EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.8K photos
17.5K videos
35 files
70.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода: "Ўзбекистон менинг иккинчи Ватаним"

Биринчи халқаро Ислом цивилизацияси форуми доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрган Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода мамлакатимиз ҳақида самимий фикрларини билдирди.

У: "Ўзбекистон менинг иккинчи Ватаним," дея таъкидлаб, юртимизга бўлган юксак ҳурмати ва меҳрини ифода этди. Шунингдек, Тошкентда барпо этилган Ислом цивилизацияси марказини муқаддас динимиз ва бой маънавий меросимизни муносиб тарзда акс эттирувчи улуғвор маскан сифатида эътироф этди.

📹 Батафсил — видеода.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Фаррух Абдурахмонов Президент Администрациясида янги лавозимга тайинланди

Абдурахмонов Фаррух Талипжанович Президент Администрациясининг Банклар тизимидаги муаммоларни таҳлил қилиш бўйича лойиҳа офиси сектор мудири лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ бошқаруви раиси ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мустақиллик шоҳ кўчасининг бир қисми 15 кунга ёпилди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Мустақиллик шоҳ кўчасида таъмирлаш ишларининг навбатдаги босқичи бошланди.

Шу муносабат билан 2026 йил 16 июль соат 01:00 дан 31 июль соат 22:00 гача Мустақиллик шоҳ кўчасининг Паркент кўчаси кесишмасидан Мирзо Улуғбек кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланди.

Шу билан бирга, таъмирлаш ишлари якунланган Мирзо Улуғбек кўчаси кесишмасидан Оққўрғон кўчасигача бўлган йўналиш 16 июль соат 02:00 дан бошлаб барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати учун қайта очилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Тошкент вилоятида ҳам боғчалар вақтинча ёпилди

Мамлакатда кузатилаётган аномал иссиқ сабабли 2026 йил 16 июлдан бошлаб Тошкент вилоятидаги барча давлат, хусусий ва идоравий мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Қарор Бош давлат санитария врачининг 2026 йил 14 июлдаги 01-7609-сонли кўрсатма хати асосида қабул қилинган.

Маълум қилинишича, мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти 20 июлдан қайта тикланади ва таълим-тарбия жараёни белгиланган тартибда давом эттирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тартиби такомиллаштирилади

Президентнинг “Урбанизация ва уй-жой қурилиши соҳасида ислоҳотларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 ноябрдан Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси томонидан мастер режаларнинг ягона электрон реестри юритилади.

Унга кўра, барча мастер режаларнинг рақамлаштирилган нусхалари Миллий қўмитада сақланади. Реестрдан ўтказилмаган мастер режаларни амалга ошириш, шунингдек, улар асосида шаҳарсозлик, қурилиш, инвестиция ва бошқа фаолиятни олиб боришга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, аҳоли пунктининг бош режаси тасдиқланганидан сўнг 3 ой ичида уни амалга ошириш бўйича комплекс дастур ишлаб чиқилиб, тасдиқланади. Дастур 3–5 йил муддатга мўлжалланади ва унда молиялаштириш манбалари ҳамда амалга ошириш муддатлари аниқ белгиланади.

Бош режаси мавжуд бўлмаган ёки ишлаб чиқилганига 10 йилдан ортиқ бўлган аҳоли пунктлари учун янги бош режалар ва батафсил режалаштириш лойиҳалари республика бюджети ҳисобидан ишлаб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍23🔥12🤔2
Собиқ МФЙ раиси фуқаролар номига кредит расмийлаштирди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Янги Хонобод” МФЙнинг собиқ раиси К.Р. ва унинг ўғли И.Н. маҳаллага мурожаат қилган 6 нафар фуқаронинг паспорт маълумотларидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Тергов маълумотларига кўра, улар фуқароларнинг имзоларини қалбакилаштириб, онлайн савдо дўконлари орқали кредит эвазига турли маиший техникалар харид қилган. Кейин эса ушбу техникаларни нақд пулга сотиб, 187,4 миллион сўмлик кредит маблағларини шахсий эҳтиёжлари учун ишлатган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Паспорт ва ID-картани йўқотганлик учун жаримани бекор қилиш таклиф этилди

Президент қарорига мувофиқ, паспорт, ID-карта ёки хорижга чиқиш учун биометрик паспортни йўқотган ёки яроқсиз ҳолга келтирган шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарликни бекор қилиш таклиф этилди.

Шунингдек, ушбу тартиб Ўзбекистонда доимий яшовчи хорижий фуқаролар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномаси (ID-карта) ва йўл ҳужжатларига ҳам татбиқ этилиши режалаштирилмоқда.

Таклифга кўра, бундай ҳолатларда янги ҳужжат маъмурий жазосиз, аммо оширилган миқдордаги давлат божи тўланганидан сўнг расмийлаштирилади.

Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлигига мазкур масала юзасидан 2026 йил октябрь ойига қадар Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифларни киритиш вазифаси юклатилган.

Айни пайтда амалдаги тартибга кўра, паспорт ёки ID-картани йўқотганлик учун 1 БҲМ (412 минг сўм) миқдорида жарима белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19🔥10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Effect.uz Воҳада!

Effect.uz ахборот агентлигининг ижодий жамоаси айни кунларда Қашқадарё вилоятида журналистик суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Шу боис бизнинг ижодий жамоамиз аҳоли мурожаатларини ўрганишда ҳамда журналистик суриштирув ишларини олиб боришда давом этади.

Мурожаат учун телефон рақамлар:
+998909107732
+998979663232
+998909053332

Телеграм орқали ҳам ўз мурожаатларингизни @effectgamurojaat профилига қолдиришингиз мумкин. Йўлланган мурожаатлар 3 кун давомида кўриб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Марказий банкнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Бекзод Нуралиев Марказий банк тизимидаги фаолияти давомида молия ва банк соҳасида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Энди у Марказий банкнинг Тошкент вилояти бўйича Бош бошқармасига раҳбарлик қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Самарқанддаги йирик кўргазма: биринчи куннинг ўзида 490 миллиард сўмлик шартномалар имзоланди

Самарқанд вилоятида транспорт соҳасига бағишланган “Миллий саноат занжири” кўргазмасининг биринчи куни якунланди. Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни йирик давлат буюртмачилари билан бевосита боғлаш, саноат кооперациясини кенгайтириш ва янги маҳаллийлаштириш лойиҳаларини шакллантиришдан иборат.

Кўргазма доирасида 2 мингдан зиёд маҳсулот ва технологик ечимлар намойиш этилиб, давлат буюртмачилари, ишлаб чиқарувчилар ва инвесторлар иштирокида фаол музокаралар олиб борилди.

Биринчи кун якунларига кўра, тадбирда 80 дан ортиқ корхона иштирок этди ва унга 1200 нафардан зиёд киши ташриф буюрди. Кун давомида 30 та B2B ҳамда 20 та B2G учрашувлари ўтказилиб, янги алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида 81 та ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Энг муҳими, давлат харидлари орқали жами 490 миллиард сўмлик 4 778 та шартнома тузилди.

Кўргазма эртага ҳам ўз ишини давом эттиради. Иккинчи кун дастурида ҳамкорлик меморандумлари ва шартномаларини имзолаш, янги ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича музокаралар ҳамда амалий учрашувлар давом эттирилиши кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бектемир туманида катта миқдордаги гиёҳванд моддалар мусодара қилинди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда катта миқдордаги героин ҳамда синтетик гиёҳванд моддалар мусодара қилинди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Автомобиль капотига номақбул белги ёпиштирган ҳайдовчи аниқланди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан ҳайдовчи топилди. Маълум бўлишича, иш судга оширилган.

Ҳайдовчининг айтишича, у номақбул элементни атайин ёпиштирмаган. Уни олиб ташлаш учун уста томон йўл олган пайтда автомобиль тасвирга олинган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, иш судга юборилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3🔥2