EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.1K videos
36 files
71.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Ислом Каримов мемориали атрофида 37 гектарлик парк барпо этилади

Пойтахтда Ислом Каримов номидаги мемориал мажмуа атрофидаги 37 гектар ҳудуд замонавий жамоат боғига айлантирилади.

Ҳудудни ободонлаштириш ишлари бошланди. Лойиҳа доирасида янги яшил зоналар, сайр қилиш ва дам олиш учун очиқ майдонлар ҳамда замонавий инфратузилма яратилади.

Янги жамоат боғи шаҳар аҳолиси учун қулай дам олиш маскани бўлиши режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎4🤔1
795 мингдан ортиқ биринчи синф ўқувчисига «Президент совғаси» берилади

Янги ўқув йилида биринчи синфга қадам қўядиган 795 мингдан ортиқ болага «Президент совғаси» топширилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тўпламларни ҳудудларга етказиб бериш бошланди.

«Президент совғаси» таркибида 12 турдаги мактаб анжомлари бор: сумка, дафтарлар, ручка ва қаламлар, рангли қаламлар, рангли қоғоз, пластилин, альбом, ўчирғич, акварель бўёқлари, елим ва пенал.

Тўпламлар 15 августга қадар барча ҳудудларга етказилади. 25 августгача эса мактаблар ўртасида тақсимланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Премьера

"DIZAYN" кулги жамоасининг 2025 йилги концерт дастури

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маҳаллаларга «Шармандали маҳалла» ва «Уятли хонадон» ёзувлари илинади

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида ҳудуди ободонлаштирилмаган ва тартибга келтирилмаган маҳаллалар ҳамда хонадонларга огоҳлантирувчи ёзувлар илиниши режалаштирилаётгани ҳақида хабар тарқалди.

Унга кўра, ободонлаштириш талабларига жавоб бермайдиган маҳаллаларга «Шармандали маҳалла», айрим хонадонларга эса «Уятли хонадон» деган плакатлар жойлаштирилиши мумкин.

Мазкур ташаббус ижтимоий тармоқларда турлича муносабатларга сабаб бўлмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎39😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нархозга киритиб қўйиш учун 20 минг доллар сўраган шахс ушланди

Тошкентда муқаддам судланган шахс фуқарони Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 20 минг доллар талаб қилган. У 13 минг долларни олаётган вақтда қўлга олинган.

Самарқанд вилоятида эса туман электр таъминоти корхонаси раҳбари тадбиркорни жиноий жавобгарликдан қутқариш ва унга етказилган зарар миқдорини камайтириб кўрсатиш эвазига 5 минг доллар талаб қилган.

Маълум қилинишича, мансабдор шахс июль ойи охирларида келишилган пулнинг 4 минг долларини олган. Кейинчалик қолган 1 минг долларни ҳам тезроқ беришни талаб қилган. Ушбу маблағни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида муқаддам судланган шахс фуқарони Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 20 минг доллар сўраган. У келишилган маблағнинг 13 минг долларини олаётган пайтда қўлга олинган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қорақалпоғистонда бир қатор прокурорлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан Қорақалпоғистонда туман ва шаҳар прокурорлари лавозимларига янги тайинловлар амалга оширилди.

Жумладан:

— Якубов Сардорбек Баходирович — Тўрткўл тумани прокурори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

— Ибрагимов Айбек Рустамович — Элликқалъа тумани прокурори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У ҳам тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим бошлиғи бўлган.

— Бауаддинов Равшанбек Имамаддинович — Амударё тумани прокурори лавозимига тайинланди. У бунга қадар Нукус шаҳар прокурори сифатида фаолият юритган.

— Атаджанов Музаффар Зарипбаевич — Нукус шаҳар прокурори лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Элликқалъа тумани прокурори лавозимида хизмат қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таиландда футболчи ўйин вақтида чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди

Таиландда футбол учрашуви вақтида чақмоқ ургани оқибатида бир нафар футболчи вафот этди. Яна тўққиз нафар ўйинчи жароҳатланган.

Bangkok Post маълумотига кўра, воқеа Таиланд ва Малайзия жамоалари иштирокидаги Golok FA Cup 2026 минтақавий турнири доирасида содир бўлган.

Чақмоқ уриши оқибатида футболчилардан бири ҳалок бўлган, яна тўққиз нафар ўйинчи турли даражада жароҳат олган.

Ҳодиса юзасидан тегишли маълумотлар ўрганилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👎1
«Қўйлиқ» бозори фаолияти чекланди

Ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилгани сабаб бозорнинг бир қисми ишдан тўхтатилди.

Шундан сўнг бозор ҳудудининг бир қисми фаолияти чекланиб, электр таъминоти узилган. ФВББ маълум қилишича, аниқланган камчиликлар бартараф этилгач, бозор тўлиқ ишлашни давом эттиради.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада беморларнинг пули ва тилла тақинчоқларини ўғирлаган аёл ушланди

Фарғона вилоятидаги тиббиёт муассасаларида беморларнинг пул ва қимматбаҳо буюмларини ўғирлашда гумонланаётган 46 ёшли аёл қўлга олинди.

Тошкент шаҳрида яшовчи аёл Фарғона шаҳридаги клиникалардан бирида даволанаётган беморнинг хонасига кириб, унинг сумкасидан 300 доллар, 34,8 млн сўм пул ва 51,3 млн сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлаганликда гумонланмоқда.

У ашёвий далиллар билан ушланган. Маълум бўлишича, аёл аввал ҳам ўғирлик ва фирибгарлик жиноятлари учун бир неча бор судланган.

Шунингдек, унинг 2024 йил июль ойида Қўқон шаҳридаги болалар шифохонаси ҳамда Фарғона туманидаги эндокринология марказида беморларнинг пулларини ўғирлаш ҳолатларига алоқадорлиги текширилмоқда.

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Миллий боғда 5 ёшли қиз чўкиб вафот этди

Тошкентдаги Миллий боғ пляжида бола ҳаёти фожиали якун топди.

Ҳодиса 5 август куни содир бўлган. Воқеа жойида ўрганишлардан сўнг пляж фаолияти вақтинча тўхтатилгани маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎2
13 Ёшли ўқувчининг фожиали ўлими: нега 5 ойдан буён саволлар очиқ қолмоқда?

Самарқанд вилояти Булунғур туманида 13 ёшли ўқувчининг фожиали ўлими ортидан орадан беш ой ўтган бўлса-да, мазкур воқеа юзасидан жамоатчиликни қизиқтираётган қатор саволлар ҳанузгача очиқ қолмоқда.

Маълумотларга кўра, Булунғур туманидаги 22-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 6-"Б" синф ўқувчиси Диёрбек Акбаров жорий йилнинг 5 март куни ўз уйида вафот этган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳолат ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ экани айтилмоқда.

Марҳумнинг онаси Зарифа Шодмонованинг таъкидлашича, воқеадан аввал ўғли синф раҳбари томонидан бир неча марта, жумладан, 18 марта калтакланган. Унинг фикрича, айнан шу ҳолат фарзандининг руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Бу иддаолар ҳозирча расман тасдиқланмаган.

Зарифа Шодмонованинг билдиришича, фожиага орадан беш ой ўтганига қарамай, ушбу ҳолат бўйича масъул ташкилотлар томонидан жамоатчиликка расмий муносабат билдирилмаган. Шунингдек, унинг айтишича, ўлимга сабаб бўлган деб ҳисоблаётган ўқитувчи ҳозирга қадар ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Марҳумнинг онаси мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Булунғур тумани прокуратурасига ҳам мурожаат қилган. Прокуратуранинг ёзма жавобида айтилишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, натижасига кўра Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 103-моддаси 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда айни вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Шунингдек, прокуратура жавобида тергов ҳаракатлари ҳар томонлама, тўла ва холисона ўтказилиши ҳамда натижасига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши билдирилган. Мурожаатчи ушбу жавобдан норози бўлган тақдирда юқори турувчи прокурорга шикоят қилиш ҳуқуқига эга экани ҳам қайд этилган.

Шунга қарамасдан, ҳозирги кунга қадар мазкур воқеа юзасидан мактаб маъмурияти, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ёки бошқа масъул ташкилотлар томонидан жамоатчилик учун расмий баёнот ёки муносабат эълон қилинмаган.

Effect.uz ушбу воқеа юзасидан журналистик суриштирув ўтказди. Таҳририят барча томонларнинг расмий муносабатини эълон қилишга тайёр. Воқеанинг барча тафсилотлари акс этган тўлиқ видеони яқин кунларда YouTube саҳифамиз орқали томоша қилишингиз мумкин.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Одам савдосидан жабрланган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим жорий этилади

​Президент фармонига асосан, одам савдосидан жабрланган шахсларни аниқлаш ва уларга ёрдам кўрсатиш бўйича маҳалла даражасида янги тизим йўлга қўйилмоқда. Эндиликда бу жараён фақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти билан чекланиб қолмайди.

​2026 йил 1 сентябрдан бошлаб жабрланган шахсларга «Инсон» марказлари, ихтисослаштирилган марказлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларига мурожаат қилиш имконияти яратилади. Тезкор маслаҳат олиш учун 1146 «Ишонч телефони» фаолият бошлайди.

​«Инсон» марказларида жабрланган шахсларга бепул тиббий, ҳуқуқий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилади.

​Ихтисослаштирилган марказларда реабилитация муддати 6 ойгача узайтирилиб, ҳар бир шахс учун алоҳида тавсиялар ишлаб чиқилади ҳамда уларни касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш чоралари кўрилади.

​Шунингдек, одам савдосидан жабрланган болаларнинг энг устун манфаатларини таъминлаш ҳамда уларни хавфсиз оила муҳитига қайтаришга алоҳида эътибор қаратилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда дўкондан 6 млн сўмдан ортиқ пул ўғирлаган бола ушланди

Вояга етмаган бола дўкон эшиги тирқишидан кириб, кассадаги қарийб 6,2 млн сўмни ўғирлаган. У қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан воқеа жойидан чиқиб кетаётганида ушланган.
Маълум қилинишича, бола дўкон кассасидан 6 млн 185 минг сўмга яқин маблағни олиб кетган. Қўриқлаш хизмати ходимлари уни ушлаб, ички ишлар органларига топширган.

Текширув давомида ўғирланган пуллар эгасига қайтарилган.

Шунингдек, дўкон аввал қўриқлаш хизматига уланмагани аниқланган. Тадбиркор билан қўриқлаш хизмати бўйича шартнома тузилган.

Ҳудуддаги бошқа савдо шохобчалари ҳам текширилиб, тадбиркорларга мулк хавфсизлигини таъминлаш ҳамда қўриқлаш хизматига уланиш бўйича тушунтиришлар берилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5🤔1
Зангиотада дўконларда ёнғин содир бўлди

Зангиота туманидаги Токзор маҳалласи ҳудудида жойлашган дўконларда ёнғин чиққан. Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

Фавқулодда вазиятлар бўлими маълумотига кўра, ёнғин Изза бозори ҳудудидаги дўконларда содир бўлган.

Қайд этилишича, ёнғинни ўчириш ишлари бир соатдан бери давом этмоқда. Айни пайтда олов тўлиқ бартараф этилмаган.

Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдорига оид маълумотлар ҳозирча очиқланмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Солиқдан қочган тадбиркорлар ва солиқни ҳисобламаган масъуллар фош этилди

Текширув давомида 6 та МЧЖ масъуллари 42,5 млрд сўмлик солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлагани, солиқ органи масъуллари эса 5,2 млрд сўмлик солиқни ҳисобламагани аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Солиқ қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда йирик миқдордаги солиқ қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.

Текширувда 6 та МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар:

— 32,6 млрд сўмлик қўшилган қиймат солиғини бюджетдан асоссиз равишда қайтариб олгани;

— 195,9 млрд сўмлик маҳсулотларни нақд пулга сотгани;

— савдодан тушган маблағларни банк ҳисобрақамларига кирим қилмагани;

— натижада 42,5 млрд сўмлик солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлагани аниқланган.

Шунингдек, текширув жараёнида Тошкент вилояти солиқ бошқармасининг масъул ходимлари томонидан мазкур корхоналарда ўтказилган аудит текширувларида ҳам қонунбузилишига йўл қўйилгани маълум бўлди.

Хусусан, улар текширув далолатномаларини 5,2 млрд сўмлик солиқларни ҳисобламасдан расмийлаштиргани оқибатида давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ППХ ходими 13 ёшли болани чўкишдан қутқарди

Яккасарой туманида патруль хизмати ходими Бўрижар каналига тушиб кетган 13 ёшли болани чўкиб кетишдан сақлаб қолди.

Яккасарой тумани ИИБ пост-патруль хизмати ходими Расул Жўраев Бўрижар канали яқинида хизмат вазифасини бажараётган вақтида сувга тушиб кетган болани кўриб қолган.

Ходим зудлик билан каналга тушиб, яна бир фуқаро билан биргаликда 13 ёшли болани сувдан олиб чиққан ва унинг ҳаётини сақлаб қолган.

Қутқарувда иштирок этган иккинчи фуқаронинг шахси ҳақида маълумот берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27🔥3🤔1