This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқ фаровонлиги — устувор мақсад
Юртимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги ҳамда давлатимиз равнақи йўлида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, шунингдек, қатъият ва фидойилик билан олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари юксак эътирофга сазовор.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍34🔥10👎3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Урганчда шоколад қутиси ичига яширилган қарийб 1 кг гашиш аниқланди
Хоразм вилояти Урганч туманида муқаддам судланган 26 ёшли шахс Россиядан такси орқали юборилган жўнатмани қабул қилиб олаётган вақтида тўхтатилиб, текширилди.
Текширув давомида жўнатма ичидаги 10 дона шоколад қадоғига яширилган жами 967 грамм гашиш гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чорвоқда Sea Breeze қурилиши бошландими? Соҳилдаги ўраш ишлари муҳокамаларга сабаб бўлди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда Чорвоқ сув омбори соҳилининг бир қисми ўраб олинаётганини кўриш мумкин.
Фойдаланувчилар мазкур ишлар Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси қурилиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Айримлар эса соҳилнинг ёпилиши натижасида сув омбори манзараси йўлдан кўринмай қолганини таъкидламоқда.
Айни пайтда ушбу ишлар юзасидан расмий идоралар томонидан расмий изоҳ берилмаган.

🤔2
Фарғона ва Сирдарё музейларидан 500 дан ортиқ экспонат йўқолгани аниқланди
Маданий мерос агентлиги маълум қилишича, республика давлат музейларида олиб борилаётган хатлов ишлари давомида “Қўқон” давлат музей-қўриқхонаси ва унинг филиаллари ҳамда Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи фондларида музей ашёлари камомади аниқланган.
Хусусан, “Қўқон” давлат музей-қўриқхонаси ва унинг филиаллари, жумладан, Ғафур Ғулом номидаги Қўқон адабиёт музейида 500 га яқин, Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида эса 16 та экспонат мавжуд эмаслиги хатлов комиссияси томонидан қайд этилган.
Маълум қилинишича, аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чоралар кўриш учун ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этилган.

🤔2😢2
Уй-жой субсидияси учун аризалар қабули 27 июль куни бошланади
Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг мақсадли кўрсаткичлари доирасида тақдим этилган хабарномаларнинг амал қилиш муддатида фойдаланилмаган қисми ҳисобидан аризалар қабули 27 июль куни соат 15:00 да бошланади.
Субсидия олиш учун ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи номида республика ҳудуди бўйича мулк ҳуқуқи асосида турар жой мавжуд бўлмаслиги, шунингдек, ўртача ойлик даромади белгиланган ижтимоий мезонлар доирасида бўлиши талаб этилади.
Аризаларни қуйидаги усуллар орқали топшириш мумкин:
Давлат хизматлари марказларига шахсан мурожаат қилиш;
myGov мобил иловаси орқали;
my.gov.uz портали орқали.

👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кучли ёмғирдан сўнг Остона кўчаларини сув босди
Кучли ёмғирдан кейин Қозоғистоннинг Остона шаҳридаги бир қатор кўчаларни сув босди. Сув сатҳи кескин кўтарилган ва айрим фуқаролар хавфсизлик мақсадида автомашиналар устига чиққан.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари содир бўлган ҳолатни шаҳар дренаж ва инфратузилма тизимидаги камчиликлар билан боғламоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Кучли ёмғирдан кейин Қозоғистоннинг Остона шаҳридаги бир қатор кўчаларни сув босди. Сув сатҳи кескин кўтарилган ва айрим фуқаролар хавфсизлик мақсадида автомашиналар устига чиққан.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари содир бўлган ҳолатни шаҳар дренаж ва инфратузилма тизимидаги камчиликлар билан боғламоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👎1
АҚШда 11 киши бўлган гидросамолёт сувга қулади
АҚШнинг Вашингтон штатида, Сьюша ороли яқинида Kenmore Air компаниясига тегишли гидросамолёт ҳалокатга учраб, ёнғин чиққан ҳолда сувга қулади.
АҚШ Соҳил хавфсизлиги хизмати маълумотига кўра, ҳаво кемаси фавқулодда сувга қўнишга уриниш вақтида ёнғин чиққан.
Ҳодиса вақтида бортда бўлган 11 нафарнинг барчаси тезкор равишда қутқариб қолинган. Тўрт нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати олган бўлиб, улардан бири оғир аҳволда.

👍3😢2
Интерпол қидирувидаги 3 нафар шахс Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
Тезкор-қидирув тадбирлари давомида Туркиянинг Истанбул шаҳрида яшириниб юрган Интерполнинг халқаро қидирувидаги уч нафар шахснинг турган жойи аниқланиб, улар қўлга олинди.
Улар орасида Самарқанд вилоятида туғилган 28 ёшли шахс жинсий зўравонлик билан боғлиқ оғир жиноятда, Бухоро вилоятида туғилган 34 ёшли шахс фирибгарликда, Тошкент шаҳрида туғилган 50 ёшли шахс эса йирик миқдордаги фирибгарликда айбланиб қидирувда бўлган.
Қўлга олинган шахслар белгиланган тартибда Ўзбекистонга олиб келиниб, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди.

👍4🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Онасини дўппослаган ўғил 5 йил 1 ойга қамалди
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида маст ҳолда онасига оғир тан жароҳати етказган эркакка суд ҳукми ўқилди.
Маълум қилинишича, 1985-йилда туғилган эркак спиртли ичимлик таъсирида турмуш ўртоғи билан жанжаллашган. Можарони тинчлантиришга уринган онаси ҳам воқеага аралашиб қолган. Шундан сўнг эркак онасига оғир тан жароҳати етказган.
Судланувчи суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлган.
Суд ҳукмига кўра, у Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «в» банди билан айбдор деб топилиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилган. Аввалги ўталмаган жазоси ҳам қўшилиб, унга узил-кесил 5 йил 1 ой қамоқ жазоси тайинланган.

🔥4👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда декан ўринбосари талабадан имтиҳон учун 500 доллар сўради
Жиззах давлат педагогика университетида декан ўринбосари талабани якуний давлат имтиҳонидан ўтказиб бериш эвазига 500 доллар сўрагани учун ушланди.
Маълум қилинишича, мансабдор талабалардан бирига имтиҳондан муваффақиятли ўтишига ёрдам беришини айтиб, бунинг эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилган.
Талаба ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. Ўтказилган тезкор тадбир давомида декан ўринбосари келишилган пулнинг бир қисми — 2 миллион сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2 ҳудудда оғуфурушлар ушланди: 51 минг дозалик наркотик олинди
Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланган икки шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Тошкентда 1994-йилда туғилган шахснинг хонадонидан 10 литрдан ортиқ гашиш ёғи, 10 грамм опий, шунингдек, 35 минг доллар ва бошқа ашёвий далиллар топилган.
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида эса 1985-йилда туғилган аёл 40 грамм гашишни сотаётган вақтида ушланган. Унинг сумкасидан яна 60 грамм гашиш аниқланган.
Жами 51 минг дозага тенг наркотик воситаларининг ноқонуний айланишига чек қўйилган.
Гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Европа Иттифоқи Google’ни 1 миллиард долларга жаримага тортди
Европа Иттифоқи Google компаниясини рақобат қоидаларини бузгани учун 890 миллион евро — қарийб 1 миллиард доллар миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда Европа Комиссияси маълум қилди.
Суриштирувларга кўра, Google ўзининг қидирув тизими ва Play иловалар дўконида ўз хизматларига ноҳақ устунлик берган.
Комиссия бу ҳолат бошқа компаниялар учун адолатли рақобатга зарар етказганини билдирди.
Шунингдек, Google Play илова ишлаб чиқувчиларнинг фойдаланувчиларга арзонроқ таклифлар бериш имкониятини чеклагани айтилмоқда.
Европа Комиссияси компанияни қоидаларни бузишни тўхтатишга чақирди. Акс ҳолда, Google'га қўшимча жарималар солиниши мумкин.
Маълумот учун, Европа Иттифоқи 2018-йилда ҳам Google’ни Android тизимидаги устун мавқеини суиистеъмол қилгани учун 4,3 миллиард еврога жаримага тортган.

👍3🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ангренда унаштирилган йигит ва қиз машинада ис газидан вафот этди
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида унаштирилган 26 ёшли қиз ва 31 ёшли йигит машинада ис газидан заҳарланиб вафот этди.
Маълум қилинишича, 16-июл куни қизнинг опаси унинг синглиси ва бўлажак куёви Гентра автомобилида уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмагани ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари давомида икки ёшнинг жасади гаражда турган автомобилдан топилган.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотларига кўра, уларнинг ўлимига ис газидан заҳарланиш, бош мия ва ўпка шиши ҳамда ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги сабаб бўлган.
Маълумотларга кўра, марҳумлар тўйга тайёргарлик кўраётган бўлган.
Ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон музейларидан 500 дан ортиқ экспонат йўқолган
Фарғона ва Сирдарё вилоятларидаги давлат музейларидан 500 дан ортиқ экспонат йўқолгани аниқланди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, музейларда ўтказилган хатлов жараёнида «Қўқон» давлат музей-қўриқхонаси ва унинг филиалларида қарийб 500 та, Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида эса 16 та экспонат мавжуд эмаслиги қайд этилган.
Аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли ҳужжатлар прокуратура органларига юборилган.
Хатлов ишлари республика музейларидаги музей ашёлари ва коллекцияларининг сақланиш ҳолатини ўрганиш мақсадида босқичма-босқич ўтказилмоқда.

😢4🤷♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ Эронга 13-кеча кетма-кет зарба берди
АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро тобора кучаймоқда. АҚШ 23 июль оқшомида Эронга қарши навбатдаги зарбаларни амалга оширди. Шу тариқа ҳужумлар кетма-кет 13-кеча давом этди.
АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) маълум қилишича, сўнгги ҳужумлар икки соатдан ортиқ давом этган. Зарба Эроннинг ҳарбий қўмондонлик марказлари, дронлар сақланадиган объектлари, алоқа тармоқлари ва соҳилбўйи ҳарбий иншоотларига берилган.
АҚШ бу ҳужумларни Ҳурмуз бўғози орқали ҳаракатланаётган фуқаролик ва тижорат кемаларини ҳимоя қилиш зарурати билан изоҳламоқда.
Эрон томонининг маълум қилишича, сўнгги зарбалар оқибатида 50 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, 500 киши яраланган. АҚШнинг урушда ҳалок бўлган ҳарбийлари сони эса 18 нафарга етган.
Теҳрон АҚШ Эрондаги кўприклар ва электр станцияларига зарба берган тақдирда, минтақадаги нефть, газ ва энергетика объектларига қарши ҳужумлар амалга оширилишини билдирган.
Можаро Ҳурмуз бўғози ва Қизил денгиздаги денгиз қатнови хавфсизлигига ҳам таъсир қилмоқда. Уруш нефть нархларининг ошиши ва жаҳон молия бозорларидаги беқарорликни кучайтирмоқда.

Тошкентдаги энг тирбанд йўллардан бири 40 кунга қисман ёпилади
Кичик ҳалқа йўлининг Қушбеги даҳаси орқали ўтган 1,5 километрдан ортиқ қисмида ҳаракат вақтинча ярим полосада ташкил этилади. Бунга йўл остидаги иссиқлик қувурларини алмаштириш ишлари сабаб қилиб кўрсатилган.
Маълум қилинишича, таъмирлаш ишлари 40 кун давом этади.
Ушбу чорраҳа пойтахтдаги энг тирбанд ҳудудлардан бири саналади. Мутахассислар ҳайдовчиларга муқобил йўналишлардан фойдаланишни тавсия этмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкентда янги истироҳат боғлари барпо этилишини назоратга олди
Саида Мирзиёева пойтахтдаги қатор муҳим объектларни кўздан кечириб, янги истироҳат боғлари барпо этиш, очиқ жамоат майдонларини кўпайтириш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш бўйича режалар билан танишди.
Жумладан, Афросиёб кўчасидаги боғ ҳудудида аҳолининг эркин ҳордиқ чиқариши учун замонавий шароитлар яратиш, Сайилгоҳ кўчаси, Амир Темур шоҳкўчаси ва унга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, шунингдек Бобур номидаги Экопарк ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги боғ майдонларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, асосий мақсад — Тошкентга «яшил шаҳар» мақомини қайтариш, аҳоли учун янада кўпроқ қулай, хавфсиз ва замонавий дам олиш масканларини яратишдан иборат.
Шунингдек, кўкаламзорлаштириш ишларини изчил давом эттириш ва мавжуд инфратузилмадан самарали фойдаланиш устувор вазифа сифатида белгиланди.

👍30🔥10👎1🤔1