EFFECT.UZ | Расмий канал
17.7K subscribers
69.7K photos
17.5K videos
35 files
70.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Хусанов ЖЧ–2026нинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди

Ўзбекистон терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Хусанов 2026 йилги Жаҳон чемпионатида энг юқори тезлик қайд этган футболчилар орасидан ўрин олди.

ФИФАнинг жисмоний кўрсаткичлар рейтингига кўра, Абдуқодир Хусанов умумий ҳисобда 6-ўринни, ҳимоячилар орасида эса 3-ўринни эгаллади. У мусобақада 36,5 км/соат тезликка эришган.

Хусановдан юқори натижа қайд этган футболчиларнинг барчаси ҳужум ва ярим ҳимоя чизиғи вакиллари ҳисобланади. Шу боис марказий ҳимоячи учун бу натижа жуда юқори баҳоланмоқда.

Бу кўрсаткич Абдуқодир Хусановнинг нафақат ишончли ҳимоячи, балки жаҳон футболидаги энг тезкор футболчилардан бири эканини ҳам яна бир бор тасдиқлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎3🤔1
Тошкентда 1,4 млрд сўмлик кешбек талон-торож қилинди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида фаолият юритувчи 3 та МЧЖ масъул шахслари сохта маълумотлар асосида ноқонуний равишда кешбек маблағларини қўлга киритгани аниқланди.

Тергов маълумотларига кўра, улар 322,4 млрд сўмлик маҳсулот етказиб берилгани ҳақида қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириб, 3 363 та харид чекини шакллантирган. Ушбу чеклар асосида ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар номидан «Soliq Mobile» иловаси орқали жами 1,4 млрд сўм кешбек тўланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Тошкент вилояти шаҳарларида автобус йўлкираси ўзгаради

Тошкент вилоятининг қатор шаҳарларида жамоат транспорти учун янги йўлкира тарифлари тасдиқланди. Шунингдек, нақд пулсиз тўлов тизимини тўлиқ жорий этиш чоралари кўрилмоқда.

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши жамоат транспорти учун янги тарифларни тасдиқлади.

Янги тартибга кўра:
транспорт ёки банк картаси орқали тўлов — 2 000 сўм;
нақд пул орқали тўлов — 2 600 сўм;
юк ташиш хизмати — 2 600 сўм
.

Шунингдек, Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Оҳангарон, Нурафшон, Чирчиқ ва Янгийўл шаҳарларида транспорт карталарини сотиш ҳамда тўлдириш учун инфокиосклар босқичма-босқич ўрнатилади.

Қарорга мувофиқ, брутто шартнома асосида фаолият юритаётган барча шаҳар автобусларида нақд пулсиз тўлов тизими тўлиқ жорий этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Янги ўқув йили учун давлат стипендиялари квотаси тасдиқланди

2026/2027 ўқув йили учун олий таълим муассасаларида жами 776 та давлат стипендияси ажратилади. Улар республика бўйича 335 мингдан ортиқ юқори босқич талабалари орасидан энг муносиб номзодларга берилади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 15 июлдаги тегишли хатига мувофиқ, 2026/2027 ўқув йили учун давлат стипендиялари квоталари тасдиқланди.

Стипендиялар қуйидагича тақсимланди:
Президент стипендияси — 187 та;
Ислом Каримов стипендияси — 194 та;
Навоий стипендияси — 175 та;
Бобур стипендияси — 51 та;
Имом ал-Бухорий стипендияси — 44 та;
Беруний стипендияси — 38 та;
Ибн Сино стипендияси — 33 та;
Абдулла Авлоний стипендияси — 16 та;
Улуғбек стипендияси — 13 та;
Тўлепберген Қайипбергенов стипендияси — 11 та;
Ибройим Юсупов стипендияси — 11 та;
Паҳлавон Маҳмуд стипендияси — 3 та.
Жами 776 та давлат стипендияси республикадаги 335 471 нафар юқори босқич талабалари орасидан энг муносиб номзодларга ажратилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Термизда чанг бўрони кузатилди

Бугун кундузи республика бўйича айрим ҳудудларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги баъзида 20–22 м/с гача етиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Айни пайтда Термиз шаҳрида чанг бўрони қайд этилди.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида ҳам шамол тезлиги 12–14 м/с гача кучайиши ва айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Тошкентда хонадонда газ чақнаши: икки киши жароҳатланди

20 июль куни соат 13:13 да Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани Наврўз кўчасида жойлашган 16 қаватли уйнинг 8-қаватидаги хонадонлардан бирида ёнғин ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига етиб борган қутқарувчилар текширув ўтказиб, хонадон ошхонасида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлганини аниқлади.

Ҳодиса оқибатида хонадонда яшовчи икки нафар фуқаро енгил тан жароҳати олган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилган бўлиб, айни пайтда аҳволи қониқарли ва шифокорлар назоратида.

Дастлабки маълумотларга кўра, чақнашга фуқароларнинг носоз газ қурилмасидан фойдалангани сабаб бўлган. Ҳодиса юзасидан тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1
Бухорода банкнинг собиқ филиал раҳбари фуқаро номига яширинча кредит расмийлаштиргани аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси ўтказган терговга қадар текширувда тижорат банкларидан бирининг Ромитан филиали собиқ раҳбари А.Ҳ., банк менежери Ф.С. ҳамда маҳаллада собиқ ҳоким ёрдамчиси вазифасини вақтинча бажарувчи С.Х. ўзаро тил бириктиргани аниқланган.

Текширувга кўра, улар фуқаро Ҳ.А.нинг хабардорлигисиз унинг номига 32,9 миллион сўм кредит расмийлаштириб, маблағни уч ғилдиракли мотоцикл хариди учун якка тартибдаги тадбиркор ҳисоб рақамига ўтказган. Кейин эса ушбу пулни нақдлаштириш орқали ўзлаштирган.

Шунингдек, банкнинг собиқ филиал раҳбари фуқародан кредит қарздорлигини ундириш бўйича ижро иши қўзғатилганидан сўнг, жиноий ҳаракатларини яшириш мақсадида қарз тўлиқ қоплангани ҳақида сохта хатни Мажбурий ижро бюросига тақдим этган ва ижро ишининг тугатилишига эришгани маълум қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Президент: Бандлик тизими масъуллари аҳолини ишга жойлаштириш учун ҳудудма-ҳудуд юради

Президент раислигида ўтказилган йиғилишда аҳоли бандлигини таъминлаш ва маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этиш бўйича янги вазифалар белгиланди.

Маълум қилинганидек, бу йўналишда «Долзарб 40 кунлик» эълон қилиниб, 2 мингта энг оғир маҳаллада ишлар мутлақо янги тизим асосида ташкил этилмоқда.

Унга кўра, ушбу маҳаллаларда ҳоким, маҳалла раиси ва бандлик бўлими ўртасидаги уч томонлама шартномалар қайта кўриб чиқилди. Ҳокимлар электр, газ, ичимлик суви ва йўл билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш учун шахсан жавобгар бўлади.

Шунингдек, бандлик тизими масъуллари эҳтиёжманд аҳолини касбга ўқитиш, ишга жойлаштириш ҳамда уларнинг даромадини ошириш мақсадида ҳудудма-ҳудуд юриб ишлайди.

Бундан ташқари, маҳалла тизими раҳбарларига мамлакатдаги 8 минг 992 та маҳаллада кўчалар ва уйларни обод қилиш, дарахт ва кўчат экиш, ариқларни тоза сақлаш бўйича аниқ вазифалар юклатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍24🔥12🤷‍♂1🤔1
Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди

Президент иштирокида ўтказилган йиғилишда Бухоро вилояти мисолида айланмаси 100 млн сўмдан юқори бўлган 162 та корхона кетма-кет уч йил фаолиятини зарар билан якунлагани ва шу боис бир сўм ҳам фойда солиғи тўламагани қайд этилди.

Шунингдек, 1,5 мингта корхона қўшилган қиймат солиғини тўламасдан, фақат ҚҚСни чегириш билан чеклангани танқид қилинди.

Ушбу камчиликлар сабаб Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари, вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси бошлиғи Ахмедов Ботир Илҳомович эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍26🔥8🤔1
Банк раҳбарларига уч ой муҳлат: натижа бўлмаса, лавозимдан кетади

Давлат раҳбари банкларнинг маҳаллалардаги ишидан мутлақо норози эканини билдириб, Марказий банкнинг ҳудудий раҳбарлари ҳамда давлат банклари филиаллари бошлиқлари фаолиятига қатъий эътироз билдирди.

Қайд этилишича, жорий йил вилоят ва туман банклари ҳамда маҳалла уюшмалари учун синов ва амалий аттестация йили бўлади. Кейинги уч ой давомида самарали натижа кўрсатган раҳбарлар ўз лавозимида қолади, фаолиятида ўзгариш қилмаганлар эса лавозимини тарк этади.

Шунингдек, Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига ҳар бир маҳаллада амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг натижаларини доимий назорат қилиш вазифаси юклатилди.

Йиғилишда маҳаллаларда озодалик, яшаш маданияти ва ҳовли уйлар билан ишлаш масалалари ҳам танқидий муҳокама қилиниб, ҳовли уйларни ҳам бошқарув компаниялари фаолияти билан қамраб олиш муҳимлиги таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍37🔥10
Саноат ва экспорт режасини бажармаган 17 нафар ҳоким лавозимига мувофиқлиги кўриб чиқилади

Жорий йилнинг олти ойи якунлари бўйича саноат ва экспорт кўрсаткичлари танқидий таҳлил қилинди.
Қайд этилишича, биринчи чорак якунларида саноат режасини бажармаган 13 та ва экспорт кўрсаткичини пасайтирган 15 та туман ҳокими жазоланган эди. Шундан сўнг аксарият ҳокимлар хулоса чиқариб, олти ойлик прогноз кўрсаткичларини бажарган.

Бироқ айрим ҳудудларда саноат ўсиши суръати пасайган. Хусусан, Янгиобод туманида прогноз қилинган 5,7 фоиз ўрнига ўсиш атиги 1,8 фоизни ташкил этган. Шунингдек, Ғозғон шаҳри, Музработ, Қизириқ ва Олтиариқ туманларида ҳам ўсиш суръати пасайгани қайд этилди.

Экспорт йўналишида эса Касби, Денов, Тошкент тумани, Жиззах шаҳри, Пахтаобод, Навоий шаҳри, Жомбой, Тойлоқ, Бандихон, Мирзачўл, Ёзёвон ва Бектемир туманларида ишлар суст кечаётгани танқид қилинди.

Шу муносабат билан Бош вазирга мазкур 17 нафар ҳокимнинг лавозимига мувофиқлигини бугуннинг ўзида кўриб чиқиш топширилди.

Шунингдек, тўққиз ой якунларига қадар вазият яхшиланмаса, вилоят ҳокимларининг ўринбосарларига нисбатан ҳам қатъий чоралар кўрилиши белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍37🔥12🤔1
Президент: Банклар балансидаги 9,3 триллион сўмлик мол-мулк хатловдан ўтказилади

Қайд этилишича, ҳозир банклар балансида умумий қиймати 9 триллион 300 миллиард сўмлик 2 411 та мол-мулк сотилмай турибди.

Эндиликда ҳар бир объектнинг банк балансида қолиб кетиши асосли ёки асоссиз экани таҳлил қилинади. Харидори мавжуд бўла туриб, сунъий равишда ушлаб турилган объектлар бўйича қонун устуворлиги таъминланиши белгиланди.

Йиғилишда айрим ҳудудларда импорт ҳажми экспортга нисбатан тезроқ ўсиб бораётгани ҳам танқид қилинди.

Маълум қилинишича, ўтган йили импорт экспортдан:
Тошкент вилоятида — 1,9 миллиард долларга;
Самарқанд вилоятида — 1,4 миллиард долларга;
Андижон вилоятида — 866 миллион долларга;
Жиззах вилоятида — 792 миллион долларга;
Бухоро вилоятида — 662 миллион долларга кўп бўлган.

Президент ҳар бир ҳоким ушбу ҳолатни чуқур таҳлил қилиб, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича аниқ чоралар кўриши шартлигини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥14🤔1
Чорвачиликда ҳақиқий ҳолат очиқланди: қорамол ва қўй-эчки сони кутилганидан анча кам

Рўйхатга олиш якунларига кўра, мамлакатда қорамоллар сони аввал эълон қилинган рақамларга нисбатан 2,1 миллион бошга, қўй ва эчкилар эса 1,5 миллион бошга кам чиққан.

Хусусан, Қашқадарё вилоятида қорамоллар сони 171 минг бошга, қўй ва эчкилар эса 288 минг бошга камлиги аниқланган. Бу эса вилоят ҳисобига бозорга 50 минг тонна гўшт ва 120 миллион литр сут етказиб берилмаслигини англатади.

Чорвачиликни қўллаб-қувватлаш мақсадида май ойида Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 1 триллион сўм ажратилган. Бундан ташқари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан яна 50 миллион доллар йўналтирилади.

Ушбу маблағлар ҳисобидан чорвачилик комплексларини ташкил этиш учун 5 миллиард сўмгача, наслли қорамолчилик лойиҳалари учун эса 20 миллиард сўмгача 10 фоизли кредитлар ажратилади. Кредитлар 10 йил муддатга, 4 йиллик имтиёзли давр билан берилади.

Шунингдек, йил якунига қадар хориждан 100 минг бош қорамол ва 150 минг бош қўй-эчки олиб келиш вазифаси белгиланди.

Бундан ташқари, гўштни самолёт орқали олиб келиш бўйича амал қилаётган имтиёз ҳам йил охиригача узайтирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥13🤔2
Картошка нархини барқарор ушлаш учун интервенция тизими кучайтирилади — Президент

Президент таъкидлашича, жойларда интервенция тизими тўғри йўлга қўйилмагани сабабли пишиқчилик пайтида картошка нархи даланинг ўзида кескин арзонлаб кетган. Бу эса фермерлар манфаатдорлигининг пасайишига олиб келиб, ҳозирда 325 минг тонна картошка сотилмай турибди.

Шу муносабат билан картошкани фермерлар учун манфаатли нархда захирага олиб, тақчиллик даврида бозорга чиқариш орқали нархларни барқарор ушлаб туриш зарурлиги қайд этилди.

Йиғилишда йилнинг ярми ўтганига қарамай, Қорақалпоғистон, Андижон, Жиззах, Сурхондарё ва Тошкент вилоятида мева-сабзавот сақлашга мўлжалланган бирорта ҳам совуткичли омбор ишга туширилмагани танқид қилинди.

Йил якунига қадар умумий қуввати 87 минг тонна бўлган 340 та совуткичли омборни фойдаланишга топшириш вазифаси белгиланди.

Шунингдек, ҳокимлар бу йил озиқ-овқат жамғармалари ҳажмини 2,5 баробар ошириб, 500 миллиард сўмга етказиши лозимлиги эслатилди. Бироқ айрим ҳудудлардан ташқари деярли барча ҳокимлар жамғармаларга маблағ ўтказмагани айтилди.

Бош вазир ўринбосарига уч кун ичида графикни тасдиқлаб, ҳар бир ҳоким учун озиқ-овқат жамғармаларига ойма-ой ўтказиладиган маблағлар ҳажмини белгилаш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥39
Президент Саида Мирзиёевага дипломатик ваколатхоналар фаолиятини таҳлил қилишни топширди

Президент раислигида ўтган йиғилишда сўнгги йилларда олий даражадаги 52 та ташриф доирасида 213 миллиард долларлик 1 617 та инвестиция лойиҳаси бўйича келишувларга эришилгани, бироқ улар ижросини назорат қилишда камчиликлар сақланаётгани таъкидланди.

Шу муносабат билан инвестиция лойиҳалари бўйича «йўл хариталари»ни Ҳисоб палатаси ва Ташқи ишлар вазирлиги юритиши белгиланди. Бош вазирга эса ҳар ҳафта тармоқ раҳбарлари, ҳокимлар ва элчилар иштирокида «йўл хариталари»ни давлатлар кесимида, ҳар бир лойиҳа бўйича муҳокама қилиб бориш вазифаси юклатилди.

Йиғилишда хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти ҳам танқид қилинди. Хусусан, Беларусдаги элчи инвестиция ва ташқи савдо масалаларига бефарқлиги учун лавозимидан озод этилгани айтилди. Шунингдек, Франция, Австрия, Испания, Италия, Ўмон, Индонезия, Малайзия ва Сингапурдаги элчилар фаолияти ҳам етарли даражада самарали эмаслиги қайд этилди.

Президент Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага комиссия тузиб, иқтисодий дипломатия, инвестиция ва экспорт йўналишида дипломатик ваколатхоналар ишини таҳлил қилиш ҳамда ўз вазифасини бажара олмаётган ходимларни ёш ва замонавий фикрлайдиган кадрлар билан алмаштириш бўйича таклифлар киритишни топширди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥67👍53👎3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Режасини бажармаган бирорта вазир ёки ҳоким хотиржам ишлашга ҳақли эмас

Президент Шавкат Мирзиёев 21 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ойлик, чораклик ва йиллик режаларини бажармаган вазир, ҳоким ва тармоқ раҳбарлари хотиржам ишлашга ҳақли эмаслигини билдирди.

Давлат раҳбари ҳар бир раҳбар ҳисобот билан чекланмасдан, қўшимча имкониятлар, янги захиралар ва йил якунигача эришиладиган аниқ натижаларни тақдим этиши кераклигини таъкидлади.

Йиғилишда қайд этилишича, йилнинг биринчи ярмида мамлакат иқтисодиёти 8,5 фоизга ўсган, инвестициялар ҳажми 28 миллиард долларга, экспорт эса 14,4 миллиард долларга етган. Шу билан бирга, Президент аҳоли фаровонлигини ошириш учун иқтисодий ўсиш суръати 9–10 фоиз бўлиши зарурлигини айтди.

Шунингдек, айрим ҳудудларда иқтисодий имкониятлар тўлиқ ишга солинмагани танқид қилинди.

Президент ҳар бир раҳбарнинг фаолияти аввало аҳоли турмуши ва тадбиркорлар учун яратилган шароитларда ўз аксини топиши кераклигини таъкидлади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52🔥35🤔1😢1
Савдо ҳамкорларидаги иқтисодий секинлашувга қарши “сафарбарлик сценарийси” жорий этилади

Президентимиз глобал иқтисодиётдаги ҳозирги ноаниқликлар қанча давом этишини олдиндан башорат қилиб бўлмаслигини таъкидлади. Асосий савдо ҳамкор давлатларда иқтисодий фаолликнинг секинлашаётгани маҳаллий корхоналар, айниқса экспортчилар фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкинлиги қайд этилди.

Шу муносабат билан барча раҳбарлар ҳар қандай хавф-хатарларга тайёр туриб, мавжуд захираларни тўлиқ сафарбар этиши шартлиги таъкидланди.

Йиғилишда барча тармоқ ва ҳудудларга “ақл марказлари” бириктирилгани маълум қилинди. Шунингдек, Иқтисодий кенгаш ҳамда 9 та йўналиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этилади.

Ишчи гуруҳлар “ақл марказлари” билан ҳамкорликда 15 августга қадар тармоқлар ва ҳудудлар кесимида илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқади. Улар “ресурс – инфратузилма – лойиҳа – ишлаб чиқариш – бюджетга тушум – экспорт” занжирини ўзаро уйғун ривожлантиришга қаратилган бўлади.

Президент 2027 йил учун макроиқтисодий параметрлар, бюджет, инвестиция ва экспорт дастурлари мутлақо янгича ёндашув — “сафарбарлик сценарийси” асосида тайёрланиши лозимлигини таъкидлади.

Йиғилиш якунида вазирлар, тармоқ раҳбарлари ва ҳокимлар белгиланган вазифалар ижросини ҳудудларда қандай ташкил этиши бўйича ҳисобот берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45🔥36
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда сунъий ҳовузда чўкиб кетган 3 қиз вафот этди

Жиззах вилояти Мирзачўл туманида сунъий ҳовузга чўмилиш учун тушган уч нафар вояга етмаган қиз чўкиб, вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Ҳодиса 17 июль куни Мирзачўл туманидаги фермер хўжалиги ер майдонида томчилатиб суғориш учун қазилган сунъий ҳовузда содир бўлган. Вафот этганларнинг икки нафари 17, бири эса 15 ёшда бўлган.

Дастлабки суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, ўлимга юқори нафас йўлларининг сув билан тўсилиши оқибатида юзага келган механик асфиксия сабаб бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Мирзачўл туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фермерлар табиий офатлар қаршисида ёлғиз қолмайди

Табиий офатлар етказган зарарлар қаршисида фермерларни ёлғиз қолдирмаслик, уларнинг фаолият барқарорлигини сақлаш ва молиявий хавфсизлигини таъминлаш бугунги кунда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида қатъий қадамлар қўйилиб, ҳосилни суғурталаш тизими босқичма-босқич мустаҳкамланмоқда.

Бу каби тизимли ёндашув кўзда тутилмаган табиий офатлар оқибатидаги йўқотишларни қоплашнинг муҳим кафолатига айланмоқда.

Хусусан, яқинда дўл оқибатида ғўза майдонига зарар етган фермерга ҳосил суғуртаси доирасида 243 миллион сўм миқдорида суғурта тўлови амалга оширилди. Бундай амалий ёрдам фермерга фаолиятини бехатар давом эттириш имконини берди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг тизим ташкилотлари томонидан олиб борилаётган бу ислоҳотларнинг бош мақсади — аграр соҳада таваккалчиликларни камайтириш ҳамда деҳқон ва фермерлар манфаатларини ишончли ҳимоя қилишдан иборатдир.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Бухоро ҳокимининг биринчи ўринбосарини ишдан олди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари Ботир Аҳмедов лавозимидан озод этилди.

Маълум қилинишича, у солиқ тушуми бўйича корхоналар билан етарли ишламагани учун ишдан олинган.

Йиғилишда қайд этилишича, йил бошидан солиқ тушуми 27 фоизга ўсиб, 130 триллион сўмдан ошган. Бироқ қўшимча тушум бўйича йиллик режанинг атиги 40 фоизи бажарилган.

Президент Бухоро вилоятида айланмаси 100 миллион сўмдан юқори бўлган 162 та корхона уч йил давомида зарар кўрсатиб, фойда солиғи тўламаганини танқид қилди. Шунингдек, 1,5 мингта корхона Қўшилган қиймат солиғини тўламасдан, фақат солиқ чегирмаларидан фойдаланиб келгани қайд этилди.

Йиғилишда вилоят раҳбарларига йирик солиқ тўловчилар билан ишни кучайтириб, солиқларни тўлиқ ундириш вазифаси юклатилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍56🔥32🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳусанов Жаҳон чемпионатининг энг тезкор футболчилари қаторига кирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг энг тезкор футболчилари қаторига кирди. Бу ҳақда FIFA маълум қилди.

Расмий статистикага кўра, 22 ёшли ҳимоячи мусобақа давомида соатига 36,46 километр тезликка эришиб, умумий рейтингда 6-ўринни эгаллади. Шунингдек, у ҳимоячилар орасида 3-натижани қайд этди.

Ҳусанов мундиалда учта учрашувда майдонга тушди. Ўзбекистон терма жамоаси Колумбия, Португалия ва Конго ДР билан бир гуруҳдан ўрин олиб, плей-офф босқичига чиқа олмади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1