EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.7K photos
17.5K videos
35 files
70.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Президент: йирик концерт ва фестиваллар учун ягона миллий оператор ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга бағишланган тақдимот билан танишди. Унда халқаро кўргазмалар, музей лойиҳалари, маданий меросни реставрация қилиш ва нуфузли саҳналарда ўзбек санъатини тарғиб этиш режалари муҳокама қилинди.

Таклифга кўра, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузурида Маданий лойиҳалар миллий оператори ташкил этилади. У йирик халқаро тадбирларни ўтказиш, уларни хорижда тарғиб қилиш, машҳур ижрочилар концертларини ташкил этиш ҳамда «Шарқ тароналари» фестивалини тайёрлаш учун масъул бўлади.

Тақдимотда 2026–2027 йилларга мўлжалланган қатор йирик маданий лойиҳалар, жумладан Доҳа, Милан, Венеция, Нара, Нью-Йорк ва Бухорода ўтказиладиган кўргазма, концерт ва биеннале дастурлари ҳам кўриб чиқилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43🔥40🤔1😢1
Ёқилғи-энергетика соҳасига оид мурожаатлар 26,1 фоизга камайди

Президент Шавкат Мирзиёевга ёқилғи-энергетика соҳасида фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари юзасидан ахборот берилди.

Маълум қилинишича, 2026 йилнинг биринчи ярмида соҳага оид 39 минг 220 та мурожаат келиб тушган бўлиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13 минг 820 та ёки 26,1 фоизга камайган.

Мурожаатларнинг 50 фоизи табиий ва суюлтирилган газ, 38,3 фоизи эса электр таъминоти билан боғлиқ. Асосий масалалар суюлтирилган газ баллонларини ўз вақтида етказиб бериш, электр таъминотидаги узилишлар, электр тармоқларини қуриш ва таъмирлаш ҳамда табиий газ босимига оид муаммолардан иборат.

Давлат раҳбари ҳар бир мурожаатни тизимли камчиликларни аниқлаш имконияти сифатида ўрганиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, куз-қиш мавсуми олдидан такрорий мурожаатлар келиб тушаётган маҳалла ва объектларни хатловдан ўтказиш, электр ва газ тармоқларининг техник ҳолатини ўрганиш ҳамда ҳудудлар кесимида манзилли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.

Йиғилишда электр тармоқлари ва трансформаторларни таъмирлаш, авария бригадаларининг шайлигини ошириш, табиий газ босимини барқарорлаштириш, суюлтирилган газ баллонларини аҳолига ўз вақтида етказиб бериш ҳамда куз-қиш мавсуми бошлангунга қадар тизимли муаммоларни бартараф этиш вазифалари белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍157🔥152👎5🤷‍♂1🤔1
2026/2027 ўқув йили учун ОТМларга қабул квоталари тасдиқланди

Давлат қабул комиссияси 2026/2027 ўқув йили учун давлат олий таълим ташкилотларига қабул параметрларини тасдиқлади.

Янги квоталарга кўра:
Ахборот технологиялари ва сунъий интеллект йўналишлари учун давлат гранти ўринлари 35 фоизга оширилди.

Бакалавриат ва магистратура қабул параметрлари таълим шакллари ҳамда ўқитиш тиллари кесимида белгиланди.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча 2 фоиз, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун 1 фоиз давлат гранти ажратилди.

Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари учун қўшимча 10 фоизлик грант квотаси белгиланди.

Хотин-қизлар учун кундузги таълимда қўшимча 4 мингта давлат гранти ва 5 йиллик меҳнат стажига эга хотин-қизлар учун 2 500 та алоҳида тўлов-контракт ўрни ажратилди.

Шунингдек, ҳарбий хизматчилар, ички ишлар, божхона ва ўрмон хўжалиги ходимлари фарзандлари учун ҳам алоҳида қабул квоталари тасдиқланди.

Бундан ташқари, Green University учун 100 та давлат буюртмаси ўрни ҳамда хориждаги ёш ватандошлар учун 30 та давлат гранти ажратилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентдаги 36 та автотураргоҳни бошқариш ҳуқуқи 20,9 млрд сўмга сотилди

Аукцион савдоларида ANGLESEY FOOD МЧЖ ғолиб деб топилди. Компания Korzinka супермаркетлари ҳузурида жойлашган 36 та автотураргоҳни бошқариш ҳуқуқини 20,9 млрд сўм эвазига қўлга киритди.

Шартларга мувофиқ, инвестор давлатга 20,9 млрд сўмлик бир марталик тўловни амалга оширади. Шунингдек, у ҳар йили ижара тўловлари ҳамда Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар тўлаб боради.

Қайд этилишича, мазкур лойиҳа шаҳар кўчаларида пуллик автотураргоҳлар жорий этилишини англатмайди. Гап фақат Korzinka дўконлари ҳузуридаги мавжуд 36 та автотураргоҳ майдонини бошқариш ҳуқуқи ҳақида бормоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🤔3👍1
Apple дунёнинг энг қиммат компаниясига айланди

Apple бозор капиталлашуви бўйича NVIDIA'ни ортда қолдириб, дунёдаги энг қиммат оммавий компания мақомини қайта эгаллади.

TradingView маълумотларига кўра, Apple компаниясининг бозор қиймати 4,88 трлн долларга етган. Шу билан у 4,85 трлн долларлик капиталлашувга эга NVIDIAдан ўзиб кетди.

Технология гигантлари ўртасидаги рақобат сунъий интеллект ва янги маҳсулотларга бўлган юқори қизиқиш фонида янада кучаймоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Алишер Усмонов лавозимидан озод этилди

Президент қарорига мувофиқ, Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Алишер Аброрович Усмонов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Алишер Усмонов мазкур лавозимга 2020 йил декабрь ойида тайинланган эди. У бунга қадар Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Маълумот учун, Алишер Усмонов 2007 йилда II даражали «Шон-шараф» ордени билан тақдирланган.

Айни вақтда унинг ўрнига ким тайинланиши ҳақида расмий маълумот эълон қилинмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2🤔1
Қисқа видеолар мия фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин

Тадқиқотлар натижаларига кўра, қисқа видеоларни мунтазам томоша қилиш миянинг диққатни бошқариш, қарор қабул қилиш ва ўзини назорат қилиш учун масъул бўлган ҳудудлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Мутахассислар қайд этишича, видеонинг сизга ёқиши ёки ёқмаслигидан қатъи назар, доимий равишда қисқа контент истеъмол қилиш миянинг мукофот тизимини рағбатлантиради. Қизиқарли роликлар эса дофамин ажралиши ҳисобига уларни яна ва яна кўриш истагини кучайтириб, вақт ўтиши билан одат ва қарамлик шаклланишига сабаб бўлиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Рустам Жўраев Президент Давлат хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланди

Рустам Мирзаевич Жўраев Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди. Шунингдек, унга генерал-лейтенант махсус унвони берилди.

Шу билан бирга, Алишер Аброрович Усманов Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍75🔥11🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада фуқарони қўрқитиб, пул талаб қилган 5 нафар шахс ушланди

Фарғона шаҳрида яшовчи 5 нафар шахс Қува туманида истиқомат қилувчи фуқарони қўрқитиб, унинг шахсий видеоларини тарқатиш билан таҳдид қилган ҳолда 8 миллион сўм талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида гумонланувчилар жабрланувчидан 2 миллион сўмни олаётган вақтда қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2 мингга яқин тадбиркорнинг ҳуқуқи тикланди

Бизнес-омбудсман девони томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларга қонунчиликда белгиланган имтиёзлар тўлиқ қўлланилмагани аниқланди.

Маълум бўлишича, Президентнинг 2023 йил 10 январдаги ПФ-2-сонли Фармонига мувофиқ, мазкур соҳадаги тадбиркорлар учун электр энергияси истеъмоли бўйича бир ойлик олдиндан тўлов талаби бекор қилинган. Бироқ амалда кўплаб корхоналардан ушбу тўлов ундирилиб келинган.

Бизнес-омбудсман аралашувидан сўнг:

1 798 та тадбиркорлик субъектига нисбатан қонуний имтиёзлар қайта тикланди;

Ноқонуний ҳисобланган 84,7 миллиард сўм маблағ ҳисобдан чиқарилди;

Электр энергияси учун олдиндан тўлов ундириш амалиёти тўхтатилди;

Имтиёзларни қўлламаган 109 нафар мансабдорга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
3👍54🔥14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аномал иссиқда автомобиль ичи хавфли даражада қизийди

Ижтимоий тармоқларда аномал иссиқ шароитида автомобиль ва асфальтнинг қай даражада қизиши акс этган видео тарқалди.

Маълум қилинишича, тўғридан-тўғри қуёш нурлари таъсирида асфальт ҳарорати 65°C гача, автомобиль капоти 60°C гача, олд ойнанинг пастки қисми эса 85–90°C гача қизиши мумкин.

Шу боис мутахассислар автомобиль ичида "повербанк", телефон, аэрозол баллонлари, "зажигалка" ҳамда юқори ҳароратга сезгир бошқа буюмларни қолдирмасликни тавсия этмоқда. Акс ҳолда уларнинг ишдан чиқиши ёки ёнғин келиб чиқиши хавфи юзага келиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1🔥1
Сирдарё, Жиззах ва Тошкентда 733 миллион сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Сирдарё, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ўтказилган текширувлар давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланишнинг бир нечта ҳолати аниқланди.

Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида якка тартибдаги тадбиркор хонадонда табиий газ тармоғига яширин тарзда уланиб, 366,4 миллион сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди.

Жиззах вилояти Пахтакор туманида икки нафар фуқаро хонадонларини ноқонуний равишда газ тармоғига улаб, жами 133,6 миллион сўмлик газ ишлатган. Бахмал туманида эса қишлоқ хўжалиги бўлими масъуллари иситиш қозонини рухсатсиз улаб, 103,5 миллион сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган.

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги хонадонда ҳам газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиш орқали 129,8 миллион сўмлик табиий газ талон-торож қилингани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Солиқ имтиёзларини олишнинг янги тартиби тасдиқланди

Жисмоний шахслар энди мол-мулк ва ер солиғи бўйича имтиёзлар учун электрон тарзда мурожаат қилиши мумкин.

Белгиланган тартибга кўра, фуқаролар мол-мулк ва ер солиғи бўйича имтиёзлардан фойдаланиш учун аризани солиқ хизматлари портали ёки my.gov.uz орқали юбориши мумкин.

Электрон мурожаатлар ваколатли орган томонидан уч иш кунигача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ЙПХ ходимлари иштирокидаги содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ЙПХ ходимлари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Маълум қилинишича, 16-июл куни соат 18:30 ларда “Дўрмон йўли” кўчасида патруллик мотоциклларида ҳаракатланаётган 3 нафар ЙПХ инспектори “Ғазалкент” кўчасидан чорраҳага кириб келган Оних русумли автомобил билан тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида патруллик мотоциклини бошқарган ЙПХ ходими олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. Жароҳатланган бошқа шахсларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳодиса кортеж кузатуви вақтида содир бўлгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга мос эмаслиги маълум қилинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔6👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Газ шахобчасидаги портлаш сабаби маълум

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги АГТШда юз берган портлаш тафсилотлари маълум қилинди.

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси маълумотига кўра, шохобчага фақат автомобилларга газ қуйиш учун рухсат берилган бўлса-да, хавфсизлик талаблари бузилиб, маиший баллонларга ҳам газ тўлдирилган.

Ҳодиса вақтида “Лабо” автомобилида олиб келинган 100 литрли баллонлар қўлбола мослама орқали тўлдирилаётган пайтда шланг ажралиб, чақнаш юз берган. Оқибатда 2 та баллон портлаган, 4 таси ёнган.

Ҳодиса натижасида 3 нафар фуқаро куйиш жароҳатини олган. Улардан бирининг аҳволи оғир.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, текширув ишлари давом этмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда футболчи ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик ҳайдовчи гаров эвазига озод қилинди

АҚШнинг Огаё штатида 21 ёшли коллеж футболчиси Тоби Форсайтнинг ўлими билан боғлиқ иш бўйича ўзбекистонлик юк машинаси ҳайдовчиси Беҳзод Асроров суд қарори асосида гаров эвазига озод қилинди.

Суд қарорига кўра, у электрон кузатув мосламаси тақиб, назорат остида қолади.

Тергов маълумотларига кўра, Асроров авариядан кейин юк машинасидаги видеорегистраторни олиб ташлаганликда гумон қилинмоқда.

Ҳозирда иш бўйича тергов давом этмоқда. Расмийлар якуний хулосаларга кўра, унга қўшимча айбловлар ҳам қўйилиши мумкинлигини маълум қилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда мактаб фаррошлари меҳнат шароитидан шикоят қилди

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманидаги 7-сонли умумтаълим мактабида ишловчи айрим фаррошлар таҳририятга мурожаат қилиб, меҳнат вазифасига кирмайдиган ишларга жалб этилаётганидан шикоят қилди.

Уларнинг сўзларига кўра, асосий вазифалари синф хоналари, йўлаклар ва ҳожатхоналарни тозалашдан иборат бўлса-да, кучли жазирама шароитида мактаб ҳудудидаги тикан ва бегона ўтларни тозалаш ишлари ҳам уларга юклатилган.

Мурожаатда айтилишича, бундай ишларни бажаришдан бош тортган ёки уларни салқин вақтда амалга оширишни сўраган ходимларга ишдан бўшатиш ҳақида огоҳлантиришлар берилган.

Ҳолат юзасидан ваколатли ташкилотлардан мурожаатда келтирилган ҳолатларни ўрганиш ҳамда унга қонуний баҳо бериш сўралмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7👎2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда йилига 500 минг тонна сульфат кислота ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда йилига 500 минг тонна сульфат кислота ишлаб чиқариш қувватига эга янги лойиҳа ишга туширилади.

Лойиҳа Ўзбекистон Технологик Металлар Комбинати томонидан амалга оширилаётган TMK Chemicals лойиҳаси доирасида ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Лойиҳанинг умумий қиймати 54,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади. У ишга туширилгач:
• йилига 500 минг тонна сульфат кислота ишлаб чиқарилади;
• 152 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилади.

Мазкур лойиҳа юқори тозаликдаги сульфат кислота ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, критик минералларни қайта ишлаш учун зарур реагентлар базасини шакллантириш ҳамда юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш занжирини кенгайтиришга хизмат қилади.

Шунингдек, сульфат кислота асосида магний, никель, хром, кобальт ва бошқа стратегик маҳсулотларни олиш имкониятларининг яратилиши мамлакат саноати учун муҳим аҳамият касб этади.

TMK Chemicals лойиҳаси Ўзбекистонда кимё саноатини модернизация қилиш ва критик металларни чуқур қайта ишлаш бўйича янги босқични бошлаб бериши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олмалиқлик шифокорлар чўкаётган ўсмирнинг ҳаётини сақлаб қолди

Олмалиқ шаҳар болалар шифохонаси шифокорлари мураккаб ҳолатда яна бир беморнинг ҳаётини сақлаб қолди.

Маълум қилинишича, "Гўзал" бассейнида чўкиш ҳолатига учраган Андижон вилоятидан келган 13 ёшли Асилбек Адҳамжонов оғир аҳволда шифохонага олиб келинган.

Шифокорлар томонидан ўз вақтида ўтказилган реанимация ва интенсив терапия муолажалари ижобий самара берди. Натижада ўсмирнинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Ҳозирда беморнинг аҳволи яхшиланиб, у шифокорлар назорати остида даволанишни давом эттирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хивада МакСим иштирокида халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтади

Хива шаҳри халқаро меҳмонларни яна бир йирик маданий тадбир билан қарши олади.

“Қовун сайли – 2026” халқаро фестивали доирасида миллий анъаналар, гастрономик намойишлар, маданий дастурлар ва эстрада консертлари ташкил этилади.

Фестивалнинг асосий тадбирларидан бири россиялик машҳур хонанда МакСимнинг Арда Хива туризм мажмуасидаги консерт дастури бўлади.

Консерт 8-август куни ўтказилади. Тадбирга кириш бепул.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎4🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тарихда илк бор роботлар аралаш яккакураш жангида тўқнаш келди

16-июл куни Хитойда аралаш яккакураш (ММА) қоидалари бўйича дунёдаги илк роботлар жанги бўлиб ўтди.

Беллашув ЭнгинеАИ компанияси томонидан ташкил этилган Ултимате Робот Кноcк-оут Легенд (УРКЛ) мусобақаси доирасида Шенчжен шаҳрида ўтказилди. Тадбирда актёр Донни Ен махсус меҳмон сифатида қатнашди.

Мусобақанинг саралаш босқичида 10 давлатдан 200 дан ортиқ жамоа иштирок этди. Якунда 32 жамоа финал босқичига йўл олди.

Барча жамоалар ЭнгинеАИънинг Т800 роботидан фойдаланди. Иштирокчилар роботларни махсус зирҳлар ва муҳандислик ечимлари билан такомиллаштириб, жангга тайёрлади.

Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 10 миллион юан (тахминан 1,48 миллион АҚШ доллари)ни ташкил этди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1