EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.7K photos
17.5K videos
35 files
70.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда йилига 500 минг тонна сульфат кислота ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда йилига 500 минг тонна сульфат кислота ишлаб чиқариш қувватига эга янги лойиҳа ишга туширилади.

Лойиҳа Ўзбекистон Технологик Металлар Комбинати томонидан амалга оширилаётган TMK Chemicals лойиҳаси доирасида ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Лойиҳанинг умумий қиймати 54,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади. У ишга туширилгач:
• йилига 500 минг тонна сульфат кислота ишлаб чиқарилади;
• 152 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилади.

Мазкур лойиҳа юқори тозаликдаги сульфат кислота ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, критик минералларни қайта ишлаш учун зарур реагентлар базасини шакллантириш ҳамда юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш занжирини кенгайтиришга хизмат қилади.

Шунингдек, сульфат кислота асосида магний, никель, хром, кобальт ва бошқа стратегик маҳсулотларни олиш имкониятларининг яратилиши мамлакат саноати учун муҳим аҳамият касб этади.

TMK Chemicals лойиҳаси Ўзбекистонда кимё саноатини модернизация қилиш ва критик металларни чуқур қайта ишлаш бўйича янги босқични бошлаб бериши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олмалиқлик шифокорлар чўкаётган ўсмирнинг ҳаётини сақлаб қолди

Олмалиқ шаҳар болалар шифохонаси шифокорлари мураккаб ҳолатда яна бир беморнинг ҳаётини сақлаб қолди.

Маълум қилинишича, "Гўзал" бассейнида чўкиш ҳолатига учраган Андижон вилоятидан келган 13 ёшли Асилбек Адҳамжонов оғир аҳволда шифохонага олиб келинган.

Шифокорлар томонидан ўз вақтида ўтказилган реанимация ва интенсив терапия муолажалари ижобий самара берди. Натижада ўсмирнинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Ҳозирда беморнинг аҳволи яхшиланиб, у шифокорлар назорати остида даволанишни давом эттирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хивада МакСим иштирокида халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтади

Хива шаҳри халқаро меҳмонларни яна бир йирик маданий тадбир билан қарши олади.

“Қовун сайли – 2026” халқаро фестивали доирасида миллий анъаналар, гастрономик намойишлар, маданий дастурлар ва эстрада консертлари ташкил этилади.

Фестивалнинг асосий тадбирларидан бири россиялик машҳур хонанда МакСимнинг Арда Хива туризм мажмуасидаги консерт дастури бўлади.

Консерт 8-август куни ўтказилади. Тадбирга кириш бепул.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎4🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тарихда илк бор роботлар аралаш яккакураш жангида тўқнаш келди

16-июл куни Хитойда аралаш яккакураш (ММА) қоидалари бўйича дунёдаги илк роботлар жанги бўлиб ўтди.

Беллашув ЭнгинеАИ компанияси томонидан ташкил этилган Ултимате Робот Кноcк-оут Легенд (УРКЛ) мусобақаси доирасида Шенчжен шаҳрида ўтказилди. Тадбирда актёр Донни Ен махсус меҳмон сифатида қатнашди.

Мусобақанинг саралаш босқичида 10 давлатдан 200 дан ортиқ жамоа иштирок этди. Якунда 32 жамоа финал босқичига йўл олди.

Барча жамоалар ЭнгинеАИънинг Т800 роботидан фойдаланди. Иштирокчилар роботларни махсус зирҳлар ва муҳандислик ечимлари билан такомиллаштириб, жангга тайёрлади.

Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 10 миллион юан (тахминан 1,48 миллион АҚШ доллари)ни ташкил этди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
ПДХХнинг янги раиси Рустам Жўраев ким?

Жиноят-қидирув инспекторлигидан Президент Давлат хавфсизлик хизмати раисигача — Рустам Жўраевнинг хизмат йўли.

Рустам Мирзаевич Жўраев 1968 йил 26 июль куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Олий маълумотли бўлиб, 1994 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 1989 йил апрель ойида Юнусобод тумани ички ишлар бошқармасининг жиноят-қидирув бўлими кичик инспектори сифатида бошлаган. Кейинчалик ушбу тизимда терговчи ва катта терговчи лавозимларида ишлаган.

2003–2008 йилларда Ички ишлар вазирлигининг жиноят-қидирув ва тергов тизимида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. 2008–2012 йилларда эса Президент девонида инспектор, етакчи инспектор ва бош инспектор бўлиб ишлаган.

2012–2015 йилларда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи, 2015 йилда Наманган вилояти ИИБ бошлиғи, кейинчалик эса 2015–2017 йилларда Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимларида хизмат қилган.

2017–2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири бўлган. 2018–2020 йилларда Ички ишлар вазирининг ўринбосари ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи сифатида фаолият юритган.
2020 йил 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони этиб тайинланган. 2026 йил 28 январдан Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган.

2026 йил 17 июль куни эса Президент фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланди.
Рустам Жўраев шунингдек Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қўл жанги федерацияси ҳамда Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси сифатида ҳам фаолият юритган.
Унга 2018 йил 14 февралда генерал-майор, 2026 йил 17 июлда эса генерал-лейтенант ҳарбий унвони берилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ПОЗИТИВ

ОЛМАЛИҚ ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ ҲАМДА ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИ ҲАМКОРЛИГИДА БОЛАЖОНЛАР УЧУН СУВ ШОУСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

СУВ ФАВВОРАЛАРИ ОСТИДА МИРИҚИБ ЎЙНАГАН БОЛАЛАРНИНГ ҚУВОНЧЛИ КУЛГУСИ ЖАРАЁНГА ЎЗГАЧА ФАЙЗ БАҒИШЛАДИ.

БОЛАЛАРГА УНУТИЛМАС ТААССУРОТ ВА КЎТАРИНКИ КАЙФИЯТ УЛАШГАН УШБУ ШОУ ЁЗНИНГ ЭНГ ЁРҚИН ЛАҲЗАЛАРИДАН БИРИГА АЙЛАНДИ.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍23👎1🤔1
Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро кимё олимпиадасида 1 та олтин ва 3 та кумуш медални қўлга киритди

58-Халқаро кимё олимпиадаси якунларига кўра, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган барча ўқувчилар совриндорлар сафидан жой олди.

Мусобақада Райҳона Туймуродова олтин медаль, Жасур Мустафоев, Азизмуҳаммад Ҳафи зов ва Миржалол Ҳомиджонов эса кумуш медалларга сазовор бўлди. Натижада мамлакатимиз жамоаси 1 та олтин ва 3 та кумуш медални қўлга киритди.

Президентнинг 2024 йил 30 сентябрдаги қарорига мувофиқ, нуфузли халқаро олимпиадалар ғолиблари ва уларнинг устозлари давлат томонидан рағбатлантирилади.

Унга кўра:
Олтин медаль соҳиби — 1 млрд 30 млн сўм, уни тайёрлаган устоз — 185,4 млн сўм;
Кумуш медаль соҳиби — 618 млн сўм, устози — 103 млн сўм;
Бронза медаль соҳиби — 412 млн сўм, устози — 61,8 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

Шунингдек, халқаро олимпиада ғолибларини тайёрлаган ўқитувчиларнинг малака тоифаси бир поғонага оширилиши ҳам белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18
Боғчалар ёпилган кунлар учун ота-оналардан тўлов ундирилмайди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги аномал иссиқ об-ҳаво муносабати билан давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилган даврда тўловлар қандай тартибда амалга оширилишини маълум қилди.

Унга кўра, боғчалар фаолияти тўхтатилган кунлар учун ота-оналардан тўлов ундирилмайди. Агар мазкур кунлар учун олдиндан тўлов амалга оширилган бўлса, ушбу маблағ кейинги ой тўловидан чегириб қолинади.

Шунингдек, иш берувчига боғлиқ бўлмаган сабаблар билан бекор туриб қолинган вақт учун боғча ходимларига қонунчиликда белгиланган тартибда иш ҳақи тўланиши қайд этилди.

Мазкур тартиб фақат аномал иссиқ об-ҳаво сабаб фаолияти вақтинча тўхтатилган давлат мактабгача таълим ташкилотларига нисбатан қўлланилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида кучли шамол ва чанг-тўзон кутилмоқда

«Ўзгидромет» маълумотига кўра, бугун кундузи республика бўйича айрим жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучаяди.

Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларининг айрим ҳудудларида шамол тезлиги баъзида 20–22 м/с гача етиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳам шамол тезлиги 12–15 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар юзага келиши эҳтимоли бор.

Фуқароларга эҳтиёткор бўлиш, заруратсиз очиқ ҳавода узоқ вақт бўлмаслик ва хавфсизлик қоидаларига амал қилиш тавсия этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
Когонда Кореяга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фирибгарлик ҳолати аниқланди.

Маълум бўлишича, фуқаро З.И. Ш.И.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 8 минг АҚШ доллари эвазига Корея давлатига ишга жўнатишини айтган.

У келишилган маблағдан 1 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган. Тергов давомида ушбу маблағнинг 200 АҚШ доллари процессуал тартибда қайтарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Тиббиёт ва фармацевтика соҳасида мурожаатлар сони икки баробарга ошди

Рақобат қўмитаси маълумотига кўра, 2026 йилнинг ўтган даврида тиббиёт ва фармацевтика соҳаси бўйича 900 дан ортиқ мурожаат келиб тушган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли икки баробар кўпдир.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида товар ва хизматлар учун тўланган 300 миллион сўмдан ортиқ маблағ истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Қўмита таҳлилларига кўра, соҳадаги қатор муаммолар нафақат истеъмолчилар, балки ҳалол ва қонуний фаолият юритаётган тадбиркорларга ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

Асосий муаммолар сифатида:
хусусий тиббий хизматлар кўрсатиш қоидаларининг ягона ва очиқ тартибда шаклланмагани;
косметология соҳасида ходимларнинг малака талабларига тўлиқ риоя этмаслиги;
айрим тиббий буюм ва препаратларнинг давлат рўйхатидан ўтмагани;
ЭКО муолажалари бўйича истеъмолчиларга етарли маълумот берилмаслиги;
муолажаларнинг эҳтимолий оқибатлари олдиндан тўлиқ тушунтирилмаслиги қайд этилган.

Қўмита бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ҳудудларда «сирли мижоз» тадбирлари ўтказилаётганини маълум қилди. Ушбу текширувлар давомида аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, Рақобат қўмитаси тиббиёт ва фармацевтика соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда фуқароларни қўмитага мурожаат қилишга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Ўзбекистонда пропан нархи бир йилда 41,1 фоизга ошди

Марказий банк маълумотларига кўра, сўнгги бир йил ичида Ўзбекистонда пропан нархи 41,1 фоизга ошиб, энг юқори қимматлашган маҳсулотлардан бирига айланди.

Шу даврда метан нархи 10,1 фоизга ошган. Шунингдек, никоҳ узуклари 23,1 фоизга, босма нашрлар 17,5 фоизга ва цемент 12,6 фоизга қимматлашган.

Айни пайтда айрим турдаги маиший техника воситалари нархида эса озроқ пасайиш кузатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5😢4
Ўзбекистонга салқин ҳаво кириб келмоқда: айрим ҳудудларда ҳарорат пасайди

Синоптик ҳолатга кўра, термик депрессия ўзининг энг фаол босқичини республика марказидан шарқий ҳудудлар томон силжитмоқда.

Қорақалпоғистоннинг Устюрт платоси ҳудудларига салқин ҳаво оқимлари кириб келган. Натижада Нукус ва Урганчда кундузги ҳарорат +36…+37 даражагача тушди.

Бугун ва эртага Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ҳамда Фарғона водийси вилоятларида термик депрессия таъсири сақланиб қолади. Шу билан бирга, шимолдан кириб келаётган салқин ҳаво массалари мамлакат ҳудудларида ҳароратнинг босқичма-босқич пасайишига хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Камчиликни тан олишга ҳам, уни бартараф этишга ҳам тайёрман» — Тошкент тумани ҳокими билан бир кун

Effect.uz сайтининг «Эффект Плюс» лойиҳаси жамоаси Тошкент тумани ҳокими билан бир кунлик ишчи рейдда иштирок этиб, ҳокимнинг кундалик фаолиятини яқиндан кузатди.

Рейд давомида фуқаролар қабули ўтказилди, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг таъмирланаётган уйлари, маҳаллалардаги ободонлаштириш ишлари, Соҳилбўйи лойиҳаси ҳамда янги мактаб қурилиши кўздан кечирилди.

Шунингдек, мактаб олдида пиёдалар хавфсизлиги учун янги тротуарни 1 августга қадар барпо этиш бўйича топшириқ берилди. 600 ўринли янги мактаб биносини эса 1 сентябрга қадар фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Туманнинг инвестиция салоҳияти ҳақида ҳам маълумот берилди. Жумладан, 117 гектар ҳудудда индустриал парк ташкил этилиб, 15 минг янги иш ўрни, 250 та тадбиркорлик субъекти ташкил этиш ҳамда 2029 йилга қадар 40 минг хонадонли турар жойлар қуриш режалаштирилган.

Рейд якунида ҳоким оммавий ахборот воситалари билан очиқ мулоқот қилиб, журналистлар танқидига муносабат билдирди:

«Бизга сизларнинг танқидларингиз дарс. Камчиликни тан олишга ҳам, уни бартараф қилишга ҳам тайёрман. Бундан қочиш йўқ»,

— деди туман ҳокими.

👉 Батафсил ўқиш

👉 Тўлиқ кўриш

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Интернетда танишган йигити учун Қўқонга қочиб кетмоқчи бўлган 13 ёшли бухоролик қиз йўлда тўхтатилди

​Ромитан туманида яшовчи, 2012 йилда туғилган қизалоқ интернет орқали танишган йигит билан учрашиш учун уйидан чиқиб кетган. Боланинг йўқолгани ҳақида ИИБга 13 июль куни унинг буваси хабар берган.

​Олиб борилган тезкор қидирув натижасида, қизнинг "Бухоро–Фарғона" йўналишидаги таксида Қўқонга йўл олгани аниқланган. Cobalt русумли автомашина Ғиждувон тумани ҳудудида тўхтатилиб, вояга етмаган қиз соғ-саломат топилган ва оиласига қайтарилган.

​Ҳозирда ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Ромитан тумани прокуратурасига юборилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢10👍6🤷‍♂1
Испания иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлди

2026 йилги Жаҳон чемпионати финалида Испания Аргентина устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Турнир якунларига кўра, бир қатор шахсий совринлар ҳам испаниялик футболчиларга насиб этди:
⚽️ Энг яхши футболчи — Родри (Испания)
🌟 Энг яхши ёш футболчи — Пау Кубарси (Испания)
🧤 Энг яхши дарвозабон — Унай Симон (Испания)
👟 Энг яхши тўпурар — Килиан Мбаппе (Франция)

Шу тариқа, Испания терма жамоаси нафақат жаҳон чемпионлигини қўлга киритди, балки турнирнинг асосий шахсий мукофотларида ҳам устунлик қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16👎2
Тошкент ва атрофидаги айрим иссиқхоналар учун солиқ 10 бараварга оширилиши мумкин

Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳага кўра, Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларида жойлашган айрим иссиқхоналар учун мол-мулк ва ер солиғи ставкалари 10 бараварга оширилиши таклиф этилмоқда. Шунингдек, мазкур иссиқхоналарга амалдаги солиқ имтиёзлари қўлланилмайди.

Бироқ қозонхоналари демонтаж қилинган ёки электр энергияси билан иситиладиган иссиқхоналарга оширилган солиқ ставкалари татбиқ этилмайди.

Ҳозирча бу ҳужжат қонун лойиҳаси ҳисобланади. У жамоатчилик муҳокамасидан ўтиб, белгиланган тартибда кўриб чиқилганидан кейин кучга кириши мумкин. Муҳокама 31 июлгача давом этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7😢3🤔2👍1
Ўзбекистонда туризм соҳаси учун ёзги «сиеста» иш режими таклиф қилинди

Ёзнинг иссиқ кунларида сайёҳлар ва ходимлар учун янада қулай шароит яратиш мақсадида туризм соҳасида «сиеста» иш режими синов тариқасида жорий этилиши мумкин.

Унга кўра, 1 июндан 31 августгача Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларида айрим туризм объектлари учун кундузги танаффусли иш тартиби йўлга қўйиш таклиф этилган.

Таклиф этилаётган иш режими:
🕖 Эрталабги иш вақти — 07:00–13:00
🌡 Танаффус — 13:00–17:00
🌙 Кечки-туниги иш вақти — 17:00–23:00

Янги тартиб меҳмонхоналар, музейлар, тарихий обидалар, ресторанлар, туроператорлар ҳамда кўнгилочар масканларга татбиқ этилиши режалаштирилган.

Мазкур ташаббуснинг асосий мақсади — ёзги иссиқ об-ҳаво шароитида сайёҳлар учун қулайлик яратиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва туризм самарадорлигини юксалтириш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жиззахда 1,9 млрд сўмлик кешбек фирибгарлиги фош этилди

Жиззах вилоятида кешбек тизими орқали 1,9 млрд сўм бюджет маблағини талон-торож қилиш ҳолати фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси маълум қилишича, фуқаролар Р.А., Т.Ш. ҳамда «B.R.» ва «A.A.» МЧЖ масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, гўёки 16,6 млрд сўмлик маҳсулотлар етказиб берилгани ҳақида сохта ҳужжатлар расмийлаштирган.

Улар назорат-касса машиналари орқали сохта киримларни амалга ошириб, 3 106 та харид чеки расмийлаштирган. Кейин эса ушбу чеклар асосида ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган фуқаролар номидан «Soliq Mobile» иловаси орқали кешбек маблағларини расмийлаштириб, 1,9 млрд сўмни ўзлаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂3🤔1
Ўзбекистонда электр истеъмоли яна рекорд даражага етди

19 июль, якшанба куни Ўзбекистон ягона энергетика тизимида суткалик электр энергияси истеъмоли 291,8 млн кВт·соатни ташкил этди.

Бу кўрсаткич ўтган йил ёз мавсумида қайд этилган энг юқори натижадан 19,2 млн кВт·соатга ёки 7,04 фоизга юқори бўлди.

Шунингдек, кечки энг юқори юклама вақтида ягона энергетика тизимининг максимал юкламаси 13,8 ГВтга етди. Бу 18 июль куниги энг юқори кўрсаткичдан 100 МВтга кўпдир.

Дам олиш куни бўлишига қарамай, электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ҳам юқори даражада сақланиб, сутка давомида 295,4 млн кВт·соатни ташкил қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жазирама кунда сув – роҳат,
қувонч улашиш эса энг катта саодат!


Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари аномал иссиқ кунларда аҳоли, айниқса, болажонлар учун хушкайфият улашиш мақсадида ўзига хос сув фаввораси ташкил этишди.

Жазирама иссиқда салқин сувдан баҳраманд бўлган каттаю кичикнинг қувончи эса барчага ёқди.

Чунки баъзан бир томчи сув — роҳат, бир лаҳза қувонч эса инсон учун энг катта саодат бўлиши мумкин!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4