EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.9K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зарафшонда гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғулланган шахс ушланди

Зарафшон шаҳрида гиёҳвандлик воситалари ноқонуний савдосига қарши тезкор тадбир ўтказилиб, ушбу фаолият билан шуғулланган шахс қўлга олинди.

Маълум қилинишича, тадбир «Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор-профилактик ойлиги доирасида ташкил этилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бухородаги «GOLD STROY LUX» иши: Қарийб 12 млрдлик зарар, ўнлаб жабрланувчилар ва давом этаётган суд

Бухоро шаҳрида 11,7 млрд сўмлик зарар қайд этилган «GOLD STROY LUX» МЧЖ иши судда кўрилмоқда. МЧЖ раҳбари Улуғбек Мавлонов Жиноят кодексининг 168, 228, 192¹¹ ва 189-моддалари бўйича айбланмоқда.

Жабрланувчилар суд жараёнларини ёритилишида амалий ёрдам сўраб, Effect.uz’га мурожаат қилган. 14 августдаги суд жараёни олдидан эса журналистларни очиқ суд мажлисига киритишда тўсқинликлар юзага келди. Бу йўналишда журналистларга ҳатто Ички ишлар ходимлари ҳам қаршилик кўрсатган.
 
Effect.uz мазкур иш бўйича суд жараёнларини кузатиб, воқеалар ривожини ёритиб боради. Навбатдаги суд мажлиси 21 августга тайинланган.

👉 https://effect.uz/n/213

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Тошкентда кўчмас мулкнинг янги қиймати аниқланди: квартиралар 426,7 триллион сўмга баҳоланди

Тошкентда 600 мингдан ортиқ квартира ва 213 мингдан зиёд хусусий уй-жой оммавий баҳолашдан ўтказилди. Натижаларга кўра, пойтахтдаги кўчмас мулкнинг бозорга яқин қиймати амалдаги кадастр баҳосидан бир неча баробар юқори экани аниқланди.

Оммавий баҳолаш натижасида квартираларнинг умумий қиймати 426,7 триллион сўм деб баҳоланган. Бу амалдаги кадастр қийматидан қарийб 7,4 баробар юқори.

Хусусий уй-жойларнинг умумий қиймати эса 548,4 триллион сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич амалдаги кадастр қийматидан қарийб 14 баробар кўп.

Квартираларнинг бир квадрат метр қиймати ҳудудга қараб 4,6 миллион сўмдан 35,8 миллион сўмгача, бир сотих ернинг баҳоси эса 115 миллион сўмдан 890 миллион сўмгача бўлган.

Баҳолаш жараёнида ер қиймати, объектнинг жойлашуви ва хусусиятлари, инфратузилма ҳолати ҳамда кўчмас мулк бозоридаги мавжуд маълумотлар ҳисобга олинган.

Муҳими, мазкур баҳолар ҳозирча якуний ҳисобланмайди. Натижалар 60 кун давомида жамоатчилик муҳокамасига қўйилади.

Мулк эгалари ҳисоб-китобларда фойдаланилган маълумотлар билан танишиши ва зарур ҳолларда баҳони қайта кўриб чиқишни сўраши мумкин. Натижадан норози бўлган фуқаролар мустақил баҳолаш ташкилотини жалб этиш ҳуқуқига ҳам эга.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мустақиллик байрамида 4 кун дам оламиз

2026 йилда Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрами муносабати билан кетма-кет 4 кун дам олади.

5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар 29 августдан 1 сентябргача — 4 кун, 6 кунлик иш ҳафтасидагилар эса 30 августдан 1 сентябргача — 3 кун дам олади.

📌 31 август — барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.
📌 1 сентябрь — Ўзбекистон Мустақиллиги куни.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жиззахда корхона электрдан ноқонуний фойдаланиб, 2,9 млрд сўм зарар етказди

Ш. Рашидов туманидаги корхона сув насосларини электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, қарийб 3 млрд сўмлик зарар келтирган.

Бош прокуратура штаби ўтказган текширувда “Ж. З. М.” ШК сув насосларидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди.

Ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 2 млрд 948 млн сўм миқдорида зарар етказилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
⚡️Пул ҳам йўқ, уй ҳам: Бухорода шов-шувли суд бошланган, EFFECT UZ журналистларига тўсқинлик кўрсатилди

Бухородаги «GOLD STROY LUX» МЧЖ раҳбари Улуғбек Мавлоновга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича суд жараёнида Effect.uz ходимлари фаолиятига қаршилик кўрсатилган. Очиқ бўлаётган судга ҳатто кириш чеклангани эътирозларни келтириб чиқарди. Судда кейинчалик фақат аудио ёзиб олишга рухсат берилган.

Айбловда жабрланувчиларга жами 11 млрд 725 млн 162 минг сўм моддий зарар етказилгани қайд этилган. Мавлонов ЖКнинг 168, 228, 192¹¹ ва 189-моддалари бўйича айбанмоқда.

Ишда юзлаб миллион сўмлик бир қатор эпизодлар келтирилган. Жабрланувчиларнинг кўп қисми эса пул эмас, балки шартнома бўйича уй ва дўконларни беришни талаб қилмоқда.

📺 Судда нима бўлди? Айблов хулосасида қандай эпизодлар келтирилган? Қарийб 12 млрд сўмлик зарар қандай шаклланган?

🎥 Батафсил видеолавҳани YouTube’да томоша қилинг!

👉 https://youtu.be/NdFi1HV4rlc
🤔4
ДХХ кубогининг республика босқичига қуръа ташланди

Ёшлар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақасининг республика босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Мусобақа бу йил олтинчи бор Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ёш ўғил-қизлар ўртасида ўтказилмоқда.

Ўғил болалар футбол ва мини-футбол, қизлар эса мини-футбол бўйича баҳс олиб боради.

Қуръа натижаларига кўра, республика босқичидаги учрашувлар 17–22 август кунлари «Бунёдкор» академияси майдонларида ўтказилади.

Мусобақанинг финал учрашуви 22 август куни «ЖАР» стадионида бўлиб ўтади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Навоийлик спортчилар Ўзбекистон кубогида 27 та медални қўлга киритди

Жорий йилнинг 9–15 август кунлари Тошкент вилоятида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича U16 ҳамда U18 ёш тоифалари ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли мусобақада Навоий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази тарбияланувчилари юқори маҳорат кўрсатиб, фахрли ўринларни эгаллади.

Мусобақа якунларига кўра, вилоят вакиллари жами 27 та медални қўлга киритди:

🥇 16 та — олтин
🥈 3 та — кумуш
🥉 8 та — бронза

Эслатиб ўтамиз: Навоий вилоятида ёшларни оммавий спортга жалб этиш ва профессионал спортчиларни тайёрлаш бўйича тизимли ишлар изчил давом эттирилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Дархон ҳудудида кўп қаватли уй томи ёнди

Тошкентда кўп қаватли бинолардан бирининг том қисмида ёнғин содир бўлди. Ҳодисада ҳеч ким жароҳатланмаган.

16 август куни соат 22:02 да Мирзо Улуғбек тумани, Дархон ҳудудидаги кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин чиққан.

Фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотига кўра, ёнғин соат 23:33 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Ўзбекистон бензин импортини 54 фоизга оширди

Ўзбекистонда йилнинг дастлабки етти ойида 710 минг тонна бензин импорт қилинди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 248,3 минг тоннага кўп.

Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–июль ойларида мамлакат 426 миллион долларлик бензин импорт қилган. Бир тонна ёқилғининг ўртача импорт қиймати 600 долларга тенг бўлган.

2025 йилнинг шу даврида эса 461,7 минг тонна бензин 264,9 миллион долларга импорт қилинган. Ўшанда бир тонна бензиннинг ўртача нархи 575 доллар бўлган.

Шу билан бирга, 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 614,2 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 34,5 минг тоннага кўп, аммо 2024 йил январь–июнь ойларига нисбатан 62,7 минг тоннага кам.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ маълум қилишича, 2026 йил якунига қадар мамлакатда 1,1 миллион тонна бензин ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Муддатли тўловда янги қоидалар: шартнома 12 ойдан ошмайди

2027 йил 1 январдан муддатли тўлов хизматларидан фойдаланувчилар учун янги талаблар кучга киради. Эндиликда шартнома муддати бир йилдан ошмайди, қўшимча тўловлар эса белгиланган миқдордан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Янги тартибга кўра, муддатли тўлов хизмати объектининг қиймати БҲМнинг 250 бараваридан ошмаслиги керак.

Шартномада оператор томонидан ундириладиган комиссия, устама ва товар, иш ёки хизматнинг якуний қийматига киритиладиган бошқа тўловлар алоҳида кўрсатилиши шарт.

Истеъмолчидан асосий қарздан ташқари ундириладиган барча суммалар — воситачилик ҳақи, жарима, пеня ва бошқа тўловлар — бир йилда муддатли тўлов миқдорининг 50 фоизидан ошмаслиги белгиланмоқда.

Шунингдек, истеъмолчи қарзини исталган вақтда тўлиқ ёки қисман муддатидан олдин тўлаш ҳуқуқига эга бўлади. Бунинг учун ундан қўшимча жарима, пеня ёки комиссия ундирилмайди.

Муҳим жиҳати — муддатли тўлов бўйича мажбурият 12 ойдан ортиқ давом этиши мумкин эмас. Яъни шартнома муддати бир йилдан ошмаслиги керак.

Бундан ташқари, 2027 йил 1 январдан қиймати БҲМнинг 3 бараваригача бўлган товарлар бўйича истеъмол кредити шартномалари ва уларнинг ижроси ҳақидаги маълумотларни кредит бюроларига тақдим этиш талаби қўлланилмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢1
Президент Хоразмга ташриф буюради

Бугун, 17 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюради.

Ташриф давомида давлат раҳбари саноат, таълим, транспорт, туризм ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган янги лойиҳалар ҳамда яратилган инфратузилма билан танишади.

Шунингдек, қатор янги лойиҳаларни ишга тушириш ва уларнинг қурилишига старт бериш режалаштирилган.

Ташриф доирасида 18 август куни тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқот ҳам ўтказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍34🔥9