EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.9K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Россиянинг Самара вилоятидаги саноат корхонасига ракета зарбаси берилди

Ҳужум оқибатида саноат ҳудудида ёнғин юзага келган. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Россиянинг Самара вилоятидаги саноат корхоналаридан бирига ракета зарбаси берилгани ҳақида вилоят губернатори хабар қилди.

Зарба оқибатида саноат ҳудудида ёнғин келиб чиққан. Ҳозирча ҳодиса натижасида жабрланганлар ёки ҳалок бўлганлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Шунингдек, ракета зарбаси қайси саноат корхонасига берилгани очиқланмаган.

Ҳодиса юзасидан тегишли хизматлар иш олиб бормоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Суд ислоҳоти — асосий вазифа: Президент одамлар розилиги масаласини кўтарди

Президент Шавкат Мирзиёев суд тизимидаги ислоҳотлар биринчи даражали вазифа эканини таъкидлади.

Давлат раҳбарига кўра, суд соҳасида кўплаб ишлар амалга оширилган ва ҳозир ҳам давом этмоқда. Бироқ энг муҳим савол — одамлар суддан розими?

«Суд тизими ислоҳотлари биринчи даражада туради! Албатта, кўп нарсалар қилдик ва қиляпмиз ҳам, лекин одамлар суддан розими, деган савол кўндаланг турибди», — деди Президент.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍64🔥19🤔2👎1
Ўзбекистонга ярим йилда хориждан 9,3 млрд доллар пул келди

2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари 13 фоизга ошиб, 9,3 млрд долларга етди.

2026 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистонга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13 фоизга ўсиб, 9,3 млрд долларни ташкил қилди.

Шундан P2P ўтказмалари 32 фоизга кўпайиб, 4,8 млрд долларга етди. Бу умумий пул ўтказмаларининг 51,7 фоизига тенг.

Шунингдек, ҳисобот даврида аҳоли ва банклар ўртасидаги валюта олди-сотдиси ҳажми 31 фоизга ошиб, 19,1 млрд долларга етган.

Марказий банк маълумотларига кўра, валюта операцияларида масофавий хизматлардан ҳамда 24/7 режимида ишлайдиган валюта банкоматларидан фойдаланиш кўлами ҳам ошган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Суд тизимидаги ўзгаришлар

Шухратжон Камилович Ахмедов Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди раиси лавозимидан озод қилиниб, Фарғона ҳарбий суди раиси лавозимига тайинланди.

Саида Райимжоновна Махмудова эса Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси лавозимидан озод этилди.

Тегишли қарорлар 11 ва 14 август кунлари қабул қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢1
Тошкентда ёнғинни бартараф этиш вақтида ФВВ капитани ҳалок бўлди

15 август куни Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги хонадонда содир бўлган ёнғинни ўчириш вақтида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими ҳалок бўлди.

Соат 03:41 да “112” тизимига Учтепа туманидаги “Қуйи Дархон” МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига етиб борган ФВВ қутқарувчилари ёнғинни бартараф этиш билан бирга хонадонда бўлган аҳолини хавфсиз ҳудудга эвакуация қилган ва уларнинг ҳаётини сақлаб қолган.

Бироқ ёнғинни ўчириш ишлари давомида ФВВ Махсус қутқарув батальёни отряд командири ўринбосари — гуруҳ командири, капитан Бобурмирзо Пардаев ҳалок бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢19
Судга келмаган мансабдор шахслар жаримага тортилади

Маъмурий судларда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг суд мажлисларида иштирок этишига оид тартиб кучайтирилмоқда.

Айрим ҳолатларда давлат органлари суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, унда иштирок этмаган ва зарур ҳужжатларни тақдим этмаган. Илгари маъмурий судларда бундай ҳолатларга нисбатан таъсир чорасини қўллаш ваколати мавжуд эмас эди.

Янги тартибга кўра, қарори устидан шикоят қилинаётган мансабдор шахс ёки унинг вакили судда иштирок этиши зарур деб топилса, суд мажлиси кейинга қолдирилади.

Шунингдек, узрсиз сабабларга кўра суд мажлисига келмаган мансабдор шахсга нисбатан суд жаримаси қўлланилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍90🔥16🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Лицензия учун 10 минг доллар!

Андижон вилоятида хусусий боғча очиш учун лицензия ва зарур рухсатномаларни олиб беришни ваъда қилган шахс 10 минг доллар пора талаб қилган.

У келишилган маблағнинг 5 минг долларини олаётган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тожикистон президенти ўзбек тилидаги мактаблар қуришни топширди

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Турсунзода шаҳрига амалий ташрифи давомида таълим соҳаси масъулларига ўзбекзабон аҳоли учун ўзбек тилида таълим берадиган мактаблар қуриш ҳамда уларни она тилидаги дарсликлар ва бошқа ўқув материаллари билан таъминлаш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда «Ховар» агентлиги хабар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14👎2
Сурхондарёда ўрмонда ёнғин чиқди: 300 дан ортиқ киши сафарбар қилинди

Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги Хомкон ўрмон бўлими ҳудудида ёнғин содир бўлди.

Ёнғинни бартараф этиш ишларига 300 нафардан ортиқ киши, жумладан, маҳаллий аҳоли ва кўнгиллилар жалб қилинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида 1 гектар майдондаги қуруқ ўт ва шох-шаббалар ёнган. Ҳодисада жароҳатланганлар йўқ.

Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Грециядаги ёнғинда 4 минг гектарга яқин ўрмон майдони ёнди

Грециянинг Халкидики вилоятидаги Сивири қишлоғида кучли ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида қарийб 4 минг гектар ўрмон майдони зарарланган.

Юзлаб сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли хавфсизлик мақсадида денгиз орқали хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Яқинда Ҳормуз бўғозини АҚШ ҳудуди деб эълон қилмоқчимиз» — Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп 14 август куни Эрон устидан «якуний ғалаба»дан сўнг Ҳормуз бўғозини АҚШ ҳудуди деб эълон қилишни режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5👍2🤔2🔥1
TikTok ва Reels’ни кўп томоша қилиш диққатни пасайтириши мумкин

71 та тадқиқотни қамраб олган мета-таҳлилга кўра, қисқа видеоларни ортиқча истеъмол қилиш диққатни жамлаш қобилиятининг пасайиши билан боғлиқ.

Тадқиқотларда TikTok ва Reels каби платформалардан ҳаддан ташқари фойдаланиш миянинг диққат ва импульсларни назорат қилиш билан боғлиқ жараёнларига таъсир қилиши мумкинлиги қайд этилган.

Шунингдек, қисқа видеоларга юқори даражада боғланиш стресс, ёлғизлик ҳисси ва депрессив кайфият билан ҳам боғлиқ экани аниқланган.

Мутахассислар экран вақтини меъёрлаштириш ва вақт-вақти билан «рақамли танаффус» қилишни тавсия этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нишонда патронаж ҳамширалари скутерда хизмат қилмоқда

Нишон туманида патронаж хизмати фаолиятида янги амалиёт жорий этилди. Эндиликда патронаж ҳамширалари чақириқларга скутерда бориб, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Туркманистон авиақатновларни қайта тиклашни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Юнусободда аҳоли таклифи билан 2,75 гектарли янги эко-парк барпо этилмоқда

​Юнусобод туманида инсон манфаатлари устуворлиги тамойили асосида ободонлаштириш ишлари жадал давом этмоқда. Туман ҳокими А. Саидалиев Мўйқўрғон ва Бинкат кўчалари кесишмасида аҳоли билан мулоқот қилиб, уларнинг таклиф ва истаклари асосида янги жамоат эко-ҳудуди лойиҳасини тақдим этган эди.

​Ҳозирда ушбу лойиҳа фаол босқичга ўтди — ҳудудни тозалаш ва майдонни тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.
​2,75 гектар майдондаги мавжуд дарахтларни сақлаб қолган ҳолда комплекс ободонлаштириш режалаштирилган. Ҳудудга 6 турдаги 1 800 туп манзарали дарахт ва 6 турдаги 3 000 туп бута экилади, шунингдек, ўсимликларни парваришлаш учун томчилатиб суғориш тизими жорий этилади.

​Шунингдек, бу ерда гўзал гулзорлар, пиёдалар йўлаклари, шинам дам олиш зоналари ташкил этилиб, замонавий ёритиш тизими, ўриндиқлар ва чиқинди қутилари ўрнатилади. Аҳоли фикри ва эҳтиёжлари ҳисобга олинган ҳолда яратилаётган бу маскан тез орада тумандагилар учун салқин, озода ва шинам эко-ҳудудга айланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Афсонавий боксчи Руфат Рисқиев 76 ёшида вафот этди

«Тошкент йўлбарси» номи билан танилган афсонавий боксчи, Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида шоҳсупага кўтарилган илк ўзбек боксчиси Руфат Рисқиев 76 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот котиби Зафар Имомхўжаев маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Путин: Россия ва Шимолий Корея хавфсизлик бўйича ҳамкорлик қилмоқда

Россия Президенти Владимир Путин Россия ва Шимолий Корея минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда Шимолий Корея марказий телеграф агентлиги (KCNA) Reuters’га таяниб хабар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Аҳолининг банклар олдидаги қарзи 231 трлн сўмга яқинлашди

Ўзбекистонда фуқароларнинг банклар олдидаги қарзи сўнгги олти йилда 5 баравардан кўпроқ ошиб, қарийб 231 трлн сўмга етган.

Сенатор Ҳусан Эрматовга кўра, бизнес кредитлари йиллик 12 фоизга ошган бир пайтда, аҳоли қарздорлиги 21,2 фоизга кўпайган.

Марказий банк раиси ўринбосари Санжар Носиров аҳоли қарздорлиги ўсиши хавотирли эканини таъкидлади. Регуляторни кредитлар ҳажмидан кўра, фуқароларнинг қарзларни қайтариш қобилияти кўпроқ ташвишга солмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1