Супер-контракт нархи қанчадан бошланиши маълум бўлди
Ўзбекистонда айрим олий таълим муассасалари 2026/2027 ўқув йили учун табақалаштирилган тўлов-контракт — «супер-контракт» миқдорларини эълон қила бошлади.
Янги тартибга кўра, супер-контракт миқдори ОТМ ректорлари томонидан мустақил белгиланади.
Жумладан, Термиз давлат университетида супер-контракт нархи таълим йўналишига қараб 29,6 миллион сўмдан бошланади.
Энг юқори миқдор эса юриспруденция, халқаро муносабатлар ҳамда давлат ва жамият бошқаруви йўналишлари учун белгиланган — 90 миллион сўм.
Қабул чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган абитуриентлар учун супер-контракт миқдори базавий контрактнинг камида 3 баравари этиб белгиланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👎2
Автобусда йўлкира тўламай юрганларга жарима оширилиши мумкин
Ўзбекистонда жамоат транспортида йўлкира тўламай юрганлар учун жаримани ошириш таклиф қилинмоқда.
Янги тартибга кўра, йўл ҳақини биринчи марта тўламаган фуқарога БҲМнинг ярми, яъни 187,5 минг сўм, такроран қоидабузарлик содир этилса, БҲМнинг бир баравари — 375 минг сўм миқдорида жарима қўлланиши режалаштирилган.
Яъни жарима амалдаги миқдорга нисбатан сезиларли даражада оширилиши мумкин.

👎2👍1🤔1
Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳудудлар алмашинуви бўйича кейинги қадамларни келишиб олди
Қирғизистоннинг Қадамжой шаҳрида ўтказилган қўшма ишчи комиссия йиғилишида ҳудудлар алмашинуви билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Томонлар алмашиладиган ҳудудларда истиқомат қилувчиларнинг фуқаролигини белгилаш, кўчириш жараёни, мулкий ва хўжалик масалаларини кўриб чиқди.
Шунингдек, фуқаролик масалаларини ҳал этиш, давлат мулки объектларини қабул қилиш ва топшириш ҳамда таълим жараёни узлуксизлигини таъминлаш бўйича ишларни амалга оширадиган ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди.

🤷♂1👍1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент «Тилло домор» корхонаси маҳсулотларини кўздан кечирди
Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев «Тилло домор» корхонасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишди.
Президентга корхона фаолияти, ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда тайёр маҳсулотлар ҳақида маълумот берилди.

👍27🔥12👎2
Бельгияда йирик ўрмон ёнғини 2 700 гектар майдонни қамраб олди
Бельгиянинг шарқидаги High Fens қўриқхонасида 14 август куни бошланган ёнғин қарийб 2 700 гектар ҳудудга тарқалди.
Кучли тутун ва ёнғин хавфи сабаб қарийб 600 нафар аҳолига эвакуация тавсия қилинди. Ёнғинни ўчиришга Чехия, Швеция ва Нидерландиядан вертолётлар ҳамда сув ташувчи самолётлар жалб этилди.
Ёнғиннинг Германия томон тарқалиш хавфи кейинчалик камайгани маълум қилинди.

👍2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Биз ахлат ташувчи эмасмиз!» — Фарғоналик аёллар нега мажбуран ишга жалб қилинмоқда?
Фарғона шаҳрида кўп қаватли уйлар атрофини тозалаш ишларига жалб қилинган айрим аёлларнинг норозилиги ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фарғона шаҳрида кўп қаватли уйлар атрофини тозалаш ишларига жалб қилинган айрим аёлларнинг норозилиги ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент «Тилло домор» корхонаси маҳсулотларини кўздан кечирди
Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев «Тилло домор» корхонасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишди.
Президентга корхона фаолияти, ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда тайёр маҳсулотлар ҳақида маълумот берилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев «Тилло домор» корхонасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишди.
Президентга корхона фаолияти, ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда тайёр маҳсулотлар ҳақида маълумот берилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍61🔥11
Элдор Шомуродов АҚШ клубига ўтиши мумкин
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовга АҚШнинг «Сент-Луис Сити» клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақида туркиялик журналист Ўғуз Ўруч хабар берди.
Маълум қилинишича, MLS вакили 31 ёшли ҳужумчини таркибига қўшиб олишни истамоқда. Бироқ ҳозирча «Сент-Луис Сити» ва «Истанбул Башакшехир» ўртасида келишув йўқ ва расмий таклиф юборилгани ҳам маълум эмас.
Шомуродовнинг «Башакшехир» билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади.

👍3👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент янги электропоездда Хивага борди
Хоразмда аэропорт ва темирйўл вокзалини тўғридан-тўғри боғлайдиган 11 километрлик янги темирйўл линияси барпо этилди.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистонда аэропортни темирйўл тармоғи билан бевосита боғлайдиган илк инфратузилма лойиҳаси ҳисобланади.
Президент Шавкат Мирзиёев янги йўналишга қўйилган электропоездда Урганчдан Хивага борди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Хоразмда аэропорт ва темирйўл вокзалини тўғридан-тўғри боғлайдиган 11 километрлик янги темирйўл линияси барпо этилди.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистонда аэропортни темирйўл тармоғи билан бевосита боғлайдиган илк инфратузилма лойиҳаси ҳисобланади.
Президент Шавкат Мирзиёев янги йўналишга қўйилган электропоездда Урганчдан Хивага борди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30🔥8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди «рассрочка»га олинаётган маҳсулот қиймати 110 млн сўмдан ошмаслиги керак – президент қарори
Президент қарорига кўра, 2027 йил 1 январдан муддатли тўлов хизматлари янги талаблар асосида амалга оширилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент қарорига кўра, 2027 йил 1 январдан муддатли тўлов хизматлари янги талаблар асосида амалга оширилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Хивада Хитой университети филиали фаолияти билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Хива шаҳрида Хитойнинг Ляонин педагогика университети филиалига ташриф буюриб, таълим муассасасида яратилган шароитлар ва ўқув жараёни билан танишди.
Ташриф давомида халқаро ҳамкорлик асосида таълим сифатини ошириш, замонавий мутахассислар тайёрлаш ва хорижий университетлар билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

👍23🔥10👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
19,9 млрд сўмлик газ ҳисоблагичлари бўйича жиноят иши қўзғатилди
Тошкент шаҳрида 19,9 млрд сўм бюджет маблағининг талон-торож қилиниши билан боғлиқ ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент шаҳрида 19,9 млрд сўм бюджет маблағининг талон-торож қилиниши билан боғлиқ ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔1
Ўзбекистондаги ҳар 10 та тижорат ташкилотидан 8 таси — МЧЖ
Жорий йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 440,1 мингта тижорат ташкилоти фаолият юритмоқда. Уларнинг қарийб 80 фоизини масъулияти чекланган жамиятлар ташкил этган.
Статистикага кўра, тижорат ташкилотларининг таркиби қуйидагича:
▪️ Масъулияти чекланган жамиятлар — 351 586 та (79,9 фоиз);
▪️ Хусусий корхоналар — 47 107 та (10,7 фоиз);
▪️ Оилавий корхоналар — 37 192 та (8,5 фоиз);
▪️ Акциядорлик жамиятлари — 644 та (0,1 фоиз);
▪️ Бошқа ташкилотлар — 3 611 та (0,8 фоиз).
Шу тариқа, мамлакатдаги тижорат ташкилотларининг асосий қисмини МЧЖлар ташкил қилмоқда.

🤷♂1🤔1
Хорижда ишлаш орзуси фирибгарлар тузоғига айланди: 3 нафар шахс ушланди
Хорижга ишга юбориш ваъдаси билан фуқаролардан пул олган 3 нафар шахс қўлга олинди. Улар Словакия, Германия ва Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, жами ўн минглаб доллар ва миллионлаб сўм маблағ талаб қилган.
Тошкентда яшовчи, 1985 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс 6 нафар қашқадарёликни Словакияга ишга жўнатиш эвазига 145 млн сўм талаб қилган. У олдиндан 85 млн сўм олган вақтида ушланган.
Шунингдек, Тошкентда хорижий давлатларга виза олиш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатувчи МЧЖ раҳбари 2002 йилда туғилган фуқарога Германияга ишга жўнатишни ваъда қилиб, ундан 4 минг доллар олган вақтида қўлга олинган.
Яна бир ҳолатда Зангиота туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган аёл 2000 йилда туғилган фуқарони Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, виза расмийлаштириш баҳонасида 5 900 доллар олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолатлар Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида аниқланган.

Азиза Мирзаева Томдига мажбуран тайинланганми? Расмий жавоб
Бир неча кун аввал Томди туман суди раиси Азиза Мирзаеванинг ЙТҲда вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда унинг Томди туман суди раиси лавозимига гўё мажбуран тайинлангани ҳамда хизмат юзасидан йўлга чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида турли тахминлар тарқалди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бир неча кун аввал Томди туман суди раиси Азиза Мирзаеванинг ЙТҲда вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда унинг Томди туман суди раиси лавозимига гўё мажбуран тайинлангани ҳамда хизмат юзасидан йўлга чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида турли тахминлар тарқалди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хивада йирик туризм мажмуаси ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёевга Хива шаҳрида замонавий туризм мажмуасини ташкил этиш лойиҳаси тақдим этилди.
Лойиҳа доирасида сайёҳлар учун янги туристик инфратузилма яратиш, шаҳарнинг тарихий ва маданий салоҳиятидан самарали фойдаланиш ҳамда туризм хизматларини кенгайтириш кўзда тутилган.
Давлат раҳбари лойиҳани сифатли амалга ошириш, Хиванинг ўзига хос тарихий қиёфасини асраш ва сайёҳлар учун қулай шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

👍105🔥14👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Сирожиддин Одилов ишида адолат тикланиши керак: Суд тергови қайта тикланди Жиззахда блогер Сирожиддин Одиловга нисбатан кўрилаётган жиноят иши бўйича суд ҳали якуний қарорга келмади. Суд тергови қайта тикланиб, ишдаги айрим ҳолатларга қўшимча ойдинлик киритишга…
«Сирожиддин Медиа» иши: Суд нимани ўйлаяпти?
Жиззах шаҳар судида блогер Сирожиддин Одиловга нисбатан кўрилаётган жиноят иши бўйича суд тергови қайта тикланди.
Судья Санжар Расулов ишда ҳали етарлича баҳоланмаган далиллар ва қўшимча текширилиши лозим бўлган ҳолатлар борлигини маълум қилди.
Шу сабабли ҳукм эълон қилиниши кейинга қолдирилди. Навбатдаги суд мажлиси 24 август кунига белгиланди.
🎥 Судда нималар айтилди? Жараённинг барча тафсилотлари ҳақида Effect.uz видеолавҳасида.
▶️ Тўлиқ видеони YouTube каналида томоша қилинг.
👉 https://youtu.be/uSa9RLpfxcQ

YouTube
«СИРОЖИДДИН МЕДИА» ИШИ: СУД ХУЛОСАГА ШОШМАДИ, НЕГА? – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

🤔1
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразмда янги лойиҳаларни ишга тушириш маросимидаги нутқидан муҳим рақамлар
➖ Сўнгги тўққиз йилда юқори даромадли иш ўринлари яратиш учун вилоятга 7,5 миллиард доллар инвестиция киритилди, 9,7 мингта янги қувват ишга туширилди. Кичик ва ўрта бизнес лойиҳалари учун 33 триллион сўмдан зиёд кредитлар ажратилди.
➖ Натижада аҳолининг реал даромадлари 2 карра ошди. Саноат ва қурилишда банд бўлганлар улуши 18 фоизга, хизматлар соҳасида 55 фоизга етди. Камбағаллик даражаси 4,4 фоизга тушди, ишсизлик 2 карра қисқариб, 4,5 фоизни ташкил этмоқда. 72 та маҳалла “ишсизлик ва камбағалликдан ҳоли” ҳудудга айланди.
➖ Охирги тўққиз йилда вилоятда 280 та меҳмонхона ва меҳмон уйи қурилиб, меҳмонхона фонди 4 баробар ошди, 11 та янги туризм маскани ишга туширилди. Сўнгги беш йилда хорижий сайёҳлар сони 10 карра кўпайди.
➖ 2016 йилда Хоразм вилоятига бор-йўғи 30 миллион доллар хорижий инвестиция кириб келган бўлса, 2026 йилда, бу 2 миллиард доллардан ошди.
➖ Саноат учун 195 гектар ер тоифасини ўзгартириш, электр ва йўл инфратузилмасини яхшилаш учун 100 миллиард сўм маблағ масаласи ҳам ҳал этилди.
➖ Мамлакат тарихида биринчи пуллик йўл — “Урганч-Хива” йўли ишга тушириляпти. Ушбу йўл орқали Урганчдан Хивага етиб бориш вақти 2 карра қисқаради (45 дақиқадан 20 дақиқага).
➖ Бу ишларнинг давоми сифатида бугун 176 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилади. Шунингдек, хорижий ҳамкорлар иштирокида барпо этиладиган 7 миллиард 424 миллион долларлик 15 та янги қувват қурилишига старт берилади.
➖ Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда Тупроққалъа туманида умумий қиймати 6 миллиард долларлик йирик ва минтақада ягона бўлган экологик авиация ёқилғисини ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади.
➖ Словакия билан ҳамкорликда 5 минг гектар қумли ерлар ўзлаштирилиб, 170 миллион долларлик биоэтанол ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти йўлга қўйилади. 1,5 минг гектар майдонда амалий ишлар бошланган.
➖ Япония билан ҳамкорликда Урганч шаҳрида 30 миллион долларлик 250 ўринли меҳмонхона ва савдо-кўнгилочар мажмуаси қурилиши амалга оширилмоқда. Лойиҳа 2027 йилда тўлиқ ишга туширилади.
➖ Саудия билан ҳамкорликда вилоят марказида замонавий қозонхона барпо этилиб, 183 та кўп қаватли уй ва 37 та ижтимоий бинолар учун иссиқлик ва электр энергияси қувватлари яратилади.
➖ Туркия билан ҳамкорликда давлат-хусусий шериклик асосида офтальмология клиникаси ташкил қилиняпти.
➖ Кореялик инвесторлар билан Урганч туманида республикада илк бор ёпиқ циклда чиқиндини қайта ишлаб, 71 Мегаватт “яшил энергия” ишлаб чиқариш лойиҳаси бошланмоқда. Бунга 100 миллион доллар сармоя киритилади.
➖ Хива шаҳрига туташ 26 гектар майдонда 120 миллион долларлик “Саҳро юлдузи” замонавий туристик мажмуаси, Урганч туманида 26 миллион долларлик мис саноати кластери ва 60 миллион долларлик оптик толали кабеллар ишлаб чиқариш корхонаси барпо этилади.
➖ Ал-Хоразмий шаҳарчасида 5 минг талабага мўлжалланган замонавий университет, меҳмонхона, дам олиш ва савдо мажмуалари, Урганч шаҳрида эса “Инвесторлар уйи” биноси қурилади.
➖ Мазкур лойиҳалар натижасида 6,6 мингта янги иш ўрни яратилади.

👍78🔥10🤷♂2🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қобулдаги мактабда портлаш: ўқувчилар ҳалок бўлган бўлиши мумкин
Афғонистон пойтахти Қобул шаҳридаги мактаблардан бирида кучли портлаш содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ўқувчилар ҳалок бўлган бўлиши мумкин.
Портлаш содир бўлган ҳудудда асосан шиа мазҳабига эътиқод қилувчи ҳазора жамоаси вакиллари истиқомат қилади.
Ҳодиса тафсилотлари, қурбонлар ва жабрланганлар сони ҳозирча маълум эмас.
Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ушбу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олмади.

😢6👎1
Кучли таъсир қилувчи дорилар савдосига чек қўйилди: бир нечта шахс ушланди
Тезкор тадбирларда турли ҳудудларда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотган шахслар ашёвий далиллар билан ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида Тошкент шаҳри, Андижон, Қашқадарё ва Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ бир қатор ҳолатлар аниқланди.
Жумладан, Миробод туманида фуқаро М.Ў. фуқаро С.П.га хорижда ишлаб чиқарилган 1 200 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1 200 АҚШ долларига сотган вақтида ушланган.
Андижон вилоятида Ш.И. 17 дона «Тропикамид» дори воситасини 400 АҚШ доллари ва 1 миллион сўмга сотган вақтида қўлга олинган.
Шаҳрихон туманида эса Р.М. фуқарога 89 дона «Тропикамид»ни 25 миллион сўмга сотган вақтида ушланган. Ундан қўшимча равишда яна 44 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Қашқадарё вилоятининг Касби туманида Республика тез тиббий ёрдам маркази чақирув бригадаси фельдшери А.Р. фуқаро С.Н.га 60 дона «Габатен» дори воситасини сотган вақтида ушланган.
Бектемир туманида «Шарқ» ЙПХ масканида тўхтатиб текширилган, муқаддам судланган М.О. бошқарувидаги «BYD SONG» автомашинаси салонидан 55 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси аниқланган.
Олмалиқ шаҳрида эса Г.Ф. 40 дона кучли таъсир қилувчи воситани фуқарога сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥1