Маҳалла банкирларига янги ваколат ва KPI берилади
Президент йиғилишида жорий йил оилавий тадбиркорлик лойиҳалари учун қўшимча 2 триллион сўм имтиёзли ресурс ажратилгани қайд этилди. «Оғир» маҳаллаларда кредит ставкалари 17,5 фоиздан 12 фоизга туширилди.
1 августдан маҳалла банкирлари ўзлари топган лойиҳаларни шу маблағлар ҳисобидан молиялаштириши мумкин бўлади. Улар учун бизнес фаоллиги, янги иш ўринлари ва аҳоли даромадини ошириш бўйича KPI жорий этилади.
Шунингдек, давлат банкларига «Agrostar» компаниялари билан ҳамкорликда 1 мингта маҳаллада «етиштириш – қайта ишлаш – сақлаш – қадоқлаш – сотиш» занжирини йўлга қўйиш вазифаси топширилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍32🔥10
Тошкентда метро бекати томининг бир қисми қулади
16 июль куни соат 14:34 да Тошкент метросининг «Турон» бекатида том конструкциясининг бир қисми қулаб тушди.
Ҳодиса оқибатида икки нафар йўловчи тан жароҳати олган. Уларга воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.
Хавфсизликни таъминлаш мақсадида мазкур бекатда метро қатнови вақтинча тўхтатилди. Айни пайтда мутахассислар томонидан ҳодиса сабаблари ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, «Қипчоқ» ва «Қурувчилар» метро бекатлари ўртасида йўловчилар учун бепул метробуслар ҳаракати йўлга қўйилди.

😢4
«Энг намунали маҳалла» танлови жорий этилади
Президент йиғилишида меҳнатга яраша рағбат тизимини кучайтириш мақсадида «Энг ораста хонадон», «Энг файзли ҳовли», «Энг обод кўча» ва «Энг намунали маҳалла» номинациялари жорий этилиши маълум қилинди.
Танлов ғолиблари бўлган хонадонларга мол-мулк ва ер солиғи бўйича имтиёзлар берилади. Шунингдек, яхши натижа кўрсатган «маҳалла еттилиги» рағбатлантирилиб, уларнинг тажрибаси бошқа ҳудудларга оммалаштирилади.
Йиғилишда магистрал йўллар ва темир йўл атрофини ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш, барча ҳудудларда бу объектларни хатловдан ўтказиб, қисқа муддатда намунавий қиёфага келтириш вазифаси қўйилди.

👍20🔥15🤔1
Барча давлат хизматлари босқичма-босқич маҳаллаларга ўтказилади
Йиғилишда қайд этилишича, ҳозир «еттилик» орқали 100 га яқин давлат хизмати кўрсатилмоқда. Энди барча давлат хизматлари босқичма-босқич маҳаллаларга ўтказилади.
Норин туманидаги Янги Наманган маҳалласида ташкил этилган Ахборот ва хизматлар марказида 8 та олис маҳалла аҳолиси учун 980 та давлат хизмати бир жойнинг ўзида кўрсатилмоқда.
Йил якунига қадар ушбу тажриба яна 11 та туманда, Урганч шаҳридаги «Ақлли маҳалла» лойиҳаси эса ҳар бир вилоятининг 10 тадан маҳалласида жорий этилади.

👍22🔥7🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда ИИБ терговчиси пора билан қўлга тушди
Навоий вилояти Қизилтепа тумани ИИБ Тергов гуруҳи катта терговчиси пора олишда қўлга тушди.
Маълум қилинишича, у хотирасида тақиқланган диний материаллар бўлиши эҳтимоли билан олиб қўйилган iPhone 17 Pro Max телефонини қайтариб бериш эвазига икки нафар воситачи орқали 1000 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Ҳолат юзасидан терговчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥5👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда паспорт йўқотганлик учун жарима бекор қилинади
Ўзбекистонда паспорт, ID-карта ёки хорижга чиқиш паспортини йўқотиб қўйганлик учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиш таклиф этилмоқда.
Бу ҳақда Президентнинг 15 июлдаги қарорида белгиланди.
Унга кўра, Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлигига 2026 йил октябрь ойига қадар ҳужжатларни йўқотган ёки яроқсиз ҳолга келтирган фуқароларни маъмурий жавобгарликка тортмасдан, фақат қўшимча давлат божи ундириш орқали янги ҳужжат расмийлаштириш тартибини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.
Шунингдек, вояга етмаганлар ўз ҳуқуқларини мустақил ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат қилганда давлат божидан озод этилиши белгиланмоқда.
Бундан ташқари, илк бор иш қидираётганлар учун «иш ўрганувчи стажёр» тизими жорий этилиши режалаштирилган. Унга кўра, фуқаролар шартнома асосида ҳақ тўланмайдиган, бироқ меҳнат дафтарчасига ёзув киритиладиган тартибда 3 ойгача ишлаб кўриши мумкин бўлади.

👍2🔥1
Президент ҳузуридаги агентликка янги раҳбарлар тайинланди
Президент Администрацияси раҳбари фармойиши билан Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги раҳбариятига янги тайинловлар амалга оширилди.
Унга кўра:
Абдулла Мамасаатович Абдуқодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Тахиржон Баходирович Сафаров мазкур агентлик директори ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти шўъба мудири лавозимидан озод этилди.

🔥4😢1
Россия мигрантлар учун тўлиқ рақамли назорат тизимини жорий этмоқчи
Россия ҳукумати меҳнат мигрантлари устидан назоратни кучайтиришга қаратилган янги механизмларни жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия ички ишлар вазири ўринбосари ва давлат котиби Игор Зубов маълум қилди.
Унга кўра, мамлакатга узоқ муддатга ёки ишлаш мақсадида келадиган хорижликлар рўйхатдан ўтиш жараёнида махсус мобил телефон сотиб олиши талаб қилиниши мумкин. Ушбу телефонга мигрантнинг электрон профили жойлаштирилади ва у давлат назорат тизимининг бир қисмига айланади.
Янги тизим орқали ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар мигрантларнинг жойлашувини кузатиб боради. Шунингдек, ҳужжатлар муддати тугаётгани ёки ички ишлар органларига мурожаат қилиш зарурлиги ҳақидаги огоҳлантиришлар ҳам мазкур телефон орқали юборилади.
Россияда рақамли кузатув тизими аллақачон синовдан ўтмоқда. 2025 йил 1 сентябрдан Москва вилоятида визасиз келган чет эл фуқаролари учун «Амина» мобил иловасидан фойдаланиш мажбурий қилинган. ИИВ маълумотларига кўра, геолокация маълумотлари ўз вақтида тақдим этилмагани сабабли 139 мингдан ортиқ хорижлик миграция рўйхатидан чиқарилган.
Бундан ташқари, Давлат думаси ишчи мигрантларга нисбатан қўшимча талабларни ҳам маъқуллади. Янги қоидаларга кўра, вояга етган мигрантларнинг фарзандлари ҳам меҳнат патенти расмийлаштириши ёки Россия ҳудудини тарк этиши талаб этилади.

👍1🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда автомобиль ва мотоцикллар иштирокида оғир ЙТҲ содир бўлди
Бугун Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Дўрмон йўли кўчасида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Onix русумли енгил автомобиль бир нечта мотоцикл билан тўқнашиб кетган.
Ҳодисанинг аниқ сабаблари, жабрланганлар сони ва уларнинг ҳолати юзасидан расмий маълумот ҳозирча эълон қилинмаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бугун Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Дўрмон йўли кўчасида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Onix русумли енгил автомобиль бир нечта мотоцикл билан тўқнашиб кетган.
Ҳодисанинг аниқ сабаблари, жабрланганлар сони ва уларнинг ҳолати юзасидан расмий маълумот ҳозирча эълон қилинмаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7🤔2👍1
Бухорода қалбаки ва сертификатсиз дорилар савдоси фош этилди
Ғиждувон туманида ўтказилган тезкор тадбирларда қалбаки ва сертификатсиз дори воситалари савдоси билан боғлиқ икки ҳолат аниқланди.
Биринчи ҳолатда тадбиркор уйида яширин цех ташкил қилиб, дори воситаларининг ёрлиқ ва йўриқномаларини ўзгартириш орқали қалбаки маҳсулот тайёрлагани маълум бўлди. Ундан 25 716 дона дори воситаси ва бошқа ашёвий далиллар мусодара қилинди.
Иккинчи ҳолатда МЧЖ раҳбари давлат реестрида қайд этилмаган 16 дона «Октагам» дорисини 5600 долларга сотаётганда ушланди. Шунингдек, дорихонадан 32 094 дона сертификатсиз дори воситаси олинди.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: «Масъулият ва ташаббускорлик етишмаяпти»
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги муаммоларни ҳал этиш учун ҳоким, маҳалла раиси ҳамда «еттилик»нинг ҳар бир вакилида етарли ваколат ва ресурс мавжудлигини таъкидлади.
«Масъулият ва ташаббускорлик етишмаяпти», — деди давлат раҳбари.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги муаммоларни ҳал этиш учун ҳоким, маҳалла раиси ҳамда «еттилик»нинг ҳар бир вакилида етарли ваколат ва ресурс мавжудлигини таъкидлади.
«Масъулият ва ташаббускорлик етишмаяпти», — деди давлат раҳбари.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍26🔥13👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир маҳалла раиси ўз ҳудудининг иқтисодий ва ижтимоий буюртмасини шакллантиради
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда маҳалла тизимида янги бошқарув механизми жорий этилиши маълум қилинди.
Энди ҳар бир маҳалла раиси ўз ҳудудининг иқтисодий ва ижтимоий буюртмасини шакллантиради. Бунда маҳалладаги муаммолар аниқ ҳисоб-китоб қилиниб, уларни ҳал этиш учун лойиҳалар тайёрланади ва масъул ташкилотларга аниқ вазифалар белгиланади.

👍44🔥11👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Африкадан юборилган 728 грамм кокаин ушланди
ДХХ тезкор тадбири давомида Серра-Леонедан автоэҳтиёт қисмлари ичига яширилган 728 грамм кокаин аниқланди. Гиёҳванд моддани қабул қилиб олаётган, аввал судланган 42 ёшли шахс қўлга олинди.
Бундан ташқари, Бўстонлиқ туманида 1971 йилда туғилган фуқаро тоғ ёнбағридаги ер майдонида 17 минг 600 туп кўкнори ва 9 туп каннабис етиштириб келаётгани маълум бўлди. Унинг яшаш хонадонидан ҳам қуритилган ҳамда майдаланган кўкнори мусодара қилинди.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Қашқадарёда юқори ҳарорат сабаб асфальт қопламаси эриб кетмоқда
Қашқадарё вилоятининг айрим ҳудудларида кузатилаётган кучли иссиқ ҳаво оқибатида асфальт қопламалари эриб кетаётгани айтилмоқда. Ҳодиса акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Расмий идоралар ҳозирча мазкур ҳолат юзасидан изоҳ бермаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қашқадарё вилоятининг айрим ҳудудларида кузатилаётган кучли иссиқ ҳаво оқибатида асфальт қопламалари эриб кетаётгани айтилмоқда. Ҳодиса акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Расмий идоралар ҳозирча мазкур ҳолат юзасидан изоҳ бермаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкентда автомобиль ва мотоцикллар иштирокида оғир ЙТҲ содир бўлди Бугун Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Дўрмон йўли кўчасида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, Onix русумли енгил автомобиль бир нечта мотоцикл…
Тошкентда ЙПХ инспектори иштирокидаги ЙТҲ юзасидан расмий изоҳ: бир ходим ҳалок бўлди
16 июль куни соат 18:30 атрофида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги «Дўрмон йўли» ва «Ғазалкент» кўчалари чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, патруллик мотоциклларида ҳаракатланаётган 3 нафар ЙПХ инспекторига «Onix» русумли енгил автомобиль келиб урилиши оқибатида ЙТҲ юз берган.
Ҳодиса натижасида патруллик мотоциклини бошқарган бир нафар ЙПХ ходими олган жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этди. Тан жароҳати олганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

😢8👎1
Ўзбекистонда иссиқлар чекинади: 21 июлдан ҳаво ҳарорати пасаяди
Ўзбекистонда кузатилаётган аномал иссиқлар 21 июлдан бошлаб сусаяди.
Ўзгидромет маълумотига кўра, республика бўйлаб ҳаво ҳарорати 6–9 даражага пасайиши кутилмоқда. Натижада барча ҳудудларда нисбатан салқин об-ҳаво қарор топиши прогноз қилинмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда кузатилаётган аномал иссиқлар 21 июлдан бошлаб сусаяди.
Ўзгидромет маълумотига кўра, республика бўйлаб ҳаво ҳарорати 6–9 даражага пасайиши кутилмоқда. Натижада барча ҳудудларда нисбатан салқин об-ҳаво қарор топиши прогноз қилинмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик трак ҳайдовчиси АҚШда гаров эвазига озод қилинди
АҚШнинг Оҳаё штатида 21 ёшли коллеж футболчиси Тоби Форсайтнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган ЙТҲ юзасидан гумонланаётган ўзбекистонлик юк машинаси ҳайдовчиси Беҳзод Асроров биринчи суд мажлисидан сўнг гаров эвазига озод қилинди.
Суд қарорига кўра, у электрон кузатув мосламаси таққан ҳолда озодликда бўлади. Терговчилар Асроровни авариядан сўнг юк машинасидаги видеорегистраторни олиб ташлаганликда гумон қилмоқда.
Тергов давом этмоқда. Расмийлар якуний хулосаларга кўра, унга нисбатан қўшимча айбловлар ҳам эълон қилиниши мумкинлигини билдирган.

Аномал иссиқ туфайли айрим ҳудудларда "свет" ўчирилмоқда
Ўзбекистонда кузатилаётган аномал иссиқлар фонида электр энергияси истеъмоли ва ишлаб чиқариш ҳажми рекорд даражага етди.
Электр тармоқларида ортиқча юклама ва йирик аварияларнинг олдини олиш мақсадида айрим ҳудудларда 2 соатгача давом этадиган қисқа муддатли мажбурий электр таъминоти чекловлари жорий этилмоқда.
Энергетиклар бу чоралар йирик носозликлар ҳамда узоқ муддатли электр узилишларининг олдини олишга қаратилганини таъкидлади. Шунингдек, авария-таъмирлаш бригадалари кечаю кундуз навбатчилик асосида иш олиб бораётгани маълум қилинди.

👎9😢2