EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.8K photos
17.5K videos
35 files
70.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Африкадан юборилган 728 грамм кокаин ушланди

ДХХ тезкор тадбири давомида Серра-Леонедан автоэҳтиёт қисмлари ичига яширилган 728 грамм кокаин аниқланди. Гиёҳванд моддани қабул қилиб олаётган, аввал судланган 42 ёшли шахс қўлга олинди.

Бундан ташқари, Бўстонлиқ туманида 1971 йилда туғилган фуқаро тоғ ёнбағридаги ер майдонида 17 минг 600 туп кўкнори ва 9 туп каннабис етиштириб келаётгани маълум бўлди. Унинг яшаш хонадонидан ҳам қуритилган ҳамда майдаланган кўкнори мусодара қилинди.

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда юқори ҳарорат сабаб асфальт қопламаси эриб кетмоқда

Қашқадарё вилоятининг айрим ҳудудларида кузатилаётган кучли иссиқ ҳаво оқибатида асфальт қопламалари эриб кетаётгани айтилмоқда. Ҳодиса акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Расмий идоралар ҳозирча мазкур ҳолат юзасидан изоҳ бермаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкентда автомобиль ва мотоцикллар иштирокида оғир ЙТҲ содир бўлди Бугун Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Дўрмон йўли кўчасида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, Onix русумли енгил автомобиль бир нечта мотоцикл…
Тошкентда ЙПХ инспектори иштирокидаги ЙТҲ юзасидан расмий изоҳ: бир ходим ҳалок бўлди

16 июль куни соат 18:30 атрофида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги «Дўрмон йўли» ва «Ғазалкент» кўчалари чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, патруллик мотоциклларида ҳаракатланаётган 3 нафар ЙПХ инспекторига «Onix» русумли енгил автомобиль келиб урилиши оқибатида ЙТҲ юз берган.

Ҳодиса натижасида патруллик мотоциклини бошқарган бир нафар ЙПХ ходими олган жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этди. Тан жароҳати олганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8👎1
Ўзбекистонда иссиқлар чекинади: 21 июлдан ҳаво ҳарорати пасаяди

Ўзбекистонда кузатилаётган аномал иссиқлар 21 июлдан бошлаб сусаяди.

Ўзгидромет маълумотига кўра, республика бўйлаб ҳаво ҳарорати 6–9 даражага пасайиши кутилмоқда. Натижада барча ҳудудларда нисбатан салқин об-ҳаво қарор топиши прогноз қилинмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик трак ҳайдовчиси АҚШда гаров эвазига озод қилинди

АҚШнинг Оҳаё штатида 21 ёшли коллеж футболчиси Тоби Форсайтнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган ЙТҲ юзасидан гумонланаётган ўзбекистонлик юк машинаси ҳайдовчиси Беҳзод Асроров биринчи суд мажлисидан сўнг гаров эвазига озод қилинди.

Суд қарорига кўра, у электрон кузатув мосламаси таққан ҳолда озодликда бўлади. Терговчилар Асроровни авариядан сўнг юк машинасидаги видеорегистраторни олиб ташлаганликда гумон қилмоқда.
Тергов давом этмоқда. Расмийлар якуний хулосаларга кўра, унга нисбатан қўшимча айбловлар ҳам эълон қилиниши мумкинлигини билдирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Аномал иссиқ туфайли айрим ҳудудларда "свет" ўчирилмоқда

Ўзбекистонда кузатилаётган аномал иссиқлар фонида электр энергияси истеъмоли ва ишлаб чиқариш ҳажми рекорд даражага етди.

Электр тармоқларида ортиқча юклама ва йирик аварияларнинг олдини олиш мақсадида айрим ҳудудларда 2 соатгача давом этадиган қисқа муддатли мажбурий электр таъминоти чекловлари жорий этилмоқда.

Энергетиклар бу чоралар йирик носозликлар ҳамда узоқ муддатли электр узилишларининг олдини олишга қаратилганини таъкидлади. Шунингдек, авария-таъмирлаш бригадалари кечаю кундуз навбатчилик асосида иш олиб бораётгани маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Икки аёл одам савдоси қурбони бўлишдан сақлаб қолинди

Фарғона вилоятида икки аёлни Туркияга юқори маошли иш ваъдаси билан олиб кетишга уринган шахслар фош этилди.

Маълум қилинишича, Поп туманида яшовчи аёл Истанбулдаги таниши билан тил бириктириб, Учкўприк ва Бувайда туманларида яшовчи икки аёлни чет элга жўнатишни режалаштирган. Уларга электрон авиачипта ҳам олиб берилган.

Аёллар Тошкент халқаро аэропорти орқали жўнаб кетаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тўхтатилиб, одам савдоси қурбони бўлишининг олди олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Энди солиқ ва жарималарнинг бир қисми маҳаллаларда қолади

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда маҳаллаларнинг молиявий имкониятларини кенгайтиришга қаратилган янги механизмлар белгиланди.

Унга кўра, нотурар жой объектларидан тушадиган ер ва мулк солиғининг 5 фоизи, шунингдек, санитария қоидаларини бузиш ва ноқонуний қурилиш учун ундириладиган айрим жарималарнинг 10 фоизи маҳаллалар ихтиёрида қолади.

Натижада маҳаллалар бюджети 2026 йилда 1,6 триллион сўмга, 2027 йилдан эса 2 триллион сўмга етказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, майдони 5 минг квадрат метргача бўлган бўш биноларни сотиш ҳуқуқи маҳаллаларга берилади. Бу эса улар учун қўшимча даромад манбаи бўлади.

Йил якунида тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва солиқ тушумларини оширишда энг яхши натижага эришган 200 та маҳалла 2 миллиард сўмдан мукофот пули билан тақдирланади.

Йиғилишда оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, маҳалла банкирлари фаолиятини кучайтириш ҳамда 1000 та маҳаллада тўлиқ агросаноат занжирларини йўлга қўйиш бўйича вазифалар ҳам белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29🔥13
Тиббиёт ва фармацевтика бўйича мурожаатлар қарийб 2 баробарга ошди

2026 йилнинг ўтган даврида Рақобат қўмитасига тиббиёт ва фармацевтика соҳаларига оид 900 дан зиёд мурожаат келиб тушган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли икки баробарга ошган.

Мурожаатларни ўрганиш натижасида товар ва хизматлар учун тўланган 300 миллион сўмдан ортиқ маблағ истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Қўмита соҳадаги асосий муаммолар сифатида хусусий тиббий хизмат кўрсатиш қоидаларининг ягона тартибда шаклланмагани, косметология амалиётларида малака талабларига тўлиқ риоя этилмаётгани, давлат рўйхатидан ўтмаган айрим препарат ва тиббий буюмлардан фойдаланилаётгани, шунингдек, ЭКО муолажалари ҳамда даволаш жараёнларининг эҳтимолий оқибатлари бўйича беморларга етарлича ва тушунарли маълумот берилмаётганини қайд этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Тошкент ер усти метросининг иш вақти икки кунга ўзгаради

«Тошкент метрополитени» ДУК маълум қилишича, 2026 йил 17 июлдан 19 июлгача Ер усти ҳалқа йўли йўналишида поездлар ҳар куни соат 06:00 дан 22:30 гача ҳаракатланади.

Маълум қилинишича, ўзгаришлар йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда метро инфратузилмасининг техник ҳолатини қўшимча назоратдан ўтказиш мақсадида жорий этилмоқда.

Икки кун давомида Ер усти ҳалқа йўлидаги 14 та метро бекатининг конструктив ва техник ҳолати мутахассислар томонидан синчковлик билан кўздан кечирилади.

Метрополитен маъмурияти профилактик тадбирлар транспорт тизимининг барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлашга қаратилганини таъкидлаб, йўловчилардан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Тошкентда қалбаки доллар ва сўм сотган шахслар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда уч нафар шахс қўлга олинди.

Тергов маълумотларига кўра, улар фуқаро Б.Л.га қалбаки 10 минг АҚШ доллари ва 20 миллион сўмни 14 миллион сўмга, шунингдек, яна бир қалбаки 10 минг АҚШ долларини фуқаро Ў.А.га 8,4 миллион сўмга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Президент: йирик концерт ва фестиваллар учун ягона миллий оператор ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга бағишланган тақдимот билан танишди. Унда халқаро кўргазмалар, музей лойиҳалари, маданий меросни реставрация қилиш ва нуфузли саҳналарда ўзбек санъатини тарғиб этиш режалари муҳокама қилинди.

Таклифга кўра, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузурида Маданий лойиҳалар миллий оператори ташкил этилади. У йирик халқаро тадбирларни ўтказиш, уларни хорижда тарғиб қилиш, машҳур ижрочилар концертларини ташкил этиш ҳамда «Шарқ тароналари» фестивалини тайёрлаш учун масъул бўлади.

Тақдимотда 2026–2027 йилларга мўлжалланган қатор йирик маданий лойиҳалар, жумладан Доҳа, Милан, Венеция, Нара, Нью-Йорк ва Бухорода ўтказиладиган кўргазма, концерт ва биеннале дастурлари ҳам кўриб чиқилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43🔥40🤔1😢1
Ёқилғи-энергетика соҳасига оид мурожаатлар 26,1 фоизга камайди

Президент Шавкат Мирзиёевга ёқилғи-энергетика соҳасида фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари юзасидан ахборот берилди.

Маълум қилинишича, 2026 йилнинг биринчи ярмида соҳага оид 39 минг 220 та мурожаат келиб тушган бўлиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13 минг 820 та ёки 26,1 фоизга камайган.

Мурожаатларнинг 50 фоизи табиий ва суюлтирилган газ, 38,3 фоизи эса электр таъминоти билан боғлиқ. Асосий масалалар суюлтирилган газ баллонларини ўз вақтида етказиб бериш, электр таъминотидаги узилишлар, электр тармоқларини қуриш ва таъмирлаш ҳамда табиий газ босимига оид муаммолардан иборат.

Давлат раҳбари ҳар бир мурожаатни тизимли камчиликларни аниқлаш имконияти сифатида ўрганиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, куз-қиш мавсуми олдидан такрорий мурожаатлар келиб тушаётган маҳалла ва объектларни хатловдан ўтказиш, электр ва газ тармоқларининг техник ҳолатини ўрганиш ҳамда ҳудудлар кесимида манзилли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.

Йиғилишда электр тармоқлари ва трансформаторларни таъмирлаш, авария бригадаларининг шайлигини ошириш, табиий газ босимини барқарорлаштириш, суюлтирилган газ баллонларини аҳолига ўз вақтида етказиб бериш ҳамда куз-қиш мавсуми бошлангунга қадар тизимли муаммоларни бартараф этиш вазифалари белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍157🔥152👎5🤷‍♂1🤔1
2026/2027 ўқув йили учун ОТМларга қабул квоталари тасдиқланди

Давлат қабул комиссияси 2026/2027 ўқув йили учун давлат олий таълим ташкилотларига қабул параметрларини тасдиқлади.

Янги квоталарга кўра:
Ахборот технологиялари ва сунъий интеллект йўналишлари учун давлат гранти ўринлари 35 фоизга оширилди.

Бакалавриат ва магистратура қабул параметрлари таълим шакллари ҳамда ўқитиш тиллари кесимида белгиланди.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча 2 фоиз, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун 1 фоиз давлат гранти ажратилди.

Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари учун қўшимча 10 фоизлик грант квотаси белгиланди.

Хотин-қизлар учун кундузги таълимда қўшимча 4 мингта давлат гранти ва 5 йиллик меҳнат стажига эга хотин-қизлар учун 2 500 та алоҳида тўлов-контракт ўрни ажратилди.

Шунингдек, ҳарбий хизматчилар, ички ишлар, божхона ва ўрмон хўжалиги ходимлари фарзандлари учун ҳам алоҳида қабул квоталари тасдиқланди.

Бундан ташқари, Green University учун 100 та давлат буюртмаси ўрни ҳамда хориждаги ёш ватандошлар учун 30 та давлат гранти ажратилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентдаги 36 та автотураргоҳни бошқариш ҳуқуқи 20,9 млрд сўмга сотилди

Аукцион савдоларида ANGLESEY FOOD МЧЖ ғолиб деб топилди. Компания Korzinka супермаркетлари ҳузурида жойлашган 36 та автотураргоҳни бошқариш ҳуқуқини 20,9 млрд сўм эвазига қўлга киритди.

Шартларга мувофиқ, инвестор давлатга 20,9 млрд сўмлик бир марталик тўловни амалга оширади. Шунингдек, у ҳар йили ижара тўловлари ҳамда Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар тўлаб боради.

Қайд этилишича, мазкур лойиҳа шаҳар кўчаларида пуллик автотураргоҳлар жорий этилишини англатмайди. Гап фақат Korzinka дўконлари ҳузуридаги мавжуд 36 та автотураргоҳ майдонини бошқариш ҳуқуқи ҳақида бормоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🤔3👍1
Apple дунёнинг энг қиммат компаниясига айланди

Apple бозор капиталлашуви бўйича NVIDIA'ни ортда қолдириб, дунёдаги энг қиммат оммавий компания мақомини қайта эгаллади.

TradingView маълумотларига кўра, Apple компаниясининг бозор қиймати 4,88 трлн долларга етган. Шу билан у 4,85 трлн долларлик капиталлашувга эга NVIDIAдан ўзиб кетди.

Технология гигантлари ўртасидаги рақобат сунъий интеллект ва янги маҳсулотларга бўлган юқори қизиқиш фонида янада кучаймоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Алишер Усмонов лавозимидан озод этилди

Президент қарорига мувофиқ, Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Алишер Аброрович Усмонов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Алишер Усмонов мазкур лавозимга 2020 йил декабрь ойида тайинланган эди. У бунга қадар Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Маълумот учун, Алишер Усмонов 2007 йилда II даражали «Шон-шараф» ордени билан тақдирланган.

Айни вақтда унинг ўрнига ким тайинланиши ҳақида расмий маълумот эълон қилинмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2🤔1
Қисқа видеолар мия фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин

Тадқиқотлар натижаларига кўра, қисқа видеоларни мунтазам томоша қилиш миянинг диққатни бошқариш, қарор қабул қилиш ва ўзини назорат қилиш учун масъул бўлган ҳудудлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Мутахассислар қайд этишича, видеонинг сизга ёқиши ёки ёқмаслигидан қатъи назар, доимий равишда қисқа контент истеъмол қилиш миянинг мукофот тизимини рағбатлантиради. Қизиқарли роликлар эса дофамин ажралиши ҳисобига уларни яна ва яна кўриш истагини кучайтириб, вақт ўтиши билан одат ва қарамлик шаклланишига сабаб бўлиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Рустам Жўраев Президент Давлат хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланди

Рустам Мирзаевич Жўраев Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди. Шунингдек, унга генерал-лейтенант махсус унвони берилди.

Шу билан бирга, Алишер Аброрович Усманов Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍75🔥11🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада фуқарони қўрқитиб, пул талаб қилган 5 нафар шахс ушланди

Фарғона шаҳрида яшовчи 5 нафар шахс Қува туманида истиқомат қилувчи фуқарони қўрқитиб, унинг шахсий видеоларини тарқатиш билан таҳдид қилган ҳолда 8 миллион сўм талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида гумонланувчилар жабрланувчидан 2 миллион сўмни олаётган вақтда қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2 мингга яқин тадбиркорнинг ҳуқуқи тикланди

Бизнес-омбудсман девони томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларга қонунчиликда белгиланган имтиёзлар тўлиқ қўлланилмагани аниқланди.

Маълум бўлишича, Президентнинг 2023 йил 10 январдаги ПФ-2-сонли Фармонига мувофиқ, мазкур соҳадаги тадбиркорлар учун электр энергияси истеъмоли бўйича бир ойлик олдиндан тўлов талаби бекор қилинган. Бироқ амалда кўплаб корхоналардан ушбу тўлов ундирилиб келинган.

Бизнес-омбудсман аралашувидан сўнг:

1 798 та тадбиркорлик субъектига нисбатан қонуний имтиёзлар қайта тикланди;

Ноқонуний ҳисобланган 84,7 миллиард сўм маблағ ҳисобдан чиқарилди;

Электр энергияси учун олдиндан тўлов ундириш амалиёти тўхтатилди;

Имтиёзларни қўлламаган 109 нафар мансабдорга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
3👍54🔥14