка тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Сардор Исоқулов ўрнига ҳозирга қадар “Агробан” АТБ Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Мурод Илҳомович Абдазимов номзодини тавсия қилинди.
 
Халқ депутатлари Бўка тумани Кенгаши М. Абдазимов номзодини қўллаб-қувватлаб, уни туман ҳокими этиб тасдиқлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Навоийда ниқоб тақиб, хонадонга пичоқ билан бостириб кирган эркак 15 йилга қамалди

Навоийда ниқоб тақиб, пичоқ билан хонадонга бостириб кирган эркак уйда яшовчи қизининг қўл-оёқларини чарм тасма билан боғлаб, пул қаердалигини сўраган.

Судда эркак қилмишидан пушаймонлигини билдириб, кечирим сўраган. Суд ҳукми билан у 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🔥1
Ўзбекистон иккинчи АЭС қуришга тайёргарлик кўрмоқда

Ўзбекистонда иккинчи атом электр станциясини қуриш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 17 август куни Хоразм вилоятида янги инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш маросимида маълум қилди.

Президент Жиззах вилоятида атом электр станцияси қурилаётганини таъкидлаб, яқин орада иккинчи станция лойиҳаси бўйича ҳам катта тайёргарлик ишлари олиб борилаётганини айтди.

«Яқинда иккинчи станция бўйича ҳам катта тайёргарлик қиляпмиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎3
ОТМ, лицей ва техникумларда ўқиш қачондан бошланиши маълум қилинди

2026/2027-ўқув йилида академик лицей, техникум ва олий таълим ташкилотларида ўқув жараёнларининг бошланиш санаси белгиланди.
 
Академик лицей ва техникумларда янги ўқув йили 2 сентябрдан бошланади.
 
Олий таълим ташкилотларида эса:
 
1-босқич талабалари учун — 7 сентябрдан;

2-босқич ва ундан юқори курс талабалари учун — 14 сентябрдан ўқув жараёнлари бошланади.
 
Шу тариқа, янги ўқув йилида олий таълим муассасаларида биринчи босқич талабалари бошқа курсларга нисбатан бир ҳафта олдин ўқишга киришади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
АҚШ давлат қарзи 40 триллион доллардан ошди

АҚШ давлат қарзи 40 триллион доллардан ошиб, тарихдаги энг юқори кўрсаткичга етди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Миллий қарз миқдори бундан атиги беш ой аввал — март ойида 39 триллион долларга етган эди.

Қарзнинг ошишига ҳукумат харажатларининг солиқ тушумларидан юқори бўлиши сабаб бўлмоқда. Федерал харажатларнинг катта қисми мудофаа, Ижтимоий таъминот, Medicare дастурлари ва давлат қарзи бўйича фоиз тўловларига тўғри келади.

COVID-19 пандемияси даврида иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун катта миқдорда қарз олинган. Кейинги йилларда ҳам бюджет харажатлари ва солиқ сиёсати давлат қарзининг ўсишига таъсир қилган.

Экспертлар юқори қарз миқдори ипотека ва автомобиль кредитлари қимматлашиши, компанияларнинг инвестиция имкониятлари қисқариши ҳамда аҳоли харажатларининг ошишига олиб келаётганини таъкидламоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1