EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.8K photos
17.5K videos
35 files
70.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Наманганда дўл ёғди

Дўл ёғиши оқибатида ҳудуд оқ рангга бурканди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Беларусдаги элчи инвестицияларга бефарқлиги учун ишдан олинди

Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси Раҳматулла Назаров инвестиция ва ташқи савдо масалаларига етарлича эътибор бермагани учун лавозимидан озод этилди.
Бу ҳақда 21-июл куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда сўнгги йилларда юқори даражадаги 52 та ташриф доирасида 213 миллиард долларлик 1 617 та инвестиция лойиҳаси бўйича келишувларга эришилгани, бироқ уларнинг ижросини назорат қилишда сусткашликлар кузатилаётгани қайд этилди.


Президент хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолиятида ҳам камчиликлар борлигини таъкидлади. Франсия, Австрия, Испания, Италия, Уммон, Индонезия, Малайзия ва Сингапурдаги элчиларнинг фаолияти ҳам танқид қилинди.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага дипломатик ваколатхоналарнинг иқтисодий дипломатия, инвестиция ва экспорт йўналишидаги фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда вазифасини бажара олмаётган кадрларни алмаштириш бўйича таклифлар киритиш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент–Самарқанд йўли 2,5 соатга қисқаради

Президент иштирокида Тошкент–Самарқанд йўналишидаги янги пулли автомагистраль қурилишига тамал тоши қўйилди.

Янги йўл фойдаланишга топширилгач, Тошкентдан Самарқандга етиб бориш вақти 5 соатдан 2,5 соатгача қисқаради.

Лойиҳа доирасида йилига 15–20 миллион тонна қўшимча транзит юк ташиш, 400–600 миллион доллар даромад олиш ва камида 50 мингта янги иш ўрни яратиш кутилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍22🔥13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Лукашенко: кўп пул топмоқчи бўлган ўзбеклар Россияга борсин!

Беларус президенти Александр Лукашенко кўпроқ даромад топишни истаган ўзбекистонликларга Россияда ишлашни тавсия қилди.

Унинг айтишича, Россияда нефт саноати ва бошқа соҳаларда юқори маошли иш ўринлари мавжуд.

Беларусга эса ўзбекистонликлар асосан қишлоқ хўжалигида ишлаш учун боради. Бу ерда иш ҳақи меҳнат унумдорлигига қараб белгиланади.

Лукашенконинг баёноти Андижондан Беларусга ишлаш учун борган айрим ўзбекистонликлар маош камлигидан норози бўлгани ҳақидаги хабарлар ортидан янгради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎4🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ягона QR-код орқали тўловларда фискал чек бериш мажбурий бўлади

Янги тартибга кўра, банкда шакллантирилган ягона QR-код орқали амалга оширилган тўловлар ҳақидаги маълумот операторга юборилади ва назорат-касса техникаси орқали чек расмийлаштирилади.

Бу орқали тўловларни тўлиқ ҳисобга олиш ва яширин тушумларнинг олдини олиш мақсад қилинган.

Яъни мижоз QR-код орқали тўлов қилганида, тизим автоматик равишда фискал чек шакллантириши керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қайнонасининг тазйиқларига чидамаган келин ўз жонига қасд қилди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида қайнонасининг йиллар давомидаги жисмоний ва руҳий тазйиқларига дуч келган келин ўз жонига қасд қилган.

Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

Суд ҳужжатларига кўра, 47 ёшли қайнона 2022 йилдан 2025 йил октябрь ойига қадар келинини мунтазам ҳақорат қилган, урган, уйидан ҳайдаган ва унга руҳий босим ўтказган.

Шунингдек, келинининг ота-онаси билан учрашиши ва телефондан фойдаланишига тўсқинлик қилган. Айрим ҳолатларда уни сочидан тортиб кўчага судраган ва тан жароҳатлари етказган.

2025 йил 2 октябрь куни келин давомли жисмоний ва руҳий босимлар оқибатида яшаш уйидаги молхонада ўз жонига қасд қилган.

Суд қайнонасини Жиноят кодексининг 103-моддаси 2-қисми «а» банди билан айбдор деб топиб, унга 5 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МИБ: Миграция агентлигига нисбатан ижро ҳаракатлари тўхтатилмаган

Мажбурий ижро бюроси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга муносабат билдириб, Миграция агентлигига нисбатан ижро ҳаракатлари тўхтатилмаганини маълум қилди.

Қайд этилишича, собиқ Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига оид 126 та ижро ҳужжати бўйича 13,6 миллиард сўм қарздорлик ва 28 нафар ходимни ишга тиклаш масаласи мавжуд.

Бироқ янги Миграция агентлиги зиммасига мажбурият юклаш ҳақидаги суд қарори бекор қилинган.

Ҳозирда МИБ ижро тартибига аниқлик киритиш мақсадида суддан расмий тушунтириш кутмоқда. Кейинги ижро ҳаракатлари суд кўрсатмаси асосида давом эттирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Беҳзод Мусаев қабули ҳам мурожаатчини қониқтирмади

Кореяга ишга кетиш билан боғлиқ мурожаат юзасидан фуқаро Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусайевнинг шахсий қабулига чақирилди.

Мурожаатчининг таъкидлашича, учрашув давомида айрим масалалар муҳокама қилинган бўлса-да, уни қизиқтирган асосий саволларга етарлича жавоб берилмаган.

Шу боис у қабул натижаларидан қониқмаганини билдирди.

ТЎЛИҚ ВИДЕО 👈🏻

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Довонда кучли жала ва йирик дўл ёғмоқда

Довон ҳудудида кучли жала ва йирик дўл ёғиши кузатилмоқда.

Ноқулай об-ҳаво туфайли кўплаб ҳайдовчилар автомашиналарини дўлдан ҳимоя қилиш мақсадида пана жойларга тўхтамоқда. Бу эса йўлларда ҳаракатнинг секинлашишига сабаб бўлиши мумкин.

Ҳайдовчиларга тезликни меъёрдан оширмаслик, хавфсиз масофани сақлаш ва эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш тавсия этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, Ҳурматли Президент!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍75🔥19👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқ фаровонлиги — устувор мақсад

Юртимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги ҳамда давлатимиз равнақи йўлида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, шунингдек, қатъият ва фидойилик билан олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари юксак эътирофга сазовор.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍34🔥10👎2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Урганчда шоколад қутиси ичига яширилган қарийб 1 кг гашиш аниқланди

Хоразм вилояти Урганч туманида муқаддам судланган 26 ёшли шахс Россиядан такси орқали юборилган жўнатмани қабул қилиб олаётган вақтида тўхтатилиб, текширилди.

Текширув давомида жўнатма ичидаги 10 дона шоколад қадоғига яширилган жами 967 грамм гашиш гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чорвоқда Sea Breeze қурилиши бошландими? Соҳилдаги ўраш ишлари муҳокамаларга сабаб бўлди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда Чорвоқ сув омбори соҳилининг бир қисми ўраб олинаётганини кўриш мумкин.

Фойдаланувчилар мазкур ишлар Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси қурилиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Айримлар эса соҳилнинг ёпилиши натижасида сув омбори манзараси йўлдан кўринмай қолганини таъкидламоқда.

Айни пайтда ушбу ишлар юзасидан расмий идоралар томонидан расмий изоҳ берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Фарғона ва Сирдарё музейларидан 500 дан ортиқ экспонат йўқолгани аниқланди

Маданий мерос агентлиги маълум қилишича, республика давлат музейларида олиб борилаётган хатлов ишлари давомида “Қўқон” давлат музей-қўриқхонаси ва унинг филиаллари ҳамда Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи фондларида музей ашёлари камомади аниқланган.

Хусусан, “Қўқон” давлат музей-қўриқхонаси ва унинг филиаллари, жумладан, Ғафур Ғулом номидаги Қўқон адабиёт музейида 500 га яқин, Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида эса 16 та экспонат мавжуд эмаслиги хатлов комиссияси томонидан қайд этилган.

Маълум қилинишича, аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чоралар кўриш учун ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢2
Уй-жой субсидияси учун аризалар қабули 27 июль куни бошланади

Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг мақсадли кўрсаткичлари доирасида тақдим этилган хабарномаларнинг амал қилиш муддатида фойдаланилмаган қисми ҳисобидан аризалар қабули 27 июль куни соат 15:00 да бошланади.

Субсидия олиш учун ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи номида республика ҳудуди бўйича мулк ҳуқуқи асосида турар жой мавжуд бўлмаслиги, шунингдек, ўртача ойлик даромади белгиланган ижтимоий мезонлар доирасида бўлиши талаб этилади.

Аризаларни қуйидаги усуллар орқали топшириш мумкин:
Давлат хизматлари марказларига шахсан мурожаат қилиш;
myGov мобил иловаси орқали;
my.gov.uz портали орқали.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кучли ёмғирдан сўнг Остона кўчаларини сув босди

Кучли ёмғирдан кейин Қозоғистоннинг Остона шаҳридаги бир қатор кўчаларни сув босди. Сув сатҳи кескин кўтарилган ва айрим фуқаролар хавфсизлик мақсадида автомашиналар устига чиққан.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари содир бўлган ҳолатни шаҳар дренаж ва инфратузилма тизимидаги камчиликлар билан боғламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👎1