EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.8K photos
17.5K videos
35 files
70.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чорвоқда 13 киши қўлга олинди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Чорвоқ сув омбори ҳудудидаги пляжларни куч ишлатиб назорат қилишга уринган икки жиноий гуруҳ аниқланиб, 13 нафар шахс қўлга олинди.

Маълум бўлишича, гуруҳлар ўртасида ҳудудни ноқонуний эгаллаш ва таъсир доирасини кенгайтириш бўйича можаро юзага келган.

Ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган. Тергов давомида гуруҳ аъзоларидан бири интернет орқали экстремистик материаллар тарқатгани ҳам аниқланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥2🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Солиқ инспектори 1000 доллар пора билан ушланди

Кармана тумани солиқ инспекцияси бош инспектори якка тартибдаги тадбиркорнинг солиқ қарздорлигини камайтириш ва молиявий жарима қўлламаслик эвазига 1000 доллар пора олаётган вақтида ушланди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркордан 360 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар органлари ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 1977 йилда туғилган, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган шахс пойтахтлик тадбиркордан 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчи тадбиркорнинг Чилонзор туманидаги 37 сотих ер майдонида нодавлат умумтаълим ва мактабгача таълим муассасалари қуриш режасидан хабардор бўлган.

У аҳоли ва турли ташкилотлар орқали қурилиш ишларига тўсқинлик қилишини айтиб, гўёки қурилишни ўзи амалга ошираётгандек кўрсатиш ҳамда фуқароларни «тинчлантириш» эвазига тадбиркордан жами 360 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юқори Бўзсув каналида чўмилишга борган фуқаро чўкиб кетди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Юқори Бўзсув каналида бир киши чўкиб кетди. Фожиа 21 июль куни содир бўлган.

Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси маълум қилишича, соат 14:07 да фуқаро чўмилиш мақсадида сувга тушган ва эҳтиётсизлик оқибатида чўкиб кетган

Воқеа жойига қутқарувчилар ва ғаввослар жалб этилган. Қидирув ишлари қарийб 4 соат давом этган.

Натижада фуқаронинг жасади соат 18:35 да чўккан жойидан тахминан 100 метр узоқликдан топилиб, тегишли хизматларга топширилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида автобус йўл ҳақи оширилди: нақд тўлов қимматроқ бўлади

Тошкент вилоятида шаҳар жамоат транспорти учун янги тарифлар тасдиқланди. Тегишли қарор Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши томонидан қабул қилинган ва E-qaror порталида эълон қилинди.

Янги тартибга кўра, бир марталик йўл ҳақи тўлов усулига қараб белгиланади:

нақд тўловда — 2 600 сўм;
транспорт ёки банк картаси орқали — 2 000 сўм.

Шунингдек, нақдсиз тўлов қилувчи йўловчилар учун бир соат ичида бепул алмашиб ўтиш тизими жорий этилади.

Унга кўра:
биринчи сафар — 2 000 сўм;
иккинчи сафар — 1 000 сўм;
учинчи ва ундан кейинги сафарлар — бепул.

Бундан ташқари, бир кундан бир йилгача бўлган муддатга мўлжалланган абонемент тарифлари ҳам тасдиқланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда олтин қазувчилар жиноятига чек қўйилди

"Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор-профилактик ойлиги доирасида Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги Сармишсой тоғ тизмасида ноқонуний равишда олтин қазиб келган 8 та жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли процессуал чоралар кўрилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Қирғизистоннинг бир қарич ери ҳам бошқа давлатга берилмайди» — Жапаров

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров мамлакат ҳудудидаги ерлар сотилмаслигини ва давлат ҳудудининг бир қаричи ҳам бошқа давлатга берилмаслигини билдирди.

Бу ҳақда у 21 июль куни Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Президентнинг айтишича, чегара масалалари ҳал этилганидан сўнг Қирғизистон ҳудуди 15 минг 572 гектарга кенгайиб, 20 миллион 9 минг 572 гектарни ташкил этган.

Жапаров инвестиция учун ажратилаётган ерлар заводлар, ишлаб чиқариш корхоналари, логистика марказлари, энергетика ва туризм объектларини барпо этишга мўлжалланганини айтди.

Бироқ айрим ижарачилар 49 йиллик шартнома асосида олган ерларида қурилиш ишларини бошламаган. Баъзи ҳолларда эса майдонлар бошқа шахсларга ўтказилган ёки белгиланган мақсаддан ташқари ишлатилган.

Президент инвесторлар мажбуриятини бажармаса, шартномалар бекор қилиниб, ерлар давлат ихтиёрига қайтарилиши мумкинлигини таъкидлади.

«Биз ерларимизни сотмаймиз. Аммо инвестицияларсиз мамлакат ривожини таъминлаш қийин», — деди Жапаров.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нурафшондаги Ижтимоий ҳимоя мажмуаси Президентга таништирилди

Президентга Нурафшон шаҳрида барпо этилган Ижтимоий ҳимоя мажмуасининг фаолияти ва аҳолига кўрсатаётган хизматлари тақдим этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30🔥10
Солиқ қоидабузарликлари ҳақида хабар берганларга 20,2 млрд сўм мукофот тўланди

2026 йил январь–июнь ойларида «Soliq» мобил иловасидаги «Soliq hamkor» тизими орқали солиқ қонунчилиги бузилиши юзасидан 63 714 та мурожаат келиб тушди.

Мурожаатлар асосида 41 687 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, уларнинг 99,5 фоизида қоидабузарликлар тасдиқланган.

Натижада солиқ қоидабузарликлари ҳақида хабар берган фуқароларга 31 174 та ҳолат бўйича ундирилган жарима маблағининг 20 фоизи ҳисобидан жами 20,2 млрд сўм мукофот пули тўлаб берилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг асосий қисми — 51 974 таси харид чеки берилмагани, 2 149 таси пластик карта орқали тўловни қабул қилмаслик, 135 таси эса карта орқали тўловда товар нархини сунъий ошириш ҳолатларига оид бўлган.

Шунингдек, 19 040 та мурожаат такрорий бўлгани ёки мурожаат қилинган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётгани сабабли кўриб чиқилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент «Cyber University»да янги лойиҳалар қурилишига старт берди

Президент Шавкат Мирзиёев «Cyber University»га ташриф буюриб, университет ҳудудида амалга ошириладиган бир қатор янги лойиҳалар қурилишига расман старт берди.

Ташриф давомида давлат раҳбари замонавий таълим муҳити, рақамли технологиялар ва инновацион инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар билан танишди ҳамда уларнинг қурилиш ишларини бошлаб берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍70🔥11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда 500 долларга опий сотган ургутлик шахс қўлга олинди

Жиззах вилоятининг Бахмал туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик воситаси савдоси билан шуғулланган ургутлик шахс қўлга олинди.

Маълум бўлишича, бир нафар фуқаро ихтиёрий равишда полимер пакетларга қадоқланган, умумий оғирлиги 16,43 грамм бўлган, ташқи белгиларига кўра опий гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига топширган. У мазкур моддани ургутлик шахсдан 500 долларга сотиб олганини билдирган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида гумонланувчи қўлга олинган. Унинг яшаш хонадонидан яна 40 грамм опийга ўхшаш модда топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Гонконг ва Тошкент ўртасида янги кўприк: Ислом цивилизацияси маркази ХХРда тақдим этилди

Гонконгдаги машҳур Сарой музейида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг кенг қамровли тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир доирасида икки муассаса ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди ва Буюк Ипак йўлининг маданий меросини биргаликда тадқиқ этиш бўйича янги босқичга қадам қўйилди.

👉 Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Суднома ёки исталмаган эксперимент?

Мақола бўғзингдаги ҳайқириқ бўлганда...

Самарқанддаги бир қурилиш ортидан бошланган воқеалар судларгача етиб борди. Қазилган улкан ертўла, ёрилаётган уй ва жавоб кутган саволлар...

Буни ўқигандан кейин қурилиш қоидалари нега борлигини бошқача тушунасиз.


👉 Мақолани ўқиш

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Қўшкўпир тумани ҳокимига ўринбосар тайинланди

Атаханов Хамидбек Ахмаджонович Қўшкўпир тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Хамидбек Атаханов Хоразм вилоятидаги «Хоразмбалиқ» уюшмаси раҳбари сифатида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram