EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.1K videos
36 files
71.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Молларга паспорт бериш жараёни қандай амалга оширилади?

Ўзбекистонда чорва молларини идентификация қилиш ва уларга ветеринария паспорти расмийлаштириш тартиби белгиланган. Жараёнда ҳайвон ҳақидаги маълумотлар махсус электрон тизимга киритилиб, унга идентификация рақами берилади.

Паспортда чорва молининг эгаси, тури, жинси, ёши ва ветеринария ҳолатига оид маълумотлар акс эттирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Украина нефть ташувчиларга зарба бермоқда

Россия ҳудудига ёнилғи олиб кетаётган юк машиналари нишонга олинмоқда.

Украина Россия ҳудудидаги ёнилғи ташувларига қарши ҳужумларни кучайтирмоқда.

Хабарларга кўра, бензин ва дизел ёнилғиси ортилган айрим юк машиналари портлатилган. Украина томони бундай ҳаракатларни Россиянинг логистика ва таъминот занжирларига зарба бериш сифатида баҳоламоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎3🔥1🤔1
ЙПХ инспектори ҳалок бўлди

Фарғонада хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ инспектори фожиали ҳалок бўлди.

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида маст ҳолда Spark бошқарган ҳайдовчи ЙПХ инспекторини уриб юборди.

Қонуний тўхташ талабига бўйсунмаган ҳайдовчи ҳаракати оқибатида оғир жароҳат олган сержант Хайитбек Каримжонов шифохонада вафот этди.
У ички ишлар органларида 2022 йилдан буён хизмат қилиб келган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
Аун Сан Су Чжи кўриниш берди

Мьянманинг собиқ раҳбари икки ярим йилдан сўнг илк бор ташқи вакиллар билан учрашди.

Мьянмада қамоқда сақланаётган Аун Сан Су Чжи илк бор «Қизил Хож» халқаро қўмитаси вакиллари билан учрашди.
Учрашувдан кейин тарқатилган суратларда 81 ёшли сиёсатчи соғлом кўринишда акс этган.

Аун Сан Су Чжи 2021 йилги ҳарбий тўнтаришдан сўнг ҳибсга олинган эди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайвонларга шафқатсиз муносабат учун жазо кучайтирилди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат учун жавобгарлик кучайтирилганини эслатди.

Унинг таъкидлашича, 28 июндан бошлаб бундай ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жарималар миқдори оширилган. Айрим ҳолатларда 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси ҳам қўлланиши мумкин.

Шунингдек, у видеода Президент Администрациясининг «ходимлари» — Ялпиз ва Дархон исмли мушукларни ҳам кўрсатди.

«Уларга меҳримиз бўлакча», — деб ёзган Саида Мирзиёева.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29🔥11😢2🤔1
Тошкентда 100 та янги жамоат ҳожатхонаси барпо этилади

Тошкент шаҳрида аҳоли ва сайёҳлар учун жамоат ҳожатхоналари сони кўпайтирилади. 2026 йил якунига қадар пойтахтда 100 та замонавий жамоат ҳожатхонаси барпо этилиши белгиланди.

Янги санитария объектлари давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади. Улар марказий кўчалар, булварлар, истироҳат боғлари, сайёҳлик масканлари ҳамда одамлар гавжум бўладиган бошқа ҳудудларда жойлаштирилади.

Тегишли қарор Президент фармони билан белгиланган.

Янги объектлар пойтахтда жамоат ҳожатхоналаридан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада ЙПХ инспектори йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлди

2026 йил 31 июль куни соат тахминан 23:30 да Ўзбекистон туманида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Маълум қилинишича, маст ҳолда «Spark» автомашинасини бошқариб келган 1996 йилда туғилган А.Э. ЙПХ ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмаган ва уни уриб юборган.

Ҳодиса оқибатида Фарғона вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати ЙҲХБ 2-минтақавий ҳудуд ЙПХ отряди 3-сафарбар гуруҳи ЙПХ катта инспектори, сержант Хайитбек Каримжонов оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, у жонлантириш бўлимида вафот этган.

Марҳум Хайитбек Каримжонов 2022 йилдан ички ишлар органларида хизмат қилиб келган. Унинг ортидан онаси, турмуш ўртоғи ва икки нафар фарзанди қолди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми ҳамда 117-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчига нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари ва ҳамкасбларига чуқур таъзия билдирамиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
УЕФА ФИФАни суд билан қўрқитди

ФИФАнинг инвестиция режаси футбол оламида янги можарога сабаб бўлди.

УЕФА ФИФАнинг мусобақаларга хусусий инвесторларни жалб қилиш режаси юзасидан ҳуқуқий чора кўришни кўриб чиқмоқда.

ФИФА раҳбарияти Жаҳон чемпионати каби йирик мусобақаларни бошқарувчи янги тижорий тузилма ташкил этиш ва унга ташқи сармоядорларни жалб қилишни режалаштирган эди.

Ушбу ташаббус Европа ва бошқа минтақалар футбол ташкилотлари томонидан танқид қилинди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Зилзиладан кейинги фожиа

Японияда зилзиладан зарар кўрган савдо марказига қайтган икки ходим ҳалок бўлди.

Япониянинг Кумамото ҳудудидаги савдо марказида юз берган портлаш оқибатида икки ходим вафот этди.

Маълум бўлишича, улар раҳбар топшириғи билан пулларни хавфсиз жойга олиб қўйиш учун зилзиладан кейин бинога қайта кирган.
Компания раҳбарияти кўрсатма нотўғри бўлганини тан олиб, марҳумларнинг яқинларидан узр сўради.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Фарғонада 12,9 млрд сўмлик субсидия сохта маълумотлар асосида ажратилган

Фарғонада иссиқлик энергияси ҳажми ҳужжатларда қарийб 2,5 баравар ошириб кўрсатилган. Натижада бюджетдан 12,9 млрд сўм ортиқча субсидия ажратилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ўтказилган текширувда «Иссиқлик таъминоти» МЧЖ мансабдор шахсларининг ҳаракатлари фош этилди.

Аниқланишича, 2024–2025 йиллар ҳамда 2026 йил январь–май ойларида аҳолига амалда 85,7 минг Гкал иссиқлик энергияси етказиб берилган. Бироқ масъуллар тақдим этган ҳужжатларда бу кўрсаткич 212,3 минг Гкал деб кўрсатилган.

Шу тариқа, бюджетдан 12,9 млрд сўм ортиқча субсидия ажратилишига эришилган ва давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда моддий зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2😢1
⚡️Хоразмда суд қароридан ҳам кучлироқ қарор(одам)лар бор…

Давлат берган ҳуқуқ, Кадастр рад этган ариза ва суд эшигигача етиб келган баҳс…

«Ижро ҳужжатидаги талаблар амалда ижро этилди.«

Бу бир жумла Хивадаги бир ишга нуқта қўйиши керак эди. Мажбурий ижро бюроси айнан шундай қарор қабул қилди. Аммо бир неча ой ўтиб, ушбу иш бўйича фуқаро Лочин Ибрагимов Effect.uz таҳририятига мурожаат қилди.

Унинг айтишича, суд қарори ижро этилган деб ҳисобланган бўлсада, у ҳали ҳам ўз ҳуқуқига эриша олмаган.

Хўш... Унда ижро этилган ҳаракат нимадан иборат?
Суд қарорини ким бажаради?

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра, суд ҳокимияти мустақил ҳисобланади. Судлар чиқарган ва қонуний кучга кирган қарорлар эса барча давлат органлари, мансабдор шахслар, ташкилотлар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир. Бу қоида қонунларда аниқ белгилаб қўйилган.

Аммо Effect.uz ўрганган Хоразмдаги иш ушбу қоида амалда қандай ишлаши ҳақида жиддий саволларни ўртага чиқармоқда. Бу суриштирув ер ҳақида эмас, бу қонуний кучга кирган суд қарорининг ҳақиқий ижроси нимани англатиши ҳақида.
Ҳаммаси 2001 йилда бошланган…

👉 https://effect.uz/n/206

Суд қарорини муҳокама қилиш мумкин.

Суд қарори устидан шикоят қилиш мумкин.

Суд қарорини юқори инстанцияда бекор қилиш ҳам мумкин.

Аммо қонуний кучга кирган суд қарорини бажармаслик ёки унинг ижроси ҳақида турлича талқинлар пайдо бўлиши жамоатчиликда табиий саволларни туғдиради.

Хўш...

Суд қароридан ҳам кучлироқ қарор борми?

 

Effect.uz ушбу материални тайёрлаш жараёнида 80 саҳифадан ортиқ суд ҳужжатлари, давлат органларининг расмий жавоблари, архив маълумотлари ҳамда мурожаатчи тақдим этган материалларни ўрганди. Материалда келтирилган барча фактлар мавжуд ҳужжатларга асосланади. Айни пайтда таҳририят мазкур масала юзасидан барча масъул давлат органларининг расмий муносабатини ҳам кутади.
👍2🤔1
Солиқ қўмитаси июнь ойи учун 112,8 млрд сўмлик кешбэкни тасдиқлади

5,5 млндан ортиқ истеъмолчига кешбэк тўловлари тасдиқланди.


Солиқ қўмитаси июнь ойида харидлар учун 112,8 млрд сўм кешбэкни тасдиқлади.

Қолган тўловлар тадбиркорлар солиқ ҳисоботларидаги хатоларни тузатиб, қарздорликни бартараф этганидан сўнг автоматик тасдиқланади.

Амалдаги тартибга кўра, харидорлар харид суммасининг 1 фоизи, ойига энг кўпи билан 247,2 минг сўм кешбэк олиши мумкин.

Қўмита фуқароларни «Солиқ» иловасида фақат ҳақиқий чекларни рўйхатдан ўтказишга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
“Андижон сув таъминоти” АЖ Жалақудуқ тумани филиали бошлиғи ушланди

Андижонда канализация тармоғи ўрнатиш учун техник шарт олиб беришни ваъда қилиб, 8 500 АҚШ доллари талаб қилинган ҳолат аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Андижон сув таъминоти” АЖ Жалақудуқ тумани филиали бошлиғи К.Т.га нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Маълум қилинишича, К.Т. фуқаро Б.А.нинг Жалақудуқ туманидаги “Туялас” МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонига канализация тармоғи ўрнатиш учун техник шарт олиб беришни ваъда қилган. Унинг топшириғига кўра, 8 500 АҚШ долларини фуқаро М.Ш. олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
11 тоифадаги фуқаролар транспортда имтиёзли ҳаракатланади

11 тоифадаги фуқаролар авиа, темир йўл ва шаҳарлараро автобусларда бепул ёки 50 фоиз чегирма асосида ҳаракатланиши мумкин бўлади.

Янги тартибга кўра:

▪️ Қоғоз талонлар бекор қилинади — чипта учун ID-карта ёки биометрик паспорт етарли бўлади.

▪️ Имтиёз ҳуқуқи «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» тизими орқали автоматик текширилади.

▪️ 2027 йил 1 январдан имтиёзли чипталарни «Baraka» ижтимоий картаси мобил иловаси орқали онлайн харид қилиш имконияти яратилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍70🔥14
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎17👍5🤔1
Шайҳонтоҳурда 400 га яқин дарахт кесилиб, ҳудуд бетонланмоқда

Шайҳонтоҳур тумани Жарариқ мавзеси, 1АВ-уй ҳовлисида экилган 400 га яқин дарахт кесиб ташлангани айтилмоқда.

Тарқалган видеоларда ҳудуднинг аввалги яшил ҳолати ва ҳозирда бетон қоплама билан ўзгартирилаётгани акс этган.

Ҳудудда дарахтларни кесиш ва ўрнига қурилиш ишлари олиб борилаётгани юзасидан расмий муносабат берилгани ҳақида маълумот келтирилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔7👎4🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Прокурор Наманганнинг собиқ ҳокимига 15 йил қамоқ сўради

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани судида давлат айбловчиси Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Анвар Отахўжаевни 15 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўради. Собиқ ҳоким бир неча коррупциявий жиноятларда айбланмоқда. Менимча, прокурорнинг талаби қондирилса керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олмазордаги қурилиш фожиаси бўйича жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги Беруний кўчасида содир бўлган ер ўпирилиши ва дарахт қулаши билан боғлиқ ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда аёлни калтаклаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарё вилоятида собиқ турмуш ўртоғи томонидан калтакланган аёл ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар органлари томонидан маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, 2 август куни жабрланган аёл К. Хушиева “102” қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, турмуш ўртоғи В.Г. маст ҳолатда уни уриб, тан жароҳати етказганини билдирган ҳамда унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2