EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.7K photos
17.5K videos
35 files
70.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Режасини бажармаган бирорта вазир ёки ҳоким хотиржам ишлашга ҳақли эмас

Президент Шавкат Мирзиёев 21 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ойлик, чораклик ва йиллик режаларини бажармаган вазир, ҳоким ва тармоқ раҳбарлари хотиржам ишлашга ҳақли эмаслигини билдирди.

Давлат раҳбари ҳар бир раҳбар ҳисобот билан чекланмасдан, қўшимча имкониятлар, янги захиралар ва йил якунигача эришиладиган аниқ натижаларни тақдим этиши кераклигини таъкидлади.

Йиғилишда қайд этилишича, йилнинг биринчи ярмида мамлакат иқтисодиёти 8,5 фоизга ўсган, инвестициялар ҳажми 28 миллиард долларга, экспорт эса 14,4 миллиард долларга етган. Шу билан бирга, Президент аҳоли фаровонлигини ошириш учун иқтисодий ўсиш суръати 9–10 фоиз бўлиши зарурлигини айтди.

Шунингдек, айрим ҳудудларда иқтисодий имкониятлар тўлиқ ишга солинмагани танқид қилинди.

Президент ҳар бир раҳбарнинг фаолияти аввало аҳоли турмуши ва тадбиркорлар учун яратилган шароитларда ўз аксини топиши кераклигини таъкидлади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52🔥35🤔1😢1
Савдо ҳамкорларидаги иқтисодий секинлашувга қарши “сафарбарлик сценарийси” жорий этилади

Президентимиз глобал иқтисодиётдаги ҳозирги ноаниқликлар қанча давом этишини олдиндан башорат қилиб бўлмаслигини таъкидлади. Асосий савдо ҳамкор давлатларда иқтисодий фаолликнинг секинлашаётгани маҳаллий корхоналар, айниқса экспортчилар фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкинлиги қайд этилди.

Шу муносабат билан барча раҳбарлар ҳар қандай хавф-хатарларга тайёр туриб, мавжуд захираларни тўлиқ сафарбар этиши шартлиги таъкидланди.

Йиғилишда барча тармоқ ва ҳудудларга “ақл марказлари” бириктирилгани маълум қилинди. Шунингдек, Иқтисодий кенгаш ҳамда 9 та йўналиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этилади.

Ишчи гуруҳлар “ақл марказлари” билан ҳамкорликда 15 августга қадар тармоқлар ва ҳудудлар кесимида илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқади. Улар “ресурс – инфратузилма – лойиҳа – ишлаб чиқариш – бюджетга тушум – экспорт” занжирини ўзаро уйғун ривожлантиришга қаратилган бўлади.

Президент 2027 йил учун макроиқтисодий параметрлар, бюджет, инвестиция ва экспорт дастурлари мутлақо янгича ёндашув — “сафарбарлик сценарийси” асосида тайёрланиши лозимлигини таъкидлади.

Йиғилиш якунида вазирлар, тармоқ раҳбарлари ва ҳокимлар белгиланган вазифалар ижросини ҳудудларда қандай ташкил этиши бўйича ҳисобот берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45🔥36
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда сунъий ҳовузда чўкиб кетган 3 қиз вафот этди

Жиззах вилояти Мирзачўл туманида сунъий ҳовузга чўмилиш учун тушган уч нафар вояга етмаган қиз чўкиб, вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Ҳодиса 17 июль куни Мирзачўл туманидаги фермер хўжалиги ер майдонида томчилатиб суғориш учун қазилган сунъий ҳовузда содир бўлган. Вафот этганларнинг икки нафари 17, бири эса 15 ёшда бўлган.

Дастлабки суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, ўлимга юқори нафас йўлларининг сув билан тўсилиши оқибатида юзага келган механик асфиксия сабаб бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Мирзачўл туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фермерлар табиий офатлар қаршисида ёлғиз қолмайди

Табиий офатлар етказган зарарлар қаршисида фермерларни ёлғиз қолдирмаслик, уларнинг фаолият барқарорлигини сақлаш ва молиявий хавфсизлигини таъминлаш бугунги кунда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида қатъий қадамлар қўйилиб, ҳосилни суғурталаш тизими босқичма-босқич мустаҳкамланмоқда.

Бу каби тизимли ёндашув кўзда тутилмаган табиий офатлар оқибатидаги йўқотишларни қоплашнинг муҳим кафолатига айланмоқда.

Хусусан, яқинда дўл оқибатида ғўза майдонига зарар етган фермерга ҳосил суғуртаси доирасида 243 миллион сўм миқдорида суғурта тўлови амалга оширилди. Бундай амалий ёрдам фермерга фаолиятини бехатар давом эттириш имконини берди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг тизим ташкилотлари томонидан олиб борилаётган бу ислоҳотларнинг бош мақсади — аграр соҳада таваккалчиликларни камайтириш ҳамда деҳқон ва фермерлар манфаатларини ишончли ҳимоя қилишдан иборатдир.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Бухоро ҳокимининг биринчи ўринбосарини ишдан олди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари Ботир Аҳмедов лавозимидан озод этилди.

Маълум қилинишича, у солиқ тушуми бўйича корхоналар билан етарли ишламагани учун ишдан олинган.

Йиғилишда қайд этилишича, йил бошидан солиқ тушуми 27 фоизга ўсиб, 130 триллион сўмдан ошган. Бироқ қўшимча тушум бўйича йиллик режанинг атиги 40 фоизи бажарилган.

Президент Бухоро вилоятида айланмаси 100 миллион сўмдан юқори бўлган 162 та корхона уч йил давомида зарар кўрсатиб, фойда солиғи тўламаганини танқид қилди. Шунингдек, 1,5 мингта корхона Қўшилган қиймат солиғини тўламасдан, фақат солиқ чегирмаларидан фойдаланиб келгани қайд этилди.

Йиғилишда вилоят раҳбарларига йирик солиқ тўловчилар билан ишни кучайтириб, солиқларни тўлиқ ундириш вазифаси юклатилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍56🔥32🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳусанов Жаҳон чемпионатининг энг тезкор футболчилари қаторига кирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг энг тезкор футболчилари қаторига кирди. Бу ҳақда FIFA маълум қилди.

Расмий статистикага кўра, 22 ёшли ҳимоячи мусобақа давомида соатига 36,46 километр тезликка эришиб, умумий рейтингда 6-ўринни эгаллади. Шунингдек, у ҳимоячилар орасида 3-натижани қайд этди.

Ҳусанов мундиалда учта учрашувда майдонга тушди. Ўзбекистон терма жамоаси Колумбия, Португалия ва Конго ДР билан бир гуруҳдан ўрин олиб, плей-офф босқичига чиқа олмади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда 2 минг доллар пора олган солиқ инспектори қўлга олинди

Навоий вилоятининг Кармана тумани солиқ инспекцияси камерал солиқ текширувлари шўъбаси бош давлат солиқ инспектори якка тартибдаги тадбиркорда юзага келган солиқ қарздорлигининг бир қисмини камайтириб бериш ҳамда молиявий жарима қўлламаслик эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилган.

У мансабдор ушбу маблағни пора тариқасида олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥1
Навоийда БелАЗ енгил автомашинани "янчиб" кетди: ҳайдовчи ҳалок бўлди

Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли Мурунтов олтин конида ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани айтилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, карьерда ҳаракатланаётган БелАЗ русумли юк самосвали Toyota енгил автомашинаси билан тўқнашган. Кучли зарба оқибатида енгил автомобил деярли бутунлай эзилиб кетган.

Ҳодиса натижасида Toyota ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳозирча ҳодиса сабаблари ва бошқа тафсилотлар юзасидан расмий маълумот берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
4 ойдан бери маош олмаётган «Машъал» клуби ходимлари видеомурожаат қилди

«Машъал» футбол клуби ишчи-ходимлари ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаат орқали 4 ойдан бери иш ҳақи олмаётганини билдирди.

Уларнинг айтишича, узоқ вақтдан буён маош тўланмагани сабабли кўплаб ходимлар оиласини таъминлашда жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда. Шу боис улар масъул ташкилотлардан муаммога эътибор қаратиш ва иш ҳақи бўйича масалани тезроқ ҳал этишни сўраган.

Ҳозирча мазкур мурожаат юзасидан клуб ёки ваколатли идоралар расмий изоҳ бермаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Қамчиқ» довонида хандаққа тушиб кетган юк автомобили қутқариб олинди

21 июль куни соат 04:30 атрофида А-373 автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида «Тошкент–Водий» йўналишида ҳаракатланаётган «ISUZU» русумли юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида транспорт воситаси йўлнинг хандақ қисмига тушиб кетган.

Хабарга асосан, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Қамчиқ» махсус қутқарув бошқармаси қутқарувчилари ҳодиса жойига етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида юк автомобилини хавфсиз ҳудудга олиб чиққан.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
«Ўзбекнефтгаз»нинг собиқ раҳбари Баҳодиржон Сидиқов иши судга оширилди

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг собиқ бошқарув раиси Баҳодиржон Сидиқовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши судга оширилди.

Тергов маълумотларига кўра, у Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ҳамда 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги)нинг бир қатор қисм ва бандлари бўйича айбланмоқда.

Мазкур иш доирасида Сидиқов билан бирга «Enter Engineering Pte. Ltd» бош директори Улуғбек Усмонов, «Eriell Management» МЧЖ директори Нодиржон Бобоев, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раисининг собиқ ўринбосари Бахтияр Анарқулов ва бошқа шахслардан иборат жами 9 нафар судланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🤔1😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Навоийда БелАЗ енгил автомашинани "янчиб" кетди: ҳайдовчи ҳалок бўлди Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли Мурунтов олтин конида ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани айтилди. Дастлабки маълумотларга кўра, карьерда ҳаракатланаётган…
Мурунтов конидаги ЙТҲда ҳалок бўлганлар сони икки нафарга етди

Навоий кон-металлургия комбинати Матбуот хизмати Мурунтов конида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 21 июль куни соат 05:30 атрофида кон ҳудудида автoағдаргич ва хизмат автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда икки нафар ишчи-ходим вафот этган.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ҳамда махсус ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Турдимовдан бошқа бирорта ҳоким ваъдасини бажармади» — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда вилоят ҳокимлари фаолияти ҳақида тўхталиб, ҳокимлар берган ваъдаларнинг бажарилишига танқидий муносабат билдирди.
Давлат раҳбари сўзларига кўра, «Турдимовдан бошқа бирорта ҳоким ваъдасини бажармади».

Президент масъул раҳбарларни зиммасига олган мажбуриятларни ўз вақтида ва тўлиқ бажаришга чақириб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда шахсий масъулият муҳимлигини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥12
Ўзбекистонда “Маданий лойиҳалар миллий оператори” давлат муассасаси ташкил этилади

Президент қарорига мувофиқ, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузурида «Маданий лойиҳалар миллий оператори» давлат муассасаси ташкил этилади.

Муассаса халқаро ва республика даражасидаги маданий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш билан шуғулланади. Шунингдек, унга маданий тадбирлар учун олиб кириладиган техника ва жиҳозларни 2030 йилгача божхона божидан озод қилиш имтиёзи берилади.

Янги тузилма, шунингдек, «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалини ҳар икки йилда бир марта юқори савияда ўтказишни таъминлаш учун ҳам масъул бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍24🔥12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда ЙПХ автомобили пиёдани уриб юборди, 75 ёшли фуқаро вафот этди

21 июль куни Самарқанд шаҳрининг «Шаббод» кўчасида ЙПX ходими хизматга бириктирилган Tracker русумли автомобилда ҳаракатланаётган вақтда, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 75 ёшли пиёда С.А.ни уриб юборган.

Оқибатда пиёда олган оғир тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Президент Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўрта Чирчиқ туманида Тошкент – Самарқанд йўналишидаги янги автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди.

Давлат раҳбари сўнгги йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти ҳажми уч баробарга ошгани, 2030 йилга қадар эса уни 240 миллиард долларга етказиш мақсад қилинганини таъкидлади.

Шунингдек, Президент «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» ҳамда Трансафғон темир йўллари ишга тушгач, Ўзбекистон Тинч океанидан Европагача бўлган энг қисқа қуруқлик транспорт йўлагининг муҳим бўғинига айланишини қайд этди.

Унинг сўзларига кўра, Покистон портлари орқали Ҳинд океани ҳамда қарийб 2 миллиард аҳоли яшайдиган Жанубий Осиё бозорларига чиқиш имконияти кенгаяди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍32🔥10🤔1
Президент: Тошкент – Самарқанд янги автомагистрали тарихий лойиҳа бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев сўнгги ўн йилда 78 триллион сўм ҳисобидан мамлакат бўйлаб 128 минг километр автомобиль йўлида қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилганини таъкидлади.

Давлат раҳбарига кўра, бугун транспорт соҳасида мутлақо янги давр бошланмоқда. Шу муносабат билан Тошкент – Самарқанд йўналишида қуриладиган замонавий автомагистрал улкан тарихий қадам сифатида баҳоланди.

Қиймати қарийб 2,2 миллиард доллар бўлган олти полосали автомагистралнинг умумий узунлиги 282 километрни ташкил этади. Лойиҳа доирасида 92 та кўприк, 28 та йўл ўтказгич ва 60 та туннель туридаги ўтиш жойи барпо этилади.

Янги автомагистралнинг текис ҳудудларида транспорт воситалари соатига 150 километр тезликда ҳаракатланиши учун шароит яратилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қува тумани ҳокимига ҳайфсан берилди

Фарғона вилояти Қува тумани ҳокими Х. Умаровнинг фермерлар билан йиғилишдаги хатти-ҳаракати ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тақдимномаси асосида хизмат текшируви ўтказилди ва натижада ҳокимга “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишини бошлаб берди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍32🔥9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чорвоқда 13 киши қўлга олинди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Чорвоқ сув омбори ҳудудидаги пляжларни куч ишлатиб назорат қилишга уринган икки жиноий гуруҳ аниқланиб, 13 нафар шахс қўлга олинди.

Маълум бўлишича, гуруҳлар ўртасида ҳудудни ноқонуний эгаллаш ва таъсир доирасини кенгайтириш бўйича можаро юзага келган.

Ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган. Тергов давомида гуруҳ аъзоларидан бири интернет орқали экстремистик материаллар тарқатгани ҳам аниқланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥2🤔2