Таглик орасидан 200 граммга яқин олтин чиқди
Тошкент вилоятида она гўдак фарзандининг таглиги орасига қарийб 200 грамм олтин яшириб, мамлакатдан ноқонуний олиб чиқишга уринган.
Тошкент вилоятидаги «Навоий» чегара божхона постида олтин буюмларини ноқонуний олиб чиқишга уринган аёл ушланган.
Божхона назорати давомида аёлнинг гўдак фарзанди таглиги орасига қарийб 200 грамм оғирликдаги 2 дона олтин қуйма яширилгани аниқланган.
Шунингдек, ундан 70 грамм зеб-зийнат буюмлари ҳам топилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ноқонуний олиб чиқишга уринган олтинларнинг умумий қиймати 450 млн сўмни ташкил этган.
Яна бир ҳолатда эса қўшни давлат фуқароси 14 ёшли қизидан фойдаланиб, унинг кийимлари остига яширилган 40 минг АҚШ долларини мамлакатдан олиб чиқишга уринган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🤔1
Хусусий таълимда янги қоидалар таклиф қилинди
Рақобат қўмитаси хусусий таълим ташкилотлари учун ягона талаблар ва ихтиёрий сертификатлаш тизимини жорий этишни таклиф қилди.
Маълум бўлишича, соҳадаги мурожаатларнинг 96 фоизи нодавлат таълим муассасалари ҳиссасига тўғри келмоқда. Фуқаролар асосан таълим сифати пастлиги ва тўланган маблағларни қайтариш билан боғлиқ муаммолардан шикоят қилган.
Қўмита бу борада тегишли ваколатли органларга таклифлар киритди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Тандирингни оқла, бўлмаса жарима» — рейдлар баҳсларга сабаб бўлмоқда
Ҳудудларда ўтказилаётган «тозалик рейдлари» давомида айрим масъуллар аҳоли хонадонларига кириб, маиший талаблар бўйича огоҳлантириш бермоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда тандирни оқлаш каби талаблар бажарилмаса, жарима қўлланиши айтилгани акс этган. Ҳолатлар жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ҳудудларда ўтказилаётган «тозалик рейдлари» давомида айрим масъуллар аҳоли хонадонларига кириб, маиший талаблар бўйича огоҳлантириш бермоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда тандирни оқлаш каби талаблар бажарилмаса, жарима қўлланиши айтилгани акс этган. Ҳолатлар жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎17😢5🤔3🤷♂1🔥1
Украинада жанг қилган ўзбекистонлик 3 йилга қамалди
Қашқадарёлик эркак Россия колониясида босим остида армия шартномасини имзолаб, Украинадаги урушга юборилганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, жанг пайтида дрон ҳужуми оқибатида чап кўзидан айрилган. Ўзбекистонга қайтганидан сўнг у 3 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қашқадарёлик эркак Россия колониясида босим остида армия шартномасини имзолаб, Украинадаги урушга юборилганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, жанг пайтида дрон ҳужуми оқибатида чап кўзидан айрилган. Ўзбекистонга қайтганидан сўнг у 3 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
Нукусга 44 та янги автобус олиб келинди
Сўнгги икки ойда шаҳарга 44 та замонавий автобус олиб келинди. Улардан 32 таси «Fayz Avangard», 12 таси «Mangit lestorg» МЧЖ томонидан харид қилинган.
Янги автобуслар шаҳар йўналишларида брутто-шартнома асосида йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сўнгги икки ойда шаҳарга 44 та замонавий автобус олиб келинди. Улардан 32 таси «Fayz Avangard», 12 таси «Mangit lestorg» МЧЖ томонидан харид қилинган.
Янги автобуслар шаҳар йўналишларида брутто-шартнома асосида йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Тошкентда путепровод девори қулаши: 6 киши жаримага тортилди
7,3 млрд сўмлик зарар келтирган ҳодиса бўйича суд ҳукми чиқди.
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишмасидаги йўл ўтказгичнинг таянч девори қулаши бўйича суд қарори чиқди.
Суд олти нафар шахсни қурилиш меъёрларини бузиш, иш ҳужжатларини нотўғри юритиш ҳамда бошқа қонунбузарликларда айбдор деб топди.
Айбдорларга 116,25 млн сўмгача миқдорда жарима жазоси тайинланди.
Тергов ва суд жараёнида объект қурилишида меъёрлар бузилгани, ҳисоботларда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар келтирилгани аниқланган. Ҳодиса оқибатида етказилган зарар миқдори 7,38 млрд сўмни ташкил этган.

🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳрисабз ҳокими устидан хизмат текшируви тайинланди
Ижтимоий тармоқларда Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Ҳасановнинг маҳаллий аҳоли хонадонига кириб, давлат фуқаролик хизматчиси одоб-ахлоқ қоидаларига зид хатти-ҳаракатлар содир этгани акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ижтимоий тармоқларда Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Ҳасановнинг маҳаллий аҳоли хонадонига кириб, давлат фуқаролик хизматчиси одоб-ахлоқ қоидаларига зид хатти-ҳаракатлар содир этгани акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔2
Каннаваро маоши ҳақидаги хабарни рад этди
«4 млн евро эмас», — деди терма жамоа бош мураббийи.
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро йиллик маоши 4 млн евро экани ҳақидаги маълумотларни рад этди.
Унинг айтишича, айрим ёрдамчиларига ўз ҳисобидан тўлов қилади. Мураббий бу хабарларни кимдир атайлаб тарқатаётганини билдирди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
«4 млн евро эмас», — деди терма жамоа бош мураббийи.
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро йиллик маоши 4 млн евро экани ҳақидаги маълумотларни рад этди.
Унинг айтишича, айрим ёрдамчиларига ўз ҳисобидан тўлов қилади. Мураббий бу хабарларни кимдир атайлаб тарқатаётганини билдирди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр тизимида катта ўзгариш: ходимларнинг 30 фоизи туманларга ўтказилади
Президент Шавкат Мирзиёев кадастр тизимини ислоҳ қилишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
Унга кўра, республика даражасида фаолият юритаётган ходимларнинг камида 30 фоизи туманларга ўтказилади. Шунингдек, республика, вилоят ва туман даражасидаги Кадастр палатаси ҳамда хизмат кўрсатиш тузилмаларини бирлаштириш режалаштирилмоқда

👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"7,4 млрд сўм талон-торож қилинган” — Тошкентда ўпирилиб тушган йўл ўтказгич иши бўйича ҳукм ўқилди
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Темур Малик ва Буюк ипак йўли кўчалари кесишмасида жойлашган йўл ўтказгичнинг бир қисми қулаши юзасидан кўрилган жиноят иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Темур Малик ва Буюк ипак йўли кўчалари кесишмасида жойлашган йўл ўтказгичнинг бир қисми қулаши юзасидан кўрилган жиноят иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ошхонанг қани, идишларинг қани, тозалик қани?» демасдан, ўз вазифасини бажарган ҳокимнинг иши шундай кўринади
Раҳбардан талаб қилингани — гап билан эмас, амалий натижа билан ишлаш. Аҳоли муаммосини жойига чиқиб ўрганиш, камчиликларни бартараф этиш ва ҳудуд ободлиги учун масъулиятни ҳис қилиш — раҳбарликнинг асосий мезонларидан бири.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Раҳбардан талаб қилингани — гап билан эмас, амалий натижа билан ишлаш. Аҳоли муаммосини жойига чиқиб ўрганиш, камчиликларни бартараф этиш ва ҳудуд ободлиги учун масъулиятни ҳис қилиш — раҳбарликнинг асосий мезонларидан бири.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍37👎1🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болалардан фойдаланиб олтин ва 40 минг долларни олиб чиқишга уриниш фош этилди
Тошкент вилоятидаги «Навоий» чегара-божхона постида болалардан фойдаланган ҳолда олтин ва хорижий валютани ноқонуний олиб чиқишга уриниш ҳолатлари аниқланди.
Божхона қўмитаси маълум қилишича, биринчи ҳолатда Ўзбекистондан чиқиб кетмоқчи бўлган аёл чақалоғининг таглигига яширилган қарийб 200 грамм оғирликдаги 2 та олтин қуймани олиб ўтишга уринган.

🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда 36 ёшли ўзбекистонлик тиббиёт ходими вафот этди
Туркиянинг Бурса вилоятида меҳнат фаолиятини олиб борган Ўзбекистон фуқароси, 36 ёшли Ойбек Ниёзов тўсатдан вафот этди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Туркиянинг Бурса вилоятида меҳнат фаолиятини олиб борган Ўзбекистон фуқароси, 36 ёшли Ойбек Ниёзов тўсатдан вафот этди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Жиззахда 21 ёшли блогер қиз ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
Жиззах шаҳрида Gentra автомобили дарахтга бориб урилган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 21 ёшли қиз вафот этган.
4 август куни ярим тунда Жиззах шаҳрида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Маълум қилинишича, Gentra автомобилини 21 ёшли блогер Орзигул Уразматова бошқариб бораётган бўлган. Автомобиль дарахтга бориб урилган.
ЙТҲ оқибатида Орзигул Уразматова воқеа жойида вафот этган. Автомобилдаги йўловчи — унинг дугонаси оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳодиса юзасидан тегишли органлар томонидан текширув олиб борилмоқда.

😢11🤷♂1
Божхона ходими пора билан қўлга тушди
Тошкентда божхона пости инспектори ноқонуний олиб кирилган телефонларни расмийлаштириб бериш эвазига 3 минг доллар олган вақтида ушланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.
Тадбир давомида Тошкент шаҳар Божхона бошқармасининг «Келес» темир йўл чегара божхона пости инспектори О.С. фуқаро А.З.дан 3 000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Аниқланишича, инспектор Республика ҳудудига айланма йўллар орқали олиб кирилган 10 дона iPhone телефонини бошқа фуқароларнинг паспорт маълумотларидан фойдаланган ҳолда уларнинг номига божхона ҳужжатларини расмийлаштириш ва қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиб бериш эвазига пул талаб қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥3👍2