EFFECT.UZ | Расмий канал
17.1K subscribers
70.8K photos
18.2K videos
36 files
71.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистондаги ҳар 10 та тижорат ташкилотидан 8 таси — МЧЖ

Жорий йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 440,1 мингта тижорат ташкилоти фаолият юритмоқда. Уларнинг қарийб 80 фоизини масъулияти чекланган жамиятлар ташкил этган.

Статистикага кўра, тижорат ташкилотларининг таркиби қуйидагича:

▪️ Масъулияти чекланган жамиятлар — 351 586 та (79,9 фоиз);

▪️ Хусусий корхоналар — 47 107 та (10,7 фоиз);

▪️ Оилавий корхоналар — 37 192 та (8,5 фоиз);

▪️ Акциядорлик жамиятлари — 644 та (0,1 фоиз);

▪️ Бошқа ташкилотлар — 3 611 та (0,8 фоиз).

Шу тариқа, мамлакатдаги тижорат ташкилотларининг асосий қисмини МЧЖлар ташкил қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1🤔1
Хорижда ишлаш орзуси фирибгарлар тузоғига айланди: 3 нафар шахс ушланди

Хорижга ишга юбориш ваъдаси билан фуқаролардан пул олган 3 нафар шахс қўлга олинди. Улар Словакия, Германия ва Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, жами ўн минглаб доллар ва миллионлаб сўм маблағ талаб қилган.

Тошкентда яшовчи, 1985 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс 6 нафар қашқадарёликни Словакияга ишга жўнатиш эвазига 145 млн сўм талаб қилган. У олдиндан 85 млн сўм олган вақтида ушланган.

Шунингдек, Тошкентда хорижий давлатларга виза олиш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатувчи МЧЖ раҳбари 2002 йилда туғилган фуқарога Германияга ишга жўнатишни ваъда қилиб, ундан 4 минг доллар олган вақтида қўлга олинган.

Яна бир ҳолатда Зангиота туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган аёл 2000 йилда туғилган фуқарони Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, виза расмийлаштириш баҳонасида 5 900 доллар олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолатлар Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида аниқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Азиза Мирзаева Томдига мажбуран тайинланганми? Расмий жавоб

Бир неча кун аввал Томди туман суди раиси Азиза Мирзаеванинг ЙТҲда вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда унинг Томди туман суди раиси лавозимига гўё мажбуран тайинлангани ҳамда хизмат юзасидан йўлга чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида турли тахминлар тарқалди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хивада йирик туризм мажмуаси ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёевга Хива шаҳрида замонавий туризм мажмуасини ташкил этиш лойиҳаси тақдим этилди.

Лойиҳа доирасида сайёҳлар учун янги туристик инфратузилма яратиш, шаҳарнинг тарихий ва маданий салоҳиятидан самарали фойдаланиш ҳамда туризм хизматларини кенгайтириш кўзда тутилган.

Давлат раҳбари лойиҳани сифатли амалга ошириш, Хиванинг ўзига хос тарихий қиёфасини асраш ва сайёҳлар учун қулай шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍105🔥14👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Сирожиддин Одилов ишида адолат тикланиши керак: Суд тергови қайта тикланди Жиззахда блогер Сирожиддин Одиловга нисбатан кўрилаётган жиноят иши бўйича суд ҳали якуний қарорга келмади. Суд тергови қайта тикланиб, ишдаги айрим ҳолатларга қўшимча ойдинлик киритишга…
«Сирожиддин Медиа» иши: Суд нимани ўйлаяпти?

Жиззах шаҳар судида блогер Сирожиддин Одиловга нисбатан кўрилаётган жиноят иши бўйича суд тергови қайта тикланди.

Судья Санжар Расулов ишда ҳали етарлича баҳоланмаган далиллар ва қўшимча текширилиши лозим бўлган ҳолатлар борлигини маълум қилди.

Шу сабабли ҳукм эълон қилиниши кейинга қолдирилди. Навбатдаги суд мажлиси 24 август кунига белгиланди.

🎥 Судда нималар айтилди? Жараённинг барча тафсилотлари ҳақида Effect.uz видеолавҳасида.

▶️ Тўлиқ видеони YouTube каналида томоша қилинг.

👉 https://youtu.be/uSa9RLpfxcQ
🤔1
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразмда янги лойиҳаларни ишга тушириш маросимидаги нутқидан муҳим рақамлар

Сўнгги тўққиз йилда юқори даромадли иш ўринлари яратиш учун вилоятга 7,5 миллиард доллар инвестиция киритилди, 9,7 мингта янги қувват ишга туширилди. Кичик ва ўрта бизнес лойиҳалари учун 33 триллион сўмдан зиёд кредитлар ажратилди.

Натижада аҳолининг реал даромадлари 2 карра ошди. Саноат ва қурилишда банд бўлганлар улуши 18 фоизга, хизматлар соҳасида 55 фоизга етди. Камбағаллик даражаси 4,4 фоизга тушди, ишсизлик 2 карра қисқариб, 4,5 фоизни ташкил этмоқда. 72 та маҳалла “ишсизлик ва камбағалликдан ҳоли” ҳудудга айланди.

Охирги тўққиз йилда вилоятда 280 та меҳмонхона ва меҳмон уйи қурилиб, меҳмонхона фонди 4 баробар ошди, 11 та янги туризм маскани ишга туширилди. Сўнгги беш йилда хорижий сайёҳлар сони 10 карра кўпайди.

2016 йилда Хоразм вилоятига бор-йўғи 30 миллион доллар хорижий инвестиция кириб келган бўлса, 2026 йилда, бу 2 миллиард доллардан ошди.

Саноат учун 195 гектар ер тоифасини ўзгартириш, электр ва йўл инфратузилмасини яхшилаш учун 100 миллиард сўм маблағ масаласи ҳам ҳал этилди.

Мамлакат тарихида биринчи пуллик йўл — “Урганч-Хива” йўли ишга тушириляпти. Ушбу йўл орқали Урганчдан Хивага етиб бориш вақти 2 карра қисқаради (45 дақиқадан 20 дақиқага).

Бу ишларнинг давоми сифатида бугун 176 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилади. Шунингдек, хорижий ҳамкорлар иштирокида барпо этиладиган 7 миллиард 424 миллион долларлик 15 та янги қувват қурилишига старт берилади.

Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда Тупроққалъа туманида умумий қиймати 6 миллиард долларлик йирик ва минтақада ягона бўлган экологик авиация ёқилғисини ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади.

Словакия билан ҳамкорликда 5 минг гектар қумли ерлар ўзлаштирилиб, 170 миллион долларлик биоэтанол ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти йўлга қўйилади. 1,5 минг гектар майдонда амалий ишлар бошланган.

Япония билан ҳамкорликда Урганч шаҳрида 30 миллион долларлик 250 ўринли меҳмонхона ва савдо-кўнгилочар мажмуаси қурилиши амалга оширилмоқда. Лойиҳа 2027 йилда тўлиқ ишга туширилади.

Саудия билан ҳамкорликда вилоят марказида замонавий қозонхона барпо этилиб, 183 та кўп қаватли уй ва 37 та ижтимоий бинолар учун иссиқлик ва электр энергияси қувватлари яратилади.

Туркия билан ҳамкорликда давлат-хусусий шериклик асосида офтальмология клиникаси ташкил қилиняпти.

Кореялик инвесторлар билан Урганч туманида республикада илк бор ёпиқ циклда чиқиндини қайта ишлаб, 71 Мегаватт “яшил энергия” ишлаб чиқариш лойиҳаси бошланмоқда. Бунга 100 миллион доллар сармоя киритилади.

Хива шаҳрига туташ 26 гектар майдонда 120 миллион долларлик “Саҳро юлдузи” замонавий туристик мажмуаси, Урганч туманида 26 миллион долларлик мис саноати кластери ва 60 миллион долларлик оптик толали кабеллар ишлаб чиқариш корхонаси барпо этилади.

Ал-Хоразмий шаҳарчасида 5 минг талабага мўлжалланган замонавий университет, меҳмонхона, дам олиш ва савдо мажмуалари, Урганч шаҳрида эса “Инвесторлар уйи” биноси қурилади.

Мазкур лойиҳалар натижасида 6,6 мингта янги иш ўрни яратилади.
👍78🔥10🤷‍♂2🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қобулдаги мактабда портлаш: ўқувчилар ҳалок бўлган бўлиши мумкин

Афғонистон пойтахти Қобул шаҳридаги мактаблардан бирида кучли портлаш содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ўқувчилар ҳалок бўлган бўлиши мумкин.

Портлаш содир бўлган ҳудудда асосан шиа мазҳабига эътиқод қилувчи ҳазора жамоаси вакиллари истиқомат қилади.

Ҳодиса тафсилотлари, қурбонлар ва жабрланганлар сони ҳозирча маълум эмас.

Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ушбу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олмади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👎1
Кучли таъсир қилувчи дорилар савдосига чек қўйилди: бир нечта шахс ушланди

Тезкор тадбирларда турли ҳудудларда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотган шахслар ашёвий далиллар билан ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида Тошкент шаҳри, Андижон, Қашқадарё ва Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ бир қатор ҳолатлар аниқланди.

Жумладан, Миробод туманида фуқаро М.Ў. фуқаро С.П.га хорижда ишлаб чиқарилган 1 200 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1 200 АҚШ долларига сотган вақтида ушланган.

Андижон вилоятида Ш.И. 17 дона «Тропикамид» дори воситасини 400 АҚШ доллари ва 1 миллион сўмга сотган вақтида қўлга олинган.

Шаҳрихон туманида эса Р.М. фуқарога 89 дона «Тропикамид»ни 25 миллион сўмга сотган вақтида ушланган. Ундан қўшимча равишда яна 44 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Қашқадарё вилоятининг Касби туманида Республика тез тиббий ёрдам маркази чақирув бригадаси фельдшери А.Р. фуқаро С.Н.га 60 дона «Габатен» дори воситасини сотган вақтида ушланган.

Бектемир туманида «Шарқ» ЙПХ масканида тўхтатиб текширилган, муқаддам судланган М.О. бошқарувидаги «BYD SONG» автомашинаси салонидан 55 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси аниқланган.

Олмалиқ шаҳрида эса Г.Ф. 40 дона кучли таъсир қилувчи воситани фуқарога сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Тошкентда 800 мингдан ортиқ кўчмас мулкнинг қиймати аниқланди

Тошкентда 600 мингдан ортиқ квартира ва 213 мингдан зиёд ҳовли-жойнинг қиймати оммавий баҳолашдан ўтказилди. Натижаларга кўра, уларнинг ҳисобланган қиймати амалдаги кадастр кўрсаткичларидан бир неча баробар юқори бўлди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотига кўра, пойтахтдаги квартираларнинг амалдаги кадастр қиймати 57,8 триллион сўмни ташкил этган. Оммавий баҳолаш натижасида эса уларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 426,7 триллион сўм деб белгиланди. Бу амалдаги кўрсаткичдан қарийб 7,4 баробар юқори.

213 мингдан зиёд ҳовли-жойнинг амалдаги кадастр қиймати 39,1 триллион сўм бўлган. Оммавий баҳолашда уларнинг дастлабки қиймати 548,4 триллион сўмга етган — қарийб 14 баробар кўп.

Баҳолашда кўчмас мулкнинг жойлашуви, ер ва бино майдони, қурилган йили, қавати, қурилиш материаллари, транспорт ҳамда ижтимоий инфратузилма каби омиллар инобатга олинган. Шунингдек, бозордаги таклифлар, риелторлар маълумотлари ва нотариал тасдиқланган битимлар таҳлил қилинган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Тошкентда квартираларнинг бир квадрат метри 4,6 миллион сўмдан 35,8 миллион сўмгача, ер участкаларининг бир сотихи эса 115 миллион сўмдан 890 миллион сўмгача баҳоланган.

Вазирлик ушбу натижалар кўчмас мулкни сотишдаги аниқ бозор нархи эмаслигини таъкидлади. Оммавий баҳолашдан асосий мақсад — кўчмас мулк қийматини ягона мезонлар асосида ва бозор шароитига имкон қадар яқин тарзда аниқлаш.

Баҳолашнинг дастлабки натижалари 60 кун давомида жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Мулкдорлар белгиланган қиймат ва ҳисоб-китобларда фойдаланилган маълумотлар билан танишиб, хато ёки ноаниқликлар аниқланган тақдирда мурожаат қилиши ҳамда натижани қайта кўриб чиқишни сўраши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Президентнинг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқоти бошланиш арафасида

Тадбирда 25 мингга яқин бизнес вакили илк бор туманлардаги студиялар орқали иштирок этмоқда

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқоти бошланади.

Унда 500 нафарга яқин тадбиркор бевосита иштирок этади. Илк бор туманларда ташкил этилган студиялар орқали эса яна 25 мингга яқин бизнес вакили тадбирга қўшилмоқда.

Мулоқот давомида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва бизнес муҳитини янада яхшилашга қаратилган муҳим ташаббуслар илгари сурилиши кутилмоқда.

Жумладан:

— тадбиркорлик учун барқарор ўсиш траекториясини таъминлаш;

— ҳудудларда бизнес имкониятларини кенгайтириш;

— «сунъий интеллект — бошқарув самарадорлиги — янги инвестициялар» экотизимини яратиш;

— экспорт салоҳиятини ошириш ва миллий брендларни ташқи бозорларга олиб чиқиш;

— бизнесга маъмурий босимни кескин камайтириш масалаларига эътибор қаратилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30🔥12👎1
Ўзбекистонда саноати 100 млн доллардан ошган туманлар 116 тага етди

Ўзбекистонда саноати 100 млн доллардан ошган туманлар сони 66 тадан 116 тага кўпайди. Бу ҳақда 18 август куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хивада тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида маълум қилинди.

Сўнгги беш йилда корхоналарнинг асосий капиталга инвестицияси 3 баробар ошиб, 363 трлн сўмга етган.

Шунингдек, хизматлар ҳажми 1 трлн сўмдан ошган туманлар сони 41 тадан 152 тага кўпайган. Халқаро маркетплейслар билан ишлаётган корхоналар сони эса 3,5 мингтага етган.

Маҳаллада бизнес бошлаб, мамлакат бўйлаб филиаллар ташкил этган тадбиркорлар 550 тадан, миллий бренд яратганлар эса 300 тадан ошган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍34🔥13👎1🤔1
Тадбиркор зарарни ихтиёрий қопласа, жаримадан озод этилиши мумкин

Тадбиркорлик субъектлари учун молиявий санкциялар бўйича янги енгилликлар жорий этилди. Қонуннинг 40-моддаси янги таҳрирда баён қилиниб, зарарни ихтиёрий бартараф этган тадбиркорларга нисбатан қатор қулайликлар белгиланди.

Жаримадан озод этиш

Агар тадбиркорлик субъекти назорат қилувчи орган кўрсатмаларини бажарса ҳамда етказилган зарарни белгиланган муддатда тўлиқ ва ихтиёрий равишда қопласа, унга нисбатан молиявий санкция қўлланилмайди.

Бироқ ушбу норма солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун қўлланиладиган молиявий санкцияларга татбиқ этилмайди.

Жаримани бўлиб тўлаш имконияти

Молиявий санкция қўлланилган тақдирда, тадбиркор икки вариантдан бирини танлаши мумкин:

1. 1 ой ичида жариманинг 50 фоизини тўлаш — қолган 50 фоизидан озод этилади.
2. Жаримани 6 ой давомида тенг қисмларда тўлаш — бунинг учун қарор топширилганидан кейин 1 ой ичида жариманинг камида 1/6 қисми тўланиши керак.

Янги механизм тадбиркорларга аниқланган ҳуқуқбузарликларни ихтиёрий равишда бартараф этиш ва молиявий юкни камайтириш имконини беради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍31🔥14👎1
Реестрга киритилмаган талаб учун тадбиркор жавобгар бўлмайди

Тадбиркорларга қўйиладиган барча мажбурий талаблар ягона очиқ реестрда жамланади. Қонунга киритилаётган янги 42²-модда тадбиркорлик субъектларини ортиқча ва расмийлаштирилмаган талаблардан ҳимоя қилишга қаратилган.

Реестрда нималар акс этади?

Мажбурий талабларнинг ягона реестрида:

- тадбиркорларга қўйиладиган мажбурий талаблар;
- уларнинг амал қилиш муддатлари;
- давлат назоратига оид талаблар;
- талабларга мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлар;
- талабларга риоя этилмаган тақдирда қўлланиладиган жавобгарлик чоралари кўрсатилади.

Норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник ҳужжатларда белгиланган барча мажбурий талаблар уларни қайта кўриб чиқиш муддати билан бирга реестрга киритилади.

Ким юритади?

Тегишли соҳалар бўйича ваколатли органлар реестрга маълумотларни киритади. Адлия вазирлиги эса реестр оператори сифатида уни юритишни услубий жиҳатдан таъминлайди ва давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиради.

Асосий кафолат

Энг муҳим жиҳат — реестрга киритилмаган талабни бажармаганлик учун тадбиркор жавобгарликка тортилмайди.

Шу билан бирга, реестрда белгиланган талаблар бузилса, тадбиркор қонунчиликда назарда тутилган тартибда жавобгар бўлади.

Янги тизим тадбиркорларга ўз фаолиятига қўйиладиган талабларни олдиндан аниқ билиш ва норасмий ёки яширин талаблардан ҳимояланиш имконини беради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистоннинг энг фаол тадбиркорлари

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍51🔥11👎2
Президент: “Тадбиркорларга шароит яратиб, янги иш ўринларини кўпайтириш — асосий мақсад”

Хоразмда Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда. Илк бор тадбирда туманлардаги студиялар орқали 25 мингга яқин тадбиркор ҳам иштирок этмоқда.

Давлат раҳбари юрт иқтисодий қудратини мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётган 1 миллион 200 минглик бизнес ҳамжамиятини Тадбиркорлар куни билан табриклади.

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот анъанаси бошланганидан буён бизнесга тўсиқ бўлаётган минглаб масалаларга ечим топилди. Бу даврда 84 та қонун, 861 та фармон ва қарор қабул қилинди.

Президент бу чора-тадбирларнинг мақсади тадбиркорлик учун қулай шароит яратиш, янги иш ўринларини кўпайтириш ва аҳолига маҳалланинг ўзида даромад топиш имкониятини кенгайтириш эканини таъкидлади.

Сўнгги беш йилда бизнесга ажратилган кредитлар портфели қарийб 3 баробар ошиб, 450 триллион сўмга етди. Тадбиркорлар 650 триллион сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30🔥12👎1
Тадбиркорларга сунъий интеллект жорий этиш харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда сунъий интеллектдан фойдаланишни кенгайтириш бўйича янги чоралар маълум қилинди.

Жумладан:

— Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказида биринчи суперкомпьютер кластери ишга туширилди. Келаси йил унинг қуввати 3 баробар оширилади.

— «10 минг корхона учун — сунъий интеллект ҳамкор» дастури йўлга қўйилади. Корхоналарда сунъий интеллект жорий этиш харажатларининг 50 фоизи компенсация қилинади.

— Янги маҳсулот учун сунъий интеллект модели яратишда тадбиркорларга суперкомпьютердан бепул фойдаланиш имконияти берилади. Илмий-тадқиқот харажатлари ҳам бюджет ҳисобидан қопланади.

— Тадбиркорлар фойдаланиши учун тайёр сунъий интеллект дастурлари очиқ платформага жойлаштирилади. Дастурнинг биринчи босқичига камида 100 миллион доллар йўналтирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30🔥10👎1
Хусусий корхоналарга хориждан йилига камида 1 миллиард доллар жалб қилиш имконияти яратилади

Жорий йил илк бор 13 та стратегик компания активларига эга Миллий инвестиция жамғармасининг 30 фоиз улуши Тошкент ва Лондон фонд биржаларига чиқарилди. Бу тажриба хусусий сектор учун ҳам ташқи капитал бозорларига йўл очди.

Энди маҳаллий корхоналарни капитал бозорига олиб чиқиш мақсадида нуфузли инвестиция банклари билан ҳамкорликда акселерация дастури йўлга қўйилади.

Унга ҳар йили даромади 1 триллион сўмдан юқори бўлган 50 та корхона танлаб олинади. Уларни IPO’га тайёрлаш ҳамда молиявий ҳисоботларини халқаро стандартларга мослаштириш харажатларининг ярми қоплаб берилади.

Бу механизм орқали хусусий корхоналарга хориждан йилига камида 1 миллиард доллар жалб қилиш имконияти яратилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍34🔥8👎1
Экспортчиларга ташқи бозорга чиқишда комплекс ёрдам кўрсатилади

Ташқи бозорга чиқишнинг барча босқичларида комплекс хизмат кўрсатадиган «экспорт навигатор» тизими йўлга қўйилади.

Хорижда талаб юқори бўлган 100 та маҳсулот рўйхати шакллантирилиб, ҳар бири бўйича ташқи бозордаги рақобатчилар, тариф тизими ва логистика ечимлари ишлаб чиқилади.

Шунингдек, 2 мингта корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни ташқи бозор ва харидор сегменти талабларига мослаштирилади.

Тадбиркорларга хорижий брендмейкер жалб қилиш харажатларининг ярми — 500 минг долларгача қоплаб берилади. Миллий брендларни хорижда тарғиб қилиш ва халқаро талабларга мослаштириш учун 50 минг долларгача субсидия ажратилади.

Маркетплейсларда маҳсулотни омборга жойлаштириш ва сотиш харажатларининг ярми, халқаро тендерларда иштирок этиш учун консалтинг харажатларининг 80 фоизи компенсация қилинади.

Экспортчиларни қўллаб-қувватлашнинг ягона тизимига камида 1 миллиард доллар йўналтирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥10👎1🤔1
Кичик бизнесда текширувларга 3 йиллик мораторий эълон қилинади

Бизнесга маъмурий босимни кескин камайтириш бўйича янги чоралар белгиланди. Кичик бизнесда инсон саломатлиги ва бошқа тадбиркорлар манфаатларига зарар етказиш билан боғлиқ бўлмаган текширувларга уч йиллик мораторий жорий этилади.

Сўнгги уч йилда солиқ юки 13,4 фоиздан 12 фоизга, сўнгги ўн йилда яширин иқтисодиёт улуши эса 50 фоиздан 26 фоизга тушган.

Таҳлил қилинган 5 мингта тадбиркорнинг ярмидан кўпида бир йилда 2–3 марта, яна 21 фоизида эса 4 мартадан солиқ текшируви ўтказилган. Бунга ёнғин, қурилиш, санитария, карантин ва энергетика инспекцияларининг такрорий текширувлари ҳам қўшилмоқда.

Шунингдек, ўрта ва йирик тадбиркор корхонасини ихтиёрий профилактик аудитдан ўтказса, унинг хулосаси солиқ органлари томонидан тан олинади.

Аниқланган камчиликларни бартараф этган тадбиркор жаримага тортилмайди. Бир йил ичида такрорий текширув ўтказишга эса фақат Бизнес-омбудсман рухсати билан йўл қўйилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥12🤔2👎1
Тадбиркорлар учун жарималар ўртача икки баробарга камайтирилади

Давлат корхоналари харид қилган товарлар бўйича тадбиркорнинг закалат маблағини қайтариш жараёни автоматлаштирилади.

Келаси йилдан тадбиркор ва давлат ўртасидаги низоларда «тадбиркорнинг ҳақлилиги презумпцияси» жорий этилади. Унга кўра, тадбиркорнинг айби судда исботланмагунча у айбсиз ҳисобланади ва унга жарима ёки бошқа таъсир чораси қўлланмайди.

Бундан ташқари, «Биринчи хато учун огоҳлантириш» қоидаси жорий қилинади. Биринчи марта қоидабузарлик содир этган, одамлар ҳаёти, соғлиғи ёки мулкига зарар етказмаган тадбиркорга камчиликни бартараф этиш учун 10 кун муддат берилади.

Назорат органлари биринчи инстанциядан кейинги ҳар бир суд босқичида давлат божини тўлайди.

Шунингдек, Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Эксперт кенгашига божхона, қурилиш, санитария, карантин ва ветеринария соҳаларидаги низоларни ҳам кўриб чиқиш ваколати берилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18🔥12🤔2👎1
Тадбиркорликда 50 фоиз давлат хизматлари «сукут — розилик» тамойилига ўтказилади

Тадбиркорликка оид давлат хизматларининг 50 фоизи «сукут — розилик» тамойили асосида кўрсатилади. Яъни ариза белгиланган муддатда кўриб чиқилмаса, у автоматик равишда тадбиркор фойдасига ҳал қилинган ҳисобланади.

Лицензия олиш бўйича рад этилган ҳар бир ариза Бизнес-омбудсман томонидан ўрганилади. Асоссиз рад жавобини берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади.

Яқин вақтда 30 дан зиёд фаолият тури бўйича лицензия ва рухсатномалар бекор қилинади. Яна 35 турдаги лицензия ва рухсатномани бериш муддати 2–3 баробар қисқартирилади. 10 та рухсатнома эса хабардор қилиш тартибига ўтказилади.

Озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишда талаб этиладиган ветеринария, санитария ва фитосанитария рухсатномалари ўрнига ягона «Саломатлик сертификати» жорий этилади.

Шунингдек, янги лицензия ва рухсатнома турларини жорий этишдан олдин улар учта ҳудудда олти ой давомида эксперимент тариқасида синовдан ўтказилади.

Тадбиркорлар мулкига ижро ҳужжатлари асосида тақиқ қўйилиши билан боғлиқ эътирозлар ҳам кўп экани қайд этилди. Бу масалалар бўйича алоҳида учрашув ўтказилиб, муаммоларга тизимли ечимлар ишлаб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram