13 Ёшли ўқувчининг фожиали ўлими: нега 5 ойдан буён саволлар очиқ қолмоқда?
Самарқанд вилояти Булунғур туманида 13 ёшли ўқувчининг фожиали ўлими ортидан орадан беш ой ўтган бўлса-да, мазкур воқеа юзасидан жамоатчиликни қизиқтираётган қатор саволлар ҳанузгача очиқ қолмоқда.
Маълумотларга кўра, Булунғур туманидаги 22-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 6-"Б" синф ўқувчиси Диёрбек Акбаров жорий йилнинг 5 март куни ўз уйида вафот этган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳолат ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ экани айтилмоқда.
Марҳумнинг онаси Зарифа Шодмонованинг таъкидлашича, воқеадан аввал ўғли синф раҳбари томонидан бир неча марта, жумладан, 18 марта калтакланган. Унинг фикрича, айнан шу ҳолат фарзандининг руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Бу иддаолар ҳозирча расман тасдиқланмаган.
Зарифа Шодмонованинг билдиришича, фожиага орадан беш ой ўтганига қарамай, ушбу ҳолат бўйича масъул ташкилотлар томонидан жамоатчиликка расмий муносабат билдирилмаган. Шунингдек, унинг айтишича, ўлимга сабаб бўлган деб ҳисоблаётган ўқитувчи ҳозирга қадар ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Марҳумнинг онаси мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Булунғур тумани прокуратурасига ҳам мурожаат қилган. Прокуратуранинг ёзма жавобида айтилишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, натижасига кўра Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 103-моддаси 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда айни вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.
Шунингдек, прокуратура жавобида тергов ҳаракатлари ҳар томонлама, тўла ва холисона ўтказилиши ҳамда натижасига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши билдирилган. Мурожаатчи ушбу жавобдан норози бўлган тақдирда юқори турувчи прокурорга шикоят қилиш ҳуқуқига эга экани ҳам қайд этилган.
Шунга қарамасдан, ҳозирги кунга қадар мазкур воқеа юзасидан мактаб маъмурияти, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ёки бошқа масъул ташкилотлар томонидан жамоатчилик учун расмий баёнот ёки муносабат эълон қилинмаган.
Effect.uz ушбу воқеа юзасидан журналистик суриштирув ўтказди. Таҳририят барча томонларнинг расмий муносабатини эълон қилишга тайёр. Воқеанинг барча тафсилотлари акс этган тўлиқ видеони яқин кунларда YouTube саҳифамиз орқали томоша қилишингиз мумкин.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Одам савдосидан жабрланган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим жорий этилади
Президент фармонига асосан, одам савдосидан жабрланган шахсларни аниқлаш ва уларга ёрдам кўрсатиш бўйича маҳалла даражасида янги тизим йўлга қўйилмоқда. Эндиликда бу жараён фақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти билан чекланиб қолмайди.
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб жабрланган шахсларга «Инсон» марказлари, ихтисослаштирилган марказлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларига мурожаат қилиш имконияти яратилади. Тезкор маслаҳат олиш учун 1146 «Ишонч телефони» фаолият бошлайди.
«Инсон» марказларида жабрланган шахсларга бепул тиббий, ҳуқуқий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилади.
Ихтисослаштирилган марказларда реабилитация муддати 6 ойгача узайтирилиб, ҳар бир шахс учун алоҳида тавсиялар ишлаб чиқилади ҳамда уларни касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш чоралари кўрилади.
Шунингдек, одам савдосидан жабрланган болаларнинг энг устун манфаатларини таъминлаш ҳамда уларни хавфсиз оила муҳитига қайтаришга алоҳида эътибор қаратилади.

🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда дўкондан 6 млн сўмдан ортиқ пул ўғирлаган бола ушланди
Текширув давомида ўғирланган пуллар эгасига қайтарилган.
Шунингдек, дўкон аввал қўриқлаш хизматига уланмагани аниқланган. Тадбиркор билан қўриқлаш хизмати бўйича шартнома тузилган.
Ҳудуддаги бошқа савдо шохобчалари ҳам текширилиб, тадбиркорларга мулк хавфсизлигини таъминлаш ҳамда қўриқлаш хизматига уланиш бўйича тушунтиришлар берилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Вояга етмаган бола дўкон эшиги тирқишидан кириб, кассадаги қарийб 6,2 млн сўмни ўғирлаган. У қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан воқеа жойидан чиқиб кетаётганида ушланган.Маълум қилинишича, бола дўкон кассасидан 6 млн 185 минг сўмга яқин маблағни олиб кетган. Қўриқлаш хизмати ходимлари уни ушлаб, ички ишлар органларига топширган.
Текширув давомида ўғирланган пуллар эгасига қайтарилган.
Шунингдек, дўкон аввал қўриқлаш хизматига уланмагани аниқланган. Тадбиркор билан қўриқлаш хизмати бўйича шартнома тузилган.
Ҳудуддаги бошқа савдо шохобчалари ҳам текширилиб, тадбиркорларга мулк хавфсизлигини таъминлаш ҳамда қўриқлаш хизматига уланиш бўйича тушунтиришлар берилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5🤔1
Зангиотада дўконларда ёнғин содир бўлди
Зангиота туманидаги Токзор маҳалласи ҳудудида жойлашган дўконларда ёнғин чиққан. Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.
Фавқулодда вазиятлар бўлими маълумотига кўра, ёнғин Изза бозори ҳудудидаги дўконларда содир бўлган.
Қайд этилишича, ёнғинни ўчириш ишлари бир соатдан бери давом этмоқда. Айни пайтда олов тўлиқ бартараф этилмаган.
Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдорига оид маълумотлар ҳозирча очиқланмаган.

😢2
Солиқдан қочган тадбиркорлар ва солиқни ҳисобламаган масъуллар фош этилди
Текширув давомида 6 та МЧЖ масъуллари 42,5 млрд сўмлик солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлагани, солиқ органи масъуллари эса 5,2 млрд сўмлик солиқни ҳисобламагани аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Солиқ қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда йирик миқдордаги солиқ қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.
Текширувда 6 та МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар:
— 32,6 млрд сўмлик қўшилган қиймат солиғини бюджетдан асоссиз равишда қайтариб олгани;
— 195,9 млрд сўмлик маҳсулотларни нақд пулга сотгани;
— савдодан тушган маблағларни банк ҳисобрақамларига кирим қилмагани;
— натижада 42,5 млрд сўмлик солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлагани аниқланган.
Шунингдек, текширув жараёнида Тошкент вилояти солиқ бошқармасининг масъул ходимлари томонидан мазкур корхоналарда ўтказилган аудит текширувларида ҳам қонунбузилишига йўл қўйилгани маълум бўлди.
Хусусан, улар текширув далолатномаларини 5,2 млрд сўмлик солиқларни ҳисобламасдан расмийлаштиргани оқибатида давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ППХ ходими 13 ёшли болани чўкишдан қутқарди
Яккасарой туманида патруль хизмати ходими Бўрижар каналига тушиб кетган 13 ёшли болани чўкиб кетишдан сақлаб қолди.
Яккасарой тумани ИИБ пост-патруль хизмати ходими Расул Жўраев Бўрижар канали яқинида хизмат вазифасини бажараётган вақтида сувга тушиб кетган болани кўриб қолган.
Ходим зудлик билан каналга тушиб, яна бир фуқаро билан биргаликда 13 ёшли болани сувдан олиб чиққан ва унинг ҳаётини сақлаб қолган.
Қутқарувда иштирок этган иккинчи фуқаронинг шахси ҳақида маълумот берилмаган.

👍27🔥3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти Зангиота тумани Токзор маҳалласидаги дўконларда ёнғин содир бўлди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ёнғин соат 14:09 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар қайд этилмаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида дўконларнинг тахминан 400 квадрат метр қисми ёнган.
Ҳозирда ФВВ ходимлари ҳодиса жойида иш олиб бормоқда ва воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ёнғин соат 14:09 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар қайд этилмаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида дўконларнинг тахминан 400 квадрат метр қисми ёнган.
Ҳозирда ФВВ ходимлари ҳодиса жойида иш олиб бормоқда ва воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Солиқ бошқармаси масъулларига жиноят иши очилди
Текширувларда миллиардлаб сўмлик солиқ қонунбузарликлари аниқланди.
Тошкент вилояти солиқ бошқармаси масъулларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Маълум бўлишича, 6 та корхонада ўтказилган текширувларда 5,2 млрд сўмлик солиқлар ҳисобланмасдан далолатнома расмийлаштирилган.
Шунингдек, тадбиркорлар томонидан 42,5 млрд сўмлик солиқ тўланмагани, 195,9 млрд сўмлик маҳсулотлар нақд пулга сотилиб, тушумлар банкка топширилмагани аниқланган.
Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍7👎1🤔1
Ўзбекистон ва Қозоғистон савдодаги тўсиқларни олиб ташлайди
Ўзбекистон ва Қозоғистон 10 августдан 19 та товар гуруҳи бўйича тариф ва нотариф чекловларни бекор қилади.
Қарор мева-сабзавот, дон маҳсулотлари, тўқимачилик, қурилиш материаллари, ускуна ва мебел каби соҳаларга тааллуқли.
ССП раиси Даврон Ваҳобов бу келишув тадбиркорларнинг кўп йиллик мурожаатлари натижаси эканини таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон ва Қозоғистон 10 августдан 19 та товар гуруҳи бўйича тариф ва нотариф чекловларни бекор қилади.
Қарор мева-сабзавот, дон маҳсулотлари, тўқимачилик, қурилиш материаллари, ускуна ва мебел каби соҳаларга тааллуқли.
ССП раиси Даврон Ваҳобов бу келишув тадбиркорларнинг кўп йиллик мурожаатлари натижаси эканини таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🔥1
Хонадонларга кириш бўйича топшириқ берилмаган — Маҳаллалар уюшмаси
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Шаҳрисабз тумани ҳокимининг ҳаракатлари юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Президентнинг 16 июлдаги селектор йиғилишида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, маҳаллаларда кўнгиллилар иштирокида ободонлаштириш тадбирлари ташкил этилмоқда. Ушбу ишлар дам олиш кунлари ҳам куннинг нисбатан салқин пайтларида ўтказилмоқда.
Бироқ хонадонларга кириш ёки аҳолини сўроққа тутиш бўйича Маҳаллалар уюшмаси томонидан тўғридан тўғри топшириқ берилмагани таъкидланди.
«Бундай ҳолатлар қонунга зид», — дейилади уюшма муносабатида.

🤷♂8👍5🤔2🔥1
Президент авариявий электр узилишларини камайтириш бўйича топшириқ берди
Президент Шавкат Мирзиёевга энергетика соҳасида белгиланган вазифалар ижроси бўйича ахборот берилди.
Маълум қилинишича, 27 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида электр ва газ таъминоти барқарорлиги, авариялар, энергия йўқотишлари ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари танқидий муҳокама қилинган.
Топшириқлар ижроси доирасида Янгийўл туманида электр ва газ таъминотини яхшилаш бўйича махсус штаб иш бошлаган. Унда аҳоли ва тадбиркорларнинг узилишлар, қувват етишмаслиги, газ босими, техник шартлар ва қарздорлик билан боғлиқ мурожаатлари ўрганилмоқда.
Янгийўл тажрибаси асосида яна 13 та туманда ҳам намунавий тизим жорий этилиши режалаштирилган.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида муаммоли электр тармоқлари ва ускуналарни янгилаш, энергия йўқотишларини камайтириш, авариявий узилишлар сабабларини бартараф этиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш чоралари кўрилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда электр таъминоти барқарорлигини ошириш, авариявий узилишларни камайтириш ва истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш чоралари кучайтирилади.
Президент Шавкат Мирзиёевга энергетика соҳасида белгиланган вазифалар ижроси бўйича ахборот берилди.
Маълум қилинишича, 27 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида электр ва газ таъминоти барқарорлиги, авариялар, энергия йўқотишлари ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари танқидий муҳокама қилинган.
Топшириқлар ижроси доирасида Янгийўл туманида электр ва газ таъминотини яхшилаш бўйича махсус штаб иш бошлаган. Унда аҳоли ва тадбиркорларнинг узилишлар, қувват етишмаслиги, газ босими, техник шартлар ва қарздорлик билан боғлиқ мурожаатлари ўрганилмоқда.
Янгийўл тажрибаси асосида яна 13 та туманда ҳам намунавий тизим жорий этилиши режалаштирилган.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида муаммоли электр тармоқлари ва ускуналарни янгилаш, энергия йўқотишларини камайтириш, авариявий узилишлар сабабларини бартараф этиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш чоралари кўрилмоқда.
Энергетика вазирлигига соҳада ягона ва самарали бошқарув тизимини шакллантириш, корхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш, инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш ва куз-қиш мавсумига тайёргарликни тизимли ташкил этиш вазифаси юклатилди.
“Ҳудудий электр тармоқлари”га электр таъминоти барқарорлигини ошириш, инфратузилмани модернизация қилиш, авариявий узилишларни камайтириш ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш топширилди.
Ўзэнергоинспекция эса энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш устидан назоратни кучайтириши, техник талабларга риоя этилишини таъминлаши ва энергия йўқотишларини қисқартириши керак.
Шунингдек, табиий газ таъминоти чекланган маҳаллаларни мавсумга тайёрлаш, суюлтирилган газ таъминотига хусусий секторни кенг жалб қилиш ва мониторинг жараёнларида сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш белгиланди.
Президент масъулларга аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини электр ҳамда газ билан барқарор таъминлаш чораларини манзилли ва аниқ ҳисоб-китоблар асосида амалга ошириш бўйича топшириқлар берди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍25🔥12🤔3
Нодавлат олийгоҳларга «перевод» учун ариза бериш муддати 10 августгача узайтирилди
Нодавлат олийгоҳларда ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш истагида бўлган талабалар учун ариза топшириш муддати узайтирилди.
2026/2027 ўқув йили учун нодавлат олийгоҳларга ўқишни кўчириш, бир нодавлат олийгоҳ доирасида ўқишни кўчириш ҳамда ўқишни қайта тиклаш бўйича аризалар 10 августга қадар, шу жумладан шу куни ҳам қабул қилинади.
Ариза топшириш тартиби:
▪️ Давлат ва нодавлат олийгоҳларидан ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш — transfer.edu.uz платформаси орқали;
▪️ Хорижий олийгоҳлардан ўқишни кўчириш — my.uzbmb.uz платформаси орқали амалга оширилади.
10 августдан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Нодавлат олийгоҳларда ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш истагида бўлган талабалар учун ариза топшириш муддати узайтирилди.
2026/2027 ўқув йили учун нодавлат олийгоҳларга ўқишни кўчириш, бир нодавлат олийгоҳ доирасида ўқишни кўчириш ҳамда ўқишни қайта тиклаш бўйича аризалар 10 августга қадар, шу жумладан шу куни ҳам қабул қилинади.
Ариза топшириш тартиби:
▪️ Давлат ва нодавлат олийгоҳларидан ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш — transfer.edu.uz платформаси орқали;
▪️ Хорижий олийгоҳлардан ўқишни кўчириш — my.uzbmb.uz платформаси орқали амалга оширилади.
10 августдан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ФЕСТИВАЛЬГА СТАРТ БЕРИЛДИ!
7–9 август кунлари қадимий Хива шаҳрида халқаро “Қовун сайли – 2026” фестивали бўлиб ўтади.
Ичан-қалъа ва Арда Хива туристик мажмуаларида ташкил этиладиган ушбу нуфузли фестиваль миллий анъаналар, Хоразмнинг бой маданияти, бетакрор қовун навлари ва халқ ҳунармандчилигини ўзида мужассам этади.
Уч кун давомида меҳмонларни қовун навлари кўргазмалари, театрлаштирилган чиқишлар, концерт дастурлари, миллий таомлар, ҳунармандчилик ярмаркалари ҳамда турли кўнгилочар тадбирлар кутмоқда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда коттеж савдоси ортидан товламачилик қилган ака-ука ушланди
Улар 66 минг долларлик коттеж учун дастлаб 30 минг доллар тўлаб, қолган маблағни бермаслик мақсадида уй эгасига босим ва таҳдид ўтказган.
Тошкент туманида коттеж уйни 66 минг долларга сотиб олишга келишган ака-ука уй эгасига нисбатан босим ўтказганликда гумонланмоқда.
Маълум қилинишича, улар уй учун дастлаб 30 минг доллар тўлаган. Қолган 36 минг долларни бермаслик мақсадида уй эгасини босим ва таҳдид остига қўйган.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида ака-ука ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥6👍3
Кичик ҳалқа йўлида ҳаракат чекланди
Тошкентда Кичик ҳалқа йўлининг Бунёдкор шоҳ кўчасидан Арнасой кўчасигача бўлган қисми транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилди.
Чеклов 6 август соат 23:00 дан 10 август соат 08:00 гача амал қилади.
Шу муносабат билан автобус йўналишларига қуйидаги ўзгартишлар киритилди:
18 ва 80-сонли автобуслар — Кичик ҳалқа йўли, Арнасой ва Чўпон ота кўчалари орқали;
77 ва 103-сонли автобуслар — Кичик ҳалқа йўли, Бунёдкор ва Чўпон ота кўчалари орқали ҳаракатланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ҳаракат чеклови 10 август соат 08:00 гача амал қилади. Айрим автобус йўналишлари ҳам ўзгарди.
Тошкентда Кичик ҳалқа йўлининг Бунёдкор шоҳ кўчасидан Арнасой кўчасигача бўлган қисми транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилди.
Чеклов 6 август соат 23:00 дан 10 август соат 08:00 гача амал қилади.
Шу муносабат билан автобус йўналишларига қуйидаги ўзгартишлар киритилди:
18 ва 80-сонли автобуслар — Кичик ҳалқа йўли, Арнасой ва Чўпон ота кўчалари орқали;
77 ва 103-сонли автобуслар — Кичик ҳалқа йўли, Бунёдкор ва Чўпон ота кўчалари орқали ҳаракатланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда озиқ-овқат дўконида ёнғин содир бўлди
Ёнғин оқибатида дўконнинг 20 квадрат метр майдонидаги жиҳозлар ва савдо маҳсулотлари зарарланган.
6 август куни соат 17:57 да Навоий шаҳридаги «Фаровон» МФЙ, М. Таробий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг биринчи қаватидаги озиқ-овқат дўконида ёнғин чиққан.
Қутқарув бўлинмалари воқеа жойига 18:01 да етиб борган ва ёнғин 18:07 да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида дўконнинг 20 кв. метр майдонида шифт қисми, жиҳозлар ҳамда савдо маҳсулотлари ёниб, зарарланган. Дўконнинг 35 кв. метр майдони эса ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Тошкентда 3000 доллар талаб қилган йигит ушланди
У фуқаронинг шахсий фото ва видеоларини тарқатиш билан қўрқитиб, пул талаб қилганликда гумонланмоқда.
Тошкент шаҳрида 1999 йилда туғилган аёлнинг шахсий фото ва видеоларини тарқатиш билан қўрқитиб, 3000 доллар талаб қилган йигит тезкор тадбир давомида ушланган.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда текширув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥2
15 йилдан сўнг яна қор ёғди
Янги Зеландиянинг айрим ҳудудларида 15 йил ичида илк бор қор ёғиши кузатилди.
Кам учрайдиган об-ҳаво ҳодисаси мамлакатнинг айрим ҳудудларида қайд этилган бўлиб, маҳаллий аҳоли ва мутахассислар эътиборини тортди.

👍3