Сурияда Башар Асад ўлим жазосига ҳукм қилинди
Суриянинг собиқ президенти Башар Асад ва унинг амакиваччаси Атеф Нажиб ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.
Дамашқ жиноят суди Асадни қасддан одам ўлдиришда, Нажибни эса қасддан одам ўлдириш ва қийноқларда айбдор деб топган.
Суд 2011 йилда Дераада содир этилган ҳаракатларни инсониятга қарши жиноятлар сифатида баҳолаган. Башар Асад ҳозирда Россия ҳудудида экани айтилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍1
Телефонда контактларни ҳам эҳтиёт бўлиб сақланг
Мутахассис киберфирибгарликдан ҳимояланиш учун телефондаги контактларни сақлашда ҳам эҳтиёт бўлишни тавсия қилди.
Киберхавфсизлик мутахассисининг таъкидлашича, телефон рақамларини контактларда тўлиқ исм-фамилия билан сақлаш айрим ҳолатларда фирибгарларга қўшимча маълумот бериши мумкин.
Масалан, бузиб кирилган Telegram аккаунти орқали фирибгарлар контактдаги шахсларга исм-фамилияси билан мурожаат қилиб, банк ёки давлат идоралари номидан сохта хабарлар юбориши мумкин.
Мутахассис, шунингдек, Telegram’да икки босқичли ҳимояни ёқиш, бегона қурилмаларни «Фаол сеанслар» орқали чиқариб юбориш ва нотаниш ".apk" файлларини очмасликни тавсия қилди.
Банк картасидан шубҳали пул ечилган ҳолатларда эса зудлик билан чора кўриш ва 112 рақамига хабар бериш кераклиги айтилди.

🤔1
Хитойда «тирик» мато яратилди
Хитойлик тадқиқотчилар замбуруғ мицелийси асосида йиртилганда ўзини тиклай оладиган эгилувчан мато прототипини ишлаб чиқди.
Янги материал асосида табиатда ҳашаротлар танасида ўсадиган паразит замбуруғ — кордисепс мицелийси ётади.
Тажрибада мато шикастланганда, махсус замбуруғ гранулалари қўшилган сув сепилиши натижасида йиртилган жойни қайта тиклаш мумкинлиги кўрсатилган.
Ҳозирча ишланма фақат прототип босқичида. Олимлар унинг чидамлилиги ва ювишга бардошлилигини ошириш устида ишламоқда.
Агар технология муваффақиятли такомиллаштирилса, келажакда кийим-кечак ишлаб чиқаришда янги, биологик асосдаги материаллар пайдо бўлиши мумкин.

«Жалолиддин Мангуберди» поездлари жадвали вақтинча ўзгарди
11–16 август кунлари «Тошкент–Хива» ва «Хива–Тошкент» йўналишларида поездлар қатнови вақтинча ўзгаради.
Шу кунларда:
- 752-сонли «Тошкент Йўловчи – Хива» поезди Урганч бекатигача ҳаракатланади;
- 751-сонли «Хива – Тошкент Йўловчи» поезди Урганч бекатидан йўлга чиқади.
Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Хива–Урганч йўналишида замонавий автобуслар қатнови ташкил этилади.
Йўловчилардан соат 07:00 гача Хива бекатига етиб келиш сўралмоқда. Автобус Хива бекатидан 07:10 да Урганч томон ҳаракатланади.

👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқонда лицензиясиз «Умра» хизмати таклиф қилган раҳбар аниқланди
Қўқон шаҳрида «Умра» тадбирларини ташкил этиш учун лицензияга эга бўлмаган компания раҳбари икки фуқарони зиёратга юборишни ваъда қилгани аниқланди.
Маълум қилинишича, 5 август куни «DXB tour» МЧЖ раҳбари У.М. тегишли лицензияга эга бўлмаган ҳолда икки фуқарони «Умра» зиёратига юборишни ваъда қилган.
У бу хизмат учун фуқаролардан 2 600 АҚШ доллари талаб қилган.
Ҳолат юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Фуқаролардан «Умра» зиёрати билан боғлиқ хизматлардан фойдаланишда ташкилотнинг тегишли лицензияси бор-йўқлигини текшириш сўралмоқда.

🔥2
Ўзбекистонда суюлтирилган газ ишлаб чиқариш 606 минг тоннага етказилади
Президент Шавкат Мирзиёев нефт-газ бозорида барқарор таъминотни таъминлаш ва суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича вазифаларни белгилади.
Август ойида 27 та янги қудуқни ишга тушириш режалаштирилган. Бу орқали қўшимча 887 минг куб метр табиий газ қазиб чиқариш имконияти яратилади.
Шунингдек, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмини йил якунига қадар режадаги 520 минг тоннадан 606 минг тоннага етказиш топширилди.
Президент ички бозорда газ ва нефт маҳсулотларига талабни барқарор қондириш, зарур захираларни олдиндан шакллантириш ҳамда сунъий тақчиллик ва нархларни асоссиз оширишга йўл қўймаслик бўйича масъулларга кўрсатмалар берди.
Мутасаддиларга ички бозор эҳтиёжини кунлик таҳлил қилиш ва таъминотдаги хавфларни олдиндан аниқлаб, зарур чораларни ўз вақтида кўриш вазифаси юклатилди.

👍26🔥11👎2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кадастрдаги ўзгаришлар: фуқаролар қандай фикрда?
Ўзбекистонда ўзбошимчалик билан эгалланган ерлар ва уларда қурилган уй-жойларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш жараёни давом этмоқда.
ЎРҚ-937-сон Қонун доирасида ўтказилаётган хатлов ишлари натижасида кўплаб фуқароларнинг уй-жой ва бошқа кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлари расмийлаштирилмоқда.
Жараёндан ўтган фуқаролар ўз уй-жойларига бўлган ҳуқуқлари эътироф этилганидан мамнунлигини билдирмоқда.
Айни пайтда мамлакат бўйлаб миллионлаб кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилган. Жараён босқичма-босқич давом эттирилмоқда.

Сурхондарёда ЙПХ ходимларига ҳужум қилинди
9 август куни Ангор туманида хизмат вазифасини бажараётган икки нафар ЙПХ ходимига қаршилик кўрсатилиб, тан жароҳати етказилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
9 август куни Ангор туманида хизмат вазифасини бажараётган икки нафар ЙПХ ходимига қаршилик кўрсатилиб, тан жароҳати етказилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Термиздаги лифтлар нега ўрнатилмаган?
Термиз шаҳридаги 7 қаватли уйларда яшовчи ўндан зиёд фуқаро Effect.uz’га мурожаат қилди.
Гап “Guber-Global-Constructions” МЧЖ томонидан қурилган уйлардаги лифтлар ҳақида кетмоқда. Лойиҳа-смета ҳужжатларида 3 та лифт ўрнатилиши белгиланган, уларнинг қиймати қарийб 560 миллион сўмга тенг.
Аммо уйлар фойдаланишга топширилган бўлса-да, лифтлар ҳануз ўрнатилмаган.
Яна бир жиддий масала — объектни қабул қилиш ҳужжатларидаги имзо ва муҳр билан боғлиқ.
Ўша пайтда Давлат архитектура ва қурилиш назорати инспекцияси раҳбари бўлган, ҳозирги Термиз шаҳар ҳокими Шарофиддин Лолаев ҳужжатдаги имзо ва муҳр унга тегишли эмаслигини маълум қилди.
Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек,вилоят ҳокими лифтлар ўрнатилиши масаласи назоратга олиниши ва фуқароларнинг муаммоси ҳал этилиши бўйича тегишли чоралар кўрилишини маълум қилди.
Лифтлар нега ўрнатилмаган? Ҳужжатдаги имзо ва муҳр кимники? Объект қандай қабул қилинган?
Тўлиқ тафсилот —"ҚАРАШ" лойиҳасининг навбатдаги сонида.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада вояга етмаганларга ноқонуний диний сабоқ берилгани аниқланди
Фарғона вилоятида бир хонадонда 41 нафар вояга етмаган қизга пул эвазига диний сабоқ берилгани аниқланди. Улар орасида 5–6 ёшли болалар ҳам бўлган.
Маълум қилинишича, ҳолат бўйича тегишли чоралар кўрилган. Диний таълим олган 41 нафар вояга етмаган қизларнинг ота-оналарига нисбатан ҳам маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Ҳолат юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда.

👎1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда тадбиркорларга кичик ГЭС қуриш учун янги имкониятлар тақдим этилди
Кичик ва микро ГЭС қурмоқчи бўлган тадбиркорларга лойиҳа, ускуна, қурилиш ва молиялаштиришгача бўлган жараёнлар бўйича амалий кўмак таклиф этилмоқда.
Бўстонлиқдаги «UzHydroPower» заводида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Бошқарув раиси Ислом Абдураҳмонов иштирокида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда гидроэнергетика соҳасини ривожлантириш, кичик ва микро ГЭСлар қурилишини кенгайтириш ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида хусусий сектор иштирокини ошириш масалалари муҳокама қилинган.
👉 https://effect.uz/n/207

🤔2
СССРни тиклаш ғоясини тарғиб қилган фуқаро қамалди
Урушни тарғиб қилиш айблови бўйича оқланган шахс туҳмат, ҳақорат ва адоват қўзғатишда айбдор деб топилди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг ёпиқ суд мажлиси якунида А.Ҳакимовга доир жиноят иши бўйича суд ҳукми ўқилди.
Суд ҳукмига кўра, А.Ҳакимовнинг ҳаракатларида ЖКнинг 150-моддасида назарда тутилган урушни тарғиб қилиш жинояти таркиби мавжуд эмаслиги аниқланган. Шу сабабли у Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан ушбу айблов бўйича оқланган.
Шу билан бирга, суд А. Ҳакимовни Жиноят кодексининг:
139-моддаси 2-қисми — туҳмат;
140-моддаси 2-қисми — ҳақорат қилиш;
156-моддаси 2-қисми — миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш
билан боғлиқ жиноятларни содир этишда айбдор деб топган.
Жиноят кодексининг 59 ва 61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан унга узил-кесил 4 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Бундан ташқари, суд ҳукми билан Рақамли технологиялар вазирлигига А. Ҳакимов томонидан юритилган Telegram мессенжеридаги «Comrade_Aziz» каналини блоклаш мажбурияти юклатилган.
Суд, шунингдек, иш бўйича 6 нафар жабрланувчига етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласи бўйича фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканини тушунтирган. А. Ҳакимовга суд ҳукми устидан юқори суд инстанциясига шикоят бериш муддати ва тартиби ҳам тушунтирилган.

👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Татаристон раҳбари Ўзбекистон Халқига ҳамдардлик билдирди
Рустам Минниханов Ўзбекистон ва Тожикистон президентларига Нижнекамскдаги фалокат ортидан ҳамдардлик билдирди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Рустам Минниханов Ўзбекистон ва Тожикистон президентларига Нижнекамскдаги фалокат ортидан ҳамдардлик билдирди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2🤔1
Мустақиллик байрамида неча кун дам оламиз?
Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрами муносабати билан 5 кунлик иш ҳафтасида кетма-кет 4 кун, 6 кунлик иш ҳафтасида эса 3 кун дам олади.
Президент фармонига кўра, 31 август — душанба барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.
📅 5 кунлик иш ҳафтасида:
🔴 29 август — шанба
🔴 30 август — якшанба
🔴 31 август — душанба, қўшимча дам олиш куни
🔴 1 сентябрь — сешанба, Мустақиллик байрами
📅 6 кунлик иш ҳафтасида:
🔴 30 август — якшанба
🔴 31 август — қўшимча дам олиш куни
🔴 1 сентябрь — Мустақиллик байрами
📌 2 сентябрдан барча учун одатий иш кунлари бошланади.

Ҳамма алдаса ҳам мен алдамайман – Сирдарёда бир фуқаронинг мурожаати маҳаллада 2 километрлик пиёдалар йўлакчаси ва тунги ёритиш тизими барпо этилишига туртки бўлди
Сирдарё вилояти ҳокими Эркин Турдимов Ховос туманидаги Карвонсарой маҳалласида аҳоли билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида фуқаро Дилмуроднинг маҳаллада пиёдалар учун қулай шароит яратиш бўйича мурожаати ҳам кўриб чиқилди.
Мурожаат асосида маҳаллада 2 километрлик пиёдалар йўлакчасини барпо этиш ва тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш белгиланди.
Ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини маҳалла аҳли билан ҳамжиҳатликда, ҳашар йўли билан амалга ошириш режалаштирилган.

👍18🤔4