EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.1K videos
36 files
71.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистонлик қизлардан 2 та ютуқ

Ёш спортчиларимиз халқаро мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритди.

Ўзбекистонлик спортчилар халқаро майдонда муваффақият қайд этди.
Курашчимиз Муҳлиса Машарипова Боку шаҳрида ўтказилган U17 жаҳон чемпионатида –43 кг вазн тоифасида олтин медаль соҳиби бўлди.
Шунингдек, шахматчимиз Уйма Омонова Гонконгдаги Осиё чемпионатида блиц йўналишида бронза медаль қўлга киритди. У мусобақада 9,5 очко жамғарган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👎1
Apple Pay ва Google Pay HUMO ҳамда Uzcard билан ишлайди

Марказий банк маълум қилишича, Apple Pay ва Google Pay хизматлари яқин ойларда Ўзбекистонда ишга туширилиши кутилмоқда.

Музокаралар якунланган бўлиб, банклар хизматларни интеграция қилиш ишларини бошлаган. Энг муҳими, тўловлар учун алоҳида Visa ёки Mastercard расмийлаштириш талаб этилмайди — HUMO ва Uzcard карталари орқали ҳам тўловларни амалга ошириш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараларни кенгайтиради: яна 15 та пункт очилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида имзоланган янги келишувларга мувофиқ, икки давлат чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари сони 15 тадан 30 тага етказилади. Бу орқали транспорт ҳаракати, савдо ва аҳоли қатновини енгиллаштириш кўзда тутилган.

Шунингдек, томонлар фуқароларнинг мажбурий рўйхатдан ўтиш тартибини ҳам соддалаштиришга келишиб олди. Имзоланган протоколга кўра, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари қўшни давлат ҳудудида 15 кунгача рўйхатдан ўтмасдан бўлиб туриши мумкин.

Аввал мазкур муддат 5 кунни ташкил этган. Янги тартиб қисқа муддатли сафарлар, қариндошлик алоқалари, туризм ва тадбиркорлик фаолияти учун янада қулай шароит яратиши кутилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29🔥11🤔1
Эскирган симлар ва қийшайган устунлар: Олотдаги маҳаллалар тақдири кимни қизиқтиради?

Effect.uz ижодий жамоаси навбатдаги хизмат сафари билан Бухоро вилоятининг Олот туманида бўлди. Ҳудуддаги Кўл човдир ва Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғинларини айланиш жараёнида мухбиримиз эътиборини жуда аянчли ва хавфли бир ҳолат жалб этди.

Видео ва фотоматериаллардан ҳам кўриниб турганидек, ушбу маҳаллаларда аҳолининг 90 фоизи ҳалигача қўлбола, қийшайган ва эскирган симёғочлар ҳамда хавфли тарқалган электр тармоқларидан фойдаланиб келмоқда.

Ҳудудда техник хавфсизлик талаблари қўпол равишда бузилган: йиғилиб қолган симлар ва эскирган устунлар исталган дақиқада узилиб тушиши ёки қисқа туташув туфайли ёнғин ва бошқа кўнгилсиз ҳодисаларни келтириб чиқариши мумкин. Ҳозиргача давом этаётган аномал иссиқ кунлар ҳамда кутилаётган қаҳрли қиш мавсумида бу каби носоз тармоқлар аҳоли ҳаёти ва соғлиғига ҳар куни таҳдид солмоқда.

Бу борада савол туғилади: нима учун мутасадди ташкилотлар ҳамда соҳа масъуллари ушбу аянчли ҳолатга кўз юммоқда ва ўз вақтида чора кўрмаяпти? Агар бу муаммоларни ҳал этиш учун маблағ ва молиялаштириш зарур бўлса, нима учун соҳа мутасаддилари давлат раҳбарига, вилоят ҳокимлигига ёки Энергетика вазирлигига аниқ таклиф ва лойиҳалар билан чиқмаяпти? Нега фуқаролар хавфсизлиги ва ҳаёти доимий хавф остида қолиши керак?

Энергетика вазирлиги ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлигидан Олот туманидаги ушбу маҳаллалар ҳолатини зудлик билан назоратга олишларини, техник носоз ва хавфли ёғоч симёғочларни замонавий бетон устунларга алмаштириш бўйича амалий чоралар кўришларини сўраб қоламиз.

Сизнинг маҳаллангизда ҳам шундай носоз ва хавфли электр тармоқлари борми? Фикрингизни изоҳларда қолдиринг!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Қирғизистон иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлади

Чўлпонота шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш, шунингдек, “Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темир йўли ҳамда Қамбарота ГЭС-1 лойиҳасини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокараларда икки давлат муносабатлари иттифоқчилик даражасига кўтарилгани қайд этилди. Томонлар давлатлараро ҳамкорликни мувофиқлаштириш учун Ўзбекистон ва Қирғизистон Давлатлараро кенгашини тузишга келишиб олди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров қатор муҳим ҳужжатларни имзолади. Улар орасида:

давлат чегарасининг айрим участкалари бўйича шартнома;

“Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисидаги битим;

пенсия таъминоти ва давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисидаги битим;

олий таълим соҳасидаги кредитларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битим;

2026–2027 йилларга мўлжалланган туризм ва маданият соҳасидаги қўшма ҳаракатлар режалари.

Имзоланган ҳужжатлар икки давлат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍40🔥10
Тошкентда зилзила сезилди

Бугун соат 16:13 да Ўзбекистонда зилзила содир бўлди. Унинг эпицентри Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган.

Зилзила энг кучли Учтепа туманида — 3 балл даражасида сезилган. Шунингдек, Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларида 2–3 балл, қолган айрим туманларда эса 2 балл куч билан ҳис қилинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар ёки вайронгарчиликлар ҳақида хабар берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Минг тоннадан ортиқ асфальт талон-торож қилинди

Икки ҳудудда йўл қурилиши учун ажратилган минг тоннадан ортиқ асфальт талон-торож қилингани аниқланди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.


Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда йирик миқдордаги талон-торожлик ҳолатлари фош этилди.

Аниқланишича, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани Ободонлаштириш бошқармаси масъуллари 6 та ички йўлда асфальтлаш ишларини бажармасдан, 634 тонна (348,7 млн сўмлик) асфальтни сотиб юборган.

Шунингдек, Тошкент вилояти Паркент туманида бошқарма масъуллари 540 тонна асфальт амалда етказиб берилмаган бўлса-да, сохта ҳисоб-фактуралар расмийлаштириб, 324 млн сўм бюджет маблағини талон-торож қилгани аниқланган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Айрим оилаларнинг нафақа тўловлари тўхтатилиши мумкин

2026 йил август ойидан бошлаб февраль ойида 6 ой муддатга тайинланган болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловларининг муддати якунланади.

Тўловларни давом эттириш учун меҳнатга лаёқатли оила аъзолари расман банд бўлиши шарт. Агар улар сўнгги 6 ойда расмий ишламаган ёки Бандлик хизмати таклиф қилган мос ишни икки марта рад этган бўлса, нафақа тўловлари тўхтатилади.

Расмий бандлик меҳнат шартномаси асосида ишлаш, якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш орқали тасдиқланиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат идоралари раҳбарлари колонияга олиб борилди

Олмалиқдаги 14-сон жазони ижро этиш колониясида ўтказилган профилактик ташрифда давлат идоралари раҳбар ва ходимлари маҳкумлар билан юзма-юз мулоқот қилди.

Кoррупцияга қарши курашиш агентлиги Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этган ташрифда Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги вазирликлари, Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбар ва ходимлари ҳамда Жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирок этди.

Иштирокчилар колония инфратузилмаси билан танишиб, маҳкумлар билан суҳбатлашди. Суҳбатлар давомида коррупция нафақат жиноий жавобгарлик, балки инсоннинг ҳаёти, оиласи ва келажагига ҳам оғир таъсир кўрсатиши таъкидланди.

Агентлик бундай профилактик ташрифлар давлат хизматчиларида коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида ўтказилаётганини маълум қилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
AUIC Ўзбекистоннинг тоғ-кон саноатидаги фаолиятини кенгайтиради

Тошкентда Озарбайжон–Ўзбекистон инвестиция компанияси (AUIC), “AzerGold” ЯЖ ва “Ўзбекгеологияқидирув” АЖ ўртасида мамлакатимиз тоғ-кон саноатида геологик қидирув ишларини олиб борувчи ҳамда истиқболли инвестиция лойиҳаларини тайёрловчи қўшма корхона ташкил этиш бўйича келишув имзоланди.

👉 Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жомбойда аёлга нисбатан шафқатсиз зўравонлик қилингани айтилмоқда

Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида аёл турмуш ўртоғи томонидан аёвсиз калтаклангани, қайнонаси ва қайинопаси эса уни канал устидаги кўприкда ташлаб кетгани ҳақида даъволар айтилди.

Жабрланган аёлнинг отаси ижтимоий тармоқларда эълон қилган мурожаатида куёви аввал ҳам қизига тан жароҳати етказганини, бу сафар эса шиша парчалари билан юзи ва танасининг турли қисмларига жароҳат етказганини билдирган.

Унинг айтишича, келинни касалхонага олиб бориш ўрнига қайнонаси ва қайинопаси уни алдаб, йўл давомида руҳий босим ўтказган ва Мирзаариқ канали устидаги кўприкда ташлаб кетган.

Жомбой тумани ҳокимлиги маълум қилишича, ҳолат мутасаддилар томонидан зудлик билан ўрганилган ва назоратга олинган. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Жабрланган аёл шифохонага ётқизилган бўлиб, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Суриштирув якунларига кўра, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россиялик актёр Путинга қарши видео мурожаат қилди

Россиялик 26 ёшли актёр Алексей Ярмушчик Владимир Путинга қарши кескин видео мурожаат эълон қилиб, уни ўз президенти деб ҳисобламаслигини айтди.

У мурожаатида Путиннинг президент бўлиб қолишини истамаслигини, ҳукуматни тарқатиб юбориш кераклигини ва Россиядаги мавжуд сиёсатни қўллаб-қувватламаслигини билдирган. Шунингдек, Қримни Россияники деб ҳисобламаслиги ва Instagram’дан фойдаланишни афзал кўришини айтган.

Бир неча соатдан кейин актёр яна бир видео чиқариб, биринчи мурожаатдан сўнг фикри қисман ўзгарганини маълум қилди. У Путинни қўллаб-қувватлайдиган одамлар ҳам борлигини айтган ва мулоқот муҳимлигини таъкидлаган.

Ярмушчик кейинчалик биринчи видеони “ахборот пуфагини ёриб чиқишга уриниш” деб атаган. Унинг сўзларига кўра, мурожаат қилишга Россияда сафарбарликнинг янги тўлқини ҳақидаги миш-мишлар туртки бўлган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Москвада мигрантлар таҳқирлангани бўйича текширув бошланди

Москва шаҳрида меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ можароли ҳолат юзасидан расмий текширув ишлари бошланди.

27 июль куни Очаково-Матвеевский туманида ўнлаб меҳнат муҳожирлари ерга чўккалаб ўтиришга мажбур қилингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ҳолат юзасидан Россиядаги Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси ва Ўзбекистон Миграция агентлиги ўрганиш ишларини бошлади.

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур ҳудудда рейд ўтказилгани тасдиқланган. Ҳозирда воқеа тафсилотлари ҳамда масъул шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш жараёни давом этмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Андижонда боғчага кетаётган Tracker ЙТҲга учради: 6 ёшли қизалоқ вафот этди

Ҳодиса Хўжаобод туманида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, 40 ёшли ҳайдовчи аёл эрталаб 21 нафар болани хусусий боғчага олиб кетаётган вақтда автомобил бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон устунга урилган.

ЙТҲ оқибатида 8 нафар бола турли даражада жароҳатланган. Улардан бири — 6 ёшли қизалоқ шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган ва тўрт кундан сўнг вафот этган.

Суд ҳайдовчини Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятда айбли деб топиб, уни 2 йилга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этган ҳолда 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3😢2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ёлғиз кекса аёлга бефарқлик қилган масъуллар ишдан олинди

Тошкент шаҳрида ёлғиз яшовчи кекса аёлга нисбатан эътиборсизликка йўл қўйган масъуллар лавозимидан озод этилди.

Маълум қилинишича, фуқаро мустақил овқатлана олмаслиги, кундалик эҳтиёжларини қондиришда қийналаётгани ҳамда газ жиҳозларидан хавфли тарзда фойдаланиши мумкинлиги инобатга олиниб, ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказига жойлаштирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🤔2
Ёпиқ суд жараёнларига расмий изоҳ берилди

Тошкент шаҳар судлари матбуот котиби айрим шов-шувли жиноят ишлари нима сабабдан ёпиқ тартибда кўрилаётганини тушунтирди.

Тошкент шаҳар судлари матбуот котиби Турсунали Акбаровнинг маълум қилишича, ИИВ собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев, Давактив собиқ раҳбари Акмалхон Ортиқов ҳамда «Миграция иши» бўйича суд мажлислари ёпиқ тартибда ўтказилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, бунинг асосий сабаблари — айбсизлик презумпциясига риоя этиш, қонун билан муҳофаза қилинадиган маълумотларни ҳимоя қилиш ҳамда шахсий ҳаёт дахлсизлигини таъминлаш ҳисобланади.

Мазкур изоҳ Тошкент шаҳар судида ўтказилган очиқ мулоқотда берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
"Ўзбекнефтгаз" тизимида янги раҳбарлар тайинланди

«Ўзбекнефтгаз» тизимида икки муҳим раҳбарлик лавозимига янги тайинловлар амалга оширилди.

Қудратов Руфат Рустамович «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси директори лавозимига тайинланди. У ушбу тайинловга қадар «Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш» АЖ бош директори сифатида фаолият юритган.

Шунингдек, Набиев Мансур Маҳмудович «Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш» АЖ бош директорининг вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У бунга қадар жамият бош директорининг ўринбосари – бош муҳандис лавозимида ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда гиёҳванд модда сотувчиси ушланди

Навоий вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида гиёҳванд моддани сотиш билан шуғулланган шахс қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан қонунчиликка мувофиқ тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1