Самарқанддаги йирик кўргазма: биринчи куннинг ўзида 490 миллиард сўмлик шартномалар имзоланди
Самарқанд вилоятида транспорт соҳасига бағишланган “Миллий саноат занжири” кўргазмасининг биринчи куни якунланди. Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни йирик давлат буюртмачилари билан бевосита боғлаш, саноат кооперациясини кенгайтириш ва янги маҳаллийлаштириш лойиҳаларини шакллантиришдан иборат.
Кўргазма доирасида 2 мингдан зиёд маҳсулот ва технологик ечимлар намойиш этилиб, давлат буюртмачилари, ишлаб чиқарувчилар ва инвесторлар иштирокида фаол музокаралар олиб борилди.
Биринчи кун якунларига кўра, тадбирда 80 дан ортиқ корхона иштирок этди ва унга 1200 нафардан зиёд киши ташриф буюрди. Кун давомида 30 та B2B ҳамда 20 та B2G учрашувлари ўтказилиб, янги алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида 81 та ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Энг муҳими, давлат харидлари орқали жами 490 миллиард сўмлик 4 778 та шартнома тузилди.
Кўргазма эртага ҳам ўз ишини давом эттиради. Иккинчи кун дастурида ҳамкорлик меморандумлари ва шартномаларини имзолаш, янги ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича музокаралар ҳамда амалий учрашувлар давом эттирилиши кўзда тутилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бектемир туманида катта миқдордаги гиёҳванд моддалар мусодара қилинди
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда катта миқдордаги героин ҳамда синтетик гиёҳванд моддалар мусодара қилинди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда катта миқдордаги героин ҳамда синтетик гиёҳванд моддалар мусодара қилинди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Автомобиль капотига номақбул белги ёпиштирган ҳайдовчи аниқланди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан ҳайдовчи топилди. Маълум бўлишича, иш судга оширилган.
Ҳайдовчининг айтишича, у номақбул элементни атайин ёпиштирмаган. Уни олиб ташлаш учун уста томон йўл олган пайтда автомобиль тасвирга олинган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, иш судга юборилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан ҳайдовчи топилди. Маълум бўлишича, иш судга оширилган.
Ҳайдовчининг айтишича, у номақбул элементни атайин ёпиштирмаган. Уни олиб ташлаш учун уста томон йўл олган пайтда автомобиль тасвирга олинган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, иш судга юборилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Миллий саноат занжири”: биринчи кунда 490 млрд сўмлик шартномалар имзоланди
Самарқанд вилоятида транспорт соҳасига бағишланган “Миллий саноат занжири” кўргазмасининг биринчи куни якунланди.
Кўргазманинг асосий мақсади — маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни йирик давлат буюртмачилари билан бевосита боғлаш, саноат кооперациясини кенгайтириш ва янги маҳаллийлаштириш лойиҳаларини шакллантиришдан иборат.
Кўргазмада 80 дан ортиқ корхона иштирок этиб, 2 мингдан зиёд маҳсулот ва технологик ечимлар намойиш этилди. Тадбир давомида давлат буюртмачилари, ишлаб чиқарувчилар ва инвесторлар ўртасида B2B ва B2G учрашувлари ўтказилди.
Биринчи кун якунларига кўра:
кўргазмага 1 200 нафардан ортиқ иштирокчи ташриф буюрди;
30 та B2B учрашуви ўтказилди;
20 та B2G учрашуви ташкил этилди;
давлат харидлари доирасида 4 778 та шартнома имзоланди. Уларнинг умумий қиймати 490 млрд сўмни ташкил этди;
ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида 81 та меморандум имзоланди.

👍2🤔1
Маҳалла банкирлари фаолияти янги тизим асосида ташкил этилади
Энди маҳалла банкирларининг иш услуби тубдан ўзгаради. Улар ҳар бир маҳалланинг иқтисодий ўсиш нуқталарини аниқлаб, даромадли лойиҳаларни кўпайтиришга масъул бўлади.
Президент йиғилишида қайд этилишича, Ангор туманидаги Янгиобод маҳалласида 2 километр зовур усти ёпилиб, 110 та сервис объекти ишга туширилган. Бу 1 225 нафар аҳолининг доимий даромад манбаига эга бўлишига хизмат қилди.
Арнасой туманидаги Бахтли маҳалласида эса 20 та хонадонга 50 миллион сўмдан кредит ажратилиб, меҳмон уйлари ташкил этилди. Ҳар бир хонадон бир мавсумда 100 миллион сўмгача даромад олмоқда. Бу тажриба ортидан яна 80 та оила ҳам шундай фаолиятни бошлашга киришди.
Янги тартибга кўра, бир нафар маҳалла банкирига энг кўпи билан учта маҳалла бириктирилади. Шунингдек, икки ҳафта ичида 400 нафар янги маҳалла банкири танлаб олиниб, улар намунавий маҳаллаларда бир ойлик амалий тажриба ўтайди.

👍30🔥10🤔1
152 нафар раҳбар ишдан олинди, 700 нафарига интизомий чора кўрилди
Йиғилишда айрим туманларда амалга оширилаётган лойиҳаларда камбағал оилаларнинг иштирок даражаси 15 фоизга ҳам етмаётгани қайд этилди. Хусусан, Қораўзак, Марҳамат, Миришкор, Нуробод ва Термиз туманларидаги сусткашликлар танқид қилинди.
Шунингдек, 960 та камбағал оила яшайдиган 32 та маҳаллада бирорта ҳам эҳтиёжманд фуқаро доимий иш билан таъминланмаган. Яна 883 та маҳаллада эса банкирлар хонадонбай ўрганиш ўтказмаган ва тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этмаган.
Шу сабабли йил бошидан маҳаллаларда ишни самарали ташкил этмаган 152 нафар раҳбар лавозимидан озод этилди, яна 700 нафарига нисбатан интизомий чоралар қўлланилди.
Йиғилишда маҳаллаларда солиқ тушумларини ошириш, жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда аҳоли муаммоларини ҳал этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Президент маҳалла одамлар учун ҳақиқий «ишонч, таянч ва имкониятлар маркази» бўлиши шартлигини таъкидлади.

👍28🔥14🤔3
Маҳалла банкирлари фаолияти янги тизим асосида йўлга қўйилади
Президент раислигида ўтган йиғилишда маҳалла банкирлари фаолиятини янги тизим асосида ташкил этиш белгиланди.
Қайд этилишича, Ангор туманидаги Янгиобод маҳалласида 2 километр зовур усти ёпилиб, 110 та сервис объекти ишга туширилди.
Натижада 1 225 нафар аҳоли доимий даромад манбаига эга бўлди.
Арнасой туманидаги Бахтли маҳалласида эса 20 та хонадонга 50 миллион сўмдан кредит ажратилиб, меҳмон уйлари ташкил этилди. Ҳозирда ҳар бир хонадон бир мавсумда 100 миллион сўмгача даромад олмоқда. Ушбу тажриба асосида яна 80 та оила ҳам шу фаолиятни йўлга қўймоқда.
Янги тартибга кўра, бир нафар маҳалла банкирига энг кўпи билан учта маҳалла бириктирилади. Шунингдек, икки ҳафта ичида 400 нафар янги маҳалла банкири танлаб олиниб, улар намунавий маҳаллаларда бир ойлик амалий тажриба ўтайди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент раислигида ўтган йиғилишда маҳалла банкирлари фаолиятини янги тизим асосида ташкил этиш белгиланди.
Қайд этилишича, Ангор туманидаги Янгиобод маҳалласида 2 километр зовур усти ёпилиб, 110 та сервис объекти ишга туширилди.
Натижада 1 225 нафар аҳоли доимий даромад манбаига эга бўлди.
Арнасой туманидаги Бахтли маҳалласида эса 20 та хонадонга 50 миллион сўмдан кредит ажратилиб, меҳмон уйлари ташкил этилди. Ҳозирда ҳар бир хонадон бир мавсумда 100 миллион сўмгача даромад олмоқда. Ушбу тажриба асосида яна 80 та оила ҳам шу фаолиятни йўлга қўймоқда.
Янги тартибга кўра, бир нафар маҳалла банкирига энг кўпи билан учта маҳалла бириктирилади. Шунингдек, икки ҳафта ичида 400 нафар янги маҳалла банкири танлаб олиниб, улар намунавий маҳаллаларда бир ойлик амалий тажриба ўтайди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Англия ва Аргентина мухлислари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди
АҚШнинг Жоржия штатидаги Атланта шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати ярим финалидан сўнг Англия ва Аргентина терма жамоалари мухлислари ўртасида оммавий муштлашув юз берди. Бу ҳақда «The Sun» хабар берди.
Маълум қилинишича, Аргентина терма жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабасидан сўнг «Атланта» стадиони яқинида икки жамоа мухлислари ўртасида жанжал келиб чиққан.
Тартибсизликлар оқибатида ҳар икки томондан бир нечта мухлис полиция томонидан қўлга олинган.

👎3
Маҳаллалар бюджети 2 триллион сўмгача оширилади
Президент раислигидаги йиғилишда маҳаллалар бюджети даромадларини оширишга қаратилган янги чоралар белгиланди.
Қайд этилишича, июнь ойидаги Президент фармони билан маҳаллада қоладиган ер ва мол-мулк солиғининг улуши 10 фоиздан 15 фоизга оширилди. Шунингдек, санитария қоидаларини бузиш ва ноқонуний қурилиш учун жарималарнинг 10 фоизи ҳам маҳалла бюджетига йўналтирилади.
Энди майдони 5 минг квадрат метргача бўлган бўш биноларни маҳалланинг ўзи сотувга чиқариши мумкин. Бу орқали маҳаллалар бюджетига қўшимча 405 миллиард сўм тушиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, маҳалладаги нотурар объектлардан тушган ер ва мол-мулк солиғининг яна 5 фоизи ҳам маҳалла ихтиёрида қолдирилади. Бу йиллик қўшимча 400 миллиард сўм маблағни таъминлайди.
Йил якунида энг кўп тадбиркор рўйхатдан ўтказган, энг кўп иш ўрни яратган, тушум даражаси юқори ва қўшимча солиқ базасини шакллантирган 200 та маҳаллага 2 миллиард сўмдан мукофот берилади.
Янги ташаббуслар натижасида маҳаллалар бюджети тушумлари жорий йилда 1 триллион 600 миллиард сўмга, келаси йилдан эса 2 триллион сўмга етказилиши режалаштирилган.

👍27🔥10😢2👎1
Маҳалла банкирларига янги ваколат ва KPI берилади
Президент йиғилишида жорий йил оилавий тадбиркорлик лойиҳалари учун қўшимча 2 триллион сўм имтиёзли ресурс ажратилгани қайд этилди. «Оғир» маҳаллаларда кредит ставкалари 17,5 фоиздан 12 фоизга туширилди.
1 августдан маҳалла банкирлари ўзлари топган лойиҳаларни шу маблағлар ҳисобидан молиялаштириши мумкин бўлади. Улар учун бизнес фаоллиги, янги иш ўринлари ва аҳоли даромадини ошириш бўйича KPI жорий этилади.
Шунингдек, давлат банкларига «Agrostar» компаниялари билан ҳамкорликда 1 мингта маҳаллада «етиштириш – қайта ишлаш – сақлаш – қадоқлаш – сотиш» занжирини йўлга қўйиш вазифаси топширилди.

👍32🔥10
Тошкентда метро бекати томининг бир қисми қулади
16 июль куни соат 14:34 да Тошкент метросининг «Турон» бекатида том конструкциясининг бир қисми қулаб тушди.
Ҳодиса оқибатида икки нафар йўловчи тан жароҳати олган. Уларга воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.
Хавфсизликни таъминлаш мақсадида мазкур бекатда метро қатнови вақтинча тўхтатилди. Айни пайтда мутахассислар томонидан ҳодиса сабаблари ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, «Қипчоқ» ва «Қурувчилар» метро бекатлари ўртасида йўловчилар учун бепул метробуслар ҳаракати йўлга қўйилди.

😢4
«Энг намунали маҳалла» танлови жорий этилади
Президент йиғилишида меҳнатга яраша рағбат тизимини кучайтириш мақсадида «Энг ораста хонадон», «Энг файзли ҳовли», «Энг обод кўча» ва «Энг намунали маҳалла» номинациялари жорий этилиши маълум қилинди.
Танлов ғолиблари бўлган хонадонларга мол-мулк ва ер солиғи бўйича имтиёзлар берилади. Шунингдек, яхши натижа кўрсатган «маҳалла еттилиги» рағбатлантирилиб, уларнинг тажрибаси бошқа ҳудудларга оммалаштирилади.
Йиғилишда магистрал йўллар ва темир йўл атрофини ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш, барча ҳудудларда бу объектларни хатловдан ўтказиб, қисқа муддатда намунавий қиёфага келтириш вазифаси қўйилди.

👍20🔥15🤔1
Барча давлат хизматлари босқичма-босқич маҳаллаларга ўтказилади
Йиғилишда қайд этилишича, ҳозир «еттилик» орқали 100 га яқин давлат хизмати кўрсатилмоқда. Энди барча давлат хизматлари босқичма-босқич маҳаллаларга ўтказилади.
Норин туманидаги Янги Наманган маҳалласида ташкил этилган Ахборот ва хизматлар марказида 8 та олис маҳалла аҳолиси учун 980 та давлат хизмати бир жойнинг ўзида кўрсатилмоқда.
Йил якунига қадар ушбу тажриба яна 11 та туманда, Урганч шаҳридаги «Ақлли маҳалла» лойиҳаси эса ҳар бир вилоятининг 10 тадан маҳалласида жорий этилади.

👍22🔥7🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда ИИБ терговчиси пора билан қўлга тушди
Навоий вилояти Қизилтепа тумани ИИБ Тергов гуруҳи катта терговчиси пора олишда қўлга тушди.
Маълум қилинишича, у хотирасида тақиқланган диний материаллар бўлиши эҳтимоли билан олиб қўйилган iPhone 17 Pro Max телефонини қайтариб бериш эвазига икки нафар воситачи орқали 1000 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Ҳолат юзасидан терговчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥5👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда паспорт йўқотганлик учун жарима бекор қилинади
Ўзбекистонда паспорт, ID-карта ёки хорижга чиқиш паспортини йўқотиб қўйганлик учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиш таклиф этилмоқда.
Бу ҳақда Президентнинг 15 июлдаги қарорида белгиланди.
Унга кўра, Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлигига 2026 йил октябрь ойига қадар ҳужжатларни йўқотган ёки яроқсиз ҳолга келтирган фуқароларни маъмурий жавобгарликка тортмасдан, фақат қўшимча давлат божи ундириш орқали янги ҳужжат расмийлаштириш тартибини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.
Шунингдек, вояга етмаганлар ўз ҳуқуқларини мустақил ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат қилганда давлат божидан озод этилиши белгиланмоқда.
Бундан ташқари, илк бор иш қидираётганлар учун «иш ўрганувчи стажёр» тизими жорий этилиши режалаштирилган. Унга кўра, фуқаролар шартнома асосида ҳақ тўланмайдиган, бироқ меҳнат дафтарчасига ёзув киритиладиган тартибда 3 ойгача ишлаб кўриши мумкин бўлади.

👍2🔥1
Президент ҳузуридаги агентликка янги раҳбарлар тайинланди
Президент Администрацияси раҳбари фармойиши билан Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги раҳбариятига янги тайинловлар амалга оширилди.
Унга кўра:
Абдулла Мамасаатович Абдуқодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Тахиржон Баходирович Сафаров мазкур агентлик директори ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти шўъба мудири лавозимидан озод этилди.

🔥4😢1