EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.8K photos
17.5K videos
35 files
70.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Гонконг ва Тошкент ўртасида янги кўприк: Ислом цивилизацияси маркази ХХРда тақдим этилди

Гонконгдаги машҳур Сарой музейида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг кенг қамровли тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир доирасида икки муассаса ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди ва Буюк Ипак йўлининг маданий меросини биргаликда тадқиқ этиш бўйича янги босқичга қадам қўйилди.

👉 Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Суднома ёки исталмаган эксперимент?

Мақола бўғзингдаги ҳайқириқ бўлганда...

Самарқанддаги бир қурилиш ортидан бошланган воқеалар судларгача етиб борди. Қазилган улкан ертўла, ёрилаётган уй ва жавоб кутган саволлар...

Буни ўқигандан кейин қурилиш қоидалари нега борлигини бошқача тушунасиз.


👉 Мақолани ўқиш

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Қўшкўпир тумани ҳокимига ўринбосар тайинланди

Атаханов Хамидбек Ахмаджонович Қўшкўпир тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Хамидбек Атаханов Хоразм вилоятидаги «Хоразмбалиқ» уюшмаси раҳбари сифатида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
«Ташаббусли бюджет» тизимида муҳим ўзгаришлар жорий этилади

Янги тартибга кўра, ҳар бир депутат «Очиқ бюджет» ахборот порталида бир мавсум учун ажратилган маблағлар доирасида бир ёки бир нечта лойиҳани қўшимча равишда ғолиб деб эълон қилиши мумкин.

Шунингдек, депутатнинг ваколати муддатидан аввал тугатилса, парламент назорати бўйича комиссия қарори асосида тегишли сайлов округида қўшимча ғолиблар бошқа депутатлар томонидан аниқланади.

2027 йил 1 январдан эса шериклик лойиҳаларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали, тўлов ташкилотлари ва тижорат банкларининг мобиль иловалари орқали молиялаштириш имконияти яратилади. Мобиль иловаларда барча шериклик лойиҳалари ҳамда ташаббусли бюджет жараёнининг онлайн статистикаси акс эттирилади.

Бундан ташқари, қиймати БҲМнинг 2000 бараваригача бўлган ички йўлларни таъмирлашга оид шериклик лойиҳаларини туман ва шаҳар ободонлаштириш бошқармалари амалга оширади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Ўзбекистон тарихи давлат музейи қайта очилади

Қарийб икки йил давом этган реконструкция ишларидан сўнг Ўзбекистон тарихи давлат музейи 2026 йил 24 июль куни соат 10:00 да расман қайта очилади.

1876 йилда ташкил этилган музей бу йил ўзининг 150 йиллик юбилейи арафасида турибди. Музей юртимиз тарихини кўп тармоқли ва соҳалараро ёндашув асосида ёритувчи ягона музейлардан бири ҳисобланади.

Музей фондида 350 мингдан ортиқ тарихий ашё сақланади. У нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёнинг энг бой маданий масканларидан бири сифатида эътироф этилади.

Шунингдек, 24–26 июль кунлари ўтказиладиган «Очиқ эшиклар куни» доирасида Ўзбекистон фуқаролари музейга бепул ташриф буюришлари мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев жарималар тизимини танқид қилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, бугунги кунда 322 та йўналишда молиявий жарима қўллаш ваколати мавжуд. У масъуллар жарималарни камайтириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиши ва ёндашувини ўзгартириши кераклигини қайд этди.

Давлат раҳбари жарималарнинг тадбиркорлар фаолияти, иш ўринлари, экспорт ва ишлаб чиқаришга кўрсатаётган таъсирини таҳлил қилиш муҳимлигини таъкидлаб, бу масалага масъуллар жиддий эътибор қаратиши лозимлигини билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30🔥11🤷‍♂2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: «Қамаши менинг назоратимда бўлади»

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятининг Қамаши тумани энди шахсан унинг назоратида бўлишини билдирди.

Давлат раҳбари бу ҳақда туман ҳокими Хуршид Усмонов билан мулоқот чоғида: «Бугундан бошлаб Қамаши менинг назоратимда бўлади», дея таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍34🔥13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда қарийб 2,5 кг наркотик билан хорижликлар қўлга олинди

ДХХ ва ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Украинанинг 1994, 1997 ва 2001 йилларда туғилган 3 нафар фуқароси қўлга олинди.

Терговга қадар текширувлар давомида уларнинг вақтинча яшаш жойлари ҳамда пойтахтдаги яширин жойлардан тарқатиш учун тайёрланган 1 кг 945 грамм гашиш, мефедрон ва альфа-PVP, шунингдек, қўшимча 460 грамм наркотик модда аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3🤔1
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан шартномасини узайтиради

Маълумотларга кўра, «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусанов билан амалдаги шартномасини яна икки йилга узайтиришга қарор қилган. Ҳозирги битим 2029 йилгача амал қилади, янги келишув эса 2031 йилгача мўлжалланган.

22 ёшли ҳимоячи ўтган мавсумда 37 та учрашувда майдонга тушиб, жамоанинг Англия Кубоги ва Лига Кубогидаги муваффақиятларига ҳисса қўшган. Расмий эълон яқин кунларда берилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Сергелидаги кўчанинг бир қисми 3 суткага ёпилади

23 июль соат 00:00 дан 26 июль соат 00:00 гача Суғдиёна кўчасининг Янги Сергели ва Жалойир кўчалари орасидаги қисми транспорт ҳаракати учун қисман ёпилади.

Чеклов Mangal Fest тадбирини ўтказиш муносабати билан жорий этилмоқда. Ҳайдовчиларга ҳаракат йўналишини олдиндан режалаштириш ва айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мирзачўлдаги уч қиз фожиаси: хавф олдиндан маълум эди

Жиззах вилояти Мирзачўл туманида уч нафар вояга етмаган қиз сунъий сув ҳовузида ҳалок бўлди. Фожиадан 43 кун аввал Сув хўжалиги вазирлиги бундай иншоотларда хавфсизлик чораларини кучайтириш бўйича ҳудудларни огоҳлантирган.

Бу сунъий сув ҳовузлари билан боғлиқ биринчи фожиа эмас. Аввалроқ Фарғона ва Андижон вилоятларида ҳам шундай ҳовузларга тушиб кетган фуқаролар ҳалок бўлган.

Бундай ҳовузлар томчилатиб суғориш тизимлари учун қурилади. Геомембрана ва полимер плёнка билан қоплангани сабабли уларнинг нам деворлари жуда силлиқ бўлади. Шунинг учун ҳовузлар панжара билан ўралиши, огоҳлантирувчи белгилар ва чиқиш мосламалари ўрнатилиши керак.

Вазирлик маълумотига кўра, мамлакатда 13 мингдан ортиқ сунъий сув сақлаш ва тиндириш ҳовузи мавжуд.

Мирзачўлдаги фожиа содир бўлган ҳовуз эса расман фойдаланишга топширилмаган ва унинг атрофи панжара билан ўралмаган

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан шартномасини 2031 йилгача узайтиришга келишди. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.

Клубнинг яна бир футболчиси Жереми Доку ҳам шартномасини шу муддатга узайтиради. Футболчилар «Манчестер Сити» таклиф қилган шартларни қабул қилган

Ҳусанов 2025 йил январь ойида Франциянинг «Ланс» клубидан «Манчестер Сити»га ўтган. У ўтган мавсумда Премьер-лигада жамоа сафида 21 та ўйинда майдонга тушган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎2
Келинини ўз жонига қасд қилиш даражасига етказган қайнона 5 йилга қамалди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 47 ёшли аёл келинига нисбатан мунтазам ҳақорат қилиш, калтаклаш, уйдан ҳайдаш ва яқинлари билан мулоқот қилишга тўсқинлик қилишда айбдор деб топилди.

Суд ҳужжатларига кўра, узоқ давом этган руҳий ва жисмоний тазйиқларга чидай олмаган келин хўжалик биносида ўз жонига қасд қилган.

Суд қайнонани ўзига қарам шахсни ўз жонига қасд қилиш даражасига етказиш жиноятида айбдор деб топиб, унга 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эпштейнга қизлар топиб берганликда гумонланган агент Францияда ўлик ҳолда топилди

Францияда америкалик педофил Жеффри Эпштейнга қизлар топиб беришда гумонланган 69 ёшли модель агенти Даниэль Сиад ўлик ҳолда топилди.

Унинг жасади 20 июль куни Коломб коммунасидаги уйидан топилган. Ўлим сабаби ҳозирча маълум эмас, тергов бошланган.

Сиад АҚШ Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган Эпштейн иши материалларида 2 090 марта тилга олинган. У Эпштейнни жабрланувчилар билан таништирган воситачи бўлган бўлиши мумкин.

Сиад қизларни Эпштейн ҳузурига олиб келганини тан олган, аммо буни модель агентлигидаги касбий фаолияти доирасида амалга оширганини айтган. Унга нисбатан беш нафар аёл зўрлаш ва бошқа жинсий зўравонликларда айблов қўйган. Сиад эса барча айбловларни рад этган.

Франция терговчилари уни сўроқ қилишга улгурмаган.
Бу Эпштейн иши билан боғлиқ иккинчи француз модель агентининг суд жараёни якунланмасидан олдин вафот этиши. 2022 йилда Эпштейнга қизлар топиб беришда айбланган Жан-Люк Брюнель ҳам қамоқхонада ўлик ҳолда топилган.

Эпштейн қурбонлари орасида Ўзбекистондан модель агентлиги орқали юборилган икки нафар қиз ҳам бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Азизбек Тоштемиров Интерполнинг очиқ рўйхатидан чиқарилди

Миграция агентлигининг Жанубий Кореядаги собиқ ваколатхонаси раҳбари Азизбек Тоштемиров ҳақидаги маълумотлар Интерполнинг омма учун очиқ қидирув рўйхатида кўринмай қолди.

Бироқ унинг халқаро қидирувдан расман чиқарилгани ҳақида ҳозирча расмий ахборот берилмаган. Маълумотлар фақат очиқ рўйхатдан олиб ташланган бўлиб, Интерполнинг ички базаларида сақланаётган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Тоштемиров 2025-йил май ойида фирибгарликда айбланиб, халқаро қидирувга берилганди. Шундан сўнг у ўзига қўйилган айбловларни рад этиб, Миграция агентлигининг амалдаги ва собиқ раҳбарларига нисбатан коррупция, товламачилик ва бошқа қонунбузарликлар юзасидан жиддий иддаоларни илгари сурган.

Тоштемировнинг баёнотлари юзасидан Миграция агентлигига юборилган сўровларга эса ҳозиргача расмий жавоб берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤔2😢1
Наманганда дўл ёғди

Дўл ёғиши оқибатида ҳудуд оқ рангга бурканди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1