EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.1K videos
36 files
71.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Шайҳонтоҳурда 400 га яқин дарахт кесилиб, ҳудуд бетонланмоқда

Шайҳонтоҳур тумани Жарариқ мавзеси, 1АВ-уй ҳовлисида экилган 400 га яқин дарахт кесиб ташлангани айтилмоқда.

Тарқалган видеоларда ҳудуднинг аввалги яшил ҳолати ва ҳозирда бетон қоплама билан ўзгартирилаётгани акс этган.

Ҳудудда дарахтларни кесиш ва ўрнига қурилиш ишлари олиб борилаётгани юзасидан расмий муносабат берилгани ҳақида маълумот келтирилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔7👎4🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Прокурор Наманганнинг собиқ ҳокимига 15 йил қамоқ сўради

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани судида давлат айбловчиси Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Анвар Отахўжаевни 15 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўради. Собиқ ҳоким бир неча коррупциявий жиноятларда айбланмоқда. Менимча, прокурорнинг талаби қондирилса керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олмазордаги қурилиш фожиаси бўйича жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги Беруний кўчасида содир бўлган ер ўпирилиши ва дарахт қулаши билан боғлиқ ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда аёлни калтаклаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарё вилоятида собиқ турмуш ўртоғи томонидан калтакланган аёл ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар органлари томонидан маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, 2 август куни жабрланган аёл К. Хушиева “102” қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, турмуш ўртоғи В.Г. маст ҳолатда уни уриб, тан жароҳати етказганини билдирган ҳамда унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Газсиз ҳудудларда электр учун имтиёзли тариф жорий этилади

Энергетика вазири Шерзод Хўжаевнинг маълум қилишича, табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган ҳудудларда электр энергияси учун алоҳида имтиёзли тариф жорий этилади.

Яъни газ ўрнига электр энергиясидан фойдаланувчи аҳоли электр учун нисбатан арзонроқ тариф асосида тўлов қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Ҳазораспдаги кўп йиллик ер можароси: Effect.uz суриштируви натижа берди

📌 Кадастр раҳбари камера олдида марҳум Ибодуллаев Насуруллога давлат томонидан 1300 кв.м ер участкаси расмийлаштирилганини тасдиқлади.

📌 Солиқ органи меросхўр 2018 йилдан буён айнан шу майдон учун солиқ тўлаб келганини маълум қилди.

📌 Маҳалла раиси эса мазкур хонадон 1970 йилдан бери хўжалик китобида ҳам 1300 кв.м ер майдони билан қайд этиб келинаётганини билдирди.

Шунингдек, кадастр масъуллари ноқонуний қурилиш бартараф этилиши, баҳсли ер марҳумнинг меросхўрига қизил чизиқ асосида қайта расмийлаштирилиши учун 10 кун муддат сўради.

🎥 Бу иш ортида қандай ҳақиқатлар яширинган? Масъул идоралар нима деди?

👉 Тўлиқ журналистик суриштирувни YouTube'да томоша қилинг: https://youtu.be/xSkOAk5QCtk
🔥6👍4
Ногиронлиги бўлган шахсларга кириш ва сертификат имтиҳонларида қўшимча вақт берилади

2027/2028 ўқув йилидан ногиронлиги бўлган шахслар учун кириш ва сертификат имтиҳонларида қўшимча вақт ажратилади.

Шунингдек, имтиҳонларда Брайл алифбоси, сурдотаржимон, ассистент ва бошқа зарур шароитлар таъминланади.

2026 йил 1 октябрдан болаларнинг эҳтиёжларини комплекс баҳолашнинг янги механизми Хоразм ва Навоий вилоятларида тажриба тариқасида жорий этилади.

2027 йилдан болалар матнни ўқиш қурилмалари, овоз синтезаторлари, Брайл дисплейлари ва бошқа ассистив воситалар билан ваучер асосида таъминланади.

Айни пайтда Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган 168 мингдан ортиқ бола бор. Уларнинг 133,8 минг нафари таълим ва ижтимоий хизматлар билан қамраб олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда сув таъминоти раҳбари, Қашқадарёда эса лаборант пора билан ушланди

Андижон ва Қашқадарё вилоятларида пора билан боғлиқ жиноятларга чек қўйилди.

Андижон вилоятида сув таъминоти корхонаси филиали раҳбари оқова сув тармоғи ҳамда канализация насоси ўрнатишга рухсат олиб бериш эвазига 8,5 минг доллар талаб қилгани аниқланган. У келишилган пулни олаётган вақтида ушланган.

Қашқадарё вилоятида эса ОИВ диагностика лабораторияси лаборанти экспертиза хулосасини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 3 минг доллар олган вақтида қўлга олинган.

Тезкор тадбир давомида ушбу маблағнинг 2,5 минг долларини олган суд-тиббий экспертиза бўлими бошлиғи ҳам ушланган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгийўлда вояга етмаганларга ноқонуний диний таълим берилгани аниқланди

Янгийўлда ўқув маркази раҳбари ўз хонадонида вояга етмаганларга диний таълим бериб келгани аниқланган.

Маълум қилинишича, машғулотлар давомида болаларга «Муаллими Соний»дан дарс берилган. Ҳолат юзасидан тегишли чоралар кўрилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Тошкентнинг 10 та туман ҳокимига нисбатан хизмат текшируви ўтказилади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тақдимномасига асосан пойтахтнинг 10 та тумани ҳокимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказилиши белгиланди.

Текширув Бектемир, Миробод, Мирзо Улуғбек, Олмазор, Сергели, Учтепа, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Юнусобод ва Яшнобод туманлари ҳокимларига нисбатан ўтказилади.

Тегишли фармойиш Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов томонидан 3 август куни имзоланган.

Ҳозирча хизмат текширувига сабаб бўлган ҳолатлар ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4😢1
Тошкент шаҳар ҳокимлигида янги тайинлов

Саидазимхон Бориевич Тўлаганов Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тўлаганов мазкур тайинловга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Янги Ўзбекистон кўчаси» ишбилармонлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш дирекциясида маънавий-маърифий ва ташкилий масалалар бўйича директор ёрдамчиси сифатида фаолият юритган.

📌 Маълумот учун: янги лавозимда у фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш жараёнларини ташкил этиш учун масъул бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2🤔1
Хорижда яширинган икки қидирувдаги шахс қайтарилди

Польша ва Туркияда яширинган икки ўзбекистонлик ушланди.

Интерпол ҳамкорлигида халқаро қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди.

Улардан бири диний экстремистик ташкилотда иштирок этиш, иккинчиси фирибгарликда айбланмоқда

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Президент Администрациясининг мақоми қонун билан белгиланмоқда

Администрациясининг ҳуқуқий мақоми, ваколатлари ва фаолият тартибини белгилайдиган Конституциявий қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда маъқулланди.

Қонун лойиҳаси Президент Администрациясининг ҳуқуқий мақомини Конституция талабларига мувофиқ тартибга солишни назарда тутади.

Қонунчилик палатаси депутатлари Президент Администрациясининг ҳуқуқий мақоми, вазифалари ва ваколатларини белгилашга қаратилган Конституциявий қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

Маълум қилинишича, янги таҳрирдаги Конституциянинг 109-моддасига мувофиқ, Президент ўз ваколатларини самарали амалга оширишини ташкилий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлаш мақсадида Президент Администрациясини тузади. Шу билан бирга, унинг ҳуқуқий мақоми, вазифалари ва ваколатлари қонун билан белгиланиши назарда тутилган.

Қонун лойиҳасига кўра, Президент Администрациясининг фаолият юритиш тартиби, ташкилий тузилмаси ҳамда давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланади.

Шунингдек, Администрацияни шакллантириш, унинг Раҳбарини лавозимга тайинлаш ва озод этиш тартиби Президент ваколати сифатида қонун даражасида белгиланмоқда.

Лойиҳада Президент Администрациясининг давлат органларидаги комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари билан ҳамкорлиги, шунингдек, унинг мансабдор шахслари ва ходимлари фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари ҳам назарда тутилган.

Таъкидланишича, ҳужжатни ишлаб чиқишда АҚШ, Финляндия, Чехия, Словакия, Руминия, Латвия, Тайвань, Қозоғистон ва Туркманистон тажрибаси ўрганилган.

Лойиҳа муаллифлари ушбу Конституциявий қонун қабул қилиниши давлат органлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва давлат бошқаруви самарадорлигини оширишга хизмат қилишини қайд этмоқда.
👍34🔥10🤔8😢1
Тошкент ҳокими маслаҳатчиси тайинланди

Фатхулла Нигманов Тошкент шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси — ахборот-таҳлилий гуруҳ раҳбари этиб тайинланди.

У аввал Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссияси раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

Шунингдек, у Юнусобод ва Бектемир туманлари ҳокимликларида турли лавозимларда фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍1
Қирғизистонда ҳарбийлар ўртасида чемпионат бошланади

Ўзбекистон ҳарбийлари ҳам халқаро мусобақада иштирок этади.

5 август куни Қирғизистонда МДҲ давлатлари дўстона армиялари ҳарбий хизматчилари ўртасида XVII отиш бўйича чемпионат старт олади.

Мусобақада Ўзбекистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия ҳарбийлари қатнашади.

Иштирокчилар АК-3 автомати ва ПМ-3 пистолетидан отиш бўйича шахсий ҳамда жамоавий баҳсларда куч синашади. Мусобақада аёл ҳарбийлар ҳам иштирок этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда дрон ҳужуми оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Россиянинг Краснодар ўлкасидаги пляжга дрон қулаши оқибатида 7 киши, жумладан 3 нафар бола ҳалок бўлди.

Ҳодисада яна 40 киши жароҳатланган, 17 нафар жабрланувчи шифохонага ётқизилган.

Россия расмийлари ҳодисада Украинани айблаган, аммо Украина томони бу бўйича изоҳ бермаган. Дроннинг аниқ мақсади ҳозирча маълум эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада аҳоли эътирозига сабаб бўлган ноқонуний қурилиш бузилди

Фарғона шаҳрида қарийб 5 йил давомида аҳолига ноқулайлик туғдириб келган қурилишга чек қўйилди.

Шодиёна кўчасидаги мажмуа маҳалла аҳолисининг эътирозларига қарамай қуриб келинган. Ҳудудда ноқонуний қурилишни бартараф этиш бўйича бузиш ишлари амалга оширилди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳудудда аҳоли учун қулай шароит яратиш ва болалар майдончаларини барпо этиш ташаббуси доирасида ишлар олиб борилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔2
Тошкентда машинани «подзнак» қилиб қолдирганлар учун харажат ошиши мумкин

Пойтахтда қоидабузарлик сабаб эвакуация қилинган автомобилларни жарима майдончасида сақлаш ва ташиш хизматлари учун энг юқори тарифлар белгиланмоқда.

Қарорга кўра:
Сақлаш: ҳар бир сутка учун БҲМнинг 20 фоизи;
Эвакуация ва ташиш: ҳар бир километр учун БҲМнинг 20 фоизи.

Шу билан бирга, автомобилни жарима майдончасига эвакуация қилиш бўйича умумий тўлов БҲМнинг 4 бараваридан ошмаслиги керак.
Ягона тарифларни жорий этиш орқали хизматлар нархини шаффофлаштириш ва фуқаролардан асоссиз тўловлар ундирилишининг олдини олиш мақсад қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10
Тошкентда 4,7 млрд сўмлик бюджет маблағлари сохта «кешбек» орқали талон-торож қилинган

Тошкент шаҳрида фуқароларга сохта харид чекларини сотиш орқали бюджет маблағларини «кешбек» сифатида ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди.

Дастлабки ҳолатда «G.M.» МЧЖ масъуллари гўёки 76,2 млрд сўмлик маҳсулот харид қилингани ҳақида сохта маълумотлар расмийлаштириб, 2 475 нафар ижтимоий ҳимоя реестридаги шахсларга сохта чекларни 70–150 минг сўмдан сотган. Натижада «Soliq Mobile» орқали 7,5 млрд сўм кешбек ҳисобланиб, шундан 4,1 млрд сўми тўлаб берилган.

Яна бир ҳолатда «E.G.» ва «I.F.» МЧЖ масъуллари 1 812 нафар шахсга сохта чекларни 100–150 минг сўмдан сотган. Ушбу схема орқали 1 млрд сўм кешбек ҳисобланиб, 640,8 млн сўми тўлаб берилган.

Ҳар икки ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда икки ходим 3 минг доллар эвазига ОИВ хулосасини ўзгартирмоқчи бўлди

Қашқадарё вилоятида ОИВ бўйича экспертиза хулосасини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 3 минг доллар талаб қилингани аниқланди.
Маълум қилинишича, гумон қилинувчилардан бири ОИТСга қарши курашиш марказининг туманлардан биридаги ОИВ диагностика лабораторияси лаборанти, иккинчиси эса Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг туман бўлими бошлиғи бўлган.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда таблетка тарқатишда гумонланган 3 нафар шахс ушланди

Тошкент шаҳрида таблетка тарқатишда гумонланган жиноий гуруҳнинг 3 нафар аъзоси қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ва зарур процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1