EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.1K videos
36 files
71.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Туркия қулай халқаро ва маҳаллий парвозлари билан ёзги саёҳатлар учун етакчи йўналишга айланмоқда

Халқаро аэропортлардаги узоқ навбатлар ва мураккаб чегара тартиблари фонида Туркия кенг тўғридан-тўғри парвозлар тармоғи ҳамда тезкор хизмат кўрсатиш тизими билан ёзги таътил учун энг қулай манзил сифатида ажралиб турибди. Мамлакатнинг барча минтақаларини қамраб олган замонавий ҳаво бандаргоҳлари ва ривожланган транспорт инфратузилмаси саёҳатчиларга вақтни кутишларда эмас, балки келган заҳотиёқ мароқли ҳордиқ чиқаришга сарфлаш имконини беради.

👉 Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда жанжаллашган 7 нафар аёл қамоққа олинди

Андижонда юзага келган жанжал судгача етиб борди — унда иштирок этган 7 нафар аёлга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥1
Анталияда маданий мерос туризми янги босқичга кўтарилмоқда

Дунё бўйлаб тарихий ва маданий мерос туризмига бўлган талаб ортиб бораётган бир пайтда, Туркиянинг Анталия вилоятида Андриаке археологик ёдгорлиги, Ликия цивилизациялари музейи ҳамда Седра ташриф буюрувчилар маркази реставрациядан сўнг қайта фойдаланишга топширилди. Кенг кўламли тиклаш ва ободонлаштириш ишлари эвазига ушбу қадимий обидалар эндиликда сайёҳларга қадимги Ликия денгизчилик маданияти ва бой тарихий топилмалар билан янада қулай ва мазмунли тарзда танишиш имкониятини тақдим этмоқда.

👉 Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда қурилиш майдонида ер ўпирилди

Тошкент шаҳри Олмазор тумани, Орзу массиви, 3-уй яқинидаги қурилиш объектида ер ўпирилиши содир бўлган.

Ижтимоий тармоқларда бир киши тупроқ остида қолгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ расмий маълумотга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлар йўқ.

Ҳодиса жойида махсус комиссия иш олиб бормоқда. Мутахассислар воқеа сабаблари ҳамда яқин ҳудуд, йўл қопламаси ва муҳандислик коммуникацияларининг ҳолатини ўрганмоқда.

Текширув натижасида қурилиш меъёрлари бузилгани аниқланса, масъулларга ҳуқуқий баҳо берилади.

Яқинда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева шундай ҳолатларни танқид остига олиб, Бош Прокуратура назоратга олишини буюрган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2😢2