EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.1K videos
36 files
71.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида яна 15 та чегара пункти очилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари сони икки бараварга оширилади.


Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида имзоланган келишувга мувофиқ, икки давлат ўртасидаги назорат-ўтказиш пунктлари сони 15 тадан 30 тага етказилади.

Мазкур қарор фуқаролар ва юк ташувлари ҳаракатини янада енгиллаштириш, шунингдек, икки давлат ўртасидаги транспорт ва савдо алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд аэропортида одам савдосига гумонланган қиз қўлга олинди

21 ёшли қиз моддий қийин аҳволдаги аёлни хорижга юбориш орқали ноқонуний даромад топишга уринганликда гумон қилинмоқда.

Тезкор тадбирлар давомида 2005 йилда Жиззах вилоятида туғилган фуқаро пулга муҳтож аёлларни хорижга юбориш орқали даромад топишга урингани аниқланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, у Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшовчи қизни Россияга юбориш ва йўл харажатларини ўз зиммасига олишни ваъда қилган.

Гумонланувчи жабрланувчини кузатаётган вақтда Самарқанд халқаро аэропортида тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган. Олинган авиачипталар далилий ашё сифатида расмийлаштирилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Москвада мигрантлар таҳқирлангани юзасидан текширув бошланди

Москва шаҳрида меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ можароли ҳолат юзасидан расмий текширув бошланди.

27 июль куни Очаково-Матвеевский туманида ўтказилган рейд вақтида ўнлаб меҳнат муҳожирлари ерга чўккалаб ўтиришга мажбур қилингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ҳолат юзасидан Россиядаги Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси ҳамда Ўзбекистон Миграция агентлиги ўрганиш ишларини бошлади. Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур ҳудудда рейд ўтказилгани тасдиқланган. Айни пайтда воқеа тафсилотлари ва масъулларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш жараёни давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔4😢1
Тошкентда 19 млрд сўмлик талон-торожлик фош этилди

Тошкент шаҳрида «Ҳудудгазтаъминот» ва «Технопарк» масъуллари электрон газ ҳисоблагичларига техник хизмат кўрсатиш учун ажратилган бюджет маблағларини талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, улар мазкур ишлар бажарилгани ҳақида сохта ҳужжатлар расмийлаштириб, 19 миллиард сўм бюджет маблағини ўзлаштирган.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎2
Қудратов Руфат Рустамович — «Ўзбекнефтгаз» АЖ Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси директори лавозимига тайинланди.

Руфат Қудратов шу пайтга қадар «Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш» АЖ бош директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш соҳасида янгилик: аризангизда камчилик бўлса, энди дарҳол рад этилмайди!

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун юборилган аризаларни кўриб чиқиш жараёни янада қулайлашди.
Эндиликда тизим ҳужжатларни юбориш жараёнидаёқ автоматик таҳлил қилади ва камчилик аниқланса, бу ҳақда сизни олдиндан хабардор қилади. Бунда ариза дарҳол рад этилмасдан, камчиликларни бартараф этиш учун қайта таҳрирлаш имконияти берилади.

Янги тартибга кўра:
▪️ Ҳужжатлардаги камчиликларни тузатиш учун 10 кун берилади.
▪️ Қайта юборилган ариза 3 иш куни ичида кўриб чиқилади.
▪️ Аризани кўпи билан 3 марта қайта таҳрирлаш мумкин.


Асосий мақсад — аризани шунчаки рад этиш эмас, балки қурилиш ишларининг қонунчилик талаблари асосида, сифатли ва хавфсиз ташкил этилишини таъминлашдир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Ўзбекистонлик қизлардан 2 та ютуқ

Ёш спортчиларимиз халқаро мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритди.

Ўзбекистонлик спортчилар халқаро майдонда муваффақият қайд этди.
Курашчимиз Муҳлиса Машарипова Боку шаҳрида ўтказилган U17 жаҳон чемпионатида –43 кг вазн тоифасида олтин медаль соҳиби бўлди.
Шунингдек, шахматчимиз Уйма Омонова Гонконгдаги Осиё чемпионатида блиц йўналишида бронза медаль қўлга киритди. У мусобақада 9,5 очко жамғарган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👎1
Apple Pay ва Google Pay HUMO ҳамда Uzcard билан ишлайди

Марказий банк маълум қилишича, Apple Pay ва Google Pay хизматлари яқин ойларда Ўзбекистонда ишга туширилиши кутилмоқда.

Музокаралар якунланган бўлиб, банклар хизматларни интеграция қилиш ишларини бошлаган. Энг муҳими, тўловлар учун алоҳида Visa ёки Mastercard расмийлаштириш талаб этилмайди — HUMO ва Uzcard карталари орқали ҳам тўловларни амалга ошириш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараларни кенгайтиради: яна 15 та пункт очилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида имзоланган янги келишувларга мувофиқ, икки давлат чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари сони 15 тадан 30 тага етказилади. Бу орқали транспорт ҳаракати, савдо ва аҳоли қатновини енгиллаштириш кўзда тутилган.

Шунингдек, томонлар фуқароларнинг мажбурий рўйхатдан ўтиш тартибини ҳам соддалаштиришга келишиб олди. Имзоланган протоколга кўра, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари қўшни давлат ҳудудида 15 кунгача рўйхатдан ўтмасдан бўлиб туриши мумкин.

Аввал мазкур муддат 5 кунни ташкил этган. Янги тартиб қисқа муддатли сафарлар, қариндошлик алоқалари, туризм ва тадбиркорлик фаолияти учун янада қулай шароит яратиши кутилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29🔥11🤔1
Эскирган симлар ва қийшайган устунлар: Олотдаги маҳаллалар тақдири кимни қизиқтиради?

Effect.uz ижодий жамоаси навбатдаги хизмат сафари билан Бухоро вилоятининг Олот туманида бўлди. Ҳудуддаги Кўл човдир ва Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғинларини айланиш жараёнида мухбиримиз эътиборини жуда аянчли ва хавфли бир ҳолат жалб этди.

Видео ва фотоматериаллардан ҳам кўриниб турганидек, ушбу маҳаллаларда аҳолининг 90 фоизи ҳалигача қўлбола, қийшайган ва эскирган симёғочлар ҳамда хавфли тарқалган электр тармоқларидан фойдаланиб келмоқда.

Ҳудудда техник хавфсизлик талаблари қўпол равишда бузилган: йиғилиб қолган симлар ва эскирган устунлар исталган дақиқада узилиб тушиши ёки қисқа туташув туфайли ёнғин ва бошқа кўнгилсиз ҳодисаларни келтириб чиқариши мумкин. Ҳозиргача давом этаётган аномал иссиқ кунлар ҳамда кутилаётган қаҳрли қиш мавсумида бу каби носоз тармоқлар аҳоли ҳаёти ва соғлиғига ҳар куни таҳдид солмоқда.

Бу борада савол туғилади: нима учун мутасадди ташкилотлар ҳамда соҳа масъуллари ушбу аянчли ҳолатга кўз юммоқда ва ўз вақтида чора кўрмаяпти? Агар бу муаммоларни ҳал этиш учун маблағ ва молиялаштириш зарур бўлса, нима учун соҳа мутасаддилари давлат раҳбарига, вилоят ҳокимлигига ёки Энергетика вазирлигига аниқ таклиф ва лойиҳалар билан чиқмаяпти? Нега фуқаролар хавфсизлиги ва ҳаёти доимий хавф остида қолиши керак?

Энергетика вазирлиги ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлигидан Олот туманидаги ушбу маҳаллалар ҳолатини зудлик билан назоратга олишларини, техник носоз ва хавфли ёғоч симёғочларни замонавий бетон устунларга алмаштириш бўйича амалий чоралар кўришларини сўраб қоламиз.

Сизнинг маҳаллангизда ҳам шундай носоз ва хавфли электр тармоқлари борми? Фикрингизни изоҳларда қолдиринг!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Қирғизистон иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлади

Чўлпонота шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш, шунингдек, “Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темир йўли ҳамда Қамбарота ГЭС-1 лойиҳасини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокараларда икки давлат муносабатлари иттифоқчилик даражасига кўтарилгани қайд этилди. Томонлар давлатлараро ҳамкорликни мувофиқлаштириш учун Ўзбекистон ва Қирғизистон Давлатлараро кенгашини тузишга келишиб олди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров қатор муҳим ҳужжатларни имзолади. Улар орасида:

давлат чегарасининг айрим участкалари бўйича шартнома;

“Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисидаги битим;

пенсия таъминоти ва давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисидаги битим;

олий таълим соҳасидаги кредитларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битим;

2026–2027 йилларга мўлжалланган туризм ва маданият соҳасидаги қўшма ҳаракатлар режалари.

Имзоланган ҳужжатлар икки давлат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍40🔥10
Тошкентда зилзила сезилди

Бугун соат 16:13 да Ўзбекистонда зилзила содир бўлди. Унинг эпицентри Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган.

Зилзила энг кучли Учтепа туманида — 3 балл даражасида сезилган. Шунингдек, Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларида 2–3 балл, қолган айрим туманларда эса 2 балл куч билан ҳис қилинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар ёки вайронгарчиликлар ҳақида хабар берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Минг тоннадан ортиқ асфальт талон-торож қилинди

Икки ҳудудда йўл қурилиши учун ажратилган минг тоннадан ортиқ асфальт талон-торож қилингани аниқланди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.


Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда йирик миқдордаги талон-торожлик ҳолатлари фош этилди.

Аниқланишича, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани Ободонлаштириш бошқармаси масъуллари 6 та ички йўлда асфальтлаш ишларини бажармасдан, 634 тонна (348,7 млн сўмлик) асфальтни сотиб юборган.

Шунингдек, Тошкент вилояти Паркент туманида бошқарма масъуллари 540 тонна асфальт амалда етказиб берилмаган бўлса-да, сохта ҳисоб-фактуралар расмийлаштириб, 324 млн сўм бюджет маблағини талон-торож қилгани аниқланган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Айрим оилаларнинг нафақа тўловлари тўхтатилиши мумкин

2026 йил август ойидан бошлаб февраль ойида 6 ой муддатга тайинланган болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловларининг муддати якунланади.

Тўловларни давом эттириш учун меҳнатга лаёқатли оила аъзолари расман банд бўлиши шарт. Агар улар сўнгги 6 ойда расмий ишламаган ёки Бандлик хизмати таклиф қилган мос ишни икки марта рад этган бўлса, нафақа тўловлари тўхтатилади.

Расмий бандлик меҳнат шартномаси асосида ишлаш, якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш орқали тасдиқланиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат идоралари раҳбарлари колонияга олиб борилди

Олмалиқдаги 14-сон жазони ижро этиш колониясида ўтказилган профилактик ташрифда давлат идоралари раҳбар ва ходимлари маҳкумлар билан юзма-юз мулоқот қилди.

Кoррупцияга қарши курашиш агентлиги Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этган ташрифда Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги вазирликлари, Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбар ва ходимлари ҳамда Жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирок этди.

Иштирокчилар колония инфратузилмаси билан танишиб, маҳкумлар билан суҳбатлашди. Суҳбатлар давомида коррупция нафақат жиноий жавобгарлик, балки инсоннинг ҳаёти, оиласи ва келажагига ҳам оғир таъсир кўрсатиши таъкидланди.

Агентлик бундай профилактик ташрифлар давлат хизматчиларида коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида ўтказилаётганини маълум қилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
AUIC Ўзбекистоннинг тоғ-кон саноатидаги фаолиятини кенгайтиради

Тошкентда Озарбайжон–Ўзбекистон инвестиция компанияси (AUIC), “AzerGold” ЯЖ ва “Ўзбекгеологияқидирув” АЖ ўртасида мамлакатимиз тоғ-кон саноатида геологик қидирув ишларини олиб борувчи ҳамда истиқболли инвестиция лойиҳаларини тайёрловчи қўшма корхона ташкил этиш бўйича келишув имзоланди.

👉 Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жомбойда аёлга нисбатан шафқатсиз зўравонлик қилингани айтилмоқда

Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида аёл турмуш ўртоғи томонидан аёвсиз калтаклангани, қайнонаси ва қайинопаси эса уни канал устидаги кўприкда ташлаб кетгани ҳақида даъволар айтилди.

Жабрланган аёлнинг отаси ижтимоий тармоқларда эълон қилган мурожаатида куёви аввал ҳам қизига тан жароҳати етказганини, бу сафар эса шиша парчалари билан юзи ва танасининг турли қисмларига жароҳат етказганини билдирган.

Унинг айтишича, келинни касалхонага олиб бориш ўрнига қайнонаси ва қайинопаси уни алдаб, йўл давомида руҳий босим ўтказган ва Мирзаариқ канали устидаги кўприкда ташлаб кетган.

Жомбой тумани ҳокимлиги маълум қилишича, ҳолат мутасаддилар томонидан зудлик билан ўрганилган ва назоратга олинган. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Жабрланган аёл шифохонага ётқизилган бўлиб, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Суриштирув якунларига кўра, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram