EFFECT.UZ | Расмий канал
17.1K subscribers
70.8K photos
18.2K videos
36 files
71.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
EFFECT.UZ | Расмий канал
Photo
Прокуратура тадбиркорни қамоққа олишни сўради: Суд терговчининг масъулиятсизлиги ва далиллар йўқлигига эътибор қаратиб, қамоққа олишни рад этди
 

Аввалроқ Юнусобод туман судида «BELROSSAVDO» МЧЖ вакили Аюбхон Хўжаевга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги прокуратура илтимосномаси кўриб чиқилгани ва рад этилгани ҳақида катта мақола эълон қилинган эди. “Прокуратуранинг қамоққа олиш” тўғрисидаги илтимосномасини рад этилиши суд амалиётида камдан-кам учрайдиган ҳолатдир.
 
Суд ажримида қайд этилишича, ишни суд мажлисида кўриш давомида Юнусобод туман ИИО ФМБ Тергов бўлими катта терговчиси Ж.Мамирзаевнинг масъулиятсизлиги натижасида Хўжаевни ушлаб туришнинг белгиланган муддати тугаган.
 
Бундан ташқари, суд қамоққа олиш ҳақидаги илтимоснома ушлаб туриш муддати тугашидан камида 8 соат олдин судга тақдим этилмагани ҳолати бўйича ҳам терговчи Ж.Мамирзаевга нисбатан муносабат билдиришни лозим топган. Суд прокуратура томонидан келтирилган қамоққа олиш асосларини ҳам баҳолаган.
 
Қайд этилишича, прокурорнинг илтимосномасида Хўжаев терговдан бўйин товлагани ёки бош тортгани, ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилгани ёхуд гувоҳларни кўндиришга уринганини тасдиқловчи маълумотлар тақдим этилмаган.
 
Шу сабабли судья Б.Бахринов Аюбхон Хўжаевга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги илтимосномани рад этган ва уни суд залидан озод қилишни белгилаган.
 
EFFECT.UZ мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигидан муносабат кутади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонга келаётган юклар нега Қозоғистон чегарасида ушланиб турибди?

Россиядан Ўзбекистонга ёғоч маҳсулотлари олиб келаётган тадбиркорларнинг юклари Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарадаги айрим ўтказиш пунктларида ушланиб қолмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6🤔1
Супер-контракт нархи қанчадан бошланиши маълум бўлди

Ўзбекистонда айрим олий таълим муассасалари 2026/2027 ўқув йили учун табақалаштирилган тўлов-контракт — «супер-контракт» миқдорларини эълон қила бошлади.

Янги тартибга кўра, супер-контракт миқдори ОТМ ректорлари томонидан мустақил белгиланади.

Жумладан, Термиз давлат университетида супер-контракт нархи таълим йўналишига қараб 29,6 миллион сўмдан бошланади.

Энг юқори миқдор эса юриспруденция, халқаро муносабатлар ҳамда давлат ва жамият бошқаруви йўналишлари учун белгиланган — 90 миллион сўм.

Қабул чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган абитуриентлар учун супер-контракт миқдори базавий контрактнинг камида 3 баравари этиб белгиланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Автобусда йўлкира тўламай юрганларга жарима оширилиши мумкин

Ўзбекистонда жамоат транспортида йўлкира тўламай юрганлар учун жаримани ошириш таклиф қилинмоқда.

Янги тартибга кўра, йўл ҳақини биринчи марта тўламаган фуқарога БҲМнинг ярми, яъни 187,5 минг сўм, такроран қоидабузарлик содир этилса, БҲМнинг бир баравари — 375 минг сўм миқдорида жарима қўлланиши режалаштирилган.

Яъни жарима амалдаги миқдорга нисбатан сезиларли даражада оширилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1🤔1
Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳудудлар алмашинуви бўйича кейинги қадамларни келишиб олди

Қирғизистоннинг Қадамжой шаҳрида ўтказилган қўшма ишчи комиссия йиғилишида ҳудудлар алмашинуви билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Томонлар алмашиладиган ҳудудларда истиқомат қилувчиларнинг фуқаролигини белгилаш, кўчириш жараёни, мулкий ва хўжалик масалаларини кўриб чиқди.

Шунингдек, фуқаролик масалаларини ҳал этиш, давлат мулки объектларини қабул қилиш ва топшириш ҳамда таълим жараёни узлуксизлигини таъминлаш бўйича ишларни амалга оширадиган ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1👍1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент «Тилло домор» корхонаси маҳсулотларини кўздан кечирди

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев «Тилло домор» корхонасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишди.

Президентга корхона фаолияти, ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда тайёр маҳсулотлар ҳақида маълумот берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27🔥12👎2
Бельгияда йирик ўрмон ёнғини 2 700 гектар майдонни қамраб олди

Бельгиянинг шарқидаги High Fens қўриқхонасида 14 август куни бошланган ёнғин қарийб 2 700 гектар ҳудудга тарқалди.

Кучли тутун ва ёнғин хавфи сабаб қарийб 600 нафар аҳолига эвакуация тавсия қилинди. Ёнғинни ўчиришга Чехия, Швеция ва Нидерландиядан вертолётлар ҳамда сув ташувчи самолётлар жалб этилди.

Ёнғиннинг Германия томон тарқалиш хавфи кейинчалик камайгани маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Биз ахлат ташувчи эмасмиз!» — Фарғоналик аёллар нега мажбуран ишга жалб қилинмоқда?

Фарғона шаҳрида кўп қаватли уйлар атрофини тозалаш ишларига жалб қилинган айрим аёлларнинг норозилиги ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент «Тилло домор» корхонаси маҳсулотларини кўздан кечирди

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев «Тилло домор» корхонасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишди.

Президентга корхона фаолияти, ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда тайёр маҳсулотлар ҳақида маълумот берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍61🔥11
Элдор Шомуродов АҚШ клубига ўтиши мумкин

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовга АҚШнинг «Сент-Луис Сити» клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақида туркиялик журналист Ўғуз Ўруч хабар берди.

Маълум қилинишича, MLS вакили 31 ёшли ҳужумчини таркибига қўшиб олишни истамоқда. Бироқ ҳозирча «Сент-Луис Сити» ва «Истанбул Башакшехир» ўртасида келишув йўқ ва расмий таклиф юборилгани ҳам маълум эмас.

Шомуродовнинг «Башакшехир» билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент янги электропоездда Хивага борди

Хоразмда аэропорт ва темирйўл вокзалини тўғридан-тўғри боғлайдиган 11 километрлик янги темирйўл линияси барпо этилди.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистонда аэропортни темирйўл тармоғи билан бевосита боғлайдиган илк инфратузилма лойиҳаси ҳисобланади.

Президент Шавкат Мирзиёев янги йўналишга қўйилган электропоездда Урганчдан Хивага борди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30🔥8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди «рассрочка»га олинаётган маҳсулот қиймати 110 млн сўмдан ошмаслиги керак – президент қарори


Президент қарорига кўра, 2027 йил 1 январдан муддатли тўлов хизматлари янги талаблар асосида амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Хивада Хитой университети филиали фаолияти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Хива шаҳрида Хитойнинг Ляонин педагогика университети филиалига ташриф буюриб, таълим муассасасида яратилган шароитлар ва ўқув жараёни билан танишди.

Ташриф давомида халқаро ҳамкорлик асосида таълим сифатини ошириш, замонавий мутахассислар тайёрлаш ва хорижий университетлар билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍23🔥10👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
19,9 млрд сўмлик газ ҳисоблагичлари бўйича жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳрида 19,9 млрд сўм бюджет маблағининг талон-торож қилиниши билан боғлиқ ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔1
Ўзбекистондаги ҳар 10 та тижорат ташкилотидан 8 таси — МЧЖ

Жорий йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 440,1 мингта тижорат ташкилоти фаолият юритмоқда. Уларнинг қарийб 80 фоизини масъулияти чекланган жамиятлар ташкил этган.

Статистикага кўра, тижорат ташкилотларининг таркиби қуйидагича:

▪️ Масъулияти чекланган жамиятлар — 351 586 та (79,9 фоиз);

▪️ Хусусий корхоналар — 47 107 та (10,7 фоиз);

▪️ Оилавий корхоналар — 37 192 та (8,5 фоиз);

▪️ Акциядорлик жамиятлари — 644 та (0,1 фоиз);

▪️ Бошқа ташкилотлар — 3 611 та (0,8 фоиз).

Шу тариқа, мамлакатдаги тижорат ташкилотларининг асосий қисмини МЧЖлар ташкил қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1🤔1
Хорижда ишлаш орзуси фирибгарлар тузоғига айланди: 3 нафар шахс ушланди

Хорижга ишга юбориш ваъдаси билан фуқаролардан пул олган 3 нафар шахс қўлга олинди. Улар Словакия, Германия ва Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, жами ўн минглаб доллар ва миллионлаб сўм маблағ талаб қилган.

Тошкентда яшовчи, 1985 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс 6 нафар қашқадарёликни Словакияга ишга жўнатиш эвазига 145 млн сўм талаб қилган. У олдиндан 85 млн сўм олган вақтида ушланган.

Шунингдек, Тошкентда хорижий давлатларга виза олиш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатувчи МЧЖ раҳбари 2002 йилда туғилган фуқарога Германияга ишга жўнатишни ваъда қилиб, ундан 4 минг доллар олган вақтида қўлга олинган.

Яна бир ҳолатда Зангиота туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган аёл 2000 йилда туғилган фуқарони Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, виза расмийлаштириш баҳонасида 5 900 доллар олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолатлар Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида аниқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Азиза Мирзаева Томдига мажбуран тайинланганми? Расмий жавоб

Бир неча кун аввал Томди туман суди раиси Азиза Мирзаеванинг ЙТҲда вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда унинг Томди туман суди раиси лавозимига гўё мажбуран тайинлангани ҳамда хизмат юзасидан йўлга чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида турли тахминлар тарқалди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хивада йирик туризм мажмуаси ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёевга Хива шаҳрида замонавий туризм мажмуасини ташкил этиш лойиҳаси тақдим этилди.

Лойиҳа доирасида сайёҳлар учун янги туристик инфратузилма яратиш, шаҳарнинг тарихий ва маданий салоҳиятидан самарали фойдаланиш ҳамда туризм хизматларини кенгайтириш кўзда тутилган.

Давлат раҳбари лойиҳани сифатли амалга ошириш, Хиванинг ўзига хос тарихий қиёфасини асраш ва сайёҳлар учун қулай шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍105🔥14👎1