EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.1K videos
36 files
71.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентлар гольф майдонида

Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон ва Қирғизистон Президентлари гольф майдонида бўлишди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍77🔥8👎3🤷‍♂1
Академик лицейларга кириш тести натижалари эълон қилинди

Академик лицейларга кириш тест синовларининг якуний натижалари эълон қилинди. Абитуриентлар ўз натижаларини my.edu.uz ва my.gov.uz порталларидаги шахсий кабинети орқали кўришлари мумкин.

Тест натижасидан норози бўлган ўқувчилар эълон қилинган кундан бошлаб 3 иш куни ичида my.edu.uz портали орқали электрон тарзда апелляция бериш ҳуқуқига эга. Ўқишга қабул балл ҳамда абитуриент танлаган устуворлик асосида амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон қишлоқ хўжалиги вазири билан ҳазиллашди

Президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташрифи чоғида қишлоқ хўжалиги вазири билан мулоқотда ҳазиломуз фикр билдирди.

«Совет даврида агар кимнидир ишдан бўшатмоқчи ёки лавозимидан олмоқчи бўлишса, уни шунчаки қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинлашар эди», — деди давлат раҳбари.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍54🔥13👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонадаги қурилиш моллари бозорида олов ёққан фуқаро бўйича расмий муносабат билдирилди

Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Фарғона шаҳридаги қурилиш моллари бозорида очиқ оловдан фойдаланган ҳолда видеомурожаат йўллаган фуқаро билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Бошқарма маълумотига кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ортидан Фарғона шаҳар ФВБ бошлиғи, подполковник Д. Ҳамрақулов раҳбарлигида ўрганиш олиб борилган ва бозор ҳудудида тезкор текширув ўтказилган.

Текширув давомида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига оид камчиликлар аниқланиб, бозор маъмурияти ҳамда видеода акс этган савдо дўкони эгасига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Шунингдек, бозор маъмурияти вакиллари ва фуқаро билан ўтказилган суҳбатда унинг ҳаракатлари ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид экани, бундай хатти-ҳаракатлар бозор ҳудудида йирик ёнғинларга сабаб бўлиши мумкинлиги тушунтирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИИВ раҳбарияти иштирокида сайёр қабул ўтказилди

30 июль куни Тошкент шаҳрида Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти иштирокида фуқаролар мурожаатларини ўрганишга қаратилган сайёр қабул ташкил этилди. Унда Ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов департаменти раҳбари Рамазон Ашропов, Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи Азизхон Умархонов ҳамда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи Шароф Уралов иштирок этди.

Қабулда Тошкент шаҳри ва вилояти аҳолисининг мурожаатлари тингланди, шунингдек, Қорақалпоғистон ва вилоятлардан видеоконференцалоқа орқали келиб тушган мурожаатлар ҳам кўриб чиқилди. Масъулларга уларни ҳал этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Батафсил видеода: https://youtu.be/415TLJ7twPk

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги 35 та бозор ва савдо комплекси онлайн аукционга чиқарилади.

Тошкент шаҳридаги 35 та бозор ва савдо комплекси ҳамда уларнинг шохобчалари онлайн аукцион савдоларига чиқарилади. Бу президентнинг «Тошкент шаҳрини 2026–2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгиланган.

Ҳужжатга кўра, мазкур объектлар E-auksion электрон онлайн аукцион орқали сотилади. Савдо шартларига мувофиқ, харидорлар ушбу ҳудудларда замонавий экобозорлар, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари, кўнгилочар марказлар ҳамда кўп қаватли автотураргоҳлар ташкил этиши лозим.

Аукционга чиқариладиган объектлар орасида «Фарҳод деҳқон бозори», «Ўрикзор савдо комплекси», «Қўйлиқ деҳқон бозори», «Сергели деҳқон бозори», «Янгиобод ихтисослашган бозори», «Чилонзор буюм савдо комплекси» ва бошқа йирик бозорлар ҳамда уларнинг шохобчалари бор.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Москвада ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ можаро ҳақида хабарлар тарқалди

Маълумотларга кўра, ҳодиса вақтида Ўзбекистон фуқаролари билан бирга Қирғизистон ва Тожикистондан келган меҳнат муҳожирлари ҳам бўлган.

Воқеа ҳақида гапирган юртдошларимиздан бирининг айтишича, уларнинг барчасида ҳужжатлар жойида бўлган. Шунга қарамай, улар ҳақорат қилинган ва чўккалаб юришга мажбур этилганини билдирган.

Ҳозирча мазкур ҳолат юзасидан Россиянинг расмий идоралари томонидан расмий изоҳ берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8👎2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мирзо Улуғбек ва Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекциялари собиқ раҳбарлари судланмоқда

Маълумотларга кўра, айни пайтда мазкур иш Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида кўрилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 27 январь куни ўтказилган йиғилишда Мирзо Улуғбек тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Дилшод Усмановга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинган эди. У инспекция биносининг бир қисмини шахсий мақсадларда ижарага бериб, 315 миллион сўм маблағни ўзлаштиргани, шунингдек, иш фаолиятида қонунбузилишларга йўл қўйгани қайд этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
147 оиланинг уй-жой можароси: апелляция суди ҳукми ўқилди

Бир неча бор ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали 2021 йилда уй-жой учун маблағ тўлаганига қарамай, ўз хонадонига эга бўла олмаётган 147 нафар оилага оид суд жараёнлари ҳақида хабар бериб келган эдик.

Бугун Тошкент шаҳар жиноят судида мазкур иш бўйича апелляция инстанциясининг суд ҳукми ўқилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Коррупциянинг оқибатлари амалда кўрсатилди: давлат хизматчилари жазони ижро этиш колониясига ташриф буюрди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида Олмалиқ шаҳридаги 14-сон жазони ижро этиш колониясига навбатдаги профилактик ташрифни ташкил қилди.

Ташрифда Қишлоқ хўжалиги ва Сув хўжалиги вазирликлари, Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбар ва ходимлари ҳамда Агентлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирок этди.

Иштирокчилар муассаса инфратузилмаси ва сақлаш камералари билан танишиб, маҳкумлар билан юзма-юз мулоқот қилди. Суҳбатлар давомида коррупциянинг оқибатлари нафақат жиноий жавобгарликка, балки инсоннинг ҳаёти, оиласи ва келажагига ҳам жиддий салбий таъсир кўрсатиши таъкидланди.

Қайд этилишича, коррупциянинг олдини олиш ҳар бир давлат хизматчисининг шахсий масъулияти ҳисобланади. Шу мақсадда давлат бошқаруви органлари раҳбарлари ва масъул ходимларини жазони ижро этиш муассасаларига профилактик ташрифларга жалб этиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Шу кунга қадар бундай тадбирларда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Мактабгача ва мактаб таълими, Олий таълим, фан ва инновациялар, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирликлари, Кадастр агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси вакиллари ҳам иштирок этган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Ўзбекистон ва Қирғизистон пенсияларни ўзаро тан олади

Энди Ўзбекистон ва Қирғизистонда меҳнат қилган фуқаролар ҳар икки давлатда тўплаган иш стажи учун алоҳида пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.


Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида имзоланган янги битимга мувофиқ, ҳар бир давлат фуқаронинг ўз ҳудудида тўплаган меҳнат стажи учун пенсияни мустақил равишда тайинлайди ва тўлайди.

Мазкур тартиб икки мамлакатда расмий меҳнат фаолияти юритган фуқароларнинг пенсия ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган.

Шунингдек, фуқаро бошқа давлатга доимий яшаш учун кўчиб ўтган тақдирда ҳам, унга тайинланган пенсия тўловлари сақланиб қолади ва тўлаш давом эттирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29🔥10
Ўзбекистонликлар Қирғизистонда 15 кунгача рўйхатдан ўтмасдан бўлиши мумкин

Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларининг икки мамлакат ҳудудида мажбурий рўйхатдан ўтиш муддатини 5 кундан 15 кунгача узайтиришни назарда тутувчи протокол имзоланди.

Мазкур янгиликка кўра, Ўзбекистон фуқаролари Қирғизистонда, шунингдек, Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистонда 15 кунгача рўйхатдан ўтмасдан бўлиши мумкин.

Ушбу ўзгариш икки давлат ўртасидаги сафарлар, туризм ва ишбилармонлик алоқаларини янада қулайлаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍22🔥13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Покистондаги кўмир конида портлаш: 32 нафар кончи ҳалок бўлди

Покистоннинг Балужистон вилоятида жойлашган кўмир конида метан гази портлаши юз берди. Ҳодиса оқибатида 32 нафар кончи ҳалок бўлган, яна 10 нафар ишчи ер остида қолмоқда.

Расмийлар қидирув-қутқарув ишлари узлуксиз давом этаётганини, қурбонлар сони ортиши мумкинлигини маълум қилди.

Ҳукумат ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича текширув бошланганини ҳамда ҳалок бўлган кончиларнинг оилаларига компенсация тўланишини билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🔥1
Yung Filly бўйича суд ҳукми чиқди

Британиялик рэпер зўрлаш айбловларининг бир қисми бўйича оқланди, икки ҳолатда эса айбдор деб топилди.

Британиялик рэпер Yung Filly Австралиядаги судда учта зўрлаш айблови бўйича айбсиз деб топилди.

Шунингдек, у бўғиш ва битта тан жароҳати етказиш айбловидан ҳам оқланди.
Бироқ суд уни иккита тан жароҳати етказиш ҳолати бўйича айбдор деб топди.
Яна учта зўрлаш айблови бўйича ҳайъат бир қарорга кела олмади. Рэпер 21 августгача гаровда қолади

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Савдо марказларида китоб дўконлари мажбурий бўлади

Энди 5 минг кв.м дан катта барча савдо марказларида китоб дўкони очилиши шарт.

Президент қарорига кўра, майдони 5 минг кв.мдан ортиқ бўлган савдо марказларида китоб дўконлари ташкил этиш мажбурий этиб белгиланди.
Шунингдек, «Тошкент китоб тижорат» уюшмаси аъзоларига бозорлар, савдо марказлари ва аҳоли гавжум жойларда енгил конструкцияли китоб дўконлари ҳамда Book Cafe очишга рухсат берилади.

Бундан ташқари, Тошкентдаги 24 соат ишлайдиган сайилгоҳларда «Китоб кўчалари» ташкил этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1
Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатлари иттифоқчилик даражасига кўтарилди

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров қуйидаги муҳим ҳужжатларни имзолади:

давлат чегарасининг айрим участкалари бўйича шартнома;

«Чашма» булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисидаги битим;

пенсия таъминоти ва давлат ижтимоий суғуртаси бўйича битим;

олий таълим соҳасидаги кредитларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битим;

2026–2027 йилларга мўлжалланган туризм ва маданият соҳасидаги қўшма ҳаракатлар режаси.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍28🔥10