EFFECT.UZ | Расмий канал
17.7K subscribers
69.7K photos
17.5K videos
35 files
70.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Жиззахда 1,9 млрд сўмлик кешбек фирибгарлиги фош этилди

Жиззах вилоятида кешбек тизими орқали 1,9 млрд сўм бюджет маблағини талон-торож қилиш ҳолати фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси маълум қилишича, фуқаролар Р.А., Т.Ш. ҳамда «B.R.» ва «A.A.» МЧЖ масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, гўёки 16,6 млрд сўмлик маҳсулотлар етказиб берилгани ҳақида сохта ҳужжатлар расмийлаштирган.

Улар назорат-касса машиналари орқали сохта киримларни амалга ошириб, 3 106 та харид чеки расмийлаштирган. Кейин эса ушбу чеклар асосида ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган фуқаролар номидан «Soliq Mobile» иловаси орқали кешбек маблағларини расмийлаштириб, 1,9 млрд сўмни ўзлаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂3🤔1
Ўзбекистонда электр истеъмоли яна рекорд даражага етди

19 июль, якшанба куни Ўзбекистон ягона энергетика тизимида суткалик электр энергияси истеъмоли 291,8 млн кВт·соатни ташкил этди.

Бу кўрсаткич ўтган йил ёз мавсумида қайд этилган энг юқори натижадан 19,2 млн кВт·соатга ёки 7,04 фоизга юқори бўлди.

Шунингдек, кечки энг юқори юклама вақтида ягона энергетика тизимининг максимал юкламаси 13,8 ГВтга етди. Бу 18 июль куниги энг юқори кўрсаткичдан 100 МВтга кўпдир.

Дам олиш куни бўлишига қарамай, электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ҳам юқори даражада сақланиб, сутка давомида 295,4 млн кВт·соатни ташкил қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жазирама кунда сув – роҳат,
қувонч улашиш эса энг катта саодат!


Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари аномал иссиқ кунларда аҳоли, айниқса, болажонлар учун хушкайфият улашиш мақсадида ўзига хос сув фаввораси ташкил этишди.

Жазирама иссиқда салқин сувдан баҳраманд бўлган каттаю кичикнинг қувончи эса барчага ёқди.

Чунки баъзан бир томчи сув — роҳат, бир лаҳза қувонч эса инсон учун энг катта саодат бўлиши мумкин!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Аномал иссиқдан сўнг Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида кучли ёмғирлар кутилмоқда

«Ўзгидромет» маълумотига кўра, 21–24 июль кунлари Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик кузатилиши мумкин.

Прогнозга мувофиқ, ёмғирлар оқибатида сел оқимлари юзага келиши ҳамда айрим жойларда маҳаллий сув тошқинлари содир бўлиши эҳтимоли мавжуд.

Хавф юқори бўлган ҳудудлар қаторига Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятлари киради.

Шу муносабат билан аҳоли ва сайёҳларга ушбу кунларда тоғли ҳудудларга сафарларни кечиктириш, эҳтиёт чораларига қатъий амал қилиш ҳамда расмий огоҳлантиришларни кузатиб бориш тавсия этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Фарғонада кредит қарзини тўлаш учун 9 ойлик чақалоғини сотмоқчи бўлган эр-хотинга ҳукм ўқилди

Фарғона шаҳрида 9 ойлик чақалоғини моддий манфаат эвазига сотишга уринган эр-хотинга нисбатан суд ҳукми чиқарилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

Маълум қилинишича, эр-хотин 2024 йил октябрь ойида танишиб, оила аъзоларининг хабариcиз шаръий никоҳ асосида яшай бошлаган. Уларнинг орасида мунтазам келишмовчилик ва жанжаллар юзага келган. 2025 йил октябрь ойида ўғил фарзандли бўлганига қарамай, оиладаги низолар давом этган.

Моддий қийинчиликлар сабаб улар янги туғилган фарзандини сотишга келишган. Суд жараёнида аёл кредит қарзларини тўлаш ҳамда Туркияга бориш учун пул зарур бўлгани сабабли бу таклифга рози бўлганини айтган.

Суд ҳукмига кўра, эр ва хотиннинг ҳар бири 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

😎BUKHARA NEWS
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сохта далилларга асосланган суд қарори: энди сўз Олий судникими?

Бугун Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан 5-2201-2201/905-сонли маъмурий иш тафтиш тартибида кўриб чиқилиши белгиланган.

Даъвогар томонининг таъкидлашича, Урганч туманлараро маъмурий суди томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарори ва кейинги юқори суд инстанциялари қарорлари сохталаштирилган кадастр ҳужжатларига асосланган.

Иш материалларига кўра, “EURO POWER” оилавий корхонаси раҳбари ҳамда кадастр тизими ходими томонидан кадастр ҳужжатлари сохталаштирилгани ҳақида суд ҳукмлари мавжуд. Айнан шу ҳужжатлар асосида қўшни бинода жойлашган, Д.Бекчановага тегишли бўлган бир подъездли бино мулкдор тасарруфидан чиқарилгани айтилмоқда.

Эътиборлиси, мазкур кадастр ҳужжатларининг сохталаштирилгани ва бу ҳолатга алоқадор шахсларнинг айби юзасидан бир эмас, иккита суд ҳукми қабул қилинган.

Эндиликда жамоатчилик диққати Олий суд қарорига қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🤔2👍1
Марказий банк июнь ойида 21 та банкка жарима қўллади

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси 2026 йил июнь ойида 7 марта йиғилиш ўтказиб, банк ва кредит ташкилотлари фаолиятига оид 34 та масалани кўриб чиқди.

Йиғилишларда лицензиялаш ва рўйхатдан ўтказиш, банклар ҳамда бошқа кредит ташкилотларининг молиявий ҳолати, раҳбар ходимлар номзодлари, пруденциал нормативларга риоя қилиниши ва инспекция текширувлари натижалари муҳокама қилинди.

Назорат тадбирлари давомида аниқланган камчиликлар бўйича 23 та банк пруденциал норматив талабларига риоя этмагани учун чора ва санкциялар қўлланилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Шу билан бирга, 21 та банк, 1 та микромолия ташкилоти ва 1 та тўлов ташкилотига нисбатан жарима санкциялари қўлланилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жазирамада очиқ ҳаводаги ишлар вақтинча тўхтатилади

Давлат меҳнат инспекцияси барча ҳокимликларга юборган кўрсатмада аномал иссиқ шароитида очиқ ҳавода ходимлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши мумкин бўлган ишларни 10:00–17:00 оралиғида вақтинча тўхтатиш ҳамда мослашувчан иш режимини жорий этиш тавсия этилди.

Иш берувчиларга ходимларни сифатли ичимлик суви, сояли дам олиш жойлари ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш, меҳнат ва дам олиш тартибини қайта кўриб чиқиш, зарурат туғилганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш вазифаси юклатилган.

Давлат меҳнат инспекцияси кўрсатмалар ижроси назорат қилиниши, талабларни бузганларга нисбатан қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилишини билдирди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп Месси ва Роналдунинг ҳаётига ҳавас қилишини айтди

АҚШ Президенти Доналд Трамп футбол юлдузлари Лионел Месси ва Криштиану Роналдунинг ҳаётига ҳавас қилишини айтиб, улар билан қисқа муддатга бўлса ҳам ўрин алмашишни исташини билдирди. Бу ҳақда у Fox News нашрига берган интервюсида сўз очди.

“Яқинда Месси билан учрашдим, Криштиануни эса анчадан бери танийман. Уларнинг ҳаёти жуда яхши. Ҳатто меникидан ҳам анча осонроқ. Ростини айтсам, улар билан ўрин алмашган бўлардим. Ҳеч бўлмаганда бир ойга бўлса ҳам”, — деди Трамп.

Маълумот учун, 2026-йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтди. Финал учрашуви Ню-Жерсидаги «MetLayf» стадионида ўтказилди. Унда Испания Аргентина терма жамоасини қўшимча вақтда 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, тарихида иккинчи бор жаҳон чемпионига айланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ямал Трамп билан саломлашгани билан ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди

Жаҳон чемпионатида иштирок этган терма жамоалар футболчиларининг мезбон давлат раҳбарлари ва мусобақада қатнашган жамоалар президентлари билан саломлашиши протокол асосида амалга оширилади.

Тақдирлаш маросимида Испания терма жамоаси футболчиси Ламин Ямал АҚШ Президенти Доналд Трамп билан саломлашди. Уларнинг учрашуви акс этган лаҳза ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди.

Айрим фойдаланувчилар футболчининг Трамп билан саломлашишини «ҳурматсизлик» ва «қўрқмаслик» сифатида баҳолаган. Муҳокамаларда «Фаластинга озодлик» хештеги ҳам қўлланган.

Маълумот учун, Ламин Ямал Жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси сафида иштирок этган


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нетаняху Нью-Йоркда ҳибсга олиниши мумкинми?

Нью-Йорк мери Зоҳран Мамдани бу борада ҳуқуқий департамент билан маслаҳатлашувлар давом этаётганини билдирди.

Мамдани The New York Times нашрига берган интервюсида Нетаняхунинг эҳтимолий ҳибсга олиниши юзасидан махсус қонунлар ишлаб чиқилмаслигини, барча ҳаракатлар амалдаги қонунчилик доирасида амалга оширилишини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, бу масала Нетаняху БМТ Бош Ассамблеяси тадбирларида иштирок этиш учун Нью-Йоркка келган тақдирда юзага келиши мумкин.

Мамдани, шунингдек, бу борада Халқаро жиноий суд томонидан Нетаняхуга нисбатан илгари сурилган айбловларни ҳам эслатди. Эслатиб ўтамиз, у сайловолди кампанияси даврида мер этиб сайланса, Исроил Бош вазири шаҳарга келган тақдирда уни ҳибсга олиш бўйича чоралар кўришини айтган эди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9
Жиззахда сунъий ҳовузда уч нафар вояга етмаган қиз чўкиб вафот этди

17 июль куни соат 13:00 атрофида Мирзачўл тумани «Пахтазор» маҳалласи ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги ер майдонидаги сунъий ҳовузда бахтсиз ҳодиса юз берди.

Маълум қилинишича, томчилатиб суғориш тизими учун қазилган сунъий ҳовузга чўмилиш учун тушган уч нафар вояга етмаган қиз чўкиб, вафот этган. Қурбонларнинг икки нафари 17 ёшда, яна бири эса 15 ёшда бўлган.

Суд-тиббий экспертизаси туман филиалининг дастлабки хулосасига кўра, қизларнинг ўлимига юқори нафас йўлларининг сув билан тўсилиши оқибатида келиб чиққан механик асфиксия сабаб бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бурсада 3-қаватдан йиқилган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди

Бурса шаҳрида учинчи қаватдан йиқилиб жароҳат олган ўзбекистонлик аёл Ўзбекистонга қайтарилди.

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилишича, ишлаш мақсадида Туркияга борган фуқаро З.Н. бахтсиз ҳодиса оқибатида учинчи қаватдан йиқилиб, шифохонага ётқизилган.

Жабрланувчининг даволаниши давомида Бурса шаҳридаги ўзбекистонлик кўнгиллилар унга яқиндан ёрдам кўрсатган.

Бош консулхона ҳамда Миграция агентлиги ҳамкорлигида фуқаро Ўзбекистонга муваффақиятли қайтарилди. Консулхона ёрдам кўрсатган ҳамюртлар ва "Ўзбек хотин-қизларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти"га миннатдорлик билдирди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп ЖЧ финалидан сўнг Эронга янги зарбаларни буюрди

АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик янги босқичга чиқди. Эронга қарши тўққизинчи зарбалар тўлқини амалга оширилди.

АҚШ Марказий қўмондонлиги (CЕНТCОМ) маълум қилишича, президент Доналд Трамп футбол бўйича 2026-йилги Жаҳон чемпионати финалидан сўнг Эронга қарши янги ҳаво ҳужумларини амалга оширишга буйруқ берган.

Тошкент вақти билан соат 04:00 да бошланган зарбалар давомида Табриз, Чобаҳор, Конарак ва Бандар-Имом Хомайний ҳудудларида портлашлар қайд этилди. Ҳозирча зарба берилган обектлар ҳақида расмий маълумот йўқ.

CЕНТCОМга кўра, ҳужумлар Эроннинг Ҳормуз бўғози орқали ҳарбий операцияларни амалга ошириш имкониятларини чеклашга қаратилган.

Ҳужумлар ортидан Брент маркали нефт нархи бир баррел учун 90 доллардан ошди. Шу билан бирга, АҚШ Баҳрайндаги фуқароларини эҳтиёткор бўлишга чақирди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Президент оиласига яқинман” деб 270 минг доллардан ортиқ пул олганлар қамалди

Сирдарёлик Ж.Н. бошчилигидаги уюшган гуруҳ фуқароларга турли масалаларни, жумладан, лавозимга тайинлаш, йирик шартномалар ва уй-жой масалаларини ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, 270 минг доллардан ортиқ маблағни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган.

Гуруҳ аъзолари ўзларини юқори мартабали шахслар ва президент оиласига яқин инсонлар сифатида таништиргани айтилмоқда.

Суд ҳукмига кўра, гуруҳ раҳбари 10 йил 7 ойга, бошқа аъзолари эса турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Умра визаси энди 1 йил муддатга берилади

Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги умра зиёратчилари учун 365 кун (1 йил) амал қиладиган кўп марталик умра визаси тартибини жорий этди.

Янги тартибга кўра, зиёратчилар визанинг амал қилиш муддати давомида мамлакатга бир неча бор кириш имкониятига эга бўлади. Бироқ Саудия Арабистони ҳудудида умумий бўлиш муддати 90 кундан ошмаслиги шарт.

Шунингдек, ҳар бир сафар олдидан Nusuk платформаси орқали меҳмонхона, транспорт ва бошқа хизматларни танлаб, умра зиёрати учун рухсатнома (Permit) расмийлаштириш талаб этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
«Давактив»нинг собиқ раҳбари Акмалхон Ортиқов иши судга оширилди

«Давактив»нинг агентлигининг собиқ раҳбари Акмалхон Ортиқовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши судга оширилди.

У Жиноят кодексининг ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳамда мансаб сохтакорлигига оид моддалари бўйича айбланмоқда.

Маълум қилинишича, мазкур жиноят иши доирасида яна 5 нафар шахс ҳам судланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4
Хусанов ЖЧ–2026нинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди

Ўзбекистон терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Хусанов 2026 йилги Жаҳон чемпионатида энг юқори тезлик қайд этган футболчилар орасидан ўрин олди.

ФИФАнинг жисмоний кўрсаткичлар рейтингига кўра, Абдуқодир Хусанов умумий ҳисобда 6-ўринни, ҳимоячилар орасида эса 3-ўринни эгаллади. У мусобақада 36,5 км/соат тезликка эришган.

Хусановдан юқори натижа қайд этган футболчиларнинг барчаси ҳужум ва ярим ҳимоя чизиғи вакиллари ҳисобланади. Шу боис марказий ҳимоячи учун бу натижа жуда юқори баҳоланмоқда.

Бу кўрсаткич Абдуқодир Хусановнинг нафақат ишончли ҳимоячи, балки жаҳон футболидаги энг тезкор футболчилардан бири эканини ҳам яна бир бор тасдиқлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎3🤔1
Тошкентда 1,4 млрд сўмлик кешбек талон-торож қилинди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида фаолият юритувчи 3 та МЧЖ масъул шахслари сохта маълумотлар асосида ноқонуний равишда кешбек маблағларини қўлга киритгани аниқланди.

Тергов маълумотларига кўра, улар 322,4 млрд сўмлик маҳсулот етказиб берилгани ҳақида қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириб, 3 363 та харид чекини шакллантирган. Ушбу чеклар асосида ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар номидан «Soliq Mobile» иловаси орқали жами 1,4 млрд сўм кешбек тўланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Тошкент вилояти шаҳарларида автобус йўлкираси ўзгаради

Тошкент вилоятининг қатор шаҳарларида жамоат транспорти учун янги йўлкира тарифлари тасдиқланди. Шунингдек, нақд пулсиз тўлов тизимини тўлиқ жорий этиш чоралари кўрилмоқда.

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши жамоат транспорти учун янги тарифларни тасдиқлади.

Янги тартибга кўра:
транспорт ёки банк картаси орқали тўлов — 2 000 сўм;
нақд пул орқали тўлов — 2 600 сўм;
юк ташиш хизмати — 2 600 сўм
.

Шунингдек, Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Оҳангарон, Нурафшон, Чирчиқ ва Янгийўл шаҳарларида транспорт карталарини сотиш ҳамда тўлдириш учун инфокиосклар босқичма-босқич ўрнатилади.

Қарорга мувофиқ, брутто шартнома асосида фаолият юритаётган барча шаҳар автобусларида нақд пулсиз тўлов тизими тўлиқ жорий этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Янги ўқув йили учун давлат стипендиялари квотаси тасдиқланди

2026/2027 ўқув йили учун олий таълим муассасаларида жами 776 та давлат стипендияси ажратилади. Улар республика бўйича 335 мингдан ортиқ юқори босқич талабалари орасидан энг муносиб номзодларга берилади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 15 июлдаги тегишли хатига мувофиқ, 2026/2027 ўқув йили учун давлат стипендиялари квоталари тасдиқланди.

Стипендиялар қуйидагича тақсимланди:
Президент стипендияси — 187 та;
Ислом Каримов стипендияси — 194 та;
Навоий стипендияси — 175 та;
Бобур стипендияси — 51 та;
Имом ал-Бухорий стипендияси — 44 та;
Беруний стипендияси — 38 та;
Ибн Сино стипендияси — 33 та;
Абдулла Авлоний стипендияси — 16 та;
Улуғбек стипендияси — 13 та;
Тўлепберген Қайипбергенов стипендияси — 11 та;
Ибройим Юсупов стипендияси — 11 та;
Паҳлавон Маҳмуд стипендияси — 3 та.
Жами 776 та давлат стипендияси республикадаги 335 471 нафар юқори босқич талабалари орасидан энг муносиб номзодларга ажратилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram