EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.9K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Бали яқинидаги денгизда йўловчи пароми ёнди

Индонезиянинг Бали оролидан Ломбок оролига йўл олган KM Putri Yasmin пароми 12 август куни соат 04:15–04:39 атрофида Ломбок бўғозида ёнғинга учради.

Расмий маълумотларга кўра, кема бортида 114 нафар йўловчи ва 17 нафар экипаж аъзоси бўлган. Қутқарув операцияси давомида 172 киши эвакуация қилинган, бу эса рўйхатдаги йўловчилар сони билан фарқ борлигини кўрсатмоқда.

Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган, камида икки нафар жабрланган шифохонага ётқизилган. Қутқарув ишларига 200 дан ортиқ ходим, ҳарбий-денгиз кучлари кемалари, патруль қайиқлари ва вертолёт жалб этилган. Ёнғин сабаби ҳозирча аниқланмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
ЮНЕСКО: Афғонистонда 2,4 миллион қиз таълимдан маҳрум

ЮНЕСКО маълумотига кўра, Афғонистонда 2,4 миллион қиз ўрта таълим олиш имконидан маҳрум. Ташкилот «Толибон»ни қизлар ва аёлларга қўйилган таълим тақиқларини зудлик билан бекор қилишга чақирди.

Қизлар учун ўрта мактаблар 2022 йил март ойида, аёллар учун университетлар эса 2022 йил декабрь ойида ёпилган. ЮНЕСКО таъкидлашича, Афғонистон ҳозирда қизлар ва аёллар учун ўрта ва олий таълим расман тақиқланган ягона давлат бўлиб қолмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
Эрбил яқинидаги курд мухолифат гуруҳлари позицияларига дронлар билан ҳужум қилинди

Ироқ Курдистонининг Сўрон, Халифан ва Ҳарир туманларида Эрон курд мухолифат гуруҳлари позицияларига 4 та дрон билан зарба берилди.

Маълумотларга кўра, ҳужум нишонлари «Комала» ҳамда Эрон Курдистони Демократик партияси объектлари бўлган. Жабрланганлар ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Автомобилларга экологик назорат кучайтирилди

Ўзбекистонда ҳавонинг ифлосланишига қарши «Тоза ҳаво» акциясининг иккинчи босқичи бошланди.

10 августдан Миллий экология қўмитаси ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан автомобилларнинг чиқинди газлари бўйича назорати қайта йўлга қўйилди.

Акциянинг дастлабки босқичи 10 апрель–10 май кунлари ўтказилиб, 288 755 та автомобиль текширилди. Шундан 1 384 та транспорт воситасида чиқинди газлари меъёридан ошиш ҳолати аниқланган, 446 нафар ҳайдовчи эса қўпол қоидабузарликка йўл қўйган.

Назорат тадбирлари натижасида ҳавога 836 тонна ифлослантирувчи модда чиқарилишининг олди олинган.

Иккинчи босқич ҳудудларда 10 сентябргача, Тошкент шаҳрида эса 10 сентябрдан 10 октябргача давом этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Путин Японияни Россияга қарши санкциялар учун танқид қилди

Россия президенти Владимир Путин Япония Украинадаги воқеаларни баҳона қилиб, можаро сабабларини чуқур ўрганмасдан Россияга қарши санкциялар жорий этганини айтди.

Япония 2022 йилдан бери Россияга нисбатан активларни музлатиш, виза чекловлари, юқори технологиялар экспортига тақиқ ва молиявий чекловларни ўз ичига олган санкциялар пакетларини жорий этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тоғлар бағрида жойлашган сўлим Мираки бугун глобал экологик муаммолар ва иқлим ўзгаришига ечим изланадиган бош майдонга айланди.

Бу ерда «Ёшлар — келажак бунёдкорлари» V Халқаро экология конгрессининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Табиат тақдирига бефарқ бўлмаган 7 давлат бир майдонда жам бўлди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
АҚШда довул ва торнадо 600 мингдан ортиқ аҳолини электрсиз қолдирди

АҚШнинг Иллинойс ва Индиана штатларидаги кучли довул ва торнадолар оқибатида 600 мингдан ортиқ аҳоли электр таъминотисиз қолди.

Чикагода иккита торнадо қайд этилган, йўлларни сув босган ва уйлар шикастланган. Индианада шамол тезлиги 159 км/соатга етган.

Огайода эса қамоқхонага чақмоқ уриши оқибатида 16 нафар маҳбус шифохонага ётқизилган, бир киши ҳалок бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Таълимга 23,8 трлн сўм сарфланди

Ўзбекистонда таълим хизматларига талаб сезиларли ошди — олти ойда бу соҳада 23,8 трлн сўмлик хизмат кўрсатилди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда таълим соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 23,8 трлн сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22,7 фоизга кўпайган.

Таълим хизматлари таркибида энг катта улуш олий таълим ҳиссасига тўғри келган — 42,4 фоиз.

Ҳудудлар орасида Тошкент шаҳри яққол пешқадам: бу ерда таълим хизматлари ҳажми 12,7 трлн сўмга етган. Кейинги ўринларда Самарқанд ва Фарғона вилоятлари — 1,5 трлн сўмдан.

Бухоро вилоятида эса олти ой давомида 1 трлн сўмлик таълим хизматлари кўрсатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда Boeing 737 самолёти двигателида парвоз вақтида ёнғин чиқди

АҚШда Boeing 737 самолётининг двигатели парвоз вақтида ёнғинга учради.

Ҳодисадан сўнг экипаж самолёт йўналишини ўзгартириб, фавқулодда қўниш учун аэропортга қайтган. Йўловчиларнинг ҳолати ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Трамп Туркияда самолётини нима учун алмаштирганини изоҳлади

АҚШ президенти Дональд Трамп Туркияда самолётини алмаштиргани ҳақидаги саволга «айтганларини қилишим керак эди», деб жавоб берди.

У фургон орқали ҳарбий самолётга олиб ўтилган, Британияга шу самолётда учган ва у ерда яна Air Force One бортига қайтиб ўтирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1