EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
69.8K photos
17.5K videos
35 files
70.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Давлат меҳнат инспекцияси иш берувчиларга тавсия билан чиқди

Жазирама иссиқ муносабати билан Давлат меҳнат инспекцияси иш берувчиларга ходимларнинг соат 11:00 дан 16:00 гача очиқ ҳавода ишлашини чеклаш ёки вақтинча тўхтатишни тавсия қилди.

Тавсия ходимлар саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда иссиқ уриши ва бошқа хавфларнинг олдини олишга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йилги иккинчи мавсуми бошланди

Бугундан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026 йилги иккинчи мавсуми лойиҳа киритиш босқичи бошланди.

Ташаббускор фуқаролар 3 августгача ўз лойиҳаларини Openbudget.uz порталида илгари суришлари мумкин.

Шунингдек, ташаббускорлар 3 августга қадар шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳаларни ҳам тақдим этишлари мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент ва Қашқадарёда коррупция ҳолатларига чек қўйилди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида пора олиш билан боғлиқ икки коррупциявий ҳолат фош этилди.

Тошкент шаҳрида Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ҳудудий бошқармасининг бош мутахассиси ижара шартномасини расмийлаштириш ва қарздорликни бартараф этиш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилган вақтида қўлга олинди.

Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида эса электр таъминоти корхонаси раҳбар ўринбосари етказилган зарар миқдорини камайтириб бериш эвазига 17 млн сўм олган вақтида ушланди.

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда банкка бостириб кириб, пул талаб қилган шахс қўлга олинди

Самарқанд шаҳрида жойлашган банклардан бирига юзини ниқоб билан яширган шахс кириб, ўзида портловчи модда борлигини айтиб, банк ойналарини синдирган ҳамда пул талаб қилган.

Ҳодиса жойига етиб келган Қўриқлаш хизмати ходимлари тартиббузар билан музокара олиб борган. Суҳбатлардан сўнг у ўз ихтиёри билан таслим бўлиб, қўлга олинган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔6
Бухорода ёнғиндан 3 нафар фуқаро қутқарилди

Бухоро вилоятининг Когон шаҳридаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди.

Ёнғин ичида қолган 3 нафар фуқаро соғ-саломат қутқарилди. Шунингдек, ёнғин қўшни уйларга тарқалиш хавфи туфайли 7 нафар фуқаро хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди.

Ҳодиса оқибатида хонадоннинг тахминан 50 квадрат метр қисми зарар кўрган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракати натижасида 650 квадрат метр майдон сақлаб қолинди.

Жабрланганлар йўқ. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли яна рекорд даражага етди

14 июль куни Ўзбекистон ягона энергетика тизимида суткалик электр энергияси истеъмоли 284 млн кВт/соатни ташкил этиб, ёзги ва қишки рекордларни ортда қолдирди.

Шу куни мамлакатда 287,3 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Энергетика вазирлиги юқори юклама сабаб айрим ҳудудларда вақтинчалик техник узилишлар кузатилиши мумкинлигини билдириб, аҳолини электр энергиясидан оқилона фойдаланишга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3😢2
Беларусдаги тергов ҳибсхонасида туғилган чақалоқ Ўзбекистонга олиб келинди

Жорий йилнинг май ойида Омбудсман ташаббуси билан Минск шаҳридаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашув ўтказилган эди.

Учрашув давомида ҳомиладор аёл туғилажак фарзандини тергов ҳибсхонаси шароитида парваришлаш имконияти чекланганини билдириб, чақалоқнинг Ўзбекистондаги яқин қариндошлари қарамоғида бўлишини сўраган.

Мурожаат назоратга олиниб, тегишли давлат органлари, Ўзбекистоннинг Беларусь Республикасидаги дипломатик ваколатхонаси ҳамда МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси ҳамкорлигида зарур ҳуқуқий ва консуллик тартиб-таомиллари амалга оширилди.

Натижада чақалоқ учун барча зарур ҳужжатлар расмийлаштирилиб, июль ойида Ўзбекистонга олиб келинди ва яқин қариндошлари қарамоғига топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5😢5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ислом цивилизацияси I халқаро форуми ОАВ нигоҳида!

Мамлакатимиз маданий ва илмий ҳаётидаги энг йирик воқелик — Ислом цивилизацияси I халқаро форуми кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг диққат марказида бўлиб турибди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сифатсиз АИ-92 сотган АЁҚШ 12,9 млн сўм жаримага тортилди

Андижон вилоятидаги АЁҚШлардан бирида сотилган АИ-92 бензини давлат стандартига жавоб бермаслиги аниқланди. Қоидабузарлик учун шохобчага 12,9 миллион сўм жарима қўлланилди.

«Ўзэнергоинспекция» томонидан ўтказилган назорат тадбирида «O. K.» МЧЖга қарашли АЁҚШдан олинган АИ-92 бензин намуналари лабораторияда текширилди. Таҳлиллар ёқилғи белгиланган давлат стандартларига мос эмаслигини кўрсатди.

Шунга кўра, сифатсиз нефт маҳсулотини сотганлик учун корхонага реализация қилинган маҳсулот қийматининг 50 фоизи миқдорида — 12,9 миллион сўм жарима қўлланилди.

Шунингдек, шохобчага сақланаётган қолдиқ нефт маҳсулотлари сифатини давлат стандартларига мувофиқлаштириш бўйича мажбурий кўрсатма берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍2
Ҳоким ёрдамчилари иштирокидаги кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари фош этилди

Андижон ва Сирдарё вилоятларида ҳоким ёрдамчилари ҳамда масъул шахслар иштирокида имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумотига кўра, Андижон вилояти Олтинкўл туманида МЧЖлар масъуллари, маҳалла ҳоким ёрдамчиси ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, иссиқхона фаолияти учун ажратилган 442,3 млн сўм имтиёзли кредит маблағини бажарилмаган ишлар учун расмийлаштириш орқали фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган.

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида эса маҳалланинг собиқ ҳоким ёрдамчиси ва бошқалар 8 нафар фуқарога ажратилган 248 млн сўм имтиёзли кредит маблағини таъминотчи корхоналар орқали талон-торож қилгани аниқланган.

Шунингдек, Андижон шаҳрида МЧЖ раҳбари ва маҳалланинг собиқ ҳоким ёрдамчиси фуқароларга ажратилган 163 млн сўм имтиёзли кредит маблағини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2😢2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ФВББ: "Долзарб 60 кун" — Тошкентда хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда

Тошкент шаҳрида 5-июлдан 5-сентябрга қадар давом этаётган "Долзарб 60 кун" профилактик тадбирлари доирасида матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда ёз мавсумида ёнғинлар ва техноген фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, пойтахтда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда юқори ҳароратли кунларда кўрилаётган қўшимча хавфсизлик чоралари ҳақида маълумот берилди.

Маълум қилинишича, жорий йил бошидан буён: 🔹 579 минг 877 та обект ва хонадонда профилактик ўрганишлар ўтказилди; 🔹 16 минг 649 та профилактик учрашув ташкил этилиб, уларда 406 минг нафардан ортиқ фуқаро иштирок этди; 🔹 5 мингдан ортиқ давлат ва тадбиркорлик обектлари текширилди ҳамда 6 минг 458 та ёнғин-профилактика кўриги ўтказилди; 🔹 108 минг 577 та ёнғин хавфсизлиги камчилиги аниқланиб, уларнинг 80,4 фоизи бартараф этилди.

Шунингдек, 2026-йилнинг дастлабки олти ойида Тошкент шаҳрида 339 та ёнғин қайд этилиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,8 фоизга кам экани таъкидланди. Ёнғинларда тан жароҳати олганлар сони ҳам 72,7 фоизга қисқарган.

Мутахассислар ёнғинларнинг қарийб ярми аҳоли яшаш хонадонларида содир бўлаётганини қайд этиб, фуқароларни электр ва газ жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш, болаларни қаровсиз қолдирмаслик ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилишга чақирди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍1🔥1
Кадастрсиз янги уйларга кўчиб кириш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда кўп қаватли уйлар расмий фойдаланишга топширилмасдан ва кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмасдан туриб аҳолини кўчириб киритишни тақиқлаш таклиф этилмоқда.

Олий Мажлисда кўриб чиқилаётган қонун лойиҳасига кўра, қурилиш объекти расман фойдаланишга қабул қилиниб, кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмагунча унга аҳолини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, талабни бузган қурувчиларга жиноий жавобгарлик қўлланилиши мумкин. Бундай уйлар расмий тарзда топширилмагунча газ, сув ва электр тармоқларига уланмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болалар заҳарланиши ишида 11 нафар айбланувчига ҳукм ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Бўка туман судида 2025-йил сентябр ойида Бекобод, Бўка, Оққўрғон, Пискент ва Қуйичирчиқ туманларидаги мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг заҳарланиши билан боғлиқ жиноят иши юзасидан очиқ суд жараёни якунланди.

Суд ҳукмига кўра, 11 нафар судланувчи Жиноят кодексининг 257-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган — санитария тўғрисидаги қонунчилик ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш жиноятини содир этганликда айбли деб топилди.

Суд ҳукмига мувофиқ:
"Шарк Милк Продуcт" МЧЖ директори, бош технологи ва технологига 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Мазкур корхонанинг икки нафар таъсисчиси, директор ўринбосари ҳамда технолог ёрдамчисига 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.

"Говернесс Бусинесс" МЧЖ, "Иннаватион Оутсоурcинг Сервисе" МЧЖ, "Нишон инвест" МЧЖ, "Киндер Гарден Гроуп" МЧЖ раҳбарлари ҳамда "Шарк Милк Продуcт" МЧЖ лаборантига 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 45-моддасига асосан судланувчилар муайян ҳуқуқлардан маҳрум қилинди.
Биринчи инстансия суди ҳукми устидан қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда Тошкент вилоят судининг апелляция ёки кассация инстансиясига шикоят бериш ва протест келтириш мумкин.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍2🔥1
Ўзини ўзи банд қилганлар учун ижтимоий солиқ мажбурий бўлиши мумкин

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун ижтимоий солиқни мажбурий тартибда тўлаш жорий этилиши мумкин. Бу орқали уларнинг пенсия стажи ва ижтимоий ҳимояси кенгайтирилиши режалаштирилмоқда.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотига кўра, ҳозирда мамлакатда 2,8 миллион нафар ўзини ўзи банд қилган шахс мавжуд бўлиб, уларнинг қарийб 800 минг нафари ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаб келмоқда.

Амалда базавий ҳисоблаш миқдори (412 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўлаган фуқарога бир йиллик иш стажи ҳисобланади. Янги тартиб эса пенсия стажини шакллантириш, шунингдек, касаллик ёки бола парвариши муносабати билан нафақа олиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

Шу билан бирга, пенсия ҳисоблаш тартибини такомиллаштириш ҳам таклиф этилмоқда. Жумладан, пенсия ҳисобида инобатга олинадиган иш ҳақи даврини 5 йилдан 20 йилгача узайтириш ва пенсия миқдорини ошириш режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жазирама иссиқ сабаб икки вилоятда оғир юк машиналари ҳаракати чекланди

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво сабабли оғир юк автомобиллари ҳаракатига вақтинчалик чеклов жорий этилди.

Мутасаддилар маълум қилишича, ҳаво ҳарорати 42–44°C гача кўтарилиши натижасида асфалтбетон қопламаси 70–80°C гача қизиб, йўлларнинг юк кўтариш қобилияти пасаяди. Бундай шароитда оғир юк транспортлари ҳаракати йўл қопламасида ғилдирак излари, деформациялар ва бошқа техник нуқсонлар юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.

Шу сабабли:
Қашқадарёда чеклов ҳар куни 09:00–19:00 оралиғида амал қилади.

Сурхондарёда эса оғир юк транспортлари 10:00–19:00 оралиғида ҳаракатлана олмайди.

Чекловлар вилоят марказлари, туманлар ва уларни боғловчи умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида амал қилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“850 доллардан ишга жойлашдик” — Беларусга борган ўзбекистонликлар видеомурожаат йўллади

Беларусга Андижон вилоятидан ишлаш учун борган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари видеомурожаат йўллади.

Уларнинг айтишича, иш ва яшаш учун зарур шароитлар яратилган, ётоқхона билан таъминланган ҳамда ҳозирча ҳеч қандай муаммо ёки камчиликка дуч келишмаган.

Шунингдек, фуқаролар ойлик маоши 850 АҚШ долларидан бошланишини, шанба ва якшанба кунлари дам олиш куни этиб белгиланганини таъкидлади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🤔6🤷‍♂2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Катта Чимёнда адашиб қолган фуқаролар қутқарилди

Кеча Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига 112 тизими орқали Бўстонлиқ туманидаги Катта Чимён тоғига сайр қилиш учун чиққан 2 нафар фуқаро йўлдан адашиб, тоғдан туша олмай қолгани ҳақида хабар келиб тушди.

Хабарга асосан воқеа жойига етиб борган ФВВ қутқарувчилари ҳудудда қидирув-қутқарув ишларини олиб бориб, адашиб қолган фуқароларни топди ва уларни соғ-саломат хавфсиз ҳудудга олиб чиқди.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
My.gov.uz орқали янги давлат хизматлари йўлга қўйилади

Президент қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 октябрдан Ягона интерактив давлат хизматлари портали (My.gov.uz) орқали янги хизматлар жорий этилади.

Унга кўра, жисмоний ва юридик шахслар ўзларига тегишли кўчмас мулк ҳамда автомототранспорт воситаларини гаров ёки ипотекага қўйиш, шунингдек, уларни бегоналаштиришга тақиқ қўйиш ёки уни бекор қилиш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, фуқаролар ўз номига расмийлаштирилган телефон рақамлари ва банк карталари ҳақида маълумот олиши ҳамда уларни бошқариши мумкин бўлади.

Жумладан:
телефон рақамини вақтинча нофаоллаштириш ёки қайта фаоллаштириш;

фойдаланилмаётган рақамларга хизмат кўрсатишни тўхтатиш бўйича ариза юбориш;
рақамга уланган пулли хизматлар ҳақида маълумот олиш;

банк картасини блоклаш (ёпиш) бўйича эмитентга ариза юбориш;

фуқаро номига янги нотариал ҳаракат расмийлаштирилганда My.gov.uz орқали автоматик хабарнома олиш ва улар ҳисобини юритиш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥35🤔1