EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.1K videos
36 files
71.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🔥1
Yung Filly бўйича суд ҳукми чиқди

Британиялик рэпер зўрлаш айбловларининг бир қисми бўйича оқланди, икки ҳолатда эса айбдор деб топилди.

Британиялик рэпер Yung Filly Австралиядаги судда учта зўрлаш айблови бўйича айбсиз деб топилди.

Шунингдек, у бўғиш ва битта тан жароҳати етказиш айбловидан ҳам оқланди.
Бироқ суд уни иккита тан жароҳати етказиш ҳолати бўйича айбдор деб топди.
Яна учта зўрлаш айблови бўйича ҳайъат бир қарорга кела олмади. Рэпер 21 августгача гаровда қолади

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Савдо марказларида китоб дўконлари мажбурий бўлади

Энди 5 минг кв.м дан катта барча савдо марказларида китоб дўкони очилиши шарт.

Президент қарорига кўра, майдони 5 минг кв.мдан ортиқ бўлган савдо марказларида китоб дўконлари ташкил этиш мажбурий этиб белгиланди.
Шунингдек, «Тошкент китоб тижорат» уюшмаси аъзоларига бозорлар, савдо марказлари ва аҳоли гавжум жойларда енгил конструкцияли китоб дўконлари ҳамда Book Cafe очишга рухсат берилади.

Бундан ташқари, Тошкентдаги 24 соат ишлайдиган сайилгоҳларда «Китоб кўчалари» ташкил этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1
Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатлари иттифоқчилик даражасига кўтарилди

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров қуйидаги муҳим ҳужжатларни имзолади:

давлат чегарасининг айрим участкалари бўйича шартнома;

«Чашма» булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисидаги битим;

пенсия таъминоти ва давлат ижтимоий суғуртаси бўйича битим;

олий таълим соҳасидаги кредитларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битим;

2026–2027 йилларга мўлжалланган туризм ва маданият соҳасидаги қўшма ҳаракатлар режаси.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍28🔥10
Саида Мирзиёева «Лолазор»даги ҳолатнт танқид қилди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкент шаҳрида аҳоли фойдаланадиган ҳудудларда олиб борилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирди.

Унинг таъкидлашича, шаҳардаги жамоат ҳудудлари офис ёки турар жой қуриш учун эмас, балки ўзининг ижтимоий вазифасига мувофиқ аҳоли манфаатига хизмат қилиши керак.

Саида Мирзиёева Миробод туманидаги «Лолазор» маҳалласида аҳоли эккан дарахтлар кесилгани ва болалар майдончаси ўрнида бизнес маркази қурилиши режалаштирилганини танқид қилди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура Тошкент шаҳридаги шундай объектларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказади. Текширувлар давомида қурилиш рухсатномаларининг қонунийлиги, шаҳарсозлик талабларига ҳамда аҳоли ҳуқуқларига риоя этилгани ўрганилади.

Қонунбузарликлар аниқланган тақдирда, масъулларга нисбатан қатъий чоралар кўрилади, зарур ҳолларда жиноий жавобгарлик масаласи ҳам кўриб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍38🔥12🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Effect.uz жамоаси Тошкент халқаро аэропортига ташриф буюрди

Сабаби, таеквондо бўйича Малайзияда бўлиб ўтган халқаро мусобақада 1-ўринни эгаллаган ёш спортчиларимиз ватанга қайтиб келишди.

Улар аэропортда яқинлари, мураббийлари ва мухлислари томонидан тантанали кутиб олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халққа қайтариб беринглар — Саида Мирзиёева шаҳардаги айрим блатной қурувчиларни жавобгарликка тортишга чақирди

“Ҳеч қанақа таниш-билиш бўлмасин! Буларнинг орқасида барибир қанақадир кучлар бор. Оддий одамлар бунақа иш қилолмайди. Ғўддайган, ўзидан кетган “блатнойлар” бу ишни қилади. Мен айтганимдек, на “блатнойлар” қолади, на ўзидан кетганлар қолади. Жазо муқаррар!”

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍39🔥15🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: «Бизга кучли Қирғизистон, кучли қўшни жуда керак»

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистондаги иқтисодий ўсиш ва кенг кўламли бунёдкорлик ишларини эътироф этиб, икки давлат учун кучли қўшничилик муносабатлари муҳимлигини таъкидлади.

Президент ўз нутқида шундай деди:
«Биз буни кўриб турибмиз: қанча қурилиш кранлари ишлаяпти, қанча уй-жой барпо этилмоқда. Кўнгил қувонади. Бизга кучли Қирғизистон, кучли қўшни жуда керак».

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍41🔥11
Тошкентда автобус бекатлари ўзгаради

Танқидлардан сўнг Тошкент ҳокимлиги автобус бекатлари дизайнини қайта кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Тошкент ҳокимлиги жамоатчилик ва экспертлар таклифлари асосида янги автобус бекатлари дизайнига ўзгартишлар киритишга тайёрлигини маълум қилди.

Маълум қилинишича, соябонларни катталаштириш, вақтинчалик соя ечимларини жорий этиш, кўкаламзорлаштириш ва йўловчилар кўп бўлган ҳудудларда бекатлар сиғимини ошириш масалалари кўриб чиқилмоқда.
Бу ҳақда 28 июль куни ҳокимликда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди
.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
FIFA: «Футбол сотилмайди»

FIFA хусусий инвесторлар режаси бўйича танқидларга жавоб берди.

FIFA ўз мусобақаларига хусусий инвесторларни жалб қилиш режасини давом эттирмоқда.

Ташкилот президенти Жанни Инфантино: «Ҳеч ким футболни сотмаяпти», деди.

UEFA ва CONCACAF ушбу режага қарши чиққан. Қарор қабул қилиниши учун FIFA аъзоларининг камида 106 таси қўллаб-қувватлаши керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентда чиптасиз юрган қарийб 80 минг йўловчи жаримага тортилди

2026 йил бошидан буён Тошкент автобусларида йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 79 мингдан ортиқ йўловчига нисбатан маъмурий чора кўрилди.
Хабар: Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, 2026 йил бошидан буён пойтахт автобусларида йўл ҳақини тўламаган 79 618 нафар йўловчига маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Ҳар бир қоидабузарга 41 минг 200 сўм миқдорида жарима қўлланилган. Ундирилган жарималарнинг умумий суммаси эса қарийб 2 миллиард сўмни ташкил этган.

Айни пайтда автобусларда тўлов интизомини ошириш мақсадида назорат рейдлари давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида яна 15 та чегара пункти очилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари сони икки бараварга оширилади.


Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида имзоланган келишувга мувофиқ, икки давлат ўртасидаги назорат-ўтказиш пунктлари сони 15 тадан 30 тага етказилади.

Мазкур қарор фуқаролар ва юк ташувлари ҳаракатини янада енгиллаштириш, шунингдек, икки давлат ўртасидаги транспорт ва савдо алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд аэропортида одам савдосига гумонланган қиз қўлга олинди

21 ёшли қиз моддий қийин аҳволдаги аёлни хорижга юбориш орқали ноқонуний даромад топишга уринганликда гумон қилинмоқда.

Тезкор тадбирлар давомида 2005 йилда Жиззах вилоятида туғилган фуқаро пулга муҳтож аёлларни хорижга юбориш орқали даромад топишга урингани аниқланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, у Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшовчи қизни Россияга юбориш ва йўл харажатларини ўз зиммасига олишни ваъда қилган.

Гумонланувчи жабрланувчини кузатаётган вақтда Самарқанд халқаро аэропортида тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган. Олинган авиачипталар далилий ашё сифатида расмийлаштирилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Москвада мигрантлар таҳқирлангани юзасидан текширув бошланди

Москва шаҳрида меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ можароли ҳолат юзасидан расмий текширув бошланди.

27 июль куни Очаково-Матвеевский туманида ўтказилган рейд вақтида ўнлаб меҳнат муҳожирлари ерга чўккалаб ўтиришга мажбур қилингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ҳолат юзасидан Россиядаги Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси ҳамда Ўзбекистон Миграция агентлиги ўрганиш ишларини бошлади. Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур ҳудудда рейд ўтказилгани тасдиқланган. Айни пайтда воқеа тафсилотлари ва масъулларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш жараёни давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔4😢1