Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр тизимида катта ўзгариш: ходимларнинг 30 фоизи туманларга ўтказилади
Президент Шавкат Мирзиёев кадастр тизимини ислоҳ қилишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
Унга кўра, республика даражасида фаолият юритаётган ходимларнинг камида 30 фоизи туманларга ўтказилади. Шунингдек, республика, вилоят ва туман даражасидаги Кадастр палатаси ҳамда хизмат кўрсатиш тузилмаларини бирлаштириш режалаштирилмоқда
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"7,4 млрд сўм талон-торож қилинган” — Тошкентда ўпирилиб тушган йўл ўтказгич иши бўйича ҳукм ўқилди
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Темур Малик ва Буюк ипак йўли кўчалари кесишмасида жойлашган йўл ўтказгичнинг бир қисми қулаши юзасидан кўрилган жиноят иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Темур Малик ва Буюк ипак йўли кўчалари кесишмасида жойлашган йўл ўтказгичнинг бир қисми қулаши юзасидан кўрилган жиноят иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ошхонанг қани, идишларинг қани, тозалик қани?» демасдан, ўз вазифасини бажарган ҳокимнинг иши шундай кўринади
Раҳбардан талаб қилингани — гап билан эмас, амалий натижа билан ишлаш. Аҳоли муаммосини жойига чиқиб ўрганиш, камчиликларни бартараф этиш ва ҳудуд ободлиги учун масъулиятни ҳис қилиш — раҳбарликнинг асосий мезонларидан бири.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Раҳбардан талаб қилингани — гап билан эмас, амалий натижа билан ишлаш. Аҳоли муаммосини жойига чиқиб ўрганиш, камчиликларни бартараф этиш ва ҳудуд ободлиги учун масъулиятни ҳис қилиш — раҳбарликнинг асосий мезонларидан бири.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍37👎1🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болалардан фойдаланиб олтин ва 40 минг долларни олиб чиқишга уриниш фош этилди
Тошкент вилоятидаги «Навоий» чегара-божхона постида болалардан фойдаланган ҳолда олтин ва хорижий валютани ноқонуний олиб чиқишга уриниш ҳолатлари аниқланди.
Божхона қўмитаси маълум қилишича, биринчи ҳолатда Ўзбекистондан чиқиб кетмоқчи бўлган аёл чақалоғининг таглигига яширилган қарийб 200 грамм оғирликдаги 2 та олтин қуймани олиб ўтишга уринган.

🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда 36 ёшли ўзбекистонлик тиббиёт ходими вафот этди
Туркиянинг Бурса вилоятида меҳнат фаолиятини олиб борган Ўзбекистон фуқароси, 36 ёшли Ойбек Ниёзов тўсатдан вафот этди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Туркиянинг Бурса вилоятида меҳнат фаолиятини олиб борган Ўзбекистон фуқароси, 36 ёшли Ойбек Ниёзов тўсатдан вафот этди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Жиззахда 21 ёшли блогер қиз ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
Жиззах шаҳрида Gentra автомобили дарахтга бориб урилган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 21 ёшли қиз вафот этган.
4 август куни ярим тунда Жиззах шаҳрида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Маълум қилинишича, Gentra автомобилини 21 ёшли блогер Орзигул Уразматова бошқариб бораётган бўлган. Автомобиль дарахтга бориб урилган.
ЙТҲ оқибатида Орзигул Уразматова воқеа жойида вафот этган. Автомобилдаги йўловчи — унинг дугонаси оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳодиса юзасидан тегишли органлар томонидан текширув олиб борилмоқда.

😢11🤷♂1
Божхона ходими пора билан қўлга тушди
Тошкентда божхона пости инспектори ноқонуний олиб кирилган телефонларни расмийлаштириб бериш эвазига 3 минг доллар олган вақтида ушланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.
Тадбир давомида Тошкент шаҳар Божхона бошқармасининг «Келес» темир йўл чегара божхона пости инспектори О.С. фуқаро А.З.дан 3 000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Аниқланишича, инспектор Республика ҳудудига айланма йўллар орқали олиб кирилган 10 дона iPhone телефонини бошқа фуқароларнинг паспорт маълумотларидан фойдаланган ҳолда уларнинг номига божхона ҳужжатларини расмийлаштириш ва қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиб бериш эвазига пул талаб қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥3👍2
Ногиронлиги бўлган абитуриентларга кириш имтиҳонларида қўшимча вақт берилади
2027/2028 ўқув йилидан ногиронлиги бўлган абитуриентларга олий таълимга кириш имтиҳонларида белгиланган вақт меъёрининг 50 фоизи миқдорида қўшимча вақт берилади.
Президент Қарорига кўра, 2027/2028 ўқув йилидан ногиронлиги бўлган абитуриентлар учун:
- олий таълимга кириш имтиҳонларида;
- ногиронлиги бўлган педагог кадрларни аттестациядан ўтказишда;
- миллий сертификат олиш имтиҳонларида белгиланган вақтга 50 фоиз қўшимча вақт берилади.
Шунингдек, имтиҳонларда Брайл алифбоси, аудио ва электрон форматдаги материаллардан фойдаланиш имконияти яратилади.
Бундан ташқари, 2026/2027 ўқув йилидан алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларида ўқитиш индивидуал таълим режалари асосида ташкил этилади.

🤷♂1👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яккасаройдаги қурилиш бўйича инспекция изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда Яккасарой туманида “MEGA LOGISTICS SERVICE” МЧЖ томонидан олиб борилаётган қурилиш ишлари назоратсиз қолаётгани ҳақидаги хабарлар юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳудудда жами 9 та блок қурилмоқда. Уларнинг 3 таси белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган, қолган 6 та блокда эса қурилиш ишлари рўйхатдан ўтказилмасдан амалга оширилаётгани аниқланган.

😢4🤔1
Олмалиқ кон-металлургия комбинатига қарашли қувур ёрилиб кетди
Олмалиқ кон-металлургия комбинатига қарашли Мис бойитиш фабрикасининг чиқинди сақлаш омборига олиб борувчи қувурда носозлик юзага келди.
ОКМК Ахборот хизматининг маълум қилишича, бугун соат 11:55 да чиқинди сақлаш омборига олиб борувчи қувурда ёрилиш содир бўлган.
Носозлик мутахассислар томонидан тезкорлик билан бартараф этилган.
Айни пайтда ҳудудни тозалаш ва оқибатларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ёки бошқа зарарлар ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.

😢3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳоли мурожаатларига бефарқми?
Effect.uz таҳририяти Тошкент шаҳар ҳокимлигига мурожаат юзасидан келганига 5 соат бўлди. Аммо шу вақт ичида битта масъул шахс билан учрашишнинг ҳам имкони бўлмади.
Энг ажабланарлиси, беш соат давомида масъулни чақириб бериш ҳам уддаланмаяпти.
Тошкент шаҳар ҳокимлигида мурожаатларни эшитадиган масъул борми? Ёки фуқаро ва журналистлар соатлаб кутишга маҳкумми?

👍7🤔3
Миграция агентлигида ишламаган ходимларга 931,6 млн сўм тўланган
Миграция агентлигида икки ходимга амалда ишламаган даври учун қарийб 932 млн сўм иш ҳақи тўлаб берилгани аниқланди.
Ўтказилган текширув давомида Миграция агентлигининг масъул шахслари томонидан икки нафар ходимга улар амалда ишламаган давр учун 931,6 млн сўм миқдорида иш ҳақи ҳисобланиб, тўлангани аниқланган.
Шунингдек, интизомий жазога тортилган 8 нафар ходимга 88,5 млн сўм маблағ тўлаб берилгани маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан маблағларни талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноят аломатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍3🤔2
Ўзбекистон чорвадорлари учун янги уюшма ташкил этилиши мумкин
Президентга чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш, гўшт-сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш бўйича янги режалар тақдим этилди.
Режага кўра:
➖ Мўғулистондан 150 минг бош қўй, Хитой ва Европа давлатларидан 100 минг бош наслли қорамол олиб келинади;
➖ аҳоли хонадонларида 11 мингта молхона қурилиб, 421 минг бош қорамол парваришланади;
➖ 13 та туманда 200 бош қорамолга мўлжалланган хўжаликлар ташкил этилади;
➖ фермерлар учун «Smart Fermer» рақамли ёрдамчиси ишга туширилади.
Шунингдек, чорвадорлар манфаатини ҳимоя қилиш, наслчиликни ривожлантириш ва молиявий кўмак бериш мақсадида Ўзбекистон чорвадорлари уюшмасини ташкил этиш таклифи ҳам кўриб чиқилди.

👍86🔥8👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Ислом Каримов мемориали атрофида 37 гектарлик парк барпо этилади
Пойтахтда Ислом Каримов номидаги мемориал мажмуа атрофидаги 37 гектар ҳудуд замонавий жамоат боғига айлантирилади.
Ҳудудни ободонлаштириш ишлари бошланди. Лойиҳа доирасида янги яшил зоналар, сайр қилиш ва дам олиш учун очиқ майдонлар ҳамда замонавий инфратузилма яратилади.
Янги жамоат боғи шаҳар аҳолиси учун қулай дам олиш маскани бўлиши режалаштирилган.

👍5👎4🤔1
795 мингдан ортиқ биринчи синф ўқувчисига «Президент совғаси» берилади
Янги ўқув йилида биринчи синфга қадам қўядиган 795 мингдан ортиқ болага «Президент совғаси» топширилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тўпламларни ҳудудларга етказиб бериш бошланди.
«Президент совғаси» таркибида 12 турдаги мактаб анжомлари бор: сумка, дафтарлар, ручка ва қаламлар, рангли қаламлар, рангли қоғоз, пластилин, альбом, ўчирғич, акварель бўёқлари, елим ва пенал.
Тўпламлар 15 августга қадар барча ҳудудларга етказилади. 25 августгача эса мактаблар ўртасида тақсимланади.

👍2🤔1😢1