EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.1K videos
36 files
71.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда гиёҳванд модда сотувчиси ушланди

Навоий вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида гиёҳванд моддани сотиш билан шуғулланган шахс қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан қонунчиликка мувофиқ тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Хоразмдаги жумбоқ: 3 сотих қаерга йўқолди?

Ҳоким қарорида — 13 сотих, кадастр ҳужжатида ҳам — 13. Аммо меросхўр йиллар давомида солиқ тўлаб келган ернинг бир қисми бугун нега унинг тасарруфида эмас?

EFFECT.UZ Ҳазораспда бир оиланинг йиллар давомида ечим топмаётган ер можароси ортидаги ҳужжатлар, баҳсли қурилиш ва масъул идоралар фаолиятини ўрганмоқда. Таҳририят туман ҳокими Руслан Жуманиёзовдан масалага эътибор қаратишни сўрайди.

👉 https://effect.uz/n/202

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Анвар Отахўжаев ва яна 5 киши — қатор оғир моддалар билан судда жавоб беряпти Жорий йилнинг 23 апрель куни жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судида собиқ Наманган шаҳар собиқ ҳокими Анвар Отахўжаев ва бошқаларга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ…
Намангандаги шов-шувли иш ортида яна кўп воқелик борми?

Собиқ шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаев иши бўйича таҳририятимизга кутилмаган мазмундаги мурожаат келиб тушди.

Ҳимоя томони илгари сураётган важлар ишнинг айрим муҳим нуқталари бўйича жиддий саволлар туғдирмоқда. Ҳукмни суд беради. Биз эса саволларни ўртага қўямиз.

Таҳририятга тақдим этилган мурожаатда терговнинг холислиги, далилларнинг шакллантирилиши ва айрим кўрсатувларни олиш жараёни юзасидан жиддий эътирозлар билдирилган. Бу фикрлар ҳимоя томонининг позицияси бўлиб, уларнинг ҳаққонийлигига якуний ҳуқуқий баҳо суд томонидан берилади.

Маълумот учун: Анвар Отахўжаев 2025 йил сентябрида ўтказилган тезкор тадбирдан сўнг ушланган. ДХХнинг ўша пайтдаги хабарига кўра, унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «а» банди — жуда кўп миқдорда пора олиш бўйича жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланган.

2026 йил 24 апрель куни Отахўжаев ва яна 5 нафар шахсга оид жиноят ишини кўриб чиқиш жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судида бошланган. Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра, ишда ЖКнинг 167, 168, 205, 206, 209, 28–209, 210, 28–211 ва 212-моддалари бўйича айбловлар мавжуд.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зангиотадаги тергов ҳибсхонасида бир киши учун кунига 120 минг сўмдан ортиқ маблағ сарфланади

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Марказий тергов ҳибсхонасида сақланаётган 3800 нафардан ортиқ шахснинг ҳар бири учун давлат томонидан кунига 120 минг сўмдан ортиқ маблағ ажратилади.

Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи Азизхон Умархоновнинг маълум қилишича, ҳибсхонадагилар уч маҳал сифатли иссиқ овқат, идиш-товоқ ва ётиш учун тўшак (матрас) билан таъминланади. Бироқ тергов изоляторларида кийим-кечак берилмайди.

Шунингдек, у тергов ҳибсхонасида сақланаётганларнинг озиқ-овқат харажатлари тўлиқ давлат ҳисобидан қопланишини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Агар барча “-стон” давлатлари бирлашса, нима бўларди?

Бу фақат назарий сценарий. Аммо Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Покистон ягона давлатга бирлашса, қандай натижа юзага келар эди?

Бундай давлат аҳоли сони бўйича Хитой ва Ҳиндистондан кейин дунёдаги учинчи йирик давлатга, ҳудуди бўйича эса Европа Иттифоқидан ҳам каттароқ мамлакатга айланган бўларди.

Нефть, газ ва уран захиралари, шунингдек, Осиёдаги стратегик географик жойлашуви туфайли бу давлат дунёдаги энг йирик геосиёсий кучлардан бирига айланиши мумкин эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган ва Тошкент вилоятида қарийб 12 кг гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда Наманган ва Тошкент вилоятида умумий оғирлиги 11,7 килограмм гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди. Бир нечта шахс қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.

Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда бир фуқарога тегишли целлофан пакетдан 944 грамм «гашиш» гиёҳвандлик моддаси аниқланди. Терговда ушбу моддани у наркосавдогардан 9 900 АҚШ долларига сотиб олгани маълум бўлди. Кейинчалик мазкур шахс ҳам қўлга олинди.

Шунингдек, уларни гиёҳвандлик моддалари билан таъминлаб келган Андижон вилоятилик икки нафар шахснинг ёнидан 9 килограмм 801 грамм «гашиш» мусодара қилинди.

Яна бир ҳолатда эса Бекобод шаҳрида наркокурьерлар томонидан «закладка» усулида яшириб кетилган 977 грамм «гашиш»ни қабул қилиб олаётган маҳаллий фуқаро қўлга олинди.

Ҳар икки ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Тошкентда икки кўча уч кунга ёпилади

Тошкент шаҳрида Мустақиллик шоҳ кўчаси атрофидаги икки йўналишда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

3 август куни соат 22:00 гача:
🔹 Оққўрғон кўчасининг Мустақиллик шоҳ кўчасидан Осиё кўчасигача бўлган қисми;
🔹 Паркент кўчасининг Мустақиллик шоҳ кўчасидан Паркент-2 кўчасигача бўлган қисми ёпилади.

Ҳайдовчиларга ҳаракат йўналишини олдиндан режалаштириш ва муқобил айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Қашқадарёда қарийб 3 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган

Қашқадарё вилоятининг Қамаши, Касби ва Шаҳрисабз туманларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Қамаши туманида «А. Ж.» фермер хўжалигига қарашли сув насослари ҳисоблагичдан ташқари тармоққа улангани аниқланган. Бу орқали 2 млрд 272 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.

Касби туманида фуқаро Э. Ш.га қарашли сув насосларида ҳам шундай қоидабузарлик қайд этилган. Етказилган зарар 572 млн сўмни ташкил қилган.
Шаҳрисабз туманида эса «Ш. И.» МЧЖга қарашли корхона электр тармоғига ўзбошимчалик билан улангани аниқланиб, электр таъминоти корхонасига 113 млн сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Ҳолатлар бўйича белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат раҳбарлари Қирғизистондаги сув-мотор спорти бўйича жаҳон чемпионати босқичини очиб бердилар

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Қирғизистонда ўтказилаётган сув-мотор спорти бўйича жаҳон чемпионати босқичининг тантанали очилиш маросимида иштирок этдилар.

Мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан келган спортчилар иштирок этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍306🔥250
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ёлғиз кекса аёлга эътиборсизлик қилган масъуллар ишдан бўшатилди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилишича, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 1940 йилда туғилган ёлғиз кекса аёл Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказига жойлаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Икки ҳудудда ободонлаштириш бошқармаси масъуллари 1 000 тоннадан ортиқ асфальтни талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг маълум қилишича, Шароф Рашидов ва Паркент туманлари Ободонлаштириш бошқармаларида асфальт маҳсулотларини талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бекмурод Абдуллаев иши нега ёпиқ кўрилмоқда? Суд расмий изоҳ берди

Тошкент шаҳар судлари матбуот котиби Турсунали Акбаров Бекмурод Абдуллаев ва бошқаларга оид жиноят иши давлат манфаатларига доир махфий материаллар мавжудлиги, иштирокчилар хавфсизлиги ва судьяларга нисбатан эҳтимолий ижтимоий босим хавфи туфайли ёпиқ тартибда кўрилаётганини маълум қилинди
.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Стипендия яшашга етмаяпти»: талабалар тўловини ошириш таклиф қилинди

30 июль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган фискал мулоқотда талабалар стипендиясини ошириш таклифи илгари сурилди. Фискал таҳлиллар институти масъулларининг таъкидлашича, амалдаги стипендия тизимида қатор муаммолар сақланиб қолмоқда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистондаги 1,6 миллион нафар талабанинг атиги 118 минг нафари ёки 7,3 фоизи стипендия олади. Базавий стипендия миқдори эса минимал истеъмол харажатларидан паст бўлиб, талабаларнинг ижтимоий ҳолатини тўлиқ ҳисобга олмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Италия Испания билан Шенген тартибини тўхтатиши мумкин

Италия бош вазири Жоржа Мелони Х ижтимоий тармоғида Марокашдан Сеута анклавига ноқонуний мигрантларнинг оммавий кириб келиши Европа чегаралари хавфсизлигига таҳдид солаётганини маълум қилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Собиқ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов қўлга олингани айтилмоқда

Vaqt.uz нинг вазиятдан хабардор бир неча манбаси хабар беришича, собиқ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 29 июль куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан яшаш манзилидан олиб кетилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ ва Исроил Хоманаийни изламоқда

The Times газетаси хабарига кўра, АҚШ ва Исроил разведка хизматлари Эрон олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаийнинг қаердалигини аниқлашга уринмоқда.

Нашрнинг ёзишича, Хоманаий узоқ вақт давомида телефон ва компьютердан фойдаланмаган бўлиши мумкин. Айрим разведка манбалари унинг тақдири ҳақида турли тахминларни илгари сураётган бўлса, Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) у тирик эканини таъкидламоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2