EFFECT.UZ | Расмий канал
17.1K subscribers
70.8K photos
18.2K videos
36 files
71.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Хусусий корхоналарга хориждан йилига камида 1 миллиард доллар жалб қилиш имконияти яратилади

Жорий йил илк бор 13 та стратегик компания активларига эга Миллий инвестиция жамғармасининг 30 фоиз улуши Тошкент ва Лондон фонд биржаларига чиқарилди. Бу тажриба хусусий сектор учун ҳам ташқи капитал бозорларига йўл очди.

Энди маҳаллий корхоналарни капитал бозорига олиб чиқиш мақсадида нуфузли инвестиция банклари билан ҳамкорликда акселерация дастури йўлга қўйилади.

Унга ҳар йили даромади 1 триллион сўмдан юқори бўлган 50 та корхона танлаб олинади. Уларни IPO’га тайёрлаш ҳамда молиявий ҳисоботларини халқаро стандартларга мослаштириш харажатларининг ярми қоплаб берилади.

Бу механизм орқали хусусий корхоналарга хориждан йилига камида 1 миллиард доллар жалб қилиш имконияти яратилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍34🔥8👎1
Экспортчиларга ташқи бозорга чиқишда комплекс ёрдам кўрсатилади

Ташқи бозорга чиқишнинг барча босқичларида комплекс хизмат кўрсатадиган «экспорт навигатор» тизими йўлга қўйилади.

Хорижда талаб юқори бўлган 100 та маҳсулот рўйхати шакллантирилиб, ҳар бири бўйича ташқи бозордаги рақобатчилар, тариф тизими ва логистика ечимлари ишлаб чиқилади.

Шунингдек, 2 мингта корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни ташқи бозор ва харидор сегменти талабларига мослаштирилади.

Тадбиркорларга хорижий брендмейкер жалб қилиш харажатларининг ярми — 500 минг долларгача қоплаб берилади. Миллий брендларни хорижда тарғиб қилиш ва халқаро талабларга мослаштириш учун 50 минг долларгача субсидия ажратилади.

Маркетплейсларда маҳсулотни омборга жойлаштириш ва сотиш харажатларининг ярми, халқаро тендерларда иштирок этиш учун консалтинг харажатларининг 80 фоизи компенсация қилинади.

Экспортчиларни қўллаб-қувватлашнинг ягона тизимига камида 1 миллиард доллар йўналтирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥10👎1🤔1
Кичик бизнесда текширувларга 3 йиллик мораторий эълон қилинади

Бизнесга маъмурий босимни кескин камайтириш бўйича янги чоралар белгиланди. Кичик бизнесда инсон саломатлиги ва бошқа тадбиркорлар манфаатларига зарар етказиш билан боғлиқ бўлмаган текширувларга уч йиллик мораторий жорий этилади.

Сўнгги уч йилда солиқ юки 13,4 фоиздан 12 фоизга, сўнгги ўн йилда яширин иқтисодиёт улуши эса 50 фоиздан 26 фоизга тушган.

Таҳлил қилинган 5 мингта тадбиркорнинг ярмидан кўпида бир йилда 2–3 марта, яна 21 фоизида эса 4 мартадан солиқ текшируви ўтказилган. Бунга ёнғин, қурилиш, санитария, карантин ва энергетика инспекцияларининг такрорий текширувлари ҳам қўшилмоқда.

Шунингдек, ўрта ва йирик тадбиркор корхонасини ихтиёрий профилактик аудитдан ўтказса, унинг хулосаси солиқ органлари томонидан тан олинади.

Аниқланган камчиликларни бартараф этган тадбиркор жаримага тортилмайди. Бир йил ичида такрорий текширув ўтказишга эса фақат Бизнес-омбудсман рухсати билан йўл қўйилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥12🤔2👎1
Тадбиркорлар учун жарималар ўртача икки баробарга камайтирилади

Давлат корхоналари харид қилган товарлар бўйича тадбиркорнинг закалат маблағини қайтариш жараёни автоматлаштирилади.

Келаси йилдан тадбиркор ва давлат ўртасидаги низоларда «тадбиркорнинг ҳақлилиги презумпцияси» жорий этилади. Унга кўра, тадбиркорнинг айби судда исботланмагунча у айбсиз ҳисобланади ва унга жарима ёки бошқа таъсир чораси қўлланмайди.

Бундан ташқари, «Биринчи хато учун огоҳлантириш» қоидаси жорий қилинади. Биринчи марта қоидабузарлик содир этган, одамлар ҳаёти, соғлиғи ёки мулкига зарар етказмаган тадбиркорга камчиликни бартараф этиш учун 10 кун муддат берилади.

Назорат органлари биринчи инстанциядан кейинги ҳар бир суд босқичида давлат божини тўлайди.

Шунингдек, Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Эксперт кенгашига божхона, қурилиш, санитария, карантин ва ветеринария соҳаларидаги низоларни ҳам кўриб чиқиш ваколати берилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18🔥12🤔2👎1
Тадбиркорликда 50 фоиз давлат хизматлари «сукут — розилик» тамойилига ўтказилади

Тадбиркорликка оид давлат хизматларининг 50 фоизи «сукут — розилик» тамойили асосида кўрсатилади. Яъни ариза белгиланган муддатда кўриб чиқилмаса, у автоматик равишда тадбиркор фойдасига ҳал қилинган ҳисобланади.

Лицензия олиш бўйича рад этилган ҳар бир ариза Бизнес-омбудсман томонидан ўрганилади. Асоссиз рад жавобини берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади.

Яқин вақтда 30 дан зиёд фаолият тури бўйича лицензия ва рухсатномалар бекор қилинади. Яна 35 турдаги лицензия ва рухсатномани бериш муддати 2–3 баробар қисқартирилади. 10 та рухсатнома эса хабардор қилиш тартибига ўтказилади.

Озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишда талаб этиладиган ветеринария, санитария ва фитосанитария рухсатномалари ўрнига ягона «Саломатлик сертификати» жорий этилади.

Шунингдек, янги лицензия ва рухсатнома турларини жорий этишдан олдин улар учта ҳудудда олти ой давомида эксперимент тариқасида синовдан ўтказилади.

Тадбиркорлар мулкига ижро ҳужжатлари асосида тақиқ қўйилиши билан боғлиқ эътирозлар ҳам кўп экани қайд этилди. Бу масалалар бўйича алоҳида учрашув ўтказилиб, муаммоларга тизимли ечимлар ишлаб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тадбиркорлар ерни «тайёр пакет»да олади: қурилишни дарҳол бошлаш мумкин бўлади

Аукционда ер сотиб олган тадбиркорнинг қурилишни бошлаш учун 6 ойдан 1 йилгача ҳужжат тўплаб юришига барҳам берилади. Энди ҳокимликлар ер участкаларини қурилиш рухсати, архитектура-режалаштириш топшириғи ва тайёр лойиҳаси билан бирга «тайёр пакет» шаклида аукционга чиқаради.

Бундай ерни сотиб олган тадбиркор қурилиш ишларини дарҳол бошлаши мумкин бўлади. Инфратузилма йиғими бўйича аванс миқдори ҳам 20 фоиздан 5 фоизга туширилади.

Банклар балансидаги умумий қиймати 9 триллион сўм бўлган 2,5 мингта мулкни чегирмали нархда, бошланғич тўловсиз ва фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан сотишга рухсат берилади.

Бундай мулкни сотиб олган тадбиркор бир йил давомида ер ва мол-мулк солиғини тўламайди.

Шунингдек, биринчи навбатда маҳаллийлаштириладиган 50 та маҳсулот рўйхати шакллантирилди. Уларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун Навоий, Жиззах, Наманган, Ургут ва Хазорасп махсус иқтисодий зоналарининг айрим ҳудудларида «Бонд саноат зоналари» ташкил этилади.

Ушбу зоналарга хомашё ва бутловчи қисмларни олиб киришда тадбиркорлар барча солиқ ва божхона тўловларидан озод қилинади. Маҳаллийлаштириш даражаси 30–40 фоиздан ошса, маҳсулотни ички бозорга чиқаришда ҳам имтиёзли шартлар қўлланади.

«Бонд саноат зоналари»да замонавий R&D марказлари, лабораториялар, муҳандислик ва технологик хизматлар ягона занжир асосида ишлайди.

Тадбиркорларга инфратузилма билан таъминланган тайёр бинолар тақдим этиш учун 50 миллион доллар ажратилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍32🔥17🤔1
Оҳангаронда Nexia икки автомобиль билан тўқнашди

Қайрилиш вақтида содир бўлган ЙТҲда жабрланганлар йўқ.

17 август куни Оҳангарон туманида Nexia ҳайдовчиси рухсат этилган жойдан қайрилаётган вақтда қарама-қарши йўналишда келаётган ZIL MMZ юк автомобили ҳамда Damas билан тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зарар етмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Намангандаги йирик қурилиш бозорида ёнғин чиқди

Намангандаги машҳур Шамшибой бозорида кучли ёнғин содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Наманган шаҳридаги Шамшибой қурилиш бозори ҳудудида ёнғин чиққан. Ҳодиса жойига ёнғин-қутқарув бўлинмалари жалб қилинган.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби, жабрланганлар бор-йўқлиги ва етказилган зарар миқдори ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотидаги нутқидан асосий фирклар:
 
Беш йилда бизнес учун ажратилган кредит портфели қарийб 3 карра ошиб, 450 триллион сўмга етди. Тадбиркорлар 650 триллион сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди;

Янги тадбиркорлар учун "Бизнес старт", ишлаб чиқаришни йўлга қўйганлар учун "Бизнес лифт", янги ўсиш босқичига ўтаётганлар учун "Бизнес юксалиш" дастурлари жорий этилади;
 
Давлат активини сотиб олишда аванс 30 фоиздан 15 фоизга туширилади, олти ойда тўлиқ тўлов қилганларга 25 фоиз чегирма берилади;
 
АСКУЭ ва АСКУГ тизимига уланган, тўлов интизомини бузмаган корхоналар учун аванс 15 фоиз бўлади;
 
Ташқи бозорга чиқишнинг барча босқичларида комплекс хизмат кўрсатадиган "экспорт навигатор" тизими йўлга қўйилади;
 
Иқтисодиётни "соя"дан чиқариш текшириш билан эмас, тадбиркорга йўл кўрсатиб, тўғри ишлашга ўргатиш орқали бўлиши керак;
 
Кичик бизнесда инсон соғлиғи ва бошқа тадбиркорлар манфаатига зарар етказиш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай текшириш учун уч йил муддатга мораторий эълон қилинади;
 
Барча турдаги жарималар миқдори ўртача 2 баробар камайтирилади;
 
Келаси йилдан тадбиркор ва давлат ўртасидаги низоларда "Тадбиркорнинг ҳақлилик презумпцияси" жорий этилади;
 
Тадбиркорликка оид давлат хизматларининг 50 фоизи "сукут – розилик" тамойилига ўтказилади;

Тез орада 30 дан зиёд фаолият тури бўйича лицензия ва рухсатнома бекор қилинади, яна 35 тасини бериш муддати 2-3 карра қисқаради. 10 та рухсат хабардор қилиш тартибига ўтказилади;

Одамларимиз ҳаётини янада яхшилаш учун юқори иқтисодий ўсишни сақлаб қолишимиз зарур.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍34🔥16👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энг фаол тадбиркорлар тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёев мамлакат иқтисодиёти ривожига муносиб ҳисса қўшаётган энг фаол ва илғор тадбиркорларни тақдирлади.

Тадбиркорларга фаолиятидаги ютуқлари ва янги лойиҳаларни амалга оширишдаги ташаббускорлиги учун муносиб эътироф кўрсатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍295🔥241👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу эшиклар фақат Президентга очилмаслиги керак – Хоразм янги даражага кўтарилмоқда

“Бу бино эшиклари фақат Президент келганда эмас, балки тадбиркорга ҳам очилиши керак. Тадбиркор ҳам келиб учрашсин”, дейди Шавкат Мирзиёев Урганч халқаро аэропортидаги бунёдкорлик ишлари билан танишиш давомида.


“Давлатга тинчлик, бирдамлик керак. Хоразмда оғзибирчилик дейди, шу бўлса, агар бизга тенг келадиган давлат ва қўлимиздан келмайдиган марра йўқ. Бу каби катта қурилишлар қачон бўлган, Хоразм 1-2 йил ичида янги даражага кўтарилади, ”, дея қўшимча қилган Президент.


Маълумот ўрнида, Хоразмдаги Хива ва Урганч шаҳарлари йирик халқаро саммитлар, олий даражадаги дипломатик учрашувлар, нуфузли иқтисодий ва маданий анжуманлар ўтказиладиган глобал майдонга айланиб бормоқда. Президент айнан аэропортдаги янги имкониятлар ҳақида гапирган.

Айни пайтда аэропортда замонавий чегара назорати ва виза бўлимлари, шинам бизнес-зал, турли савдо ва овқатланиш шохобчалари, кечаю кундуз ишлайдиган тиббиёт пункти ҳамда дунё брендларини мужассам этган «Duty free» зоналар ташкил этилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30🔥10👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонликлар учун ажойиб янгилик

Энди Андижон вилоятида аҳоли учун газ таъминоти ва хавфсизлигини яхшилашга қаратилган янги тизим йўлга қўйилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентга Хива шаҳридан Урганч аэропорти билан боғланадиган янги автомобиль йўли кўрсатилди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍28🔥13😢2👎1
Уй ҳайвонларини идентификация қилиш: нима учун керак?

7 августдан Ўзбекистонда ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатишга оид янги қонун кучга кирди. Ҳозирча бу тартиб ихтиёрий бўлса, 2028 йил 1 январдан бошлаб мажбурий бўлади.

Янги тизим орқали уй ҳайвонларини аниқ ҳисобга олиш, улар ҳақидаги маълумотларни ягона тизимда шакллантириш ва ҳаракатини кузатиш имконияти яратилади.

Бу, аввало, ҳайвонларнинг йўқолиб қолиши, эгасини аниқлаш, ветеринария назоратини кучайтириш ҳамда турли касалликларнинг тарқалишининг олдини олишга хизмат қилади.

Ҳозирча ҳайвонларни идентификация қилиш ихтиёрий тартибда амалга оширилади. 2028 йилдан эса ушбу талаб мажбурий тус олади.

Қисқаси, «ҳайвон паспорти» — оддий ҳужжат эмас, балки ҳайвон ва унинг эгаси ҳақидаги маълумотларни тартибга солишга хизмат қиладиган тизимдир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5
Янгиобод бозори ўз қиёфасини сақлаган ҳолда янгиланади

Тошкентдаги машҳур «Янгиобод» бозорида ўзгаришлар кутилмоқда. Бироқ бозорнинг ўзига хос муҳити ва бу ердаги савдо формати сақлаб қолинади.

Пойтахт ҳокимлиги «Янгиобод» бозорини замонавийлаштириш концепцияси устида ишламоқда.

Режага кўра, бозор ҳудуди ободонлаштирилади, санитария шароитлари яхшиланади, хавфсизлик чоралари кучайтирилади. Шунингдек, қулай йўлаклар ва автотураргоҳ ташкил этилиши кўзда тутилган.

Ҳокимликнинг таъкидлашича, бозорни бошқа турдаги савдо мажмуасига айлантириш режалаштирилмаган. Амалда фаолият юритаётган сотувчилар ўз савдо жойларини сақлаб қолади, «Янгиобод»нинг одатий ихтисослашуви ва ўзига хос муҳити ҳам асраб қолинади.

Янгиланиш концепцияси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилади. Аҳоли лойиҳа билан танишиб, ўз фикри, савол ва таклифларини билдириши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Бу йил талабаликка кириш қийинлашдими?

2026/2027 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул натижалари эълон қилинди. Бу йил ўртача ўтиш баллари ҳам сезиларли ошган.

Якуний танлов натижаларига кўра, бакалавриат таълим йўналишларига 209,1 минг нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди.

Уларнинг 52,8 минг нафари давлат гранти, 156,3 минг нафари эса тўлов-контракт асосида ўқиш имкониятига эга бўлди. Имтиёзлар асосида алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида яна 20,5 минг нафар абитуриент талабаликка тавсия этилган.

Бу йил давлат гранти бўйича ўртача ўтиш бали 134,6 балл, тўлов-контракт бўйича эса 93,7 баллни ташкил қилди.

Таққослаш учун, 2025/2026 ўқув йилида ушбу кўрсаткичлар мос равишда 121,8 ва 84,9 балл бўлган. Демак, бир йилда грант бўйича ўртача ўтиш бали 12,8 баллга, контракт бўйича эса 8,8 баллга ошган.

Абитуриентлар энг кўп танлаган ОТМлар қаторида Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва Ўзбекистон Миллий университети етакчилик қилган.

Таълим йўналишлари орасида эса «Даволаш иши», «Иқтисодиёт» ҳамда «Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили» энг кўп қизиқиш уйғотган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Навоий йирик логистика ва саноат хабига айланмоқда

​Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Ҳиндистон ва Эрон делегациялари билан муҳим келишувларга эришди.

​Ҳиндистоннинг “Sun Aviation Pvt. Ltd.” компанияси билан Навоий–Деҳли–Навоий карго йўлаги йўлга қўйилмоқда (расмий очилиш 20 августда).

Дастлаб ҳафтасига 7 та, кейинчалик кунига 4 тагача рейс амалга оширилиб, илк синов партиясида қуруқ мевалар жўнатилди. Аэропорт ҳудудида рефрижераторли “совуқ логистика” озиқ-овқат кластери ташкил этилади ва қўшма фармацевтика лойиҳалари амалга оширилади.

​Шунингдек, Эроннинг Марказий вилоятидан 50 дан ортиқ ишбилармонлар иштирокида бизнес-форум ва B2B учрашувлар ўтказилиб, ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. Келишувга кўра, «Навоийазот» базасида кимёвий маҳсулотлар ва маиший кимё ишлаб чиқарилади, НКМК, «Навоийуран» ва «Қизилқумцемент» учун кон ускуналари ва саноат сервиси кластери яратилади ҳамда «Навоий» ЭИЗда трансформатор ва энергетика ускуналарини йиғиш йўлга қўйилади.

​Ушбу ташаббуслар Навоийни Марказий Осиё ва Афғонистонни боғловчи йирик мультимодал логистика ва саноат марказига айлантиришга хизмат қилади.


👉 Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1