EFFECT.UZ | Расмий канал
17.1K subscribers
70.8K photos
18.2K videos
36 files
71.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу эшиклар фақат Президентга очилмаслиги керак – Хоразм янги даражага кўтарилмоқда

“Бу бино эшиклари фақат Президент келганда эмас, балки тадбиркорга ҳам очилиши керак. Тадбиркор ҳам келиб учрашсин”, дейди Шавкат Мирзиёев Урганч халқаро аэропортидаги бунёдкорлик ишлари билан танишиш давомида.


“Давлатга тинчлик, бирдамлик керак. Хоразмда оғзибирчилик дейди, шу бўлса, агар бизга тенг келадиган давлат ва қўлимиздан келмайдиган марра йўқ. Бу каби катта қурилишлар қачон бўлган, Хоразм 1-2 йил ичида янги даражага кўтарилади, ”, дея қўшимча қилган Президент.


Маълумот ўрнида, Хоразмдаги Хива ва Урганч шаҳарлари йирик халқаро саммитлар, олий даражадаги дипломатик учрашувлар, нуфузли иқтисодий ва маданий анжуманлар ўтказиладиган глобал майдонга айланиб бормоқда. Президент айнан аэропортдаги янги имкониятлар ҳақида гапирган.

Айни пайтда аэропортда замонавий чегара назорати ва виза бўлимлари, шинам бизнес-зал, турли савдо ва овқатланиш шохобчалари, кечаю кундуз ишлайдиган тиббиёт пункти ҳамда дунё брендларини мужассам этган «Duty free» зоналар ташкил этилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30🔥10👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонликлар учун ажойиб янгилик

Энди Андижон вилоятида аҳоли учун газ таъминоти ва хавфсизлигини яхшилашга қаратилган янги тизим йўлга қўйилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентга Хива шаҳридан Урганч аэропорти билан боғланадиган янги автомобиль йўли кўрсатилди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍28🔥13😢2👎1
Уй ҳайвонларини идентификация қилиш: нима учун керак?

7 августдан Ўзбекистонда ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатишга оид янги қонун кучга кирди. Ҳозирча бу тартиб ихтиёрий бўлса, 2028 йил 1 январдан бошлаб мажбурий бўлади.

Янги тизим орқали уй ҳайвонларини аниқ ҳисобга олиш, улар ҳақидаги маълумотларни ягона тизимда шакллантириш ва ҳаракатини кузатиш имконияти яратилади.

Бу, аввало, ҳайвонларнинг йўқолиб қолиши, эгасини аниқлаш, ветеринария назоратини кучайтириш ҳамда турли касалликларнинг тарқалишининг олдини олишга хизмат қилади.

Ҳозирча ҳайвонларни идентификация қилиш ихтиёрий тартибда амалга оширилади. 2028 йилдан эса ушбу талаб мажбурий тус олади.

Қисқаси, «ҳайвон паспорти» — оддий ҳужжат эмас, балки ҳайвон ва унинг эгаси ҳақидаги маълумотларни тартибга солишга хизмат қиладиган тизимдир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5
Янгиобод бозори ўз қиёфасини сақлаган ҳолда янгиланади

Тошкентдаги машҳур «Янгиобод» бозорида ўзгаришлар кутилмоқда. Бироқ бозорнинг ўзига хос муҳити ва бу ердаги савдо формати сақлаб қолинади.

Пойтахт ҳокимлиги «Янгиобод» бозорини замонавийлаштириш концепцияси устида ишламоқда.

Режага кўра, бозор ҳудуди ободонлаштирилади, санитария шароитлари яхшиланади, хавфсизлик чоралари кучайтирилади. Шунингдек, қулай йўлаклар ва автотураргоҳ ташкил этилиши кўзда тутилган.

Ҳокимликнинг таъкидлашича, бозорни бошқа турдаги савдо мажмуасига айлантириш режалаштирилмаган. Амалда фаолият юритаётган сотувчилар ўз савдо жойларини сақлаб қолади, «Янгиобод»нинг одатий ихтисослашуви ва ўзига хос муҳити ҳам асраб қолинади.

Янгиланиш концепцияси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилади. Аҳоли лойиҳа билан танишиб, ўз фикри, савол ва таклифларини билдириши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Бу йил талабаликка кириш қийинлашдими?

2026/2027 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул натижалари эълон қилинди. Бу йил ўртача ўтиш баллари ҳам сезиларли ошган.

Якуний танлов натижаларига кўра, бакалавриат таълим йўналишларига 209,1 минг нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди.

Уларнинг 52,8 минг нафари давлат гранти, 156,3 минг нафари эса тўлов-контракт асосида ўқиш имкониятига эга бўлди. Имтиёзлар асосида алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида яна 20,5 минг нафар абитуриент талабаликка тавсия этилган.

Бу йил давлат гранти бўйича ўртача ўтиш бали 134,6 балл, тўлов-контракт бўйича эса 93,7 баллни ташкил қилди.

Таққослаш учун, 2025/2026 ўқув йилида ушбу кўрсаткичлар мос равишда 121,8 ва 84,9 балл бўлган. Демак, бир йилда грант бўйича ўртача ўтиш бали 12,8 баллга, контракт бўйича эса 8,8 баллга ошган.

Абитуриентлар энг кўп танлаган ОТМлар қаторида Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва Ўзбекистон Миллий университети етакчилик қилган.

Таълим йўналишлари орасида эса «Даволаш иши», «Иқтисодиёт» ҳамда «Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили» энг кўп қизиқиш уйғотган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Навоий йирик логистика ва саноат хабига айланмоқда

​Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Ҳиндистон ва Эрон делегациялари билан муҳим келишувларга эришди.

​Ҳиндистоннинг “Sun Aviation Pvt. Ltd.” компанияси билан Навоий–Деҳли–Навоий карго йўлаги йўлга қўйилмоқда (расмий очилиш 20 августда).

Дастлаб ҳафтасига 7 та, кейинчалик кунига 4 тагача рейс амалга оширилиб, илк синов партиясида қуруқ мевалар жўнатилди. Аэропорт ҳудудида рефрижераторли “совуқ логистика” озиқ-овқат кластери ташкил этилади ва қўшма фармацевтика лойиҳалари амалга оширилади.

​Шунингдек, Эроннинг Марказий вилоятидан 50 дан ортиқ ишбилармонлар иштирокида бизнес-форум ва B2B учрашувлар ўтказилиб, ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. Келишувга кўра, «Навоийазот» базасида кимёвий маҳсулотлар ва маиший кимё ишлаб чиқарилади, НКМК, «Навоийуран» ва «Қизилқумцемент» учун кон ускуналари ва саноат сервиси кластери яратилади ҳамда «Навоий» ЭИЗда трансформатор ва энергетика ускуналарини йиғиш йўлга қўйилади.

​Ушбу ташаббуслар Навоийни Марказий Осиё ва Афғонистонни боғловчи йирик мультимодал логистика ва саноат марказига айлантиришга хизмат қилади.


👉 Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Корея ўзбеклар учун ёпилдими?

Миграция агентлиги ва унинг раҳбари Беҳзод Мусаев фаолиятига доир саволлар кўпаймоқда.
Кореяга кетишда EPS-TOPIK ва Skill Test жараёнлари қанчалик шаффоф? Нега айрим фуқаролар имтиҳон ва танлов жараёнларидан норози?

Кореяда ўзбек мигрантлари билан боғлиқ нохуш ҳолатлар, жумладан, ўлим ҳолатлари нега юз бермоқда? Марҳумларни Ватанга олиб келиш учун ажратилаётган маблағлар қай тарзда ва ким назоратида сарфланмоқда?
Кореяга ишлаш учун кетишда фуқаролардан ундирилаётган тўловлар-чи? Бу жараён қанчалик очиқ?

Миграция тизимида жавоб кутаётган саволлар кўп.
Бу саволларга мутасаддилар, жумладан, Беҳзод Мусаев қандай жавоб беради?

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤷‍♂1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тарих дарсликларини ўзгартириш керакми? Тарихчи муҳим таклиф билан чиқди

Тарихчи Завқибек Маҳмудов мактабларда тарих фанини ўқитиш тизимини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди.

Унинг фикрича, 5–6-синфларда миллий тарихнинг асослари, буюк саркардалар, олимлар, миллий қадриятлар ва маданиятни ўргатиш, жаҳон тарихини эса 8-синфдан бошлаб 4 йил давомида ўқитиш мақсадга мувофиқ.

7–9-синфларда тарихий воқеаларни изчилликда ўргатиш, 10-синфда эса жадидлар ҳаёти ва сиёсий фаолияти, миллий озодлик ҳаракатлари, қўрбошилар ҳамда мустақиллик учун курашганларнинг қатағон қилиниши тарихини алоҳида ва тўлиқ ўқитиш таклиф этилмоқда.

11-синфда ўқитиладиган мустақиллик даври тарихини эса янгилаш зарурлиги таъкидланган.

Тарихчига кўра, бу даврдаги ютуқлар билан бир қаторда хатолар ҳам холис ўргатилиши керак. Жумладан, иқтисодий инқирозлар, сиёсий қатағонлар, пахта сиёсати, мажбурий меҳнат ва таълим соҳасидаги нотўғри ислоҳотлар каби масалалар ҳам дарсликларда акс этиши лозим.

«Тарих такроран ўқитилгандагина сингдирилади, ибрат олинади, тарбияланади!» — дейди Завқибек Маҳмудов.

Унинг фикрича, тарихни фақат саналар ва воқеаларни ёдлаш учун эмас, балки танқидий ва таҳлилий фикрлайдиган, тарихий воқеаларни бугунги кун билан боғлаб, улардан хулоса чиқара оладиган авлодни тарбиялаш учун ўқитиш керак.

«Хато-камчиликларимизни ҳам холис ўқитсаккина тарих такрорланмайди», — деб ҳисоблайди тарихчи.
👍10🔥2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эътибор ва эътироф: Навоийда фидойи тадбиркорлар тақдирланди

​Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов ҳудуд ривожига катта ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ ташаббускор тадбиркорларга юксак давлат мукофотлари — медаль ва кўкрак нишонларини топширди.

​Ушбу эътироф — тадбиркорларнинг машаққатли меҳнати, янги иш ўринлари яратиш ва юртимиз фаровонлигини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларига берилган муносиб баҳодир.

📹 Тантанали топшириш жараёнидан видеолавҳани томоша қилинг!


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥2
Сурхондарёда 35 миллиард сўмдан ортиқ зарар келтирилган иш: юзлаб жабрланувчилар ва икки эпизодли жиноят иши

Сурхондарёда “Surkhan Autocenter” МЧЖ фаолияти билан боғлиқ кенг кўламли жиноят иши бўйича суд жараёни якунланган.

Иш материалларидан кўринишича, жабрланувчилар сонининг кўплиги сабабли тергов томонидан жиноят ҳолатлари икки эпизодга ажратилиб судга киритилган. Ҳар икки эпизодда ҳам айбловларнинг асосий қисми бир-бирига яқин. Айни пайтда Термиз шаҳар судида ишнинг иккинчи босқичи кўрилмоқда.

Аввалроқ, февраль ойида EFFECT.UZ “Surkhan Autocenter” МЧЖ раҳбари Акмал Тўраев фаолияти юзасидан 300 дан ортиқ мурожаат келиб тушгани ва фуқароларга етказилган зарар миқдори 35 миллиард сўмдан ошгани ҳақида хабар берган эди.

Маълум бўлишича, фуқароларга автомобиль олиб бериш ваъда қилиниб, улардан турли миқдорда пул маблағлари олинган. Бироқ шартномаларда белгиланган муддатларда автомобиллар етказиб берилмаган.

Суд ҳужжатларида жабрланувчиларнинг ҳар бирига етказилган моддий зарар миқдори алоҳида кўрсатилган. Айрим ҳолатларда бир шахс бир нечта автомобиль учун маблағ тўлагани ҳам қайд этилган.

Жиноят иши доирасида Акмал Тўраевдан ташқари яна бир қатор шахслар ҳам жавобгарликка тортилган. Уларга фирибгарлик, товламачилик, пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш каби жиноятлар бўйича айбловлар қўйилган.

Суд ҳужжатида кўплаб жабрланувчиларнинг суд мажлисларида берган кўрсатувлари келтирилган. Масалан, айрим фуқаролар автомобиль учун 100 миллион сўмдан ортиқ маблағ тўлаганини, бошқалари эса бир нечта автомобиль учун юзлаб миллион сўм маблағ киритганини билдирган.

Суд ҳужжатига кўра, ишдаги жабрланувчиларга етказилган зарарларни ундириш масаласи ҳам ҳал қилинган. Айрим жабрланувчиларга етказилган зарарлар қопланган.

2026 йил 1 июль куни мазкур жиноят иши бўйича суд ҳукми имзоланган.

EFFECT.UZ мазкур ишда жабрланган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва етказилган зарарларни қоплаш жараёнини кузатиб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1