EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.1K videos
36 files
71.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Икки вилоятда яна порахўр мансабдорлар ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида Андижон ва Қашқадарё вилоятларида коррупцияга оид ҳолатлар фош этилди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1
Давлат хизматчилари учун ягона иш ҳақи тизими жорий этилади

Янги тизим 54 минг нафар давлат фуқаролик хизматчисини қамраб олади. Иш ҳақи ходимнинг малакаси, масъулияти ва аниқ натижаларига боғланади.

Президент Шавкат Мирзиёев давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар билан танишди.

Янги тизим доирасида давлат хизматчилари учун ягона, очиқ ва натижага асосланган иш ҳақи тизими жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Амалда иш ҳақининг асосий қисми турли устама ва рағбатлантирувчи тўловлар ҳисобига шаклланмоқда. Бу эса бир хил лавозимда ишлайдиган ходимлар маошида сезиларли фарқлар юзага келишига сабаб бўлмоқда.

Янги тартибга кўра:

▪️ 54 минг нафар давлат хизматчиси ягона тизим билан қамраб олинади;
▪️ давлат органлари миллий, республика, ҳудудий, туман ва шаҳар даражаларига ажратилади;
▪️ ходимлар вазифаларига қараб маъмурий-бошқарув, асосий ва қўллаб-қувватлаш гуруҳларига бўлинади;
▪️ 11 та разряд ва 6 та поғонадан иборат янги иш ҳақи сеткаси жорий этилади;
▪️ ўндан ортиқ устама ва мукофотлар ўрнига учта асосий рағбатлантириш тўлови белгиланади.

Ходимларнинг KPI кўрсаткичлари малакаси, функционал вазифаларни бажариши, ижро ва меҳнат интизоми ҳамда ташаббускорлиги асосида баҳоланади.

Муҳим ва мураккаб вазифаларни бажарган, инновацион ёндашувларни жорий этган ҳамда юқори натижаларга эришган ходимларга ҳисобот даври якуни бўйича бонус тўлаш ҳам назарда тутилмоқда.

Шунингдек, бонуслар замонавий ахборот технологиялари, жумладан, сунъий интеллектни ўзлаштириш, янги билим ва кўникмаларни эгаллаш ҳамда малака ошириш каби аниқ мезонлар асосида берилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍28🔥9🤷‍♂2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада аҳоли эътирозига сабаб бўлган ноқонуний қурилиш бузилди

Фарғона шаҳрида қарийб 5 йил давомида аҳолига ноқулайлик туғдириб келган қурилишга чек қўйилди.

Шодиёна кўчасидаги мажмуа маҳалла аҳолисининг эътирозларига қарамай қуриб келинган. Ҳудудда ноқонуний қурилишни бартараф этиш бўйича бузиш ишлари амалга оширилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда шилқимлик қурбони бўлган қизга солинган жарима бекор қилинди

Сирдарё вилояти судининг апелляция инстанцияси 18 ёшли қизга нисбатан майда безорилик бўйича тайинланган жаримани бекор қилди. Бу ҳақда вилоят судлари матбуот хизмати хабар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Нижегород вилоятидаги рейд: Ўзбекистон Бош консулхонаси ҳолатни назоратга олди

Россиянинг Нижегород вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар рейди акс этган видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси ҳолат юзасидан расмий чоралар кўрмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Нижегород вилоятида ўтказилган рейд давомида бир нечта Ўзбекистон фуқаролари, жумладан, бир аёл иштирокидаги ҳолатлар акс этган видеолар тарқалди.
Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси мазкур ҳолатни тезкорлик билан назоратга олди.

Айни пайтда Россиянинг тегишли давлат органлари билан алоқа ўрнатилиб, воқеанинг барча тафсилотларига ойдинлик киритиш ҳамда Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида расмий ахборот сўралган.

Шунингдек, видеолавҳада ўзини Ўзбекистон фуқароси сифатида таништирган М.С.нинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда унга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бош консулхона вазиятни назоратда ушлаб турибди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
6 ёшли қизалоқ ҳалок бўлган иш якунланди

Андижон вилояти Хўжаобод туманида 21 нафар боғча тарбияланувчисини Tracker автомобилида олиб кетаётганда йўл-транспорт ҳодисасига сабаб бўлган аёлга нисбатан суд ҳукми чиқарилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда акасини милтиқ билан отиб ўлдирган эркак 10 йилга қамалди

Самарқанд вилояти Нарпай туманида ўз акасини ов милтиғи билан отиб ўлдирган эркак 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Суд ҳужжатларига кўра, ҳодиса 2026 йил 12 февраль куни содир бўлган. Балиқчилик билан шуғулланиб келган ака-ука ҳовузлари ўртасидан оқиб ўтган зовур сувини тақсимлаш масаласида жанжаллашган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ит ҳам бундай уйда яшамайди, қачонгача "мусор" бўлиб яшайсиз?» — Шаҳрисабз ҳокимининг рейди жамоатчилик танқидига сабаб бўлди

Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Ҳасановнинг маҳаллалардан бирида «тозалик рейди» ўтказаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди.

Видеода ҳоким ва мутасаддилар айрим фуқароларнинг хонадонларига кириб, яшаш шароитини кўздан кечираётгани ва танбеҳ бераётгани акс этган. Лавҳалардан бирида мутасадди «ит ҳам бундай уйда яшамайди» деган мазмундаги иборани ишлатган.

Ҳолат жамоатчиликда фуқароларнинг шаъни, қадр-қиммати ва шахсий ҳаёти дахлсизлигига оид саволларни юзага келтирди.

Конституциянинг 31-моддасига кўра, ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга. Ҳеч ким уй-жойга унда яшовчи шахснинг хоҳишига қарши кира олмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Албатта, тозалик ва ободонлаштириш муҳим. Аммо бу фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш ёки уларни омма олдида уялтириш ҳисобига амалга оширилмаслиги керак.

Шунингдек, давлат вакилларининг фуқаролар хонадонларига кириб, уларнинг яшаш тарзини муҳокама қилиши қанчалик тўғри экани ҳақида ҳам саволлар туғилмоқда.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги эса расмий муносабатида хонадонга киришдан олдин уй эгасидан рухсат сўралганини, видеони ҳокимлик матбуот хизмати олмагани ва тарқатмаганини маълум қилди.

Бироқ, ушбу изоҳ фуқароларнинг шаъни, қадр-қиммати ва шахсий ҳаёти билан боғлиқ ҳуқуқий саволларни тўлиқ бартараф этмайди. Ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши зарур.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18👎2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Антикор Шаҳрисабз тумани ҳокими устидан тақдимнома киритди

Ижтимоий тармоқларда Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Ҳасановнинг маҳаллий аҳоли хонадонларидан бирига кириб, давлат фуқаролик хизматчиси одоб-ахлоқ қоидаларига зид хатти-ҳаракатлар қилгани акс этган видеолар кенг муҳокамага сабаб бўлди.

Ҳолат юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилишича, ҳар қандай даражадаги раҳбар фуқаролар билан мулоқотда давлат хизматчиси одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиши шарт.

Фуқароларнинг шахсий ҳаёти дахлсизлигини бузиш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш ҳамда асоссиз маъмурий босим ўтказиш қонунчилик ва этика меъёрларига зид.

Шу муносабат билан Агентлик ваколати доирасида вилоят ҳокимлигига ҳолат бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда хизмат текшируви ўтказиш ва унга ҳуқуқий баҳо бериш бўйича тақдимнома киритган.

Текширув натижаси бўйича қандай чора кўрилиши маълум қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27🤔2
Кадастр хизматлари соддалаштирилади: ҳудудий бўлинмалар ваколати кенгайтирилади

Кадастр хизматларида ортиқча босқич ва тўловлар қисқартирилади. Ҳужжатларни расмийлаштириш қуйи бўғинга туширилиб, кўчмас мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш тўлиқ онлайн шаклга ўтказилади.

Президент Шавкат Мирзиёев Кадастр агентлиги фаолиятини такомиллаштириш ва аҳоли ҳамда тадбиркорларга хизмат кўрсатишни соддалаштириш бўйича таклифлар билан танишди.

Сўнгги икки йилда 1,2 миллиондан ортиқ кўчмас мулк объекти хатловдан ўтказилиб, қўшимча 16,5 минг гектар ер ва 49 миллион квадрат метр қурилиш майдони аниқланган. 270 мингта объект кадастр базасига киритилиб, бюджет учун йилига 315 миллиард сўмлик қўшимча солиқ базаси яратилган.

Бироқ жорий йилнинг биринчи ярмида кадастр хизматлари бўйича келиб тушган 1 миллиондан ортиқ аризанинг 330 мингтаси, яъни 30 фоизи рад этилган. Айрим хизматларда қарорларни марказлашган тарзда қабул қилиш ҳам фуқаролар учун ортиқча вақт ва харажатларга сабаб бўлмоқда.

Шу боис:

▪️ республика даражасида ишлаётган ходимларнинг камида 30 фоизи туманларга ўтказилади;
▪️ республика, вилоят ва туман даражасидаги Кадастр палатаси ҳамда хизмат кўрсатиш тузилмалари бирлаштирилади;
▪️ ҳудудий бўлинмаларнинг мустақиллиги ва ваколатлари кенгайтирилади;
▪️ қарор қабул қилиш ваколатлари қуйи бўғинга туширилади.

Шунингдек, «битта ариза — битта тўлов» тамойили жорий этилади. Кўчмас мулкка ҳуқуқ пайдо бўлганда ариза автоматик шакллантирилиб, проактив хизмат кўрсатилади.

Кўчмас мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш тўлиқ онлайн шаклга ўтказилиб, йилига 500 мингта аризани амалдаги 10–15 кун ўрнига бир неча сонияда рўйхатдан ўтказиш имконияти яратилади.

Шунингдек, бир ҳафта ичида «Кадастр маслаҳат бурчаги» ва «Тезкор кадастр» хизматларини йўлга қўйиш вазифаси белгиланди.

Маъмурий жавобгарликни мақбуллаштириш ҳам таклиф қилинди. Жумладан, 2018 йилга қадар ноқонуний қурилган уй-жойларга жарима қўлламаслик, ноқонуний қурилиш ихтиёрий бартараф этилганда жавобгарликни енгиллаштириш ҳамда айрим ҳолатларда биринчи марта жарима ўрнига огоҳлантириш бериш назарда тутилмоқда.

Мутасаддиларга хизматларни соддалаштириш, ортиқча босқич ва тўловларни қисқартириш, қарор қабул қилишни қуйи бўғинга тушириш ҳамда ходимларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича топшириқлар берилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥35👎2
Хорижда одам савдосидан жабрланган ўзбекистонликлар учун ишонч телефонлари ишга туширилади

Ўзбекистон фуқаролари хорижда одам савдосидан жабрланган тақдирда, уларга ёрдам кўрсатиш механизми кучайтирилади.

Президентнинг одам савдосидан жабрланган шахсларни аниқлаш ва уларни жамиятга интеграция қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган фармони қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, «Инсон» марказлари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги ихтисослашган муассасалар ҳамда айрим нодавлат нотижорат ташкилотларига жабрланганларни дастлабки идентификация қилиш ваколати берилади.

Дастлабки идентификация натижасида шахсга «одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс» мақоми бир ойгача берилади. Якуний идентификациядан сўнг эса жабрланган шахс мақоми кўпи билан бир йилга белгиланади.

Ҳудудий комиссиялар томонидан якуний идентификация ўтказиш муддати 10 сутка этиб белгиланди.

2026 йил 1 сентябрдан Ўзбекистон ҳудудида одам савдосидан жабрланган шахсларнинг мурожаатлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг 1146 қисқа рақамли ишонч телефони орқали қабул қилинади.

Мурожаат қилганларга ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳат ҳамда зарур ахборот берилади.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларида ҳам одам савдосидан жабрланганлар учун ишонч телефонлари йўлга қўйилади. Улар орқали ижтимоий, психологик, ҳуқуқий ва моддий ёрдам бўйича маслаҳатлар берилади.

Бундан ташқари, «Тошкент» ва «Самарқанд» халқаро аэропортларида Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан сунъий интеллект технологияларидан фойдаланувчи Миграция маслаҳат бюролари ташкил этилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тарихий кун: Ўзбекистоннинг Samarkand-2028 сунъий йўлдоши орбитага чиқарилди

Бугун, 5 август куни, Ўзбекистон космик соҳаси учун муҳим воқеа қайд этилди.
Хитойнинг Шаньдун провинцияси қирғоқлари яқинидаги денгиз старт платформасидан Star.Vision компанияси томонидан Ўзбекистоннинг Samarkand-2028 ҳамда Lampung-1 гиперспектрал сунъий йўлдошлари муваффақиятли учирилди.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистоннинг космик технологиялар соҳасидаги халқаро ҳамкорлигини кенгайтириш ва миллий космик дастурни ривожлантиришда муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Samarkand-2028 сунъий йўлдошининг орбитага чиқарилиши Ўзбекистоннинг космик салоҳиятини ривожлантириш йўлида янги босқични бошлаб берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1🤔1
25 млрд сўмлик кредит можароси: жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарёда сохта ҳужжатлардан фойдаланиб, 25 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш ҳолати аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “T.K.” МЧЖ таъсисчиси Ш.Ш. ва бошқаларга оид қонунбузилиши ҳолати фош этилди.

Аниқланишича, гумонланувчилар тижорат банкларидан бирининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда “I.” МЧЖ ўртасида тузилган кредит шартномаси бўйича аввал гаровга қўйилган бино-иншоотларни сохта ҳужжатлар асосида такроран гаровга қўйган.

Шундан сўнг улар Андижон вилоятидаги тижорат банкларидан биридан 25 млрд сўм миқдорида кредит ажратилишига эришиб, маблағларни талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Таглик орасидан 200 граммга яқин олтин чиқди

Тошкент вилоятида она гўдак фарзандининг таглиги орасига қарийб 200 грамм олтин яшириб, мамлакатдан ноқонуний олиб чиқишга уринган.

Тошкент вилоятидаги «Навоий» чегара божхона постида олтин буюмларини ноқонуний олиб чиқишга уринган аёл ушланган.

Божхона назорати давомида аёлнинг гўдак фарзанди таглиги орасига қарийб 200 грамм оғирликдаги 2 дона олтин қуйма яширилгани аниқланган.

Шунингдек, ундан 70 грамм зеб-зийнат буюмлари ҳам топилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ноқонуний олиб чиқишга уринган олтинларнинг умумий қиймати 450 млн сўмни ташкил этган.

Яна бир ҳолатда эса қўшни давлат фуқароси 14 ёшли қизидан фойдаланиб, унинг кийимлари остига яширилган 40 минг АҚШ долларини мамлакатдан олиб чиқишга уринган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Хусусий таълимда янги қоидалар таклиф қилинди

Рақобат қўмитаси хусусий таълим ташкилотлари учун ягона талаблар ва ихтиёрий сертификатлаш тизимини жорий этишни таклиф қилди.

Маълум бўлишича, соҳадаги мурожаатларнинг 96 фоизи нодавлат таълим муассасалари ҳиссасига тўғри келмоқда. Фуқаролар асосан таълим сифати пастлиги ва тўланган маблағларни қайтариш билан боғлиқ муаммолардан шикоят қилган.

Қўмита бу борада тегишли ваколатли органларга таклифлар киритди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Киевда ракета ҳужуми: 14 киши ҳалок бўлди

Россиянинг Киев ва атроф ҳудудларига қилган ракета ва дрон ҳужуми оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, 22 киши жароҳат олди.

Ҳужум натижасида турар жой бинолари ва бошқа объектларга зарар етган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1