EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.8K photos
17.5K videos
35 files
70.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда ИИБ терговчиси пора билан қўлга тушди

Навоий вилояти Қизилтепа тумани ИИБ Тергов гуруҳи катта терговчиси пора олишда қўлга тушди.

Маълум қилинишича, у хотирасида тақиқланган диний материаллар бўлиши эҳтимоли билан олиб қўйилган iPhone 17 Pro Max телефонини қайтариб бериш эвазига икки нафар воситачи орқали 1000 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан терговчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда паспорт йўқотганлик учун жарима бекор қилинади

Ўзбекистонда паспорт, ID-карта ёки хорижга чиқиш паспортини йўқотиб қўйганлик учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиш таклиф этилмоқда.

Бу ҳақда Президентнинг 15 июлдаги қарорида белгиланди.

Унга кўра, Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлигига 2026 йил октябрь ойига қадар ҳужжатларни йўқотган ёки яроқсиз ҳолга келтирган фуқароларни маъмурий жавобгарликка тортмасдан, фақат қўшимча давлат божи ундириш орқали янги ҳужжат расмийлаштириш тартибини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

Шунингдек, вояга етмаганлар ўз ҳуқуқларини мустақил ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат қилганда давлат божидан озод этилиши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, илк бор иш қидираётганлар учун «иш ўрганувчи стажёр» тизими жорий этилиши режалаштирилган. Унга кўра, фуқаролар шартнома асосида ҳақ тўланмайдиган, бироқ меҳнат дафтарчасига ёзув киритиладиган тартибда 3 ойгача ишлаб кўриши мумкин бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Президент ҳузуридаги агентликка янги раҳбарлар тайинланди

Президент Администрацияси раҳбари фармойиши билан Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги раҳбариятига янги тайинловлар амалга оширилди.

Унга кўра:
Абдулла Мамасаатович Абдуқодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Тахиржон Баходирович Сафаров мазкур агентлик директори ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти шўъба мудири лавозимидан озод этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4😢1
Россия мигрантлар учун тўлиқ рақамли назорат тизимини жорий этмоқчи

Россия ҳукумати меҳнат мигрантлари устидан назоратни кучайтиришга қаратилган янги механизмларни жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия ички ишлар вазири ўринбосари ва давлат котиби Игор Зубов маълум қилди.
Унга кўра, мамлакатга узоқ муддатга ёки ишлаш мақсадида келадиган хорижликлар рўйхатдан ўтиш жараёнида махсус мобил телефон сотиб олиши талаб қилиниши мумкин. Ушбу телефонга мигрантнинг электрон профили жойлаштирилади ва у давлат назорат тизимининг бир қисмига айланади.

Янги тизим орқали ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар мигрантларнинг жойлашувини кузатиб боради. Шунингдек, ҳужжатлар муддати тугаётгани ёки ички ишлар органларига мурожаат қилиш зарурлиги ҳақидаги огоҳлантиришлар ҳам мазкур телефон орқали юборилади.

Россияда рақамли кузатув тизими аллақачон синовдан ўтмоқда. 2025 йил 1 сентябрдан Москва вилоятида визасиз келган чет эл фуқаролари учун «Амина» мобил иловасидан фойдаланиш мажбурий қилинган. ИИВ маълумотларига кўра, геолокация маълумотлари ўз вақтида тақдим этилмагани сабабли 139 мингдан ортиқ хорижлик миграция рўйхатидан чиқарилган.

Бундан ташқари, Давлат думаси ишчи мигрантларга нисбатан қўшимча талабларни ҳам маъқуллади. Янги қоидаларга кўра, вояга етган мигрантларнинг фарзандлари ҳам меҳнат патенти расмийлаштириши ёки Россия ҳудудини тарк этиши талаб этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда автомобиль ва мотоцикллар иштирокида оғир ЙТҲ содир бўлди

Бугун Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Дўрмон йўли кўчасида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Onix русумли енгил автомобиль бир нечта мотоцикл билан тўқнашиб кетган.

Ҳодисанинг аниқ сабаблари, жабрланганлар сони ва уларнинг ҳолати юзасидан расмий маълумот ҳозирча эълон қилинмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7🤔2👍1
Бухорода қалбаки ва сертификатсиз дорилар савдоси фош этилди

Ғиждувон туманида ўтказилган тезкор тадбирларда қалбаки ва сертификатсиз дори воситалари савдоси билан боғлиқ икки ҳолат аниқланди.

Биринчи ҳолатда тадбиркор уйида яширин цех ташкил қилиб, дори воситаларининг ёрлиқ ва йўриқномаларини ўзгартириш орқали қалбаки маҳсулот тайёрлагани маълум бўлди. Ундан 25 716 дона дори воситаси ва бошқа ашёвий далиллар мусодара қилинди.

Иккинчи ҳолатда МЧЖ раҳбари давлат реестрида қайд этилмаган 16 дона «Октагам» дорисини 5600 долларга сотаётганда ушланди. Шунингдек, дорихонадан 32 094 дона сертификатсиз дори воситаси олинди.

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: «Масъулият ва ташаббускорлик етишмаяпти»

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги муаммоларни ҳал этиш учун ҳоким, маҳалла раиси ҳамда «еттилик»нинг ҳар бир вакилида етарли ваколат ва ресурс мавжудлигини таъкидлади.

«Масъулият ва ташаббускорлик етишмаяпти», — деди давлат раҳбари.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍26🔥13👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир маҳалла раиси ўз ҳудудининг иқтисодий ва ижтимоий буюртмасини шакллантиради

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда маҳалла тизимида янги бошқарув механизми жорий этилиши маълум қилинди.

Энди ҳар бир маҳалла раиси ўз ҳудудининг иқтисодий ва ижтимоий буюртмасини шакллантиради. Бунда маҳалладаги муаммолар аниқ ҳисоб-китоб қилиниб, уларни ҳал этиш учун лойиҳалар тайёрланади ва масъул ташкилотларга аниқ вазифалар белгиланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥11👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Африкадан юборилган 728 грамм кокаин ушланди

ДХХ тезкор тадбири давомида Серра-Леонедан автоэҳтиёт қисмлари ичига яширилган 728 грамм кокаин аниқланди. Гиёҳванд моддани қабул қилиб олаётган, аввал судланган 42 ёшли шахс қўлга олинди.

Бундан ташқари, Бўстонлиқ туманида 1971 йилда туғилган фуқаро тоғ ёнбағридаги ер майдонида 17 минг 600 туп кўкнори ва 9 туп каннабис етиштириб келаётгани маълум бўлди. Унинг яшаш хонадонидан ҳам қуритилган ҳамда майдаланган кўкнори мусодара қилинди.

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда юқори ҳарорат сабаб асфальт қопламаси эриб кетмоқда

Қашқадарё вилоятининг айрим ҳудудларида кузатилаётган кучли иссиқ ҳаво оқибатида асфальт қопламалари эриб кетаётгани айтилмоқда. Ҳодиса акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Расмий идоралар ҳозирча мазкур ҳолат юзасидан изоҳ бермаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкентда автомобиль ва мотоцикллар иштирокида оғир ЙТҲ содир бўлди Бугун Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Дўрмон йўли кўчасида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, Onix русумли енгил автомобиль бир нечта мотоцикл…
Тошкентда ЙПХ инспектори иштирокидаги ЙТҲ юзасидан расмий изоҳ: бир ходим ҳалок бўлди

16 июль куни соат 18:30 атрофида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги «Дўрмон йўли» ва «Ғазалкент» кўчалари чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, патруллик мотоциклларида ҳаракатланаётган 3 нафар ЙПХ инспекторига «Onix» русумли енгил автомобиль келиб урилиши оқибатида ЙТҲ юз берган.

Ҳодиса натижасида патруллик мотоциклини бошқарган бир нафар ЙПХ ходими олган жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этди. Тан жароҳати олганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8👎1
Ўзбекистонда иссиқлар чекинади: 21 июлдан ҳаво ҳарорати пасаяди

Ўзбекистонда кузатилаётган аномал иссиқлар 21 июлдан бошлаб сусаяди.

Ўзгидромет маълумотига кўра, республика бўйлаб ҳаво ҳарорати 6–9 даражага пасайиши кутилмоқда. Натижада барча ҳудудларда нисбатан салқин об-ҳаво қарор топиши прогноз қилинмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик трак ҳайдовчиси АҚШда гаров эвазига озод қилинди

АҚШнинг Оҳаё штатида 21 ёшли коллеж футболчиси Тоби Форсайтнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган ЙТҲ юзасидан гумонланаётган ўзбекистонлик юк машинаси ҳайдовчиси Беҳзод Асроров биринчи суд мажлисидан сўнг гаров эвазига озод қилинди.

Суд қарорига кўра, у электрон кузатув мосламаси таққан ҳолда озодликда бўлади. Терговчилар Асроровни авариядан сўнг юк машинасидаги видеорегистраторни олиб ташлаганликда гумон қилмоқда.
Тергов давом этмоқда. Расмийлар якуний хулосаларга кўра, унга нисбатан қўшимча айбловлар ҳам эълон қилиниши мумкинлигини билдирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Аномал иссиқ туфайли айрим ҳудудларда "свет" ўчирилмоқда

Ўзбекистонда кузатилаётган аномал иссиқлар фонида электр энергияси истеъмоли ва ишлаб чиқариш ҳажми рекорд даражага етди.

Электр тармоқларида ортиқча юклама ва йирик аварияларнинг олдини олиш мақсадида айрим ҳудудларда 2 соатгача давом этадиган қисқа муддатли мажбурий электр таъминоти чекловлари жорий этилмоқда.

Энергетиклар бу чоралар йирик носозликлар ҳамда узоқ муддатли электр узилишларининг олдини олишга қаратилганини таъкидлади. Шунингдек, авария-таъмирлаш бригадалари кечаю кундуз навбатчилик асосида иш олиб бораётгани маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Икки аёл одам савдоси қурбони бўлишдан сақлаб қолинди

Фарғона вилоятида икки аёлни Туркияга юқори маошли иш ваъдаси билан олиб кетишга уринган шахслар фош этилди.

Маълум қилинишича, Поп туманида яшовчи аёл Истанбулдаги таниши билан тил бириктириб, Учкўприк ва Бувайда туманларида яшовчи икки аёлни чет элга жўнатишни режалаштирган. Уларга электрон авиачипта ҳам олиб берилган.

Аёллар Тошкент халқаро аэропорти орқали жўнаб кетаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тўхтатилиб, одам савдоси қурбони бўлишининг олди олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Энди солиқ ва жарималарнинг бир қисми маҳаллаларда қолади

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда маҳаллаларнинг молиявий имкониятларини кенгайтиришга қаратилган янги механизмлар белгиланди.

Унга кўра, нотурар жой объектларидан тушадиган ер ва мулк солиғининг 5 фоизи, шунингдек, санитария қоидаларини бузиш ва ноқонуний қурилиш учун ундириладиган айрим жарималарнинг 10 фоизи маҳаллалар ихтиёрида қолади.

Натижада маҳаллалар бюджети 2026 йилда 1,6 триллион сўмга, 2027 йилдан эса 2 триллион сўмга етказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, майдони 5 минг квадрат метргача бўлган бўш биноларни сотиш ҳуқуқи маҳаллаларга берилади. Бу эса улар учун қўшимча даромад манбаи бўлади.

Йил якунида тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва солиқ тушумларини оширишда энг яхши натижага эришган 200 та маҳалла 2 миллиард сўмдан мукофот пули билан тақдирланади.

Йиғилишда оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, маҳалла банкирлари фаолиятини кучайтириш ҳамда 1000 та маҳаллада тўлиқ агросаноат занжирларини йўлга қўйиш бўйича вазифалар ҳам белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29🔥13
Тиббиёт ва фармацевтика бўйича мурожаатлар қарийб 2 баробарга ошди

2026 йилнинг ўтган даврида Рақобат қўмитасига тиббиёт ва фармацевтика соҳаларига оид 900 дан зиёд мурожаат келиб тушган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли икки баробарга ошган.

Мурожаатларни ўрганиш натижасида товар ва хизматлар учун тўланган 300 миллион сўмдан ортиқ маблағ истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Қўмита соҳадаги асосий муаммолар сифатида хусусий тиббий хизмат кўрсатиш қоидаларининг ягона тартибда шаклланмагани, косметология амалиётларида малака талабларига тўлиқ риоя этилмаётгани, давлат рўйхатидан ўтмаган айрим препарат ва тиббий буюмлардан фойдаланилаётгани, шунингдек, ЭКО муолажалари ҳамда даволаш жараёнларининг эҳтимолий оқибатлари бўйича беморларга етарлича ва тушунарли маълумот берилмаётганини қайд этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Тошкент ер усти метросининг иш вақти икки кунга ўзгаради

«Тошкент метрополитени» ДУК маълум қилишича, 2026 йил 17 июлдан 19 июлгача Ер усти ҳалқа йўли йўналишида поездлар ҳар куни соат 06:00 дан 22:30 гача ҳаракатланади.

Маълум қилинишича, ўзгаришлар йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда метро инфратузилмасининг техник ҳолатини қўшимча назоратдан ўтказиш мақсадида жорий этилмоқда.

Икки кун давомида Ер усти ҳалқа йўлидаги 14 та метро бекатининг конструктив ва техник ҳолати мутахассислар томонидан синчковлик билан кўздан кечирилади.

Метрополитен маъмурияти профилактик тадбирлар транспорт тизимининг барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлашга қаратилганини таъкидлаб, йўловчилардан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Тошкентда қалбаки доллар ва сўм сотган шахслар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда уч нафар шахс қўлга олинди.

Тергов маълумотларига кўра, улар фуқаро Б.Л.га қалбаки 10 минг АҚШ доллари ва 20 миллион сўмни 14 миллион сўмга, шунингдек, яна бир қалбаки 10 минг АҚШ долларини фуқаро Ў.А.га 8,4 миллион сўмга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Президент: йирик концерт ва фестиваллар учун ягона миллий оператор ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга бағишланган тақдимот билан танишди. Унда халқаро кўргазмалар, музей лойиҳалари, маданий меросни реставрация қилиш ва нуфузли саҳналарда ўзбек санъатини тарғиб этиш режалари муҳокама қилинди.

Таклифга кўра, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузурида Маданий лойиҳалар миллий оператори ташкил этилади. У йирик халқаро тадбирларни ўтказиш, уларни хорижда тарғиб қилиш, машҳур ижрочилар концертларини ташкил этиш ҳамда «Шарқ тароналари» фестивалини тайёрлаш учун масъул бўлади.

Тақдимотда 2026–2027 йилларга мўлжалланган қатор йирик маданий лойиҳалар, жумладан Доҳа, Милан, Венеция, Нара, Нью-Йорк ва Бухорода ўтказиладиган кўргазма, концерт ва биеннале дастурлари ҳам кўриб чиқилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43🔥40🤔1😢1