EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.1K videos
36 files
71.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Анталияда маданий мерос туризми янги босқичга кўтарилмоқда

Дунё бўйлаб тарихий ва маданий мерос туризмига бўлган талаб ортиб бораётган бир пайтда, Туркиянинг Анталия вилоятида Андриаке археологик ёдгорлиги, Ликия цивилизациялари музейи ҳамда Седра ташриф буюрувчилар маркази реставрациядан сўнг қайта фойдаланишга топширилди. Кенг кўламли тиклаш ва ободонлаштириш ишлари эвазига ушбу қадимий обидалар эндиликда сайёҳларга қадимги Ликия денгизчилик маданияти ва бой тарихий топилмалар билан янада қулай ва мазмунли тарзда танишиш имкониятини тақдим этмоқда.

👉 Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда қурилиш майдонида ер ўпирилди

Тошкент шаҳри Олмазор тумани, Орзу массиви, 3-уй яқинидаги қурилиш объектида ер ўпирилиши содир бўлган.

Ижтимоий тармоқларда бир киши тупроқ остида қолгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ расмий маълумотга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлар йўқ.

Ҳодиса жойида махсус комиссия иш олиб бормоқда. Мутахассислар воқеа сабаблари ҳамда яқин ҳудуд, йўл қопламаси ва муҳандислик коммуникацияларининг ҳолатини ўрганмоқда.

Текширув натижасида қурилиш меъёрлари бузилгани аниқланса, масъулларга ҳуқуқий баҳо берилади.

Яқинда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева шундай ҳолатларни танқид остига олиб, Бош Прокуратура назоратга олишини буюрган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Индонезияда 271 киши бўлган паром ёнди: 5 киши ҳалок, 41 киши бедарак

Индонезия соҳилларида 271 киши бўлган Mutiara Sentosa 2 пароми ёнғин остида қолди. Ҳодиса Мадура ороли яқинида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлган, 41 киши эса бедарак йўқолган. 225 киши қутқарилган.

Айни пайтда қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1😢1
Тошкентнинг 22 та маҳалласида ичимлик суви 24 соатга тўхтатилади

Мирзо Улуғбек туманидаги сув тақсимлаш иншоотида 3 август куни соат 10:00 дан бошлаб 24 соат давомида профилактика ишлари олиб борилади.

Шу сабабли Тошкентнинг 22 та маҳалласида ичимлик суви таъминотида вақтинчалик узилишлар юзага келади.

Жумладан, 884 та кўп қаватли уй, 7 мингдан ортиқ хонадон ҳамда 240 дан зиёд ижтимоий муассаса сув таъминотидан вақтинча узилади.

Сув таъминоти тўхтатилган ҳудудларга ичимлик суви махсус транспорт воситалари орқали етказиб берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Мактабларда ўқувчилардан дарсликлар учун ижара пули олинмайди

Ўзбекистонда мактаб дарсликларидан ўқувчиларнинг бепул фойдаланиши йўлга қўйилган.

Президентнинг ПФ-79-сонли фармонига (26.05.2023) кўра, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мактаб дарсликларининг ижара тўловлари тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади. Шу муносабат билан ўқувчиларга дарсликларни бепул фойдаланишга бериш тизими жорий этилган.

Шунингдек, Республика мақсадли китоб жамғармасининг фаолияти тугатилиб, унинг барча функциялари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ўтказилган.

Дарсликлар учун ажратиладиган маблағлар Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Россиядан ноқонуний олиб келинган 600 млн сўмлик контрафакт дорилар аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда контрафакт дори воситалари савдосига чек қўйилди.

Тошкент шаҳри ва вилоятида жойлашган 3 та хонадон кўздан кечирилганда, 29 турдаги жами 1330 қути контрафакт дори воситалари аниқланди.

Улар орасида «Бусерелин», «Волини», «Бикана», «Тирзетта» ва бошқа дори воситалари бор.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мусодара қилинган маҳсулотларнинг тахминий қиймати 600 млн сўмни ташкил этади.

Маълум бўлишича, 1963 йилда туғилган фуқаро ва унинг икки нафар фарзанди ушбу дори воситаларини Россиядан йўловчилар кўмагида кичик партияларда темир йўл ва ҳаво транспорти орқали олиб келиб, Тошкент шаҳрида сотиш билан шуғулланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Автобус нархи ошиши мумкин

Жамоат транспортида йўл ҳақини иқтисодий асосланган тарифга яқинлаштириш таклиф этилди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги институт жамоат транспортини молиялаштириш тизимини ўзгартиришни таклиф қилди.

Таклифга кўра, автобус йўл ҳақларини босқичма-босқич иқтисодий асосланган тариф даражасига олиб чиқиш, субсидияларнинг бир қисмини эса ҳудудларда транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтириш режалаштирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9😢1
Ўзбекистон ЖСТга яқин

Ўзбекистон 2026 йилда ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини якунлашни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) кириш бўйича ишларини жадаллаштирмоқда.

Март ойидан буён 190 та қонунчилик ҳужжати ЖСТ талабларига мослаштирилди. Музокараларни якунлаш ва айрим қонунларни тезроқ қабул қилиш режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Молларга паспорт бериш жараёни қандай амалга оширилади?

Ўзбекистонда чорва молларини идентификация қилиш ва уларга ветеринария паспорти расмийлаштириш тартиби белгиланган. Жараёнда ҳайвон ҳақидаги маълумотлар махсус электрон тизимга киритилиб, унга идентификация рақами берилади.

Паспортда чорва молининг эгаси, тури, жинси, ёши ва ветеринария ҳолатига оид маълумотлар акс эттирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Украина нефть ташувчиларга зарба бермоқда

Россия ҳудудига ёнилғи олиб кетаётган юк машиналари нишонга олинмоқда.

Украина Россия ҳудудидаги ёнилғи ташувларига қарши ҳужумларни кучайтирмоқда.

Хабарларга кўра, бензин ва дизел ёнилғиси ортилган айрим юк машиналари портлатилган. Украина томони бундай ҳаракатларни Россиянинг логистика ва таъминот занжирларига зарба бериш сифатида баҳоламоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎3🔥1🤔1
ЙПХ инспектори ҳалок бўлди

Фарғонада хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ инспектори фожиали ҳалок бўлди.

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида маст ҳолда Spark бошқарган ҳайдовчи ЙПХ инспекторини уриб юборди.

Қонуний тўхташ талабига бўйсунмаган ҳайдовчи ҳаракати оқибатида оғир жароҳат олган сержант Хайитбек Каримжонов шифохонада вафот этди.
У ички ишлар органларида 2022 йилдан буён хизмат қилиб келган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
Аун Сан Су Чжи кўриниш берди

Мьянманинг собиқ раҳбари икки ярим йилдан сўнг илк бор ташқи вакиллар билан учрашди.

Мьянмада қамоқда сақланаётган Аун Сан Су Чжи илк бор «Қизил Хож» халқаро қўмитаси вакиллари билан учрашди.
Учрашувдан кейин тарқатилган суратларда 81 ёшли сиёсатчи соғлом кўринишда акс этган.

Аун Сан Су Чжи 2021 йилги ҳарбий тўнтаришдан сўнг ҳибсга олинган эди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайвонларга шафқатсиз муносабат учун жазо кучайтирилди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат учун жавобгарлик кучайтирилганини эслатди.

Унинг таъкидлашича, 28 июндан бошлаб бундай ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жарималар миқдори оширилган. Айрим ҳолатларда 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси ҳам қўлланиши мумкин.

Шунингдек, у видеода Президент Администрациясининг «ходимлари» — Ялпиз ва Дархон исмли мушукларни ҳам кўрсатди.

«Уларга меҳримиз бўлакча», — деб ёзган Саида Мирзиёева.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29🔥11😢2🤔1
Тошкентда 100 та янги жамоат ҳожатхонаси барпо этилади

Тошкент шаҳрида аҳоли ва сайёҳлар учун жамоат ҳожатхоналари сони кўпайтирилади. 2026 йил якунига қадар пойтахтда 100 та замонавий жамоат ҳожатхонаси барпо этилиши белгиланди.

Янги санитария объектлари давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади. Улар марказий кўчалар, булварлар, истироҳат боғлари, сайёҳлик масканлари ҳамда одамлар гавжум бўладиган бошқа ҳудудларда жойлаштирилади.

Тегишли қарор Президент фармони билан белгиланган.

Янги объектлар пойтахтда жамоат ҳожатхоналаридан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада ЙПХ инспектори йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлди

2026 йил 31 июль куни соат тахминан 23:30 да Ўзбекистон туманида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Маълум қилинишича, маст ҳолда «Spark» автомашинасини бошқариб келган 1996 йилда туғилган А.Э. ЙПХ ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмаган ва уни уриб юборган.

Ҳодиса оқибатида Фарғона вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати ЙҲХБ 2-минтақавий ҳудуд ЙПХ отряди 3-сафарбар гуруҳи ЙПХ катта инспектори, сержант Хайитбек Каримжонов оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, у жонлантириш бўлимида вафот этган.

Марҳум Хайитбек Каримжонов 2022 йилдан ички ишлар органларида хизмат қилиб келган. Унинг ортидан онаси, турмуш ўртоғи ва икки нафар фарзанди қолди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми ҳамда 117-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчига нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари ва ҳамкасбларига чуқур таъзия билдирамиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1