EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.9K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Жавоҳир Синдаров Grand Chess Tour финалига яқинлашди

Ўзбекистонлик шахматчи нуфузли турнирда совринли ўринни эгаллаб, финал йўлланмасига янада яқинлашди.

Жавоҳир Синдаров Saint Louis Rapid & Blitz турнирида 22 очко тўплаб, иккинчи ўринни эгаллади.

У рапид ва блиц баҳсларида ҳам иккинчи натижани қайд этиб, Grand Chess Tour умумий рейтингида 5-ўринга кўтарилди.

Синдаров финалга чиқиш зонасидан атиги 0,5 очко ортда қолмоқда.

Турнир ғолиби Рамешбабу Прагнанандҳа ўзбекистонлик шахматчининг охиригача курашганини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Ўзбекистонда 700 та янги хусусий боғча очилди

Ярим йилда мактабгача таълим қамровини ошириш учун катта қадам ташланди.

Ўзбекистонда 2026 йилнинг биринчи ярмида 700 та янги нодавлат боғча ташкил этилди.

Уларни қўллаб-қувватлаш учун давлат бюджетидан 2 трлн 75,9 млрд сўм субсидия ажратилди.

Натижада мактабгача таълим билан қамров даражаси 78 фоиз кўрсаткичида сақлаб қолинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Янги келишув “Макка битими” деб номланди

Туркия, Саудия ва Покистон мудофаа келишувига рамзий ном берди.

Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон ўртасида имзоланиши кутилayotgan уч томонлама мудофаа битими расман «Макка битими» деб аталды.

Ушбу ном Исломнинг муқаддас шаҳри Маккага боғлиқ рамзий маънога эга.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрдўған Саудия Арабистонига ташриф буюрди

Ташриф фонида Туркия, Саудия ва Покистон ўртасидаги мудофаа келишуви масаласи муҳокама қилинмоқда.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Саудия Арабистонига ташриф буюрди.

Аввалроқ Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон ўртасида қўшма мудофаа келишуви имзоланиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Собиқ ҳокимга 11 йиллик қамоқ жазоси берилди

Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Анвар Отахўжаевга 11 йиллик қамоқ жазоси тайинланди.

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг 7 августдаги ҳукмига кўра, Анвар Отахўжаев Жиноят кодексининг бир қатор моддалари, жумладан, ўзлаштириш ёки растрата, фирибгарлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.

Суд унга 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.

Эслатиб ўтамиз, Анвар Отахўжаев 2025 йил сентябрь ойида 60 минг доллар пора билан ушланган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4😢2🔥1
Ялта порти дронлар ҳужумига учради

Ҳужумдан сўнг Қримдаги Ялта соҳилида шошилинч эвакуация бошланди.

Украина денгиз дронлари Қримнинг жанубий соҳилидаги Ялта порти ҳудудига ҳужум қилди.

Маълумотларга кўра, Россия томони марказий соҳил бўйини шошилинч эвакуация қилишни буюрган. Пляждаги туристлар ва маҳаллий аҳолига ҳудудни тарк этиб, бошпанага ўтиш тавсия этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Мактаб ва шифохона ерларини сотиш тақиқланиши мумкин

«Адолат» СДП таълим ва тиббиёт муассасаларига бириктирилган ер участкаларини хусусийлаштириш ва бегоналаштиришни қонун билан тақиқлашни таклиф қилди.

Партия таъкидлашича, аҳоли сони ортиб, мактаб ва боғчаларга эҳтиёж кучайиб бораётган бир шароитда таълим ва тиббиёт муассасаларига тегишли ерларни сақлаб қолиш муҳим.

Партия маълумотларига кўра, пойтахтда айрим таълим ва тиббиёт объектлари ҳамда уларга бириктирилган ер участкалари хусусийлаштирилган ёки электрон савдога чиқарилган. Шунингдек, айрим объектларда қонунга зид қурилиш ҳолатлари ҳам қайд этилган.

Шу муносабат билан «Адолат» СДП таълим ва тиббиётга оид давлат объектлари ҳамда уларнинг ҳудудларини сотиш, хусусийлаштириш ёки бегоналаштиришни тақиқлаш, бундай ҳаракатлар учун жавобгарлик белгилаш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ташаббусини билдирмоқда.

Партия, шунингдек, сўнгги йилларда балансдан чиқарилган объект ва ер участкаларини тўлиқ хатловдан ўтказиш, қонунбузарликлар аниқланса чора кўриш ҳамда инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган объектларни давлат ихтиёрига қайтариш механизмларини такомиллаштиришни таклиф қилмоқда.

Партия фикрича, таълим ва тиббиёт муассасаларига тегишли бинолар ва ерлар стратегик ижтимоий ресурс сифатида сақланиши лозим.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
«Самарқанд-2028» сунъий йўлдоши космосдан илк тасвирларни узатди

Ўзбекистоннинг «Самарқанд-2028» сунъий йўлдоши космосдан илк тасвирларни Ерга узатди.

Хитойдан учирилган мазкур сунъий йўлдош томонидан цивилизация бешикларидан бири ҳисобланган Афина шаҳрининг тасвирлари олинган.

Лойиҳа Ўзбекистоннинг космик технологиялар соҳасидаги имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Ўзбекистонда барча маҳаллаларнинг энергетик паспорти яратилади

Мамлакатдаги ҳар бир маҳалланинг электр энергияси ва табиий газ таъминоти ҳолатини акс эттирувчи ягона энергетик паспорт шакллантирилади.

Энергетика вазири Шерзод Хўжаевнинг маълум қилишича, тизим орқали маҳаллалардаги истеъмолчилар сони, электр ва газ тармоқларининг ҳолати, уларни модернизация қилиш учун зарур маблағ ҳамда ишлар ҳажми аниқ ҳисоблаб чиқилади.

Шунингдек, соҳада рақамли технологиялар ва мобил иловалар жорий этилиб, фуқаролар электр ёки газ таъминотидаги узилишлар ҳақида тезкор хабар бериш имкониятига эга бўлади.

Вазирлик олдига энергия йўқотишлари ва қарздорликни камайтириш, инфратузилмани модернизация қилиш ҳамда суюлтирилган газ бозорини ривожлантириш вазифалари ҳам қўйилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎2🤔2
Сунъий интеллект соҳасида янги мақсадлар белгиланди

Ўзбекистонда жорий йилнинг ўзида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларда сунъий интеллект асосидаги 100 дан ортиқ лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Президент сунъий интеллект экотизимини ривожлантириш бўйича тақдимот билан танишди. Унда 2030 йилгача Ўзбекистонни сунъий интеллектга тайёрлик бўйича халқаро рейтингда энг илғор 50 давлат қаторига олиб чиқиш вазифаси белгиланди.

Шунингдек, сунъий интеллект асосидаги дастурий маҳсулот ва хизматлар ҳажмини 1,5 млрд долларга, IT-Parkда ушбу йўналишда фаолият юритувчи резидентлар сонини 300 тага, уларнинг экспортини эса 160 млн долларга етказиш мақсад қилинган.

Келгуси икки йилда «Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳасини тўлиқ амалга ошириш ҳам режалаштирилмоқда.

Давлат раҳбари ҳисоблаш қувватларини ошириш, сифатли маълумотлар базасини яратиш, стартапларни қўллаб-қувватлаш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича масъулларга топшириқлар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍77🔥15👎2
Пенсияни қайта ҳисоблаш ҳам автоматик бўлади

I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланган фуқароларга ногиронлик пенсияси проактив тарзда тайинланиши мумкин.

Сенат ялпи мажлисида пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қонун муҳокама қилинди.

Унга кўра, фуқарога I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгилангани муносабати билан ногиронлик пенсиясини фуқаронинг алоҳида мурожаатисиз проактив шаклда тайинлаш тартиби жорий этилмоқда.

Шунингдек, пенсия тайинланганидан кейин камида бир йил иш стажига эга бўлган фуқаронинг ногиронлик пенсияси ҳар икки йилда бир марта мурожаат талаб этилмаган ҳолда автоматик қайта ҳисоблаб чиқилади.

Янги тартиб фуқаролар учун пенсия расмийлаштириш жараёнини соддалаштириш ва ортиқча оворагарчиликларни камайтиришга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2
Ўзбек киносини баҳолашда янги мезонлар жорий этилади

Кино соҳасида асосий мезон расмий ҳисоботлар эмас, фильмнинг сифати ва томошабин эътирофи бўлиши керак.

Кинематография агентлигида киноижодкорлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилиб, миллий кино саноатининг бугунги ҳолати, мавжуд муаммолар ва соҳани ривожлантириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Унда кино соҳасида фаолият самарадорлигини баҳолашда янги ёндашувларни жорий этиш зарурлиги таъкидланди. Хусусан, фильмларнинг натижадорлиги бажарилган топшириқлар ёки расмий ҳисоботлар билан эмас, асар сифати, томошабин эътирофи ва ҳақиқий натижаси билан баҳоланиши кераклиги қайд этилди.

Шунингдек, томошабинни кинотеатрларга қайтариш, халқаро майдонда рақобатлаша оладиган фильмлар яратиш ва ислоҳотларни киноижодкорлар билан ҳамкорликда амалга ошириш устувор вазифалар сифатида белгиланди.

Кинематография агентлиги раҳбари Жаҳонгир Аҳмедов даврида соҳадаги баҳолаш мезонларини қайта кўриб чиқишга алоҳида эътибор қаратилаётгани айтилмоқда.

Янги ёндашув миллий кинони ижодий натижа, сифат ва томошабин талаби асосида ривожлантиришга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🤔1