EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.1K videos
36 files
71.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган ва Тошкент вилоятида қарийб 12 кг гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда Наманган ва Тошкент вилоятида умумий оғирлиги 11,7 килограмм гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди. Бир нечта шахс қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.

Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда бир фуқарога тегишли целлофан пакетдан 944 грамм «гашиш» гиёҳвандлик моддаси аниқланди. Терговда ушбу моддани у наркосавдогардан 9 900 АҚШ долларига сотиб олгани маълум бўлди. Кейинчалик мазкур шахс ҳам қўлга олинди.

Шунингдек, уларни гиёҳвандлик моддалари билан таъминлаб келган Андижон вилоятилик икки нафар шахснинг ёнидан 9 килограмм 801 грамм «гашиш» мусодара қилинди.

Яна бир ҳолатда эса Бекобод шаҳрида наркокурьерлар томонидан «закладка» усулида яшириб кетилган 977 грамм «гашиш»ни қабул қилиб олаётган маҳаллий фуқаро қўлга олинди.

Ҳар икки ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Тошкентда икки кўча уч кунга ёпилади

Тошкент шаҳрида Мустақиллик шоҳ кўчаси атрофидаги икки йўналишда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

3 август куни соат 22:00 гача:
🔹 Оққўрғон кўчасининг Мустақиллик шоҳ кўчасидан Осиё кўчасигача бўлган қисми;
🔹 Паркент кўчасининг Мустақиллик шоҳ кўчасидан Паркент-2 кўчасигача бўлган қисми ёпилади.

Ҳайдовчиларга ҳаракат йўналишини олдиндан режалаштириш ва муқобил айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Қашқадарёда қарийб 3 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган

Қашқадарё вилоятининг Қамаши, Касби ва Шаҳрисабз туманларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Қамаши туманида «А. Ж.» фермер хўжалигига қарашли сув насослари ҳисоблагичдан ташқари тармоққа улангани аниқланган. Бу орқали 2 млрд 272 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.

Касби туманида фуқаро Э. Ш.га қарашли сув насосларида ҳам шундай қоидабузарлик қайд этилган. Етказилган зарар 572 млн сўмни ташкил қилган.
Шаҳрисабз туманида эса «Ш. И.» МЧЖга қарашли корхона электр тармоғига ўзбошимчалик билан улангани аниқланиб, электр таъминоти корхонасига 113 млн сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Ҳолатлар бўйича белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат раҳбарлари Қирғизистондаги сув-мотор спорти бўйича жаҳон чемпионати босқичини очиб бердилар

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Қирғизистонда ўтказилаётган сув-мотор спорти бўйича жаҳон чемпионати босқичининг тантанали очилиш маросимида иштирок этдилар.

Мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан келган спортчилар иштирок этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍306🔥250
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ёлғиз кекса аёлга эътиборсизлик қилган масъуллар ишдан бўшатилди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилишича, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 1940 йилда туғилган ёлғиз кекса аёл Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказига жойлаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Икки ҳудудда ободонлаштириш бошқармаси масъуллари 1 000 тоннадан ортиқ асфальтни талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг маълум қилишича, Шароф Рашидов ва Паркент туманлари Ободонлаштириш бошқармаларида асфальт маҳсулотларини талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бекмурод Абдуллаев иши нега ёпиқ кўрилмоқда? Суд расмий изоҳ берди

Тошкент шаҳар судлари матбуот котиби Турсунали Акбаров Бекмурод Абдуллаев ва бошқаларга оид жиноят иши давлат манфаатларига доир махфий материаллар мавжудлиги, иштирокчилар хавфсизлиги ва судьяларга нисбатан эҳтимолий ижтимоий босим хавфи туфайли ёпиқ тартибда кўрилаётганини маълум қилинди
.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Стипендия яшашга етмаяпти»: талабалар тўловини ошириш таклиф қилинди

30 июль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган фискал мулоқотда талабалар стипендиясини ошириш таклифи илгари сурилди. Фискал таҳлиллар институти масъулларининг таъкидлашича, амалдаги стипендия тизимида қатор муаммолар сақланиб қолмоқда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистондаги 1,6 миллион нафар талабанинг атиги 118 минг нафари ёки 7,3 фоизи стипендия олади. Базавий стипендия миқдори эса минимал истеъмол харажатларидан паст бўлиб, талабаларнинг ижтимоий ҳолатини тўлиқ ҳисобга олмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Италия Испания билан Шенген тартибини тўхтатиши мумкин

Италия бош вазири Жоржа Мелони Х ижтимоий тармоғида Марокашдан Сеута анклавига ноқонуний мигрантларнинг оммавий кириб келиши Европа чегаралари хавфсизлигига таҳдид солаётганини маълум қилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Собиқ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов қўлга олингани айтилмоқда

Vaqt.uz нинг вазиятдан хабардор бир неча манбаси хабар беришича, собиқ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 29 июль куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан яшаш манзилидан олиб кетилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ ва Исроил Хоманаийни изламоқда

The Times газетаси хабарига кўра, АҚШ ва Исроил разведка хизматлари Эрон олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаийнинг қаердалигини аниқлашга уринмоқда.

Нашрнинг ёзишича, Хоманаий узоқ вақт давомида телефон ва компьютердан фойдаланмаган бўлиши мумкин. Айрим разведка манбалари унинг тақдири ҳақида турли тахминларни илгари сураётган бўлса, Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) у тирик эканини таъкидламоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Ўзбекистонда уй ҳайвонларини рўйхатдан ўтказиш бошланади

7 августдан Ўзбекистонда уй ҳайвонларини идентификация қилиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби кучга киради.

Ҳайвонларни белгиланган муддатларда рўйхатдан ўтказиш шарт:
🐄 Сигир, қўй, эчки ва туялар — туғилганидан кейин 14 кун ичида;

🐎 Отлар — 4 ойгача;

🐖 Чўчқалар — 30 кунгача;

🐕 Ит ва мушуклар — 3 ойгача.
Белгиланган талабларга риоя қилмаслик маъмурий жаримага сабаб бўлиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎18🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга давлат ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥13👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қосимов ОАВ учун эшикларни ёпдими?

Биз билган, очиқлик сиёсатини қўллаб-қувватлайдиган Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бугун Денов туманида ОАВ вакиллари учун эшикларни ёпдими?

Бугун тонгда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Муродбек Давлатов таҳририятимизга келиб тушган мурожаатлар юзасидан вилоят ҳокими қабулидан сўнг мурожаатчилар билан учрашув ўтказилиб, масалаларга ойдинлик киритилишини маълум қилган эди.

Бироқ Effect.uz ижодий жамоаси Термиз шаҳридан Денов туманига етиб келганида, учрашув ўтказилиши режалаштирилган жойда ОАВ вакиллари учун эшиклар ёпиқ эканига гувоҳ бўлди. Натижада журналистларга жараённи кузатиш имконияти берилмади.

Мазкур ҳолат юзасидан расмий изоҳ кутамиз ҳамда вазият ривожини кузатишда давом этамиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4😢2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥1🤔1
«Бунёдкор»га 5 млрд сўм молиявий ёрдам ажратилди

Ҳукумат қарорига асосан, «Бунёдкор» футбол клубига 5 млрд сўм миқдорида молиявий ёрдам ажратилди.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, маблағ Президентнинг 2026 йил 24 мартдаги ПҚ-107-сон қарори асосида берилган.

Жамоа ажратилган маблағ учун миннатдорлик билдириб, янги мавсум ўйинларига тайёргарликни давом эттираётганини маълум қилди.

Аввалроқ клубнинг молиявий аҳволи оғирлашгани, футболчи ва мураббийлар бир неча ойдан бери маош олмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎18👍3
Учкўприкда «Инсон» маркази ходими бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлгани айтилди

Фарғона вилояти Учкўприк туманида ободонлаштириш ишларига жалб қилинган «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг 34 ёшли ходими бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлгани хабар қилинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Тоҳиржон Жўраев тозалаш ишларини олиб бораётган вақтида майса ўриш қурилмасининг ўткир қисми чиқиб кетиб, оғир тан жароҳати етказган. Ҳодиса оқибатида ходим вафот этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍1👎1
Давлатнинг ноқонуний қарори сабаб зарар кўрилса, компенсация тўланади

Ўзбекистонда давлат органлари ёки уларнинг ходимларининг ноқонуний қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида зарар кўрган фуқароларга компенсация тўлашнинг янги тартиби тасдиқланди.

Унга кўра, суд зарар етказилганини аниқласа, фуқарога етказилган моддий ва маънавий зарар учун компенсация давлатнинг ҳудудий жамғармалари ҳисобидан тўланади.

Агар зарар етказилишига айбдор мансабдор шахс аниқланса, давлат тўланган маблағни ундан қайтариб ундириш ҳуқуқига эга бўлади.

Янги тартиб 2027 йил 28 январдан кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1